Hudud Inform
8.38K subscribers
18.4K photos
4.05K videos
19 files
14.2K links
Ушбу канал республикамиз ҳудудларидан:
- энг муҳим, ишончли хабарлар;
- аҳолининг муаммолари ва унинг ечимлари;
- расмий муносабатлар;
- ҳокимларнинг онлайн мурожаат ва брифинглари эълон қилинадиган ягона платформадир.

Мурожаат учун:
Download Telegram
#Янгилик

Ўзбек олимлари коронавирус РНКсини тез ажратиш усулини топишди

Ўзбекистон Фанлар академияси олимлари COVID-19 РНКсини ажратишга мўлжалланган диагностик тўплам ишлаб чиқишди. Бу ҳақда ЎзФА матбуот хизмати хабар берди.

Ушбу тўплам ўзига хослиги, айниқса, кам вақт талаб қилиши, қулайлиги ва арзонлиги каби устунликларга эга. У академиянинг Ўсимлик моддалари кимёси институти ходимлари томонидан ишлаб чиқилган.

"SARS-CoV-2" вируси РНКсини ажратишга мўлжаллаб ишлаб чиқилган ушбу тўплам дунёда ишлаб чиқариладиган аналоглари билан таққосланганда сезгирлиги, ўзига хослиги, айниқса, кам вақт талаб қилиши (1 соат), қулайлиги ва арзонлиги (камида 30 фоизга арзонроқ) каби устунликларга эга, дейилади хабарда.

Қайд этилишича, унинг клиник синовлари Соғлиқни сақлаш вазирлиги лабораторияларида, шу жумладан, Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлигининг махсус лабораториясида ўтказилган ва ижобий натижаларни кўрсатган.

У "ENKOR" номи билан рўйхатдан ўтказилган ва кенг кўламда ишлаб чиқариш учун рухсат берилган.
Бундан ташқари, ушбу тўплам ёрдамида гепатит В, гепатит С, одам иммун танқислиги вируси (ВИЧ) РНК/ДНКсини ажратиш мумкин.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Янгилик

ŠKODA KODIAQ: Тез кунда Ўзбекистонда...

🎉
2020 йил октябрь ойида “Жиззах авто” МЧЖ “Фольксваген” концернига тегишли ŠKODA брендини тақдим этади. Бу ҳақда "Ўзавтосаноат" АЖ ахборот хизмати хабар берди.

🚖 ŠKODA KODIAQ икки хил комплектацияда тақдим этилади: беш ўриндиқли Ambition ва етти ўриндиқли Style. Маҳаллий бозор учун ушбу модель сиғими 2,0 литрлик, қуввати 180 от кучига эга бўлган турбо двигатель, етти босқичли роботлаштирилган, энг сўнгги авлод DSG қутиси, тўлиқ узатма ва панорама люк билан тақдим этилади.

ŠKODAнинг дебют модели хавфсизлик соҳасида экспертларнинг максимал баҳосини олган: European New Car Assessment Programme мустақил синовлар натижаларига кўра, ушбу йўлтанламасга энг юқори рейтинг – беш юлдуз берилган» деб қайд этди “Ўзавтосаноат” АЖ бошқаруви раисининг ўринбосари Сардор Таджиев.

🗓 Дастлабки автомобилларнинг етказиб берилиши жорий йилнинг ноябрь ойида амалга оширилиши режалаштирилган.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
#Янгилик

Туризм соҳасида фаолият юритувчи ички ишлар органлари ходимларининг янги формаси намунаси синовдан ўтказилмоқда

Бу ҳақда ИИВ ахборот хизмати
маълум қилди.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
#Янгилик

Янги йўналиш: Тошкент - Наманган - Андижон йўналишида поездлар қатнови йўлга қўйилди

✍️ "Ўзбекистон темир йўллари" АЖ ахборот хизмати хабарига кўра, 2021 йил 16 февраль кунидан бошлаб, 64/63-сонли Тошкент – Андижон – Тошкент йўналишида ҳаракатланаётган йўловчи поезди Наманган вокзали орқали қатновини амалга оширади.

🚂 Мазкур поездлар ҳафтада икки маротаба, яъни 64-сонли йўловчи поезди ҳафтанинг сешанба ва жума кунлари Тошкент – Наманган – Андижон йўналишида, 63-сонли йўловчи поезди эса ҳафтанинг чоршанба ва шанба кунлари Андижон – Наманган – Тошкент йўналишида ҳаракатланади.

ИЗОҲ:
Қўшимча маълумотни Тошкент шаҳридаги 1005 қисқа телефон рақами, жойлардаги темир йўл кассалари ҳамда маълумотлар бюросидан билиб олишингиз мумкин.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform