Hudud Inform
8.66K subscribers
18.4K photos
4.01K videos
19 files
14.1K links
Ушбу канал республикамиз ҳудудларидан:
- энг муҳим, ишончли хабарлар;
- аҳолининг муаммолари ва унинг ечимлари;
- расмий муносабатлар;
- ҳокимларнинг онлайн мурожаат ва брифинглари эълон қилинадиган ягона платформадир.

Мурожаат учун:
Download Telegram
#Савол_жавоб
#Маҳалла

📥 АОКА штабига келиб тушган саволга Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги матбуот котиби Саодат Боймирзаеванинг жавоби:
•┈┈┈┈••••┈┈┈┈•
Мен ҳозир бола тарбияси билан боғлиқ таътилдаман. Болам 8 ойлик бўлди. Уйда қайнотам ва қайнонам ҳам пенсия олади. Менга 2 ёшгача болам учун пул бериладими?

Фуқароларнинг бола икки ёшга тўлгунга қадар бола парвариши бўйича нафақа олиш тартиби Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 15 февралдаги 44-сонли Қарорига илова қилинган “Кам таъминланган оилаларга ижтимоий нафақалар ва моддий ёрдам тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисида”ги Низомда белгилаб берилган.
Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 20 майдаги 307-сонли қароига биноан “Кам таъминланган оилаларга ижтимоий нафақалар ва моддий ёрдам тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисида”ги Низом”га тегишли ўзгартиришлар киритилди. Унга кўра, бундан буён нафақа ва моддий ёрдам олиш учун бир оила таркибига улар билан биргаликда яшайдиган болаларнинг бобо-бувилари киритилмайди. Аниқроқ айтганда, оила даромадаларини аниқлашда уларнинг пенсия маблағлари ҳисобга олинмайди.
Шу боис оилангиз таркибида пенсионер фуқаролар бор-йўқлигидан қатъи назар, сиз ўзингиз яшаб турган фуқаролар йиғинига 2 ёшга тўлмаган фарзандингиз учун нафақа олиш мақсадида мурожаат қилишингиз мумкин.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
#Адлия_вазирлиги

Табиий офатдан жабрланган фуқароларнинг 18 турдаги ҳужжати бепул тикланиши мумкин

Лойиҳада нималар назарда тутилган?

Қарор лойиҳасида тўловлардан озод қилинадиган 18 турдаги ҳужжатлар рўйхати тасдиқланиши назарда тутилмоқда.

Хусусан: туғилганлик, никоҳ тузилган (ажралган)лик ва ўлим ҳақида гувоҳномалар; Ўзбекистон Республикаси фуқароси ID-картаси ва хорижга чиқиш биометрик паспорти, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида доимий яшайдиган фуқаролиги бўлмаган шахс ва хорижий фуқаро идентификация ID-картаси; давлат томонидан тасдиқланган намунадаги маълумот тўғрисидаги ҳужжатлар (шаҳодатнома, диплом, сертификат, гувоҳнома); ҳарбий гувоҳнома ва заҳирадаги офицернинг гувоҳномаси; транспорт воситасини давлат рўйхатидан ўтказилганлик гувоҳномаси; ҳайдовчилик гувоҳномаси; нотариал тасдиқланган ҳужжатларнинг дубликати ва реестрдан кўчирма; кўчмас мулк объектларининг кадастр паспорти ва бошқалар.

Бундан ташқари, мазкур ҳужжат лойиҳасида фавқулодда вазиятлар, шунингдек, маиший тусдаги офатлар юз бергани ҳолатлари Ўзбекистон ҳудудида Фавқулодда вазиятлар вазирлиги томонидан тасдиқланиши, агарда бундай ҳолатлар хорижий давлатлар ҳудудида юз берган тақдирда, ўша хорижий давлат ваколатли идорасининг ёки Ташқи ишлар вазирлиги орқали Ўзбекистон Республикасининг хориждаги дипломатик ваколатхоналари ёки консуллик муассасаларидан олинадиган маълумотнома асосида тасдиқланиши белгилаб қўйилмоқда.

Ушбу ҳужжатнинг қабул қилинишини фуқароларимизни ижтимоий-ҳуқуқий жиҳатдан янада қўллаб-қувватлаш ва ҳимоялаш борасида олиб борилаётган саъй-ҳаракатларнинг яққол намунаси сифатида кўриш мумкин.

Адлия вазирлиги ахборот хизматидан маълум қилишларича, лойиҳанинг тўлиқ матни билан қуйидаги ҳавола орқали танишиш мумкин.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
#Сурхондарё_вилояти

Сурхондарё вилоятида карантин зонаси ва махсус шифохона қурилиши жадал давом этмоқда

Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати
хабар қилади.

Термиз туманининг Қорахон маҳалласида бошланган 1000 кишини қабул қилишга мўлжалланган карантин зонаси ҳамда 100 ўринли махсус шифохона қурилиши жадал суръатларда олиб борилмоқда.

Умумий майдони 15 гектарни ташкил қиладиган ушбу комплексда шифокорларга алоҳида хона, жарроҳлик, жонлантириш бўлимлари, муолажа хоналари, тиббиёт бўлимларидан ташқари карантин ҳудудига келтириладиганлардан шу ернинг ўзида таҳлил олиш учун лаборатория, дорихона, ошхона, кир ювиш бўлими, утилизация бўйича алоҳида жой ҳам қурилмоқда.


Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Президент Шавкат Мирзиёев Япониянинг Кумамото ва Кагосима префектураларида рўй берган табиий офат туфайли кўплаб инсонлар қурбон бўлгани муносабати билан мамлакат Бош вазири Синдзо Абэга ҳамдардлик билдирди.
Давлатимиз раҳбари ҳалок бўлганларнинг оила аъзоларига самимий таъзия изҳор қилиб, жароҳат олганларнинг тез фурсатда шифо топишини тилади.

Президент Шавкат Мирзиёев направил Премьер-министру Японии Синдзо Абэ соболезнования в связи с человеческими жертвами в результате стихийного бедствия в префектурах Кумамото и Кагосима.
Глава нашего государства выразил слова искреннего сочувствия родным и близким погибших, пожелал скорейшего выздоровления пострадавшим.

#Mirziyoyev #hamdardlik #Yaponiya

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🔰 Пойтахтимиз кўчалари, марказий ва ички йўлларни таъмирлаш ишлари яна авж олди.

Бу хақида Тошкент шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати ведиолавҳа тақдим қилди.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Янгиланаётган Ўзбекистон: Ер усти метроси

Обновляющийся Узбекистан: Надземное метро


Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
#Жиззах_вилояти

Жиззахда кўчалар қайта номланади, номсиз кўчаларга ном берилади

Жиззах шаҳар ҳокимлиги томонидан аҳоли пунктларининг таркибий қисмларига ном бериш ва уларнинг номларини ўзгартириш тўғрисида қарор лойиҳаси муҳокама учун норматив ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари порталига жойлаштирилди, дея ҳокимлик ахборот хизмати хабар берди.

Қарорга кўра 100 та кўча қайта номланиши кўзда тутилган, шунингдек, 25 та номсиз кўчага ном берилган.
Лойиҳада шаҳардаги бир-бирини такрорловчи кўчалар номини қайта номлаш, жумладан, жойларнинг қадимий номларини тиклаш юзасидан тушган таклифлар кўриб чиқилганлиги таъкидланади ва қуйидаги:

- Ғалча кўчасининг номи Шарқ тонги;

- Шароф Рашидов кўчаси Дилхуш;

- Ўзбекистон кўчаси Ҳамза;

- "Раваллиқ" маҳалласидаги Ҳамид Олимжон кўчаси Янги давр;

- "Дўстлик" маҳалласидаги Ҳамид Олимжон кўчаси Илғор,

- "Обод" маҳалласидаги Бекобод кўчаси Янги Бекобод,

- Абдулла Қаҳҳор кўчаси Шукрона,

- Сўзмойилтепа кўчаси Ҳаловат,

- Тупхона кўчаси Дўстлик
номига ўзгартирилган.

Тегишли мутасадди ва давлат органларига амалдаги тартибда ном берилган ва номлари ўзгартирилган маҳалла фуқаролар йиғини, аҳоли пунктлари ва кўчаларнинг таркибий қисмларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва электрон базасини шакллантириш, иш юритиш ҳужжатларига ўзгартириш киритиш билан боғлиқ топшириқлар берилган.
Ушбу қарор лойиҳаси порталга 3 июль куни жойлаштирилган ва 18 июлгача кенг жамоатчилик муҳокамасига тақдим этилган.

Эслатиб ўтамиз, 2020 йилнинг март ойида Абдулла Арипов қишлоқ ва маҳаллаларнинг мантиқсиз номларини танқид қилган эди.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
🔰 Қашқадарё вилояти ҳокими чегара қишлоқларда бўлди

📌 Қашқадарё вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати хабарига кўра, Китоб туманидаги "Куҳсор" маҳалла фуқаролар йиғини қўшни Тожикистон Республикаси Суғд вилоятининг Панжакент тумани, Фароб қишлоғи билан чегарадош. Ушбу маҳаллада Шут, Аспидухтар, Деновболо, Матмон, Жавуз қишлоқлари мавжуд.

📌 Вилоят ҳокими ушбу қишлоқлар аҳолисининг муаммолари, 10-сонли ҳарбий қисм фаолияти ва ҳарбий оилаларга қурилган ва қурилаётган уй-жойлар билан қизиқди...

📌 Шунингдек, туманда ташкил этилаётган янги геология миллий боғини келажакда геотуризм ва иқтисодий салоҳиятини янада ошириш бўйича қилиниши керак бўлган бир қатор масалалар муҳокама қилинди.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform