Hudud Inform
8.69K subscribers
18.4K photos
4.01K videos
19 files
14.1K links
Ушбу канал республикамиз ҳудудