Hudud Inform
8.67K subscribers
18.4K photos
4.01K videos
19 files
14.1K links
Ушбу канал республикамиз ҳудудларидан:
- энг муҳим, ишончли хабарлар;
- аҳолининг муаммолари ва унинг ечимлари;
- расмий муносабатлар;
- ҳокимларнинг онлайн мурожаат ва брифинглари эълон қилинадиган ягона платформадир.

Мурожаат учун:
Download Telegram
#Тақдимот

Ўзбек тили изоҳли луғатининг беш томли янги нашри тақдимоти ўтказилди

Луғат 80 мингдан ортиқ ўзбек адабий тилида кенг истеъмолда бўлган сўз ва сўз бирикмалари, фан, техника, санъат ва маданият соҳаларига оид терминлар, шевада қўлланадиган сўзлар, тарихий атамаларни ўз ичига олган.

Ҳозир дунё миқёсида 50 миллиондан ортиқ киши ўзбек тилида гаплашади. Ер юзида жами 7 мингдан ортиқ тил бор. 7,5 миллиард киши мулоқот қиладиган бу тилларнинг бор йўғи 1 фоизи, яъни, 70 та тилда дунёнинг 90 фоиз аҳолиси мулоқот қилади. Ўзбек тили ҳам дунё аҳолиси кўп гаплашадиган тиллар қаторида ва у 1 фоизни ташкил қилади, дея таъкидланди йиғилишда.
Луғатнинг ушбу нашри бу гал 3 минг нусхада чоп этилган.

Ишчи гуруҳ аъзолари izohli-lugat.uz веб-сайти устида ҳам иш олиб боришмоқда. Унда фойдаланувчилар учун сўз қўшиш (кўрикдан ўтказиб) имкони яратилиши назарда тутилган.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Эртага, 28 июнь куни ташкил этиладиган чартер рейслар

Тошкент – Нью-Йорк
Нью-Йорк – Тошкент
Тошкент – Москва – Тошкент

❗️Парвозга консуллик муассасалари томонидан фуқаролар рўйхатга олинади ҳамда Uzbekistan Airways авиакомпаниясига тақдим этилади ва ушбу рўйхат асосида фуқаролар самолёт бортига киритилади.

▪️Рўйхатга биринчи навбатда бемор фуқаролар, ёш болали ва ҳомиладор аёллар ҳамда бекор қилинган доимий авиақатновларга чипта харид қилган фуқаролар қўйилади.

📮 Чипталарни фуқаролар парвоздан 4 соат олдин хорижий мамлакатларнинг халқаро аэропортларидаги Uzbekistan Airways авиакомпаниясининг кассаларидан олишлари мумкин бўлади.

😷 Ўзбекистонга кириб келаётган фуқаролар ўз хоҳишига кўра 14 кунлик карантин муддатини давлат томонидан бепул таъминланадиган карантин марказларида ёки пуллик меҳмонхонада ўтказиши мумкин.

Бугун Тошкент – Шаржа – Тошкент чартер рейси амалга оширилади.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️ Наманган шаҳрида янги – Давлатобод тумани ташкил этилади


Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Наманган вилоятига ташрифи вақтида вилоят фаоллари иштирокида йиғилиш ўтказди.
Йиғилишда давлатимиз раҳбари томонидан вилоятда ижтимоий ҳимояга муҳтож, ишсиз, кам таъминланган оилалар бандлигини таъминлаш орқали доимий даромад манбаларига эга бўлишларига кўмаклашиш, қамбағалликни қисқартириш, аҳолини уй-жой билан таъминлаш ва кичик саноат зоналари ташкил этиш каби долзарб масалаларга тўхталиб ўтди.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Президент Шавкат Мирзиёев раислигида Наманган шаҳрида вилоят фаоллари иштирокида йиғилиш бўлиб ўтмоқда.
Жойларда ютуқлар борлиги, ўзгаришлар бўлаётгани, лекин булар ҳали олинган марраларимизга мос эмаслиги таъкидланди.
– Тўғри гапни гапирган одам – ислоҳотларга хайрихоҳ. Аччиқ гаплардан тўғри хулосалар чиқариб йўлимизни топиб олишга ҳаракат қилсак, энг катта маррамиз шу бўлади, – деди Шавкат Мирзиёев.

