Hudud Inform
8.58K subscribers
18.4K photos
4.01K videos
19 files
14.1K links
Ушбу канал республикамиз ҳудудларидан:
- энг муҳим, ишончли хабарлар;
- аҳолининг муаммолари ва унинг ечимлари;
- расмий муносабатлар;
- ҳокимларнинг онлайн мурожаат ва брифинглари эълон қилинадиган ягона платформадир.

Мурожаат учун:
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Брифинг

Фарғона шаҳар ҳокими Ҳамиджон Ҳабибидинов иштирокида брифинг

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Брифинг

🇺🇿Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан коронавирус пандемиясининг иқтисодий тармоқларга салбий таъсирини юмшатиш, аҳоли ва тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш борасида қабул қилинган фармон ва қарорларининг жойларда бажарилиши юзасидан Миробод туман ҳокими - Шуҳрат Пулатов иштирокида онлайн-брифинг ўтказилди.

Манба: Миробод тумани ҳокимлиги ахборот хизмати

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Брифинг

Қорақалпоғистон Республикаси Элликқалъа тумани ҳокими Сейдамат Авезов иштирокида брифинг

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Брифинг

Ёзёвон тумани ҳокими Йўлчибой Бойигитов иштирокида брифинг

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
#Брифинг

📹 Айни дақиқаларда АОКАда Ўзбекистон Республикасига коронавируснинг
кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш юзасидан чора-тадбирлар дастурини тайёрлаш бўйича Республика махсус комиссиясининг ахборот юзасидан матбуот анжумани ўтказилмоқда.

- Бошқа сурункали касаллиги бор беморларнинг қанчаси даволана олмагани, қанчаси вафот этаётгани ҳақидаги статискамиз йўқ;

- Карантин даврида 3 мингдан ортиқ ҳомиладор аёллар карантинга олинган ва уларнинг 208 нафарида коронавирус аниқланди;

- Бугунги кунгача 18 ёшгача бўлган 45 мингдан ортиқ болалар карантинда бўлди ва 328 нафари коронавирус билан касалланди;

- Энди Тошкент вилоятидан Тошкент шаҳрига ишловчиларнинг кириб-чиқишига ҳам рухсат берилмайди;

- Барча ҳудудлар «қизил ҳудуд»га айлантирилди»;

- Махсус стикерга эга автомашиналар ҳаракатланишига рухсат этилади;

- «Бугунги кўрсаткич – бу биз билган статистика. Ҳали қанча таҳлилга етиб бормаган, симптомсиз юрган касаллар сони 2-3 баравар кўп бўлиши мумкин;

- Аввалида ПЗР таҳлил ўтказишда муаммо йўқ эди. Ҳозир кунига 20-22 мингта таҳлил ўтказилгандаям талаб даражасига етказиб беролмаяпмиз;

- Аввал 5-6 соатда жавоби чиққан бўлса, ҳозир йиғилиб қолган таҳлил намуналари натижасида жавобларни олишга 2-3 кун, 1 ҳафтагача вақт кетяпти;

- Ўзбекистонда касалланиш кўрсаткичи 100 минг аҳолига ўртача 35 кишига тўғри келади, ўлим кўрсаткичи эса 0,3%ни ташкил этмоқда;

- «Ҳаво-томчи орқали юқадиган вирус касалликларининг инкубацион даври 14 кун деб қабул қилинган;

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Брифинг
#Карантин

10 июлдан юртимизда автотранспорт воситаларининг ҳаракатини чеклаш бўйича тартиблар жорий этилади. Бу тартиблар нималардан иборат?

‼️Мазкур саволга ИИВ ЙҲХББ бошлиғи Олим Саидов жавоб берди.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
#брифинг

АОКАда бўлиб ўтган брифингда “Ўзкимёсаноат” АЖ ахборот хизмати раҳбари Мастура Ҳайитова жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари таҳлили юзасидан маълумот берди.

📨Қайд этилишча, январь-сентябрь ойлари давомида “Ўзкимёсаноат” АЖ ижро аппаратига 393 та мурожаат келиб тушган. Мурожаатларнинг 96 таси юридик шахслардан, 297 таси жисмоний шахслардан келиб тушган. Жами мурожаатларнинг 73 таси қаноатлантирилган, 307 таси бўйича тушунтириш берилган, қолган 13 таси кўриб чиқилмоқда.

🌀Мурожаатларнинг 128 таси ишга кириш, 48 таси ҳомийлик ёрдами кўрсатиш, 39 таси қонун ва тартиб бузилишлари, 32 таси ҳамкорлик қилиш, 25 таси минерал ўғит сотиб олиш, 9 таси иш ҳақини ошириш ва бошқа масалалар юзасидан келиб тушган.

📌 Президентининг виртуал қабулхонаси орқали 156 та мурожаат, Халқ қабулхоналари орқали жами 7 та мурожаат, Вазирлар Маҳкамаси орқали 50 та мурожаат келиб тушган.

Шунингдек, Ўзкимёсаноат” акциядорлик жамияти бошқарув раиси томонидан “Фарғонаазот” АЖда ва “Деҳқонобод калий заводи” АЖда, “Ўзкимёсаноат” АЖ бошқарув раисининг биринчи ўринбосари томонидан “Навоийазот” АЖда ва Деҳқонобод тумани Бешбулоқ МФЙда ҳамда бошқарув раисининг иқтисод ва молия бўйича ўринбосари томонидан “Қўнғирот сода заводи” МЧЖ ҚКда сайёр қабуллар ўтказилган. Сайёр қабулар давомида 32 нафар фуқаро қабул қилинган.

📞 Ўзкимёсаноат” акциядорлик жамияти фаолияти билан боғлиқ турли масалалар бўйича (78) 140-74-48 ишонч телефон рақами орқали мурожаат қилишингиз мумкин.


Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
#брифинг

Ўзбекистонда мактаб етишмовчилиги масаласи қандай ҳал этиляпти?

АОКАда ўтказилган брифингда Халқ таълими вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Лайло Рустамова мавзу юзасидан маълумот берди:

〰️〰️〰️
2018-2021 йилларда мактабларда янги 474,5 минг ўқувчи ўрни яратилди. Бунга давлат бюджетидан 5 трлн. сўмдан ортиқ маблағ ажратилди.

Мактаблар 11 йиллик таълим тизимига ўтиши муносабати билан бўшаб қолган 383 та касб-ҳунар коллежи мактабларга айлантирилиши ҳисобидан яна 221 минг қўшимча ўқувчи ўрни яратилди.

Бугун республикада 5 млн.дан ортиқ ўқувчи ўрнига мўлжалланган 10 130 та мактабда 6 млн. 246 мингдан ортиқ ўқувчи таълим олмоқда. Келгуси 5 йилликда ўқувчилар сони 7,5 млн.га етиши кутилмоқда.

▪️Батафсил
_______________

❗️Халқ таълими тизимини истиқболли ривожлантириш бўйича келгуси 5 йиллик учун Миллий дастур ишлаб чиқилмоқда. Таълим сифати ва ўқитувчи нуфузини ошириш ёхуд тизим ривожига оид таклифларингиз бўлса, ушбу ҳавола орқали ёзиб юборинг:

✍️ СЎРОВНОМА

https://t.iss.one/hudud_inform
#брифинг

💧Ўзбекистонда 34,2 млн. аҳолининг 65,1 фоизи (22,3 млн) марказлашган ичимлик суви билан таъминланган. 34,9 фоизи (11,9 млн) муқобил ичимлик сув манбаларидан фойдаланиб келинмоқда.

🛠 Жорий йил 10 ойлигида ичимлик сув тармоқларида содир бўлган 91,2 минг авария ва носозлик ҳудудий бригадалар томонидан бартараф этилди.

💰Бюджетдан ажратилган 2 430,8 млрд. сўм ҳисобидан (25 ноябрь ҳолатига кўра) 5 676 км ичимлик ва 302,3 км оқова сув тармоқлари қурилди, 415 та объект фойдаланишга топширилди.

〰️〰️〰️
АОКАда «Ўзсувтаъминот» АЖ бошқарув раисининг биринчи ўринбосари Тоҳир Ҳайдаров иштирокида ўтказилган брифинг тафсилотлари:

▪️Батафсил
_______________

https://t.iss.one/hudud_inform
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#брифинг

🦠 2022 йилда солиқ органлари томонидан республика бўйича 148,4 трлн сўм солиқ тушумлари таъминланди

Бу ҳақда АОКАда ўткзилган брифингда Солиқ қўмитаси ахборот хизмати раҳбари в.б. Дилдора Ҳошимова маълум қилди:

〰️〰️〰️
Солиқ турлари кесимида: мол-мулк солиғидан — 4 трлн сўм (ўтган йилга нисбатан 63% ўсиш), ер солиғидан — 5,3 трлн сўм (ўтган йилга нисбатан 30% ўсиш), айланмадан олинадиган солиқдан — 2,5 трлн сўм (ўтган йилга нисбатан 52% ўсиш), қўшилган қиймат солиғидан — 32,8 трлн сўм (ўтган йилга нисбатан 28% ўсиш), жисмоний шахслар даромад солиғидан — 24,3 трлн сўм (ўтган йилга нисбатан 28 % га ўсиш) тўланган.

Қўшилган қиймат солиғи (ҚҚС) тўловчилари сони 2023 йил 1 январь ҳолатига 175 минг 604 тага етиб, ўтган йилга нисбатан 32 минг 693 та кўпайган. Жорий йил 1 январдан ҚҚС ставкаси 15% дан 12% гача пасайтирилди.

Қатъий белгиланган суммада солиқ тўловчиларнинг дивидендлар тарзида олинадиган даромадларига солиқ солинмайди ва айланмадан олинадиган солиқ ҳисоботини тақдим этмайди.

➡️ Батафсил

t.iss.one/hudud_inform
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#брифинг

☑️ «Иссиқлик электр станциялари» АЖ: 2022 йилда ишлаб чиқарилган маҳсулот таннархи 1,36 трлн сўмга пасайтирилди

Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда мазкур акциядоррлик жамияти ахборот хизмати раҳбари Муҳаммаджон Бекмуҳаммедов маълум қилди:

🔹🔹🔹🔹
Ўзбекистонда ишлаб чиқарилаётган электр энергиясининг 80 фоизи «Иссиқлик электр станциялари» АЖ зиммасига тўғри келади.

Сўнгги йилларда амалга оширилган инвестиция лойиҳалари натижасида қўшимча 3504 МВт янги қувватлар ишга туширилиб, 1800 МВт мавжуд энергоблоклар модернизация қилинди. Натижада энерготежамкор, энг замонавий-энергосамарадор ускуналарнинг умумий қуввати 5304 МВтга етди

Ўтган олти йил давомида ушбу лойиҳаларни амалга ошириш учун жами 4,6 млрд доллар сарфланган, шундан ташқи инвестициялар 2,1 млрд долларини ташкил этди.

2023 йилда корхона томонидан жами 5 та инвестиция лойиҳаси доирасида жами 285,3 млн доллар йўналтирилиши режалаштирилган.

Батафсил
🔹🔹🔹🔹

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM