Hudud Inform
8.63K subscribers
18.4K photos
4.01K videos
19 files
14.1K links
Ушбу канал республикамиз ҳудудларидан:
- энг муҳим, ишончли хабарлар;
- аҳолининг муаммолари ва унинг ечимлари;
- расмий муносабатлар;
- ҳокимларнинг онлайн мурожаат ва брифинглари эълон қилинадиган ягона платформадир.

Мурожаат учун:
Download Telegram
#Жиззах_вилояти

Жиззах вилояти ҳокими Эргаш Салиевнинг ёшлар билан учрашуви ўтказилди

Жиззах шаҳридаги “Ёшлар инновацион маркази”да вилоят ҳокими Эргаш Салиевнинг ёшлар билан учрашуви ўтказилди.

Вилоят ҳокимлиги ахборот хизматининг хабарига кўра, учрашувда вилоят ҳокими ўринбосари, Ёшлар иттифоқи вилоят кенгаши раиси ва ҳамкор ташкилот раҳбарлари ҳамда ҳудуддаги ёшлар Zoom дастури орқали онлайн тарзда иштирок этишди.

“Ёшлар ойлиги” якунлари бўйича ташкил этилган мазкур учрашувда вилоят ҳокими Эргаш Салиев сўзга чиқиб, Президентимизнинг ёшларга табригини ўқиб эшиттирди.

Учрашувда ёшлар томонидан вилоят ҳокими Эргаш Салиевга Жиззах шаҳрида Ўзбек жанг санъати спортига замонавий спорт мажмуаси бунёд этиш, вилоятда ҳунармандчиликни ривожлантириш бўйича таклифлар ҳамда вилоят ёшларини қишлоқ хўжалиги соҳасида Германия давлати билан ҳамкорликда янгича ёндашув асосида ишлаш сингари таклифлар берилиб, лойиҳилар тақдимоти ўтказилди.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
#Тошкент_вилояти

🌇Тошкент вилояти ҳокими Рустам Холматов Янгийўл шаҳрида бўлиб, шаҳарда амалга оширилаётган бунёдкорлик ва ободонлаштириш ишлари билан яқиндан танишди. Вилоят ҳокимига шаҳар ҳокими Фарҳод Мирзаев ҳамроҳлик қилди.

✳️Р.Холматов шаҳардаги автомашиналар қатновини тартибга солиш ва аҳоли учун катта қулайлик яратувчи кўприк қурилиш жараёни билан ҳамда хорижлик инвестор томонидан бунёд этилаётган янги савдо комплекси ва янги кўп қаватли уйларни кўздан кечирди.

📌 Ўрганиш давомида вилоят ҳокими шаҳар ҳокимига шаҳарнинг янги меъморий қиёфаси ҳамда кўча ва маҳаллаларни обод қилиш борасида ўз тавсияларини билдирди, деб хабар қилди Тошкент вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Миграция агентлиги ахборот хизмати эртага — 7 июль куни ташкил этиладиган чартер рейслар ҳақида маълумот берди

Тошкент-Истанбул-Тошкент

❗️Парвозга консуллик муассасалари томонидан фуқаролар рўйхатга олинади ҳамда Uzbekistan Airways авиакомпаниясига тақдим этилади ва ушбу рўйхат асосида фуқаролар самолёт бортига киритилади.

▪️Рўйхатга биринчи навбатда бемор фуқаролар, ёш болали ва ҳомиладор аёллар ҳамда бекор қилинган доимий авиақатновларга чипта харид қилган фуқаролар қўйилади.

📮 Чипталарни фуқаролар парвоздан 4 соат олдин хорижий мамлакатларнинг халқаро аэропортларидаги Uzbekistan Airways авиакомпаниясининг кассаларидан олишлари мумкин бўлади.

😷 Ўзбекистонга кириб келаётган фуқаролар ўз хоҳишига кўра 14 кунлик карантин муддатини давлат томонидан бепул таъминланадиган карантин марказларида ёки пуллик меҳмонхонада ўтказиши мумкин.

Бугун Сеул-Тошкент-Сеул ва Тошкент-Москва-Тошкент чартер рейслари амалга оширилади.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
❗️ (+123) Андижон ва Тошкент вилоятларида коронавирусга чалинган янги беморлар аниқланди

⚡️2020 йил 6 июль соат 10:00 ҳолатига кўра,
Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 10143 нафарни ташкил этмоқда.

🔴Янги касалланиш ҳолатларининг 43 нафари Карантин марказидаги
фуқаролар (барчаси хориждан келган) орасида, 60 нафари Андижон вилоятида (шундан 58 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида, 2 нафари аҳоли орасида), 20 нафари Тошкент вилоятида халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчилари орасида аниқланган.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
#Қашқадарё_вилояти

Қашқадарё вилоятидаги олий таълим муассасалари рўйхати

Қашқадарё вилоятида жами 6 та олий маълумотли кадрларни тайёрлашга ихтисослашган таълим муассасалари фаолият олиб боради. Уларнинг 1 таси университет, 1 таси институт, 4 таси эса университет ва институтларни филиали ҳисобланади. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати маълум қилди:

1. Қарши давлат университети;

2. Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институти;

3. Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети Қарши филиали;

4. Тошкент давлат педагогика университетининг Шаҳрисабз филиали;

5. Тошкент кимё-технология институти Шаҳрисабз филиали;

6. Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти Қарши филиали.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Расмий муносабат

Ижтимоий тармоқларда Халқ банкининг Сурхондарё филиали Термиз Амалиёт бўлими ёпилиши билан боғлиқ видео яна бир марта тарқалди.

Ушбу мурожаат бўйича банк ахборот хизмати қуйидагиларни маълум қилади. 2019 йил май ойида мавжуд стандартлардан келиб чиқиб, банкнинг Сурхондарё филиали учун уч қаватли замонавий, мижозларга ҳар томонлама қулай бўлган муҳташам бино қурилиб, фойдаланишга топширилди. Унинг биринчи қаватида эса янгидан Термиз Амалиёт бўлими иш бошлади. Ҳозир мазкур бўлимда 54 нафар малакали ходим томонидан аҳолига банк хизматлари кўрсатиб келинмоқда.

Қолаверса, ушбу амалиёт бўлимини ёпиш ва янги филиални ишга тушириш бўйича тўсатдан ёки шошма-шошарлик билан қарор қабул қилинмаган. Хусусан, акциядорлик тижорат Халқ банки Кенгашининг 2019 йил 24 июлдаги 26/2-сонли мажлис баёни ҳамда Марказий банк назорат қўмитасининг 2019 йил 27 декабрдаги 178/2-сонли баёнига мувофиқ банкнинг Сурхондарё вилояти Термиз амалиёт бўлими ўз фаолиятини тўхтатган.

Термиз амалиёт бўлими фаолиятини тугатиш жараёни мавжуд қонунчилигимизга қатъий риоя қилган ҳолда амалга оширилди. Шунингдек, ушбу амалиёт бўлими ходимларига меҳнат қонунчилигида белгиланган миқдорларда товон пуллари тўлаб берилган.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
#ИИВ_хабарлари

“Номер аниқловчи” номли андроид иловадан огоҳ бўлинг!

2020 йил 13 июнь куни Тошкент шаҳар, Юнусобод туманида яшовчи фуқаро М.А. Ички ишлар вазирлиги порталига ариза билан мурожаат қилиб, 12 июнь куни соат 19:00ларда “Телеграм” мессенжеридан “Uydagi_Yulduzlar” @Fan club Miz #Uyda QOLING” (@fan_club_miz) деб номланган каналга киргани ва ушбу каналга жойланган NET NOMER ANIQLOVCHI.APK файлни юклаб олганидан сўнг уяли телефони “блок” ҳолатига тушиб қолганлигини билдирган.

Бу ҳақда ИИВ Ахборот хизмати хабар қилди.

Шундан сўнг қурилмани “блок” ҳолатидан очиш учун +99890-200-хх-хх абонент рақамига “Paynet” тўлов тизими орқали 10.000 сўм пул маблағлари туширилиши ҳақида хабар келади. Аризачи ушбу пул маблағларини ўтказганидан кейин ҳам телефон аппарати “блок” ҳолатидан чиқмаганлигини маълум қилиб, мазкур дастурни тарқатган шахсни аниқлаб, унга нисбатан қонуний чора кўришни сўраган.
Мазкур ҳолат юзасидан ИИВ Тезкор-қидирув ҳамкорлиги бошқармаси ходимлари томонидан ўтказилган дастлабки тергов олди текширув ҳаракатлари давомида фуқаро М.А. “HUAWEI TAG-L21” смартфони текшириб кўришлик учун олиниб, ундаги дастур кўчириб олинган ва текшириб кўришлик учун “Киберхавфсизлик маркази” давлат унитар корхонасига тақдим қилинган.

“Киберхавфсизлик маркази” давлат унитар корхонасининг дастурий техник экспертиза хулосасига кўра, ушбу телефон аппарати “Телеграм” мессенжеридаги “Uydagi_Yulduzlar” @Fan club Miz # Uyda QOLING” (@fan_club_miz) номли каналда тарқатилган NET NOMER ANIQLOVCHI.APK дастури зарар келтирувчи вирусли дастур эканлиги кўрсатиб ўтилган.

Маълумот учун: Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 278-6-моддасида (Зарар келтирувчи дастурларни яратиш, ишлатиш ёки тарқатиш) уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси белгиланган.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
#Бухоро_вилояти

Бухоро вилоятидаги олий таълим муассасалари рўйхати

Бухоро вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати
маълумотига кўра, вилоятда жами 4 та олий маълумотли кадрларни тайёрлашга ихтисослашган таълим муассасалари фаолият олиб боради. Уларнинг 1 таси университет, 2 таси институт, 1 таси эса институт филиали ҳисобланади. Улар қуйидагилар:

Бухоро вилоятидаги олий таълим муассасалари рўйхати

Бухоро
вилоятида жами 4 та олий маълумотли кадрларни тайёрлашга ихтисослашган таълим муассасалари фаолият олиб боради. Уларнинг 1 таси университет, 2 таси институт, 1 таси эса институт филиали ҳисобланади. Улар қуйидагилар:

1. Бухоро давлат университети;
2. Бухоро муҳандислик-технология институти;
3. Бухоро давлат тиббиёт институти;
4. Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти Бухоро филиали.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Қорақалпоғистон Республикаси

🟥🟨🟩 Эпидемиологик вазиятдан келиб чиққан ҳолда тоифаланган туман ва шаҳарлар
(2020 йил 4 июль ҳолати):

🟥Нукус шаҳар
🟥Қўнғирот тумани
🟥Беруний тумани
🟨Амударё тумани
🟩Нукус тумани
🟩Хўжайли тумани
🟩Қанликўл тумани
🟩Қораўзак тумани
🟩Кегейли тумани
🟩Мўйноқ тумани
🟩Тўрткўл тумани
🟩Чимбой тумани
🟩Шуманай тумани
🟩Элликқальа тумани
🟩Тахиатош тумани
🟩Тахтакўпир тумани
🟩Бўзатов тумани

Изоҳ: Республика махсус комиссиясининг 2020 йил 29 майдаги йиғилиш баёнида белгиланган вазифалардан келиб чиқиб, Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги томонидан туман (шаҳар)ларнинг тоифалари ўзгартирилди.

1 ҳафта олдинги ҳолат

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Андижон вилояти

🟥🟨🟩 Эпидемиологик вазиятдан келиб чиққан ҳолда тоифаланган туман ва шаҳарлар
(2020 йил 4 июль ҳолати):

🟨Андижон шаҳар
🟨Балиқчи тумани
🟨Пахтаобод тумани
🟨Олтинкўл тумани
🟩Избоскан тумани
🟩Хонобод шаҳар
🟩Бўз тумани
🟩Булоқбоши тумани
🟩Қўрғонтепа тумани
🟩Марҳамат тумани
🟩Улуғнор тумани
🟩Хўжаобод тумани
🟩Жалақудуқ тумани
🟩Шаҳрихон тумани
🟩Асака тумани
🟩Андижон тумани.

Изоҳ: Республика махсус комиссиясининг 2020 йил 29 майдаги йиғилиш баёнида белгиланган вазифалардан келиб чиқиб, Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги томонидан туман (шаҳар)ларнинг тоифалари ўзгартирилди.

1 ҳафта олдинги ҳолат

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Бухоро вилояти

🟥🟨🟩 Эпидемиологик вазиятдан келиб чиққан ҳолда тоифаланган туман ва шаҳарлар
(2020 йил 4 июль ҳолати):

🟥Шофиркон тумани
🟥Ғиждувон тумани
🟥Вобкент тумани
🟥Жондор тумани
🟨Бухоро шаҳар
🟩Қоракўл тумани
🟩Когон шаҳар
🟩Бухоро тумани
🟩Когон тумани
🟩Қоровулбозор тумани
🟩Пешку тумани
🟩Ромитан тумани
🟩Олот тумани.

Изоҳ: Республика махсус комиссиясининг 2020 йил 29 майдаги йиғилиш баёнида белгиланган вазифалардан келиб чиқиб, Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги томонидан туман (шаҳар)ларнинг тоифалари ўзгартирилди.

1 ҳафта олдинги ҳолат

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Жиззах вилояти

🟥🟨🟩 Эпидемиологик вазиятдан келиб чиққан ҳолда тоифаланган туман ва шаҳарлар
(2020 йил 4 июль ҳолати):

🟥Шароф Рашидов тумани
🟥Ғаллаорол тумани
🟥Дўстлик тумани
🟩Жиззах шаҳри
🟩Арнасой тумани
🟩Бахмал тумани
🟩Зомин тумани
🟩Зарбдор тумани
🟩Зафаробод тумани
🟩Мирзачўл тумани
🟩Пахтакор тумани
🟩Фориш тумани
🟩Янгиобод тумани.

Изоҳ: Республика махсус комиссиясининг 2020 йил 29 майдаги йиғилиш баёнида белгиланган вазифалардан келиб чиқиб, Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги томонидан туман (шаҳар)ларнинг тоифалари ўзгартирилди.

1 ҳафта олдинги ҳолат

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Қашқадарё вилояти

🟥🟨🟩 Эпидемиологик вазиятдан келиб чиққан ҳолда тоифаланган туман ва шаҳарлар
(2020 йил 4 июль ҳолати):

🟥Ғузор тумани
🟨 Қарши шаҳар
🟨Қарши тумани
🟨Косон тумани
🟨Китоб тумани
🟨Мубоpак тумани
🟨Чироқчи тумани
🟩 Шаҳрисабз шаҳар
🟩Деҳқонобод тумани
🟩Қамаши тумани
🟩Касби тумани
🟩Миришкор тумани
🟩Нишон тумани
🟩Шаҳрисабз тумани
🟩Яккабоғ тумани

Изоҳ: Республика махсус комиссиясининг 2020 йил 29 майдаги йиғилиш баёнида белгиланган вазифалардан келиб чиқиб, Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги томонидан туман (шаҳар)ларнинг тоифалари ўзгартирилди.

1 ҳафта олдинги ҳолат

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Навоий вилояти

🟥🟨🟩 Эпидемиологик вазиятдан келиб чиққан ҳолда тоифаланган туман ва шаҳарлар
(2020 йил 4 июль ҳолати):

🟥Заpафшон шаҳар
🟨Навоий шаҳар
🟩Кармана тумани
🟩Қизилтепа тумани
🟩Навбаҳор тумани
🟩Нурота тумани
🟩Томди тумани
🟩Конимех тумани
🟩Учқудуқ тумани
🟩Хатирчи тумани

Изоҳ: Республика махсус комиссиясининг 2020 йил 29 майдаги йиғилиш баёнида белгиланган вазифалардан келиб чиқиб, Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги томонидан туман (шаҳар)ларнинг тоифалари ўзгартирилди.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Наманган вилояти

🟥🟨🟩 Эпидемиологик вазиятдан келиб чиққан ҳолда тоифаланган туман ва шаҳарлар
(2020 йил 4 июль ҳолати):

🟥Наманган шаҳар,
🟥Поп тумани,
🟥Учқўрғон тумани,
🟥Янгиқўрғон тумани
🟥Норин тумани
🟥 Уйчи тумани
🟨Наманган тумани
🟨Чуст тумани
🟨Тўрақўрғон тумани,
🟩Чоpтоқ тумани
🟩Мингбулоқ тумани
🟩Косонсой тумани,

Изоҳ: Республика махсус комиссиясининг 2020 йил 29 майдаги йиғилиш баёнида белгиланган вазифалардан келиб чиқиб, Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги томонидан туман (шаҳар)ларнинг тоифалари ўзгартирилди.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Сирдарё вилояти

🟥🟨🟩 Эпидемиологик вазиятдан келиб чиққан ҳолда тоифаланган туман ва шаҳарлар
(2020 йил 4 июль ҳолати):

🟥Гулистон шаҳар
🟥 Сайхунобод тумани
🟨Гулистон тумани
🟨Боёвут тумани
🟨Ховос тумани
🟩Янгиер шаҳар
🟩Сардоба тумани
🟩Ширин шаҳар
🟩Сирдарё тумани
🟩Мирзаобод тумани
🟩Оқолтин тумани