Под председательством Президента Шавката Мирзиёева в Намангане проходит совещание с участием актива области.
Отмечалось, что на местах достигнуты определенные достижения и изменения, но они еще не соответствуют целям, которые мы поставили перед собой.
- Кто говорит правду, тот сочувствует реформам. Найти свой путь, сделав правильные выводы из критики - вот самое большое подспорье для нас, - заявил Шавкат Мирзиёев.

#Mirziyoyev #safar #Namangan #yigilish

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Сарҳисоб
#27_июнь

27 июнь — Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни муносабати билан бир қатор раҳбарлар ўз ташкилотидаги ахборот хизмати фаолиятига баҳо берди.

Матбуот котиби ким? Ахборот хизмати нима учун керак? У қандай вазифаларни бажаради? Раҳбарлар уларнинг фаолиятидан мамнунми? Шу каби саволларга жавобларни бизнинг махсус кўрсатувимизда томоша қилинг.

Сифатли видео

Каналга уланиш: 👇
@Rasmiy_xabarlar_Official
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Сарҳисоб
#27_июнь

Бугун ахборот хизматлари фаолиятини такомиллаштириш бўйича Президент қарори қабул қилинганига бир йил тўлди.

Ўтган бир йил соҳада қандай ўзгаришлар рўй берди? Матбуот котиблари билдирган фикрлар ушбу махсус кўрсатувда ўз аксини топган.

Сифатли видео

Каналга уланиш: 👇
@Rasmiy_xabarlar_Official
🔺2020 йил 28 июнь соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 7725 (+43) нафарни ташкил этмоқда.

🔴Янги касалланиш ҳолатларининг 30 нафари Карантин марказидаги фуқаролар (барчаси хориждан келган) орасида, 11 нафари Тошкент вилоятида (шундан 10 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида, 1 нафари аҳоли орасида), 2 нафари Тошкент шаҳрида (шундан 1 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида, 1 нафари аҳоли орасида) аниқланган.

❗️Айни пайтда юртимизда 5240 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (67 фоиз) соғайган.

‼️Ҳозирда мамлакатимизда 2465 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда. Улардан 19 нафари оғир, 6 нафари ўта оғир аҳволда.
Қишлоқ хўжалиги техникалари мажбурий тартибда синовдан ўтказилади

“Қишлоқ хўжалиги ва мелиорация техникаларини синаш
ва сертификатлаш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” Президент қарори (ПҚ-4760-сон, 27.06.2020 й.) қабул қилинди.

🔰 Қарорга мувофиқ, 2021 йил 1 январдан бошлаб:

👉 импорт қилинадиган ҳамда маҳаллий корхоналар томонидан ишлаб чиқариладиган барча турдаги қишлоқ хўжалиги ва мелиорация техникалари ҳамда уларнинг агрегатлари ва бутловчи қисмлари мажбурий тартибда синовдан ўтказилади;

👉 ушбу текника, агрегат, бутловчи қисмлар такомиллаштирилганда ҳамда уларга қўшимча функцияларни бажариш юклатилганда такрорий синовларга тақдим этилади;

👉 Ўзбекистон ҳудудида фойдаланишга тавсия қилинган қишлоқ хўжалиги ва мелиорация техникаларининг ягона давлат реестрига киритилган қишлоқ хўжалиги ва мелиорация техникаларидан республикада экинларни етиштиришда фойдаланишга рухсат этилади;

👉 қишлоқ хўжалиги ва мелиорация техникаларининг агрегатлари ва бутловчи қисмлари учун мувофиқлик сертификатларини расмийлаштириш тизими йўлга қўйилади.

🗓 2023 йил 1 январга қадар Ўзбекистонда ишлаб чиқарилмайдиган, белгиланган тартибда тасдиқланадиган рўйхат бўйича олиб келинадиган синов ускуналари ва ўлчаш воситалари божхона божидан озод қилинади.

📋 Қарор билан Қишлоқ хўжалиги ва мелиорация техникалари ҳамда технологияларини синаш ва сертификатлаш тизимини такомиллаштириш бўйича “Йўл харитаси” тасдиқланди.

Манба: Адлия вазирлиги ахборот хизмати

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Эртага, 29 июнь куни ташкил этиладиган чартер рейслар

Сеул – Ташкент – Сеул
Тошкент – Истанбул – Тошкент

❗️Парвозга консуллик муассасалари томонидан фуқаролар рўйхатга олинади ҳамда Uzbekistan Airways авиакомпаниясига тақдим этилади ва ушбу рўйхат асосида фуқаролар самолёт бортига киритилади.

▪️Рўйхатга биринчи навбатда бемор фуқаролар, ёш болали ва ҳомиладор аёллар ҳамда бекор қилинган доимий авиақатновларга чипта харид қилган фуқаролар қўйилади.

📮 Чипталарни фуқаролар парвоздан 4 соат олдин хорижий мамлакатларнинг халқаро аэропортларидаги Uzbekistan Airways авиакомпаниясининг кассаларидан олишлари мумкин бўлади.

😷 Ўзбекистонга кириб келаётган фуқаролар ўз хоҳишига кўра 14 кунлик карантин муддатини давлат томонидан бепул таъминланадиган карантин марказларида ёки пуллик меҳмонхонада ўтказиши мумкин.

Бугун Тошкент – Нью-Йорк, Нью-Йорк – Тошкент ҳамда Тошкент – Москва – Тошкент чартер рейслари амалга оширилади.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Адлия вазирлигининг Юридик техникумларига 2020 /2021 ўқув йили учун қабул квоталари.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
#Инновацион_лойиҳа

Ўзбекистон Марказий Осиё давлатлари ичида илк бора Япония ҳукумати дастури ғолиблигини қўлга киритди

🇯🇵🇺🇿📝 Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги ва Тоттори Университети профессори Кристина Тодерич ҳамкорлигида SATREPS-2020 (Япония) танловига тақдим этилган лойиҳа молиялаштириш учун тасдиқланди.

❗️Ушбу лойиҳа Япония фан ва технологиялар агентлиги (JST) томонидан танлаб олинган 10 та халқаро лойиҳадан энг яхши лойиҳа деб топилди.

⚡️ Мазкур дастурга JST Агентлиги томонидан 2020 молиявий йил учун уч соҳада – атроф-муҳит/энергетика, биоресурслар ҳамда табиий офатларнинг олдини олиш ва юмшатиш бўйича фаолият юритувчи Япония тадқиқотчиларидан 95 та лойиҳа тақдим этилди. Ушбу дастур доирасида ташқи экспертлардан иборат қабул комиссияси томонидан 10 та лойиҳа – Осиё тадқиқотчилари билан ҳамкорликда 5 та, Африка билан 2 та, Жанубий Америка билан 2 та ва Европа билан ҳамкорликдаги 1 та лойиҳа танлаб олинган.

💧 Ушбу лойиҳада Оролбўйи минтақасида ерларнинг унумдорлигини ошириш ва сувдан фойдаланиш имконияти чекланган маҳаллий аҳолининг фаровонлигини яхшилаш мақсадида замонавий иқлим ўзгаришларини кузатиш марказини ташкил этиш, метеорологик мониторинглар олиб бориш, шунингдек шўрланган шароитда қишлоқ хўжалигига янги япон технологияларини жорий этиш учун тўғридан-тўғри инвестицияларни жалб қилиш кўзда тутилган.

🌊 Лойиҳа кучли шўрланган шароитда, айниқса Амударё дельтасида Ўзбекистон томонидан ишлаб чиқилган талабларни ҳисобга олган ҳолда метеорологик кузатувлар ва тўғридан-тўғри прогнозлашнинг янги тизимини яратишга йўналтирилган.

📊 Лойиҳани амалга ошириш тўғридан-тўғри иқлим ўзгаришига мослашиш ва озиқ-овқат хавфсизлиги ва овқатланиш сифатини барқарор ривожлантиришга қаратилади.

Манба: Инновацион ривожланиш вазирлиги Ахборот хизмати

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
#Наманган_вилояти

Халқаро пресс-клубнинг Наманганда амалга оширилаётган иқтисодий, ижтимоий ўзгаришларга бағишланган сайёр сессиясидан:

- Наманган шаҳридаги “Юксалиш” кичик саноат зонаси 117 гектар майдонни эгаллаган мазкур саноат мажмуасида қурилиш материаллари, машинасозлик ва металлга ишлов бериш, электротехника, тўқимачилик ва тикувчилик каби йўналишларда умумий қиймати 1 триллион 208 миллиард сўмлик 95 та лойиҳа амалга оширилиши кўзда тутилган;

- Наманган вилоятида 24000 оила “темир дафтар”га киритилган. 110 минг хонадон бор. Шулардан 39 мингтаси ишга яроқли деб танлаб олинган. Ҳозирги кунгача 18 мингтаси иш билан таъминланган;

- Вилоятда 55 мингта янги иш ўринлари яратиш мақсадида 2000 та лойиҳанинг манзилли рўйхати шакллантирилди;

- Бугунги кунда вилоятда 31432 нафар ишсиз ёшлар бор. Уларни иш билан таъминлаш режаси асосида сектор раҳбарлари билан биргаликда 68% иш билан таъминланган;

- 2018 йилда мактабгача таълим муассасаларига қамров 21% эди, ҳозир 56,7% ташкил этади;

- 2016 йилда Наманган шаҳрида 450 та лойиҳа шаклланган, шуни 15 фоизи тадбиркорлар томонидан сарфланган маблағларга, қолган 85 фоизи банк кредитлари ҳисобига тўғри келган. Ҳозирги кунда ишлаб чиқилган 2000 та лойиҳанинг 15-16 фоизи банк кредитига қолгани лойиҳа ташаббускорлари - тадбиркорларнинг ўз маблағларига тўғри келяпти;

- Наманган шаҳри таркибида илгари Давлатобод туман ҳудуди бўлган. Бу сафар ташкил қилинаётган Давлатобод тумани аввалгисидан ҳудуд жиҳатидан ҳам, ихтисослиги бўйича ҳам тубдан фарқ қилади. Бу ҳақиқий “Инновацион сити” бўлиши кутилмоқда;

- Наманган шаҳрида 80 та сулолавий заргар усталар йиғилган заргарлик Марказини ташкил қилиш режалаштирилган. Бундан ташқари эндиликда олтинни хом ашё кўринишида эмас, балки тайёр маҳсулот сифатида сотиш учун ҳам имконият яратилади;

- Вилоятда инвесторларни жалб қилиш бўйича 3 та халқаро инвесторлар форуми ташкил қилинди. 32 та давлат билан 98 млн. долларлик шартномалар тузилган;

- Султон Увайс зиёратгоҳини ривожлантириш бўйича вилоятда қатор ишлар олиб борилмоқда. Ҳозирда зиёрат комплекси қуриб битказилди. Дунаёда 7 та ерда Султон Увайс зиёратгоҳи мавжуд. Шулардан бири Наманган вилоятида;

- 2020 йил Наманган вилоятида 5361 гектар ерни ўзлаштириш режалаштирилган. Баҳорда 1500 гектар ер ўзлаштирилди. Июль ойигача яна 1700 гектар ер фойдаланишга топширилади. Қолгани йил охиригача ўзлаштирилади;

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
#Карантин

Ўзбекистонда яна бир шаҳарда карантин чоралари кескин кучайтирилди

😷 2020 йил июнь ойи бошида Наврўзобод МФЙда истиқомат қилувчи 4 нафар фуқарода коронавирус инфекцияси аниқланган эди. Шаҳарга эпидемиологик нохуш ҳудудлардан кириб келган фуқаролар ҳамда беморлар билан мулоқотда бўлган 525 та оила (1994 та фуқаро) тиббий кузатувга олинган. Шундан 45 та фуқаро шифохонада, уй кузатувда 480 та оила (1949 та фуқаро)ни ташкил этади.

📌 Шаҳарга чегарадош Ховос тумани Янгиер маҳалласидан (Пахтакор кўчасида), Туркистон маҳалласидан (Тинчлик кўчасида), Янгиер шаҳар Ободюрт маҳалласида Янги аср ва А.Темур кўчалари, Пахтакор ва А.Темур кўчалари, Шодлик маҳалласида А.Навоий ва Янгибоғ, Талабалар ва Янгибоғ кўчалари кесишган жойда шаҳарга кириш енгил ва темир-бетон тўсиқлардан фойдаланган ҳолда блок постлар ўрнатилади ҳамда бу кўчаларга автотранспорт воситаларининг кириб чиқиши қисман чекланади. Бу ҳақда Янгиер шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати хабар бермоқда.

✔️ Шаҳар Санитария-эпидемиологик осойишталик маркази ва мудофаа ишлари бўлими томонидан қўшимча равишда шаҳар марказида жойлашган деҳқон бозори, савдо мажмуалари (супермаркет, гипермаркет ва бошқалар) кириш-чиқиш жойларини тегишли мутахассислар билан таъминлаган ҳолда тепловизорлар ва антисептик воситалар билан жиҳозланади ва дезинфекция ишлари амалга оширилади.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
#Олий_таълим

Ўзбекистон халқаро ислом академиясида замон талабларидан ва глобаллашув жараёнидан келиб чиққан ҳолда янги — “Aхборот хавфсизлигини бошқариш” мутахассислик йўналиши очилди. Бу ҳақда Ўзбекистон халқаро ислом академияси Ахборот хизмати хабар берди.

Ўзбекистон халқаро ислом академиясида мазкур йўналишда тайёрланадиган талабалар ахборот маконида юзага келиши мумкин бўлган таҳдидлар, технологик, иқтисодий, сиёсий, ижтимоий, мафкуравий, диний ва бошқаришда зарур билим ва тажрибага эга мутахассислар тайёрланади.

Шунингдек, талабалар жамоатчилик билан алоқаларини мустаҳкамлаш ҳамда фаолият самарадорлигини таъминлашда ахборот ва зарур маълумотларни таҳлил этадиган мутахассис сифатида ўқитилади.

2020-2021 ўқув йилида давлат буюртмаси асосида “Aхборот хавфсизлигини бошқариш” мутахассислик йўналишига жами 25 нафар талаба қабул қилиниши назарда тутилмоқда. Шундан 12 нафар талаба давлат гранти асосида таълим олиш имкониятига эга бўлади.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
#Тошкент_шаҳри

Тошкент шаҳрида содир этилган умумий жиноятлар 430 тага ёки 6 фоизга камайди

Пойтахтдаги 514 та МФЙдан 76 тасида (14,8 фоиз) жиноятлар содир этилмаган ва 369 тасида (72,1 фоиз) камайишига эришилган бўлиб, 40 тасида ошган. Қотиллик ва оғир тан жароҳати етказиш жиноятларининг деярли ярми ёшлар томонидан содир этилган бўлиб, республикада энг ёмон салбий кўрсаткични қайд этган. Шунингдек, Тошкент шаҳрида жиноят содир этган шахсларнинг деярли ҳар учинчиси ёшлар ҳамда ҳар тўртинчиси ишсизларни ташкил этади.

Ачинарлиси, жами 79 нафар вояга етмаган шахс томонидан 1 тадан қотиллик, номусга тегиш, товламачилик, транспорт воситасини олиб қочиш ва ўлим билан боғлиқ йўл транспорт ҳодисалари, 5 тадан оғир тан жароҳати етказиш ва босқинчилик, 3 та фирибгарлик, 8 та талончилик, 36 та ўғрилик жиноятлари содир этилган.

Пойтахтда хотин-қизлар томонидан содир этилган жиноятларнинг ҳар ўн биринчисини ўғрилик, ҳар бешинчиси эса фирибгарлик каби жиноятларни ташкил этган.

2020 йилнинг 5 ойи мобайнида шаҳарда 896 та оғир ва ўта оғир жиноят қайд этилган бўлиб, республикада салбий 1-ўринни эгаллаган. Бундан ташқари, маҳалла ҳудудида 1 245 та содир этилган жиноятларнинг жами жиноятга нисбатан салмоғи 43 фоизни ташкил этиб, шу турдаги жиноятлар ҳам республикада салбий 1-ўринни қайд этган.

Жами қотиллик жиноятларининг 9 таси ёшлар, 4 таси хотин-қизлар, 3 таси илгари судланганлар, 8 таси маст ҳолда ҳамда 14 таси ўткир тиғли жисмдан фойдаланиб содир этилган.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Ахборот хизмати

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
#Тошкент_вилояти

"Бўстонлиқ-фарм"да лойиҳа қиймати қарийб 46 миллион долларлик 7 та лойиҳа амалга оширилмоқда

📊Кейинги пайтда вилоят инвестиция салоҳиятини оширишга алоҳида эътибор қаратиляпти. Хусусан, фармацевтика тармоғини янада ривожлантириш ва экспортбоп маҳсулот турларини кўпайтириш мақсадида умумий майдони 41,5 гектарни ташкил этувчи «Бўстонлиқ-фарм» ЭИЗ ҳудудининг 22,6 гектар майдонида қиймати қарийб 46 миллион доллардан иборат 7 та лойиҳа амалга оширилмоқда. Бунинг натижасида ҳудудда 610 та янги иш ўрни яратилади.

Манба: Тошкент вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Шавкат Мирзиёев: Халқ овозидан тўғри хулоса қилсак, натижа жуда катта бўлади

Шавкат Мирзиёев: Если сделаем правильные выводы, слушая глас народа, результат будет очень высоким


Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter