#Инновацион_ривожланиш
Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳузуридаги фан йўналишлари бўйича Илмий техник кенгашлар (ИТК) раҳбариятининг вазир Иброҳим Абдураҳмонов раислигида мажлиси бўлиб ўтди. Бу ҳақида вазирлик ахборот хизмати хабар бермоқда.
Вазирлик ҳузурида фан йўналишлари бўйича 16 та ва стартап лойиҳаларини экспертизадан ўтказиш учун битта Илмий-техник кенгаш фаолият юритади. Бугунги кунга келиб ИТКлар таркибига жами 450 нафардан ортиқ олимлар, стартаплар бўйича ИТКларга эса 20 нафардан ортиқ бизнес вакиллари ва стартапчилар жалб қилинган. Бунда 7 нафар академик, 172 нафар профессор, 55 нафар доцент, 63 та фан доктори ва 37 та фан номзоди, 14 та фалсафа доктори (PhD) мавжуд. Аъзоларнинг ўртача ёши 52 ёшни ташкил этмоқда.
Бугунги кунга қадар илмий фаолиятга оид давлат дастурлари доирасида эълон қилинган 29 та тур давомида 16 та фан йўналиши бўйича умумий қиймати 494,47 млрд сўм бўлган жами 331 та, ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг долзарб муаммолари бўйича эса умумий қиймати 16,1 млрд сўм бўлган 20 та, ёш олимларнинг амалий ва инновацион лойиҳалари танлови учун умумий қиймати 30,1 млрд сўм бўлган 30 та, умумий қиймати 540,67 млрд сўм бўлган жами 381 та амалий ҳамда инновацион лойиҳалар мавзулари эълон қилинди. Эълон қилинган тематик мавзуларнинг 169 таси инновацион, 212 таси амалий лойиҳалар мавзулари ҳисобланади.
Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform

ЖССТ томонидан коронавирусга қарши ишончли препарат номи маълум қилинди
ЖССТнинг катта илмий ходими Сумия Сваминатан вирусга қарши препаратларни тестдан ўтказиш вақтида "Ремдесивир" умид берувчи натижа қайд этганини маълум қилди. У бундай баёнотни БМТнинг Женевада жойлашган офисида хорижий мухбирлар брифингида айтиб ўтди.
Ушбу препарат илгари АҚШда шошилинч равишда COVID-19 ни даволаш учун тасдиқланган. Бунга қадар “Ремдесивир” SARS ва MERS вирусларини даволашда самарали эканлиги исботланган.
COVID-19 билан оғриган беморларга олти ампуладан фойдаланган ҳолда беш кунлик курс буюрилади, уларнинг қиймати 2,3 минг доллардан ошади.
АҚШ янги коронавирус келтириб чиқарадиган касалликни даволаш учун ишлатиладиган “Ремдесивир” препаратининг деярли барча заҳирасини сотиб олган. Америка маъмурияти 500 мингдан ортиқ дозани қўлга киритган. Бу июль, август ва сентябрь ойларида ишлаб чиқариладиган препарат ҳажмининг 90 фоизига тўғри келади.

#Карантин
Республикамиз ҳудудлари карантин сабабли турли тоифаларга ажратилган бўлса-да, дезинфекция ишлари мунтазам равишда барча ҳудудларда олиб борилоқда.
Бу ҳақда Миллий гвардия ахборот хизмати хабар қилди.
Жумладан, Навоий, Қашқадарё, Сирдарё, Наманган, Тошкент вилояти ва Тошкент шаҳридаги барча маъмурий бинолар, транспорт воситалари сер қатнов бўлган йўллар, савдо марказлари, кўп қаватли турар жой бинолари атрофи ва улар яқинидаги болалар ўйингоҳлари ҳамда маҳалла кўча ва идораларида дезинфекция ишлари амалга оширилмоқда.

❗️Ўзбекистонда 7 соат ичида 107 киши коронавирус юқтирди
📍Тошкент шаҳрида аҳоли орасида 59 кишида инфекция аниқланди
📈 Жами беморлар — 9936 нафар.
🦠 Янги касалланишлар: 33 нафари — карантин марказидаги фуқаролар (барчаси хориждан келган), 66 нафари — Тошкент шаҳрида (7 нафари бемор билан мулоқотда бўлган), 8 нафари — Тошкент вилоятида (6 нафари бемор билан мулоқотда бўлган, 2 нафари аҳоли орасида).

#Биласизми?
Автомашинани кимлар ишончномасиз бошқариши мумкин?
Саволга Сирдарё вилояти ИИБ ахборот хизмати каналидан жавоб олинди.
Транспорт воситаси эгасининг қуйидаги қариндошлари транспорт воситасини ишончномасиз бошқариши мумкин:
• ота-онаси;
• эри (хотини);
• болалари;
• ака-укалари;
• опа-сингиллари.
Ушбу яқин қариндошлар ҳақида маълумот (фамилияси, исми, отасининг исми, қариндошлик даражаси) транспорт воситаси эгасининг суғурта полисида кўрсатилган бўлиши керак.

#Тошкент_вилояти
Зангиота туманида коронавирус беморлари учун қурилган махсус шифохона очилди, дея хабар берди Тошкент вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати
Тошкент вилояти Зангиота туманида коронавирусга чалинган беморларни қабул қилувчи ихтисослаштирилган юқумли касалликлар шифохонаси қурилмоқда.
33 гектар майдонни эгаллаган объект 2000 ўринга мўлжалланган бўлиб, жами 4 та блокдан иборат.

#Қашқадарё_вилояти
Қашқадарё вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати томонидан тақдим этилган Вилоят махсус комиссияси маълумоти (2020 йил 5 июль ҳолатида)

This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌃Тунги Тошкент. Шайхонтоҳур тумани – Ночной Ташкент. Шайхонтохурский район🌌
Муаллифлар / Авторы: Komilov S., Abdulkhaev A.
Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Муаллифлар / Авторы: Komilov S., Abdulkhaev A.
Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
#Соғлиқни_сақлаш
Энди беморга 5та ва ундан кўп дори ёзиб бериш бошқа масъул шифокор билан келишилган ҳолда амалга оширилади
Соғлиқни сақлаш вазирининг буйруғи билан, Тиббиёт ташкилотларида дори воситаларини тайинлаш, халқаро патентланмаган номланиши бўйича рецептларни расмийлаштириш ҳамда беморнинг дори воситаларини қабул қилиш, сақлаш ва қўллаш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.
Низомга кўра, мулкчилик шаклидан ва идоравий мансублигидан қатъи назар барча тиббиёт ташкилотларида беморга мажбурий тартибда халқаро патентланмаган ном бўйича рецепт ёзилиши лозим.
Беморга бир вақтнинг ўзида 5 ва ундан ортиқ дори воситалари (дори воситаларининг туридан қатъи назар) тайинланганда бунинг асослилиги тиббиёт ташкилотларининг бўлим мудири ёки навбатчи шифокори ёхуд клиник фармакологи билан келишилиши лозим.
Рецептлар даволовчи шифокор томонидан расмийлаштирилган кундан бошлаб 30 кун мобайнида амал қилади.
Даволовчи шифокор томонидан қуйидаги ҳолатларда дори воситаларига рецепт расмийлаштирилиши тақиқланади:
• мижознинг тиббий кўрсатмаси бўлмаган ҳолатларда;
• Ўзбекистон Республикасида давлат рўйхатидан ўтказилмаган дори воситаларига (орфан дори воситалари бундан мустасно);
• фақат тиббиёт ташкилотларида қўллашга мўлжалланган дори воситалари, шу жумладан наркоз воситаси сифатида ишлатиладиган дори воситаларига.
Ушбу Низомда белгиланган талабларга мувофиқ расмийлаштирилмаган қоғоз кўринишидаги ёки электрон рецепт ҳақиқий эмас деб ҳисобланади.