Hudud Inform
8.36K subscribers
18.4K photos
4.05K videos
19 files
14.2K links
Ушбу канал республикамиз ҳудудларидан:
- энг муҳим, ишончли хабарлар;
- аҳолининг муаммолари ва унинг ечимлари;
- расмий муносабатлар;
- ҳокимларнинг онлайн мурожаат ва брифинглари эълон қилинадиган ягона платформадир.

Мурожаат учун:
Download Telegram
#Биласизми

⌚️3 ёшга тўлмаган болалари бор, бюджет ташкилотларида ишлаётган аёлларга иш вақтининг ҳафтасига 35 соатдан ошмайдиган қисқартирилган муддати белгиланади.

💰Иш вақтининг қисқартирилган муддати чоғида ушбу аёллар меҳнатига ҳақ ҳар кунги тўлиқ иш муддати чоғида тегишли тоифадаги ходимлар учун белгиланган миқдорда тўланади.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
#Биласизми

📌 Штандарт
– махсус турдаги байроқ.

‼️Хорижий давлатларда штандарт (байроқ) президентлик белгиси (рамзи) ҳисобланади.

Штандарт (байроқ) Президент иштирок этадиган барча муҳим тадбирларда, инаугурация (қасамёд қабул қилиш) пайтида ҳамда Президент қароргоҳларининг бинолари ва хизмат хоналарида кўтарилади.

Президент штандартининг (байроғининг) давлат байроғидан фарқли жиҳати шундаки, давлат байроғи барча давлат органлари, ушбу давлатнинг дипломатик ваколатхоналари, консуллик муассасалари биноларида ҳамда бошқа жой ва ҳолатларда кўтарилса, Президент штандарти (байроғи) шахсан Президентга бириктирилади ва фақат у томонидан фойдаланилади.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
#Биласизми

Ҳажми катта ёки вазни 5 килограммдан зиёд товарни таъмирлаш, нархини тушириш, алмаштириш учун элтиш ва истеъмолчига қайтариб келтириб бериш сотувчининг (ишлаб чиқарувчининг) кучи билан ва унинг ҳисобидан амалга оширилади.

➡️ Ушбу мажбурият бажарилмаган тақдирда товарни элтиш ва қайтариб олиб келиш истеъмолчи томонидан амалга оширилиши мумкин. Бунда истеъмолчининг товарни элтиш ва қайтариб олиб кетиш билан боғлиқ харажатларини сотувчи (ишлаб чиқарувчи) қоплаши шарт.

https://t.iss.one/hudud_inform
#Биласизми

🔰 Ўзбекистон Республикасида вақтинча бўлиб турган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар миллий паспорт ёки ҳаракатланиш ҳужжати билан вақтинча рўйхат асосида яшайдилар.

📝 Вақтинча рўйхатга олиш, чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар Ўзбекистонга кириб келганларидан кейин Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлинмаларига 3 иш куни давомида мурожаат қилиш орқали амалга оширилади.

🗓 Вақтинча рўйхатга олинишнинг муддати, мазкур шахс Ўзбекистон Давлат чегараси назорат-ўтказиш пункти орқали кириб келган санадан кейинги куннинг 00:01 соатидан бошлаб ҳисобланади.

https://t.iss.one/hudud_inform
#Биласизми

Хусусий пудрат ташкилотлари томонидан тайёр ҳолда топшириш шартисиз қурилган уйлардаги квартираларни (хоналарга бўлинган ва пардоз ишларига тайёр) бирламчи уй-жой бозорида сотиб олиш учун ипотека кредитларини ажратишга ҳамда улар бўйича ва ипотека кредити бўйича фоизларнинг бир қисмини қоплаш учун субсидия тўлашга рухсат берилган.

https://t.iss.one/hudud_inform
#Биласизми

☑️ Томорқа ер участкалари эгаларини кооперация ва касаначилик асосида иш билан банд қилган тадбиркорларга Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси ҳисобидан БҲМнинг 20 бараваригача (6 млн сўмгача) миқдорда ҳоким ёрдамчилари тавсиясига асосан субсидия ажратилади.

https://t.iss.one/hudud_inform
#Биласизми

Қоида тариқасида, сутканинг қоронғи вақтида ва етарлича кўринмайдиган шароитда велосипед йўлкаси бўлмаган ҳолда йўлнинг қатнов қисмида ҳаракатланаётган велосипедчилар нур қайтаргичли камзулда ёки нур кайтарувчи элементлар бўлган устки кийимда бўлиши шарт.

❗️ Бунда ушбу нур қайтарувчи элементлар бошқа ҳайдовчиларга кўринадиган бўлиши керак.

https://t.iss.one/hudud_inform
#Биласизми

Никоҳ ёши тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганлик учун қандай жавобгарлик бор?

🔰Қонунчиликка мувофиқ, никоҳ ёши эркаклар ва аёллар учун 18 ёш этиб белгиланади.

Узрли сабаблар бўлганида, алоҳида ҳолларда (ҳомиладорлик, бола туғилиши, вояга етмаган шахснинг тўла муомалага лаёқатли деб эълон қилиниши), никоҳга киришни хоҳловчиларнинг илтимосига кўра тегишли туман, шаҳар ҳокими никоҳ ёшини кўпи билан 1 йилга камайтириши мумкин.

☑️ Никоҳ ёши тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузиш маъмурий жавобгарликка сабаб бўлади.

Хусусан:

▫️ никоҳ ёшига етмаган шахс билан ҳақиқатда никоҳ муносабатларига киришиш 1,5 млн сўмдан 3 млн сўмгача;

▫️ ота-она ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар томонидан никоҳ ёшига етмаган шахсни эрга бериш ёхуд уйлантириш 2,1 млн сўмдан 4,5 млн сўмгача;

▫️ никоҳ ёшига етмаган шахс билан никоҳ тузишга доир диний маросимни амалга ошириш 3 млн сўмдан 6 млн сўмгача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

❗️Ушбу ҳуқубузарликларни маъмурий жазо чораси қўлланилгандан кейин такроран содир этиш жиноий жавобгарликка сабаб бўлади.

https://t.iss.one/hudud_inform
#Биласизми

Қонунчиликка кўра, об-ҳаво шароитидан келиб чиқиб, ўқувчилар мактаб формасининг нимчасини ёки костюмини, кўйлакнинг енги узун ёки калта шаклини ихтиёрий равишда кийишлари мумкин.

❗️ Шунингдек, қишки ўқиш даврида ўқувчи қизларга ягона мактаб формасига мос шим кийишга рухсат берилади.

https://t.iss.one/hudud_inform
#Биласизми

💰 Қонунчиликка кўра, қишлоқ ҳудудларида хорижий тилларни ўқитиш фаолиятини ташкил этиш учун тадбиркорларга 50 млн сўмгача бир марталик субсидия ажратилади.

https://t.iss.one/hudud_inform