Hudud Inform
8.36K subscribers
18.5K photos
4.12K videos
19 files
14.4K links
Ушбу канал республикамиз ҳудудларидан:
- энг муҳим, ишончли хабарлар;
- аҳолининг муаммолари ва унинг ечимлари;
- расмий муносабатлар;
- ҳокимларнинг онлайн мурожаат ва брифинглари эълон қилинадиган ягона платформадир.

Мурожаат учун:
Download Telegram
#Спорт

Наманган ҳам мезбонлик қиладиган Осиё чемпионати-U19 қачон ўтиши маълум бўлди

Осиё футбол конфедерацияси қитъа миқёсидаги баъзи мусобақалар қачон давом эттирилишини эълон қилди. Унга кўра Ўзбекистон мезбонлик қиладиган 19 ёшгача футболчилар ўртасидаги Осиё чемпионати аввал белгиланган муддатда ўтиши маълум бўлди.

Чемпионат мезбонлиги Ўзбекистонга берилганда ўйинлар 14-31 октябрь кунлари ўтказилиши белгиланганди. ОФК эълон қилган хабарда Осиё чемпионати U19 мусобақаси айнан шу муддатда ўтиши кўрсатилган.

Мусобақани ўтказиш учун Тошкент, Олмалиқ ва Наманган шаҳарлари тайёр экани маълум қилинган.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
#Спорт

Равшан Эрматов Ўзбекистон U-19 ёшлар терма жамоаси машғулотларини кузатди

Шу йилнинг октябрь ойида Ўзбекистонда футбол бўйича ёшлар ўртасидаги U-19 Осиё чемпионати бўлиб ўтади. Тимур Копадзе бошчилигидаги U-19 ёшлар терма жамоаси мамлакатимиз шарафини ҳимоя қилади. Осиё чемпионатида муносиб иштирок этишни мақсад қилган ёшларимиз қисқа танаффусдан сўнг иккинчи босқич тайёргарлик машғулотларига киришди.

Равшан Сайфутдинович футболчиларнинг жисмоний ҳолати, кайфияти ҳамда уларга яратиб берилган шароитлар билан яқиндан танишди.

ЎФА биринчи вице-президенти ўзининг футбол тажрибалари ва кўникмаларини ёш футболчилар билан ўртоқлашди ҳамда уларга бўлажак Осиё чемпионатида муваффақиятли иштирок этиб, Жаҳон чемпионати йўлланмаси ҳамда қитъа чемпионлигини қўлга киритишларида омад тилади.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон U-19 ёшлари гуруҳ босқичида Эрон, Индонезия ва камбоджалик тенгқурларига қарши майдонга тушади.

Манба: Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги Ахборот хизмати

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
#Спорт

Россиянинг Қозон шаҳрида I Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги ўйинларини ўтказиш масалаларига бағишланган видеоконференция ўтказилди

Унда Ўзбекистон жисмоний тарбия ва спорт вазирининг биринчи ўринбосари Равшан Эрматов ҳамда вазирликнинг масъул ходимлари қатнашди, дея хабар бермоқда вазирлик ахборот хизмати.

Россиядаги мавжуд санитария-эпидемиологик вазият туфайли айни пайтда илк маротаба ташкил этилаётган спорт ўйинларини 2020 йил 4 сентябрдан 11 сентябргача ўтказиш имконияти кўриб чиқилмоқда.

I Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги ўйинларида спортнинг 22 тури бўйича беллашувлар ўтказилади. Спортчилар беллашувларда 284 та медаллар жамланмаси учун кураш олиб боришади.

Мусобақаларда 14 ёшдан 23 ёшгача бўлган спортчилар иштирок этади. Ҳозирча спорт ўйинларида МДҲга аъзо 7 мамлакатдан минг нафардан зиёд делегатлар қатнашиши кутилмоқда.

Ўйинлар Қозон шаҳрининг 14 та спорт иншоотида бўлиб ўтади.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
#Спорт

ИИВ ходими лейтенант Исроил Мадримов нуфузли мусобақада ғалаба қозонди

Бу ҳақда ИИВ Ахборот хизмати
маълум қилди.

Профессионал бокснинг супер ярим ўрта (-69,85 кг) вазн тоифасида рингга чиқаётган Исроил Мадримов (6-0, 5 КО) олтинчи жангида ҳам ғалаба қозонди.
Мадримов Тошкент вақти билан 16 август тонгида 37 ёшли Эрик Уокерга (20-3, 9 КО) қарши 12-раундлик жангни ўтказиш учун рингга кўтарилди.

9-раундда ўзбекистонлик боксчи чап қўл ҳук зарбаси орқали рақибини нокаут ҳолатига туширди. Аммо рефери ўзбекистонлик боксчи бу вазиятда рақибга елка билан ҳам зарба берганини қайд этиб, нокаутни бекор қилди ва Уокер ўзига келиб олиши учун беш дақиқалик танаффус берди.

Жанг давом этди, Мадримов қолган раундларда ҳам ташаббус кўрсатди ва 12-раундда рақибини нокдаун ҳолатига туширди. Якунда ҳакамлар бир овоздан (116-110, 116-111, 116-110) ўзбекистонлик боксчини ғолиб деб топишди.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
#Спорт
#Марафон

Бугун Самарқандда “Samarkand Half Marathon” ярим марафони ўтказилмоқда

Анъанавий ва виртуал шаклда ўтказилаётган мазкур марафонда Тошкент вилояти спорт жамоатчилиги, шунингдек, аҳоли вакиллари масофадан туриб иштирок этмоқда.

Нурафшон шаҳрида ҳам марафон кўтаринки руҳда бўлиб ўтди. Тадбирда вилоят ҳокимининг ўринбосари Сайфиддин Низомов қатнашди.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform