#Инновацион_лойиҳа
Ўзбекистон Марказий Осиё давлатлари ичида илк бора Япония ҳукумати дастури ғолиблигини қўлга киритди
🇯🇵🇺🇿📝 Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги ва Тоттори Университети профессори Кристина Тодерич ҳамкорлигида SATREPS-2020 (Япония) танловига тақдим этилган лойиҳа молиялаштириш учун тасдиқланди.
❗️Ушбу лойиҳа Япония фан ва технологиялар агентлиги (JST) томонидан танлаб олинган 10 та халқаро лойиҳадан энг яхши лойиҳа деб топилди.
⚡️ Мазкур дастурга JST Агентлиги томонидан 2020 молиявий йил учун уч соҳада – атроф-муҳит/энергетика, биоресурслар ҳамда табиий офатларнинг олдини олиш ва юмшатиш бўйича фаолият юритувчи Япония тадқиқотчиларидан 95 та лойиҳа тақдим этилди. Ушбу дастур доирасида ташқи экспертлардан иборат қабул комиссияси томонидан 10 та лойиҳа – Осиё тадқиқотчилари билан ҳамкорликда 5 та, Африка билан 2 та, Жанубий Америка билан 2 та ва Европа билан ҳамкорликдаги 1 та лойиҳа танлаб олинган.
💧 Ушбу лойиҳада Оролбўйи минтақасида ерларнинг унумдорлигини ошириш ва сувдан фойдаланиш имконияти чекланган маҳаллий аҳолининг фаровонлигини яхшилаш мақсадида замонавий иқлим ўзгаришларини кузатиш марказини ташкил этиш, метеорологик мониторинглар олиб бориш, шунингдек шўрланган шароитда қишлоқ хўжалигига янги япон технологияларини жорий этиш учун тўғридан-тўғри инвестицияларни жалб қилиш кўзда тутилган.
🌊 Лойиҳа кучли шўрланган шароитда, айниқса Амударё дельтасида Ўзбекистон томонидан ишлаб чиқилган талабларни ҳисобга олган ҳолда метеорологик кузатувлар ва тўғридан-тўғри прогнозлашнинг янги тизимини яратишга йўналтирилган.
📊 Лойиҳани амалга ошириш тўғридан-тўғри иқлим ўзгаришига мослашиш ва озиқ-овқат хавфсизлиги ва овқатланиш сифатини барқарор ривожлантиришга қаратилади.
Манба: Инновацион ривожланиш вазирлиги Ахборот хизмати
Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform