#Экспорт
Май ойида 186,6 тонна қовун экспорт қилинди
Статистика қўмитаси ахборот хизмати хабарига кўра жорий йилнинг 1- июнь ҳолатига қиймати 264,1 минг АҚШ долларига тенг бўлган 342,5 тонна қовун маҳсулоти хорижга экспорт қилинди.
Экспорт қилинган жами қовунларнинг 186,6 тоннаси май ойида амалга оширилган. Бу улуш жорий йилда етиштирилган янги қовунлар ҳиссасига тўғри келади.
Айни кунга қадар ўзбек қовунига Россия, Қирғиз Республикаси, Қозоғистон ва Тожикистон давлатлари бозорларида талаб юқори бўлмоқда.
Эътиборлиси, 2020- йилнинг 1- июнь ҳолатига кўра, 159,0 тонна қовун Россияга экспорт қилинган. Бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 154,5 тоннага кўп.
Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform

Ўзбекистон мева-сабзавотларига Мьянма ва Гана мамлакатлари бозорлари очилди
"Ўздавкарантин" инспекцияси ахборот хизмати маълумотига кўра, Мьянма ва Гана мамлакатларига 12 турдаги маҳсулот (гилос, анор, қовун, узум, лимон, ўрик, олхўри, нектарин, хурмо, олма, ўткир қалампир, ловия) экспорт қилиш учун фитосанитария рухсатномаси олинди.
Айни вақтда Таиланд ва Индонезияга – гилос, AҚШга – узум ва қовун, Мисрга – анор, олма ва олхўри, Ҳиндистонга – анор ва олма, Корея Республикасига – узум, Хитойга – нектарин, олхўри ва ўрик маҳсулотлари учун фитосанитария рухсатномасини олиш устида иш олиб борилмоқда.

‼️ЭКСПОРТ УЧУН ТЕМИР ЙЎЛ ЙЎЛАКЛАРИНИ БИЛАСИЗМИ?
✍️Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Экспорт фаолиятини янада қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига мувофиқ жорий этилган маҳсулотларни экспорт қилишда 🚚автомобиль, 🚂темир йўл ва ✈️ҳаво транспортида ташиш харажатларининг бир қисмини компенсация қилишга субсидиялар тақдим этиш механизми жорий этилган.
Бу ҳақда "Ўзэлтехсаноат" уюшмаси ахборот хизмати маълум қилди.
💰Ушбу харажатлар Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳузуридаги Экспортни рағбатлантириш агентлиги томонидан қоплаб берилади.