Hudud Inform
8.64K subscribers
18.4K photos
4.01K videos
19 files
14.1K links
Ушбу канал республикамиз ҳудудларидан:
- энг муҳим, ишончли хабарлар;
- аҳолининг муаммолари ва унинг ечимлари;
- расмий муносабатлар;
- ҳокимларнинг онлайн мурожаат ва брифинглари эълон қилинадиган ягона платформадир.

Мурожаат учун:
Download Telegram
#Олий_Мажлис_Сенати

Бугун, 20 июль куни ЕХҲТ Одам савдосига қарши кураш бўйича махсус вакил ва мувофиқлаштирувчи идораси томонидан “Жазосизликнинг олдини олиш: Одам савдосига қарши самарали суд жараёни орқали адолатни тиклаш” мавзусида видеоконференцалоқа тарзида 20-халқаро анжуман ўз ишини бошлади

Бу ҳақда
Олий Мажлис Сенати ахборот хизмати маълум қилди.

Унда ЕХҲТга аъзо бўлган 57 та давлат ва ушбу ташкилотнинг одам савдосига қарши курашиш Алянсининг 11 та ҳамкорлари, халқаро нодавлат нотижорат ташкилотлари, фуқаролик жамияти институтлари, халқаро оммавий ахборот воситалари, бизнес ҳамда илмий доира вакиллари иштирок этмоқда.

Мазкур халқаро анжуманда Ўзбекистон делегацияси таркибида Сенат Раиси, Одам савдосига ва мажбурий меҳнатга қарши курашиш миллий комиссияси раиси Т.Нарбаева, қолаверса, Олий суд, Бош прокуратура, Ташқи ишлар вазирлиги вакиллари қатнашмоқда.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform