Hudud Inform
8.65K subscribers
18.4K photos
4.01K videos
19 files
14.1K links
Ушбу канал республикамиз ҳудудларидан:
- энг муҳим, ишончли хабарлар;
- аҳолининг муаммолари ва унинг ечимлари;
- расмий муносабатлар;
- ҳокимларнинг онлайн мурожаат ва брифинглари эълон қилинадиган ягона платформадир.

Мурожаат учун:
Download Telegram
#Олий_суд

Президентимизнинг “Жазо муддатини ўтаётган, қилмишига чин кўнгилдан пушаймон бўлган ва тузалиш йўлига қатъий ўтган бир гуруҳ шахсларни афв этиш тўғрисида”ги Фармонига Ш А Р Ҳ

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Муборак Рамазон ҳайитини нишонлаш арафасида халқимизга хос меҳр-оқибат, эзгулик, хайр-саховат каби олижаноб фазилатларнинг ёрқин ифодаси сифатида “Жазо муддатини ўтаётган, қилмишига чин кўнгилдан пушаймон бўлган ва тузалиш йўлига қатъий ўтган бир гуруҳ шахсларни афв этиш тўғрисида”ги Фармонни имзолади.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
#Олий_суд

ШАҲБОЗ АМОНОВНИНГ ИШИГА ОИД

2020 йил 3 июлда YouTube тармоғида Инобат Нарзуллаева томонидан эълон қилинган мурожаат юзасидан
Олий суд ахборот хизмати маълумоти

Жиноят ишлари бўйича Кармана туман судининг 2017 йил 6 мартдаги ҳукмига кўра, Ш. Амоновга Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 119-моддаси 1-қисми ва 166-моддаси 1-қисми билан Жиноят кодексининг 59- , 60-моддалари тартибида 5 йил 3 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган.

Жиноят ишлари бўйича Учқудуқ туман судининг 2019 йил 17 сентябрдаги ажрими билан ўталмай қолган 2 йил 6 ой 16 кун озодликдан маҳрум қилиш жазоси Жиноят кодексининг 74-моддасига асосан шу муддатга ойлик иш ҳақининг 15 фоизини давлат даромади ҳисобига ушлаб қолган ҳолда ахлоқ тузатиш ишлари жазосига алмаштирилган.

Ажрим нусхаси Кармана тумани ИИО пробация гуруҳи томонидан 2019 йил 1 августда ҳисобга олиниб, шу куннинг ўзида Ш. Амоновга суд ҳукми, жазо ўташ тартиблари ва инспекция талаблари тушунтирилиб, профилактик суҳбат ўтказилган ҳамда жазони ўташдан бўйин товлаган тақдирда, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 46-моддаси (ахлоқ тузатиш ишлари) 4-қисмига асосан ахлоқ тузатиш ишлари жазосини суднинг ажрими билан оғирроқ жазога алмаштирилиши тўғрисида расман огоҳлантирилган бўлишига қарамасдан маҳкум Ш. Амонов ижтимоий меҳнатга нисбатан бўлган муносабати ижобий томонга ўзгармаганлиги, ўрнатилган тартиб-қоида талабларини бажармаганлиги сабабли Навоий вилоят ИИБ Пробация бўлими бошлиғи томонидан жиноят ишлари бўйича Кармана туман судига тақдимнома киритилган.

Навоий вилоят ИИБ Пробация бўлими бошлиғининг тақдимномаси қаноатлантирилиб, жиноят ишлари бўйича Кармана туман судининг 2020 йил 26 майдаги ажрими билан шу суднинг 2017 йил 6 мартдаги ҳукмига кўра тайинланган жазонинг ўталмай қолган 2 йил 26 куни Жиноят кодексининг 46-моддаси 4-қисмига асосан худди шу муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазосига алмаштирилган.

Бундан ташқари, Кармана туман ИИБ ТБ терговчиси Б. Ҳамдамовнинг қарорига асосан, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси 168-моддаси 2-қисми “б” банди ҳамда 168-моддаси 3-қисми “б” бандида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбланган Ш. Амоновга нисбатан 2020 йил 24 июнь куни қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform