Hudud Inform
8.65K subscribers
18.4K photos
4.01K videos
19 files
14.1K links
Ушбу канал республикамиз ҳудудларидан:
- энг муҳим, ишончли хабарлар;
- аҳолининг муаммолари ва унинг ечимлари;
- расмий муносабатлар;
- ҳокимларнинг онлайн мурожаат ва брифинглари эълон қилинадиган ягона платформадир.

Мурожаат учун:
Download Telegram
Forwarded from Malohat Husanova/O‘ZSUVTA'MINOT
#Xalqaro reyting_
Тўйиб овқатланмайдиганлар улуши рейтингида Ўзбекистон кўрсаткичлари ижобий томонга ўзгарди

Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, БМТнинг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФAО) томонидан Ўзбекистонда “Тўйиб овқатланмайдиганлар улуши” кўрсаткичлари қайта кўриб чиқилган.

ФАО мутахассислари Ўзбекистон Республикасининг “Тўйиб овқатланмайдиганлар улуши”ни 2014 йилдан бошлаб, "New Food Balance Sheet" асосида қайта ҳисоблаб чиқиши натижасида кўрсаткичлар 2016-2018 йиллар учун 2,8 % (0,9 млн. киши) ва 2017-2019 йиллар учун 2,6 % (0,8 млн. киши)ни ташкил этди.

Бу маълумотлар 2020 йилнинг 13 июль куни бўлиб ўтган “Жаҳондаги озиқ-овқат хавфсизлиги ва овқатланиш ҳолати 2020” (SOFI – 2020) ҳисоботи онлайн йиғилишида ҳамда ФАО расмий сайти орқали эълон қилинди.

Эслатиб ўтамиз, ФАО экспертлари 2019 йилги (SOFI – 2019) йиғилишида Ўзбекистоннинг 2016-2018 йилларда тўйиб овқатланмайдиганлар улуши кўрсаткичларини 6,3 % (2,0 млн. киши) деб эълон қилган эди. Бу кўрсаткич билан Ўзбекистон Марказий Осиёда Қозоғистон (2,1 %) ва Туркманистон (5,4 %) дан кейин учинчи ўринни эгаллаган бўлган.

__________

Бизнинг сайт 👉oziq-ovqat.uz
Телеграм каналимиз👉 https://t.iss.one/uzboziqovqat
Фейсбукдаги саҳифамиз 👉https://m.facebook.com/uzbekoziqovqatxolding
Москва аҳолиси коронавирус учун бепул тест топшириши мумкин

Эртадан бошлаб, Москва аҳолиси коронавирус учун бепул тест топшириши мумкин. Бунинг учун шаҳардаги 207 та клиникада тест олинадиган шохобчалар очилади.

Москва шаҳри маъмуриятининг маълум қилишича, коронавирус инфекцияси билан янги касалланиш ҳолати сонининг камайиши сабабли имкониятлар кенгайгач, тестларни бепул ўтказиш бўйича қарор қабул қилинган.

Шаҳарда бир суткада ўртача 50 мингтагача тест олиш имконияти мавжуд. Эпидемия бошлангандан буён эса 4,3 миллион таҳлил олинган.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
#Тошкент_вилояти

Тошкент вилояти юқумли касалликлар шифохонасидаги вазият юзасидан РАСМИЙ АХБОРОТ

Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати
хабар қилади.

❗️Ижтимоий тармоқларда Чирчиқ шаҳрида жойлашган Тошкент вилояти юқумли касалликлар шифохонаси тиббий ходимлари шифохонадан кетиб қолгани, муассаса ёпилгани мазмунидаги фикрлар тарқалмоқда.

⭕️Шунингдек, шифохонанинг тиббий ходимларнинг карантин шароитидаги меҳнат фаолиятини баҳолашда, уларни рағбатлаштиришда мавжуд ҳуқуқий ҳужжатларга риоя этилмагани, карантинга олинганлар, коронавирус инфекцияси билан оғриган беморларни даволашда иштироки муносиб баҳоланмаётгани мазмунидаги ижтимоий тармоқларга баёнот беришган.

❇️Аслида айни пайтга қадар вилоятда коронавирус инфекциясига қарши курашда иштирок этаётган шифокорларни моддий рағбатлантиришга жами 15 миллиард 900 миллион сўм маблағ сарфланган.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
📹 АОКА ҳузуридаги штабда Иқтисодий жиноятларга қарши кураш департаменти бўлим бошлиғи Фарҳод Очилов иштирокида бўлиб ўтган брифинг видеоси

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
📣 Ўткир респиратор-вирусли инфекция белгилари мавжуд бўлган, бироқ COVID-19 аниқланмаган ҳамда касалликнинг аломатсиз шакли билан оғриган беморларнинг уйда назорати

📝 Шифокор томонидан умумий тавсиялар

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
#Касб_ҳунар_таълими

50 минг нафардан ортиқ ўқувчи касб-ҳунар мактабларига ҳужжат топширди

Бу ҳақда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ахборот хизмати
маълумот берди.

2020 йилнинг 15 июль куни соат 16:00 ҳолатига касб-ҳунар мактабларига 52 385 нафар 9-синф битирувчиси онлайн ҳужжат топширди.

9-синф битирувчиларининг ҳужжатларини қабул қилиш жараёнлари онлайн тарзда kasb.edu.uz электрон платформаси орқали амалга оширилмоқда.

❗️Маълумот учун, касб-ҳунар мактабларида икки йиллик таълим дастурлари асосида 9-синф битирувчилари бошланғич профессионал таълим олади. Битирувчиларга давлат намунасидаги диплом берилади.

Ҳудудлар кесимида:

1️⃣ Қорақалпоғистон Республикаси – 2593 нафар;
2️⃣ Андижон вилояти – 5997 нафар;
3️⃣ Бухоро вилояти – 2658 нафар;
4️⃣ Жиззах вилояти – 1753 нафар;
5️⃣ Қашқадарё вилояти – 4749 нафар;
6️⃣ Навоий вилояти – 2120 нафар;
7️⃣ Наманган вилояти – 5819 нафар;
8️⃣ Самарқанд вилояти – 5328 нафар;
9️⃣ Сирдарё вилояти – 1653 нафар;
🔟 Сурхондарё вилояти – 3779 нафар;
1️⃣1️⃣ Тошкент вилояти – 5882 нафар;
1️⃣2️⃣ Фарғона вилояти – 6755 нафар;
1️⃣3️⃣ Хоразм вилояти – 2181 нафар;
1️⃣4️⃣ Тошкент шаҳри – 1118 нафар.

Эслатиб ўтамиз, 9-синф битирувчиларининг ҳужжатларини онлайн қабул қилиш жорий йилнинг 20 июлига қадар (шу куни ҳам) амалга оширилади.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Forwarded from Times.uz
СанҚваМ - 0372-20.pdf
829.5 KB
11 май куни давлат идоралари ва бошқа ташкилотлар, тадбиркорлик субъектларининг фаолиятини ташкил қилиш тўғрисидаги вақтинчалик санитария қоида ва меъёрлари тасдиқланди. Унга кўра,

〰️〰️〰️〰️〰️
☑️ ИШЛАБ ЧИҚАРИШ БИНОЛАРИ, ҚУРИЛМАЛАРИ, ИНШООТЛАРИГА ҚЎЙИЛАДИГАН ТАЛАБЛАР

💊 Дорихоналар ва дорихона омборлари
🧅 Деҳқон бозорлари
🏗 Қурилиш саноати
🐑 Чорвачиликда
🥩 Гўштни қайта ишлаш корхоналари
🍽 Озиқ-овқат маҳсулотларини тайёрлаш, етказиб бериш, шунингдек, тезкор овқатланиш ва етказиб беришни aмалга оширувчи корхоналар
🏣Меҳмонхоналар
🛏 Санаторийлар

〰️〰️〰️〰️〰️
☑️ ХИЗМAТ КЎРСАТИШ ФАОЛИЯТИ БИЛАН ШУҒУЛЛАНУВЧИЛАРГА БЎЛГАН ТАЛАБЛАР

💇🏻‍♀️ Гўзаллик салонлари ва сартарошхоналар
🧴 Кимёвий тозалаш ва кир ювиш
👚 Тикувчилик хизмати ва пойафзал тузатиш
🛠 Транспорт воситаларига ва қишлоқ хўжалиги aвтомобилларига техник хизмат кўрсатиш

〰️〰️〰️〰️〰️
☑️ АВТОТРАНСПОРТ ВОСИТАЛАРНИНГ ДЕЗИНФЕКЦИЯ ЎТКАЗИШ ТАРТИБИ, ТАКСИ ХИЗМАТИНИ АМАЛГА ОШИРУВЧИ ШАХСЛАР УЧУН ТАРТИБЛАР

@koronavirusinfouz
#ниқобтақинг
#масофасақла
Forwarded from UzA | Tezkor xabarlar
Акмал Эшондедаевич Бурханов Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш агентлиги директори лавозимига тайинланди.

Бу ҳақда Президентнинг тегишли фармони (ПФ-6026, 14.07.2020й) имзоланди ва Сенат Кенгаши томонидан тасдиқланди.

Акмал Бурханов бунгача «Юксалиш» умуммиллий ҳаракати раиси сифатида фаолият олиб бораётган эди.


➡️ @uzauz
Варшава – Тошкент – Рига чартер рейси орқали 220 нафар ҳамюртимиз Ўзбекистонга олиб келинди

Бу ҳақда Транспорт вазирлиги ахборот хизмати
хабар берди.

Хориждаги Ўзбекистон фуқароларини Ватанга олиб келиш учун Республика махсус комиссияси томонидан тасдиқланган парвозлар жадвалига мувофиқ Латвиянинг «SmartLynx Airlines» компанияси томонидан амалга оширилган Варшава – Тошкент – Рига рейси орқали 220 нафар ҳамюртимиз Ўзбекистонга олиб келинди.

Самолёт бортида Польшада коронавирус сабабли белгиланган қатор тартиблар туфайли қолиб кетган Ўзбекистон фуқаролари, талабалар, тадбиркорлар ва мигрантлар бор эди.

Шунингдек, мазкур рейс билан Германия, Франция, Испания, Буюк Британия ва Австрияда таҳсил олаётган 17 нафар ўзбекистонлик талаба ҳам ватанга қайтарилди.

Ушбу рейс Ўзбекистоннинг Польшадаги элчихонаси томонидан Ташқи ишлар ва Транспорт вазирликлари билан биргаликда, пандемия пайтида ватанга қайтиш истагидаги Ўзбекистон фуқароларига ёрдам бериш мақсадида амалга оширилди.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
#Статистика

Ўзбекистон аҳолиси 34 миллион 191 минг 700 кишини ташкил этмоқда

Давлат статистика қўмитаси ахборот хизматининг
маълумотларига кўра Ўзбекистон Республикасининг доимий аҳолиси сони 34 миллион 191 минг 700 кишини ташкил этмоқда.

Шундан 17 миллион 301 минг киши шаҳар ҳудудида ва 16 миллион 890 минг 700 киши қишлоқ жойларида истиқомат қилмоқда.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Айни пайтда Президент Шавкат Мирзиёев раислигида видеоселектор йиғилиши ўтмоқда.

Кун тартибидаги асосий масала - Тошкент шаҳри ва пойтахт вилоятидаги кескин санитар-эпидемиологик вазият.

Йиғилишни ўтказиш зарурати кейинги вақтда ушбу ҳудудларда коронавирус инфекцияси ва ўлим ҳолатларининг кўпайгани, шунингдек, аҳолидан тиббий хизматлар тезкорлиги ва сифатига, дорихоналарда тиббиёт маҳсулотлари нархининг асоссиз ошаётганига доир кўплаб мурожаатлар тушаётгани билан изоҳланади.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
#Қашқадарё_вилояти

Қашқадарёда ёшлар ва хотин-қизлар бандлигини таъминлаш борасида бир қатор ишлар амалга оширилмоқда

Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида 14 июль куни ёшлар ва хотин-қизлар бандлигини ошириш, уларни даромад манбаи билан таъминлаш масалалари бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказилиб, ушбу соҳаларда масъуллар олдига бир қатор вазифалар қўйган эди.

Вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати маълумотига кўра, бугунни ўзида вилоят ҳокими Китоб ва Шаҳрисабз туманларида бўлиб, ҳудуд ёшлари ва хотин-қизлари бандлигини таъминлаш борасида амалга оширилаётган ишлар билан танишди.

Ҳудуд ёшларининг ҳар бирига ўз эҳтиёжига қараб ғалладан бўшаган майдонлардан 30 ва 50 сотихдан ерлар ажратилган бўлиб, улар сабзи-пиёз, картошка ва мош каби қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари уруғларини ерга қадашган.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
#Ҳаракатлар_стратегияси

♻️Ҳаракатлар стратегияси билан 3 йил: диний бағрикенгликни таъминлаш соҳасидаги асосий ислоҳотлар

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида пандемия билан боғлиқ вазият муҳокамасига бағишланган видеоселектор йиғилиши ўтказилди.
Президент бу ҳудудлардаги ачинарли ҳолатлар аҳолининг ҳақли шикоят ва эътирозларига сабаб бўлаётганини таъкидлади.
Соғлиқни сақлаш вазири Алишер Шодмонов ва Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаевга ҳайфсан эълон қилинди. Шаҳар ва вилоятнинг барча сектор раҳбарлари жиддий огоҳлантирилди.

Состоялось видеоселекторное совещание по ситуации с коронавирусом в городе Ташкенте и Ташкентской области.
Президент отметил, что плачевное положение дел в этих регионах становится причиной справедливого недовольства населения.
Министру здравоохранения Алишеру Шадманову и хокиму города Ташкента Джахонгиру Артыкходжаеву объявлен выговор. Руководители всех секторов города и области получили серьезное предупреждение.

#Mirziyoyev #videoselektor #koronavirus

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter