Hudud Inform
8.69K subscribers
18.4K photos
4.01K videos
19 files
14.1K links
Ушбу канал республикамиз ҳудудларидан:
- энг муҳим, ишончли хабарлар;
- аҳолининг муаммолари ва унинг ечимлари;
- расмий муносабатлар;
- ҳокимларнинг онлайн мурожаат ва брифинглари эълон қилинадиган ягона платформадир.

Мурожаат учун:
Download Telegram
Forwarded from Malohat Husanova/O‘ZSUVTA'MINOT
#Eksport
Ўзбекистон Хитойга ерёнғоқ экспорт қилишни бошлади

Сенегал, Эфиопия, Судан, Ҳиндистон ва АҚШ Хитой бозорига ерёнғоқ етказиб берадиган асосий мамлакатлар ҳисобланади. Эндиликда улар қаторига Ўзбекистон ҳам қўшилди.

Жорий йил май ойидан бошлаб Хитой бозорига Ўзбекистондан 1 миллион АҚШ долларига тенг ерёнғоқ етказиб берилган. Экспорт амалиёти «Global Export Company» МЧЖ ва Хитойнинг йирик дистрибьютерлик компанияси ўртасида имзоланган шартномага мувофиқ амалга оширилган.
 
Маълумот учун, 2019 йил ноябрь ойида Ўздавкарантин ва Хитой бош божхона бошқармаси ўртасида Хитойга ўзбек ерёнғоғи экспорт қилинишига қўйиладиган фитосанитар талаблар тўғрисида протокол имзоланганди.

Шунингдек, Хитой бозарига жами 14 турдаги маҳсулотлар экспортини кўзда тутадиган фитосанитария талаблари бўйича идоралараро протоколлар имзоланган. Улар орасида гилос, қовун, аччиқ қалампир, анор, мош, кунжут, майиз, қуритилган ўрик, ёнғоқ, аччиқ ва ширин ўрик данаги, асал ва бошқа маҳсулотлар бор.

Манба
__________

Бизнинг сайт 👉oziq-ovqat.uz
Телеграм каналимиз👉 https://t.iss.one/uzboziqovqat
Фейсбукдаги саҳифамиз 👉https://m.facebook.com/uzbekoziqovqatxolding
Forwarded from Malohat Husanova/O‘ZSUVTA'MINOT
#Eksport_
Маҳсулотни сертификатлаш - экспортга йўл

Озиқ-овқат соҳасида фаолият олиб бораётган ҳар бир ишлаб чиқарувчи ўз маҳсулоти билан нафақат ички, балки ташқи бозорларга ҳам чиқишни мақсад қилади.

❗️Унутмаслик керакки, корхонанинг ўз маҳсулоти сифатига бўлган ишончи экспорт қилиш учун камлик қилади. Сабаби ташқи бозорларнинг ўзига хос талаблари бўлиб, фақатгина қатор сертификатларни олган ҳолда экспортни амалга ошириш мумкин.

Сертификат берувчи органлар ташқи бозорларда талаб этилаётган ҳужжатларни ҳар доим ҳам тўлиқ расмийлаштириб бермайди. Масалан, мамлакатимизда Европа Иттифоқи лицензиясини олган сертификат берувчи органлар саноқли. Шунинг учун ишлаб чиқарувчи энг аввало ЕИ ҳудуди учун талаб этадиган сертификатларни тўплаши талаб этилади.

Маҳсулотни сертификатлаш тартиби қуйидагича:

1⃣ Сертификатлаш органига (мувофиқлик сертификати олиш учун) ариза бериш;

Бунда аризага озиқ-овқат маҳсулот тури бўйича меъёрий ҳужжат, технологик йўриқнома нусхаси, маҳсулот тамғаси нусхаси (маҳсулот ҳақида ахборот) ва бошқа ҳужжатлар мавжуд бўлса/Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлигини гигиеник ҳулосаси (маҳсулотга ҳавфсизлик кўрсатгичлари бўйича лаборатория синов натижалари, ветеринария ва фитосанитар хулоса, экологик сертификат ) илова қилиниши мақсадга мувофиқ.

⚠️ Агар ариза берувчи бирваракайига гигиеник хулоса ва мувофиқлик сертификати олишга ариза берган бўлса, ўрнатилган тартибда гигиеник хулоса расмийлаштирилгандан сўнг унинг нусхаси сертификатлаштириш органига тақдим этилади.

2⃣ Маҳсулотга берилган меъёрий ҳужжатлар ва бошқа ҳужжатларни таҳлил қилиш;

3⃣ Ариза бўйича қарор қабул қилиш;

4⃣ Синаш программасини тайёрлаш ва тасдиқлаш;

5⃣ Маҳсулотни идентификация қилиш, намуна олиш ва лабораторияга синаш учун етказиш;

6⃣ Аккредитацияланган лабораторияда маҳсулот намуналарини синаш;

Бунда маҳсулот ишлаб чиқариш шароити ўрганилиб, сифат тизимини баҳоланади.
Олинган натижалар таҳлил қилинган ҳолда мувофиқлик сертификати берилади ёки рад этилади.


7⃣ Мувофиқлик сертификатини Ўзбекистон Республикаси миллий сертификатлаштириш тизими давлат реестрига рўйхатга олиш;

🔰 "Ўзбекозиқовқатхолдинг" компанияси мутахассислари озиқ-овқат маҳсулотларини экспортга тайёрлаш борасида зарур маслаҳат ва тавсияларни бериб боради. Кузатишда давом этинг!

____________

Бизнинг сайт 👉oziq-ovqat.uz
Телеграм каналимиз👉 https://t.iss.one/uzboziqovqat
Фейсбукдаги саҳифамиз 👉https://m.facebook.com/uzbekoziqovqatxolding
Forwarded from Malohat Husanova/O‘ZSUVTA'MINOT
#Eksport_
Президентнинг 2020 йил 7 майдаги “Экспорт фаолиятини янада қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига мувофиқ экспорт қилишда автомобиль, темир йўл ва ҳаво транспортида ташиш харажатларининг бир қисми компенсация қилинадиган маҳсулотлар рўйхати тасдиқланган эди.

Озиқ-овқат маҳсулотлари экспортини қўллаб-қувватлаш мақсадида, “Ўзбекозиқовқатхолдинг” ХК томонидан ушбу рўйхатга озиқ-овқат маҳсулотларини киритиш бўйича таклифлар ишлаб чиқилди ва Республика комиссиясига тақдим қилинди.

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари – Инвестициялар ва ташқи савдо вазири ҳамда Республика комиссиясининг раҳбари С. Умурзақов томонидан имзоланган 2020 йил 30 июндаги йиғилиш баёнига мувофиқ, мазкур рўйхатга қўшимча равишда мева шарбатлари, консерваланган мева-сабзавот маҳсулотлари, қандолат маҳсулотлари, салқин ичимликлар, пиво, маргарин маҳсулотлари киритилди.

❗️Эндиликда, ушбу маҳсулотларни экспорт қилувчилар ҳам транспорт харажатларини қоплашга субсидия олишлари мумкин.

РЎЙХАТ 👆
Forwarded from Malohat Husanova/O‘ZSUVTA'MINOT
#Eksport_
Ўзбекистон 18 та давлатга гилос экспорт қилди

Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2020 йил 1 июль ҳолати бўйича жами 31,3 минг тонна гилос меваси экспорт қилинган (ўтган йилнинг шу даврига қараганда 14,6 минг тоннага кўп). Хусусан, қарийб 61 миллион АҚШ долларига тенг бўлган гилос меваси 18 та хорижий мамлакат бозорларида сотилган. Бугунги пандемия шароитида бу ижобий ҳолат.

Ушбу мамлакатлар орасида Қозоғистон 16,7 минг тонна (23 миллион АҚШ доллари), Россия 9,3 минг тонна (15,8 миллион АҚШ доллари), Қирғиз Республикаси 4,7 минг тонна (20 миллион АҚШ доллари) ва Корея Республикасида 124,3 тонна (496,9 минг АҚШ доллари) билан юқори улушга эга бўлди.

Эътиборлиси, бу йил ўзбек гилоси Германия, Литва, Люксембург, Мўғулистон, Ўмон, Корея ва Таиланд давлатларига ҳам экспорт қилинган.

____________

Бизнинг сайт 👉oziq-ovqat.uz
Телеграм каналимиз👉 https://t.iss.one/uzboziqovqat
Фейсбукдаги саҳифамиз 👉https://m.facebook.com/uzbekoziqovqatxolding
Техник тартибга солиш, стандартлаштириш, сертификатлаш ва метрология тизимидаги ислоҳотлар муҳокамасига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.
Келгуси йил якунига қадар Ўзбекистонда халқаро стандартлар сонини 14 мингтага, халқаро талаблар билан уйғунлик даражасини 50 фоизга етказиш вазифаси белгиланди.
5 мингдан зиёд эски стандартларни бекор қилиш, маҳсулотлар хавфсизлиги бўйича техник регламентларни Европа ва ЕОИИ меъёрларига мослаштириш бўйича кўрсатмалар берилди.

Состоялось совещание, посвященное реформам в системе технического регулирования, стандартизации, сертификации и метрологии.
Поставлена задача довести к концу следующего года количество внедренных в стране международных стандартов до 14 тысяч и уровень соответствия национальных стандартов до 50%.
Даны указания по отмене более 5 тысяч устаревших стандартов, приведению техрегламентов безопасности продукции в соответствие с требованиями Европы и ЕАЭС.

#Mirziyoyev #yigilish #standartlashtirish #eksport

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Хитой ва Жанубий Корея билан ҳамкорликдаги лойиҳалар ижросини танқидий кўриб чиқишга бағишланган йиғилиш ўтказилди. “Йўл хариталари” ижроси оқсаётгани, иш тизимли олиб борилмаётгани кўрсатиб ўтилди.
Барча қўшма лойиҳаларни танқидий кўриб чиққан ҳолда, уларни белгиланган муддатларда сифатли амалга ошириш бўйича янгиланган “йўл хариталари” тайёрлаш, келгуси йил учун янги истиқболли дастурлар ишлаб чиқиш топшириқлари берилди.

Состоялось совещание, посвященное критическому анализу реализации проектов в сотрудничестве с Китаем и Южной Кореей. Указано в частности на задержки в реализации «дорожных карт», отсутствие системной работы.
Поручено критически пересмотреть все совместные проекты, подготовить обновленные «дорожные карты» по их качественной и своевременной реализации, разработать новые перспективные проекты на следующий год.

#Mirziyoyev #yigilish #eksport #investitsiya

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Инвестициялар ва ташқи савдо соҳасидаги ишлар натижадорлиги ҳамда келгуси йилга мўлжалланган вазифалар муҳокама қилинди.
Давлат раҳбари 2021 йил ҳам иқтисодиёт учун осон бўлмаслигини, шу боис инвестициялар жалб қилиш ва экспорт прогнозларини таъминлаш учун ҳозирданоқ чоралар кўриш зарурлигини таъкидлади.
Инвестиция лойиҳаларини сифатли амалга ошириб, иқтисодиёт ўсишига қўшимча захира яратиш, экспортолди молиялаштиришни йўлга қўйиш бўйича кўрсатмалар берилди.

Обсуждены результативность проводимой работы и задачи на следующий год в сфере инвестиций и внешней торговли.
Глава государства отметил, что 2021 год также будет непростым для экономики, в связи с чем необходимо уже сейчас принимать меры по привлечению инвестиций и обеспечению экспорта.
Даны указания по качественной реализации инвестпроектов, созданию дополнительных резервов для роста экономики, налаживанию системы предэкспортного финансирования.

#Mirziyoyev #yigilish #investitsiya #eksport

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Инвестиция ва экспорт соҳаларидаги ишлар натижадорлиги, йил якунигача амалга оширилиши лозим бўлган устувор вазифалар муҳокамасига бағишланган видеоселектор йиғилиши ўтказилди.
Президент тармоқ ва ҳудуд раҳбарларининг асосий вазифаси инвестициявий фаолликни кучайтириш билан бирга, уларнинг самарадорлигини ошириш бўлиши кераклигини таъкидлади.
Саноат бўйича ишга солинмаган имкониятларни аниқлаб, манзилли инвестиция лойиҳаларини ишлаб чиқиш вазифаси қўйилди.

Состоялось видеоселекторное совещание по результативности проводимой работы в сферах инвестиций и экспорта, приоритетным задачам на период до конца года.
Президент отметил, что главной задачей руководителей отраслей и регионов в этом направлении является повышение инвестиционной активности и повышение эффективности вложений.
Поставлена задача выявить незадействованные возможности для промышленности и разработать адресные инвестиционные проекты.

#Mirziyoyev #videoselektor #investitsiya #eksport

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Президент Шавкат Мирзиёев халқаро транспорт йўлакларини ривожлантириш ва диверсификация қилиш бўйича тақдимот билан танишди.

Президент Шавкат Мирзиёев ознакомился с презентацией о развитии и диверсификации международных транспортных коридоров.

#Mirziyoyev #taqdimot #transport #eksport

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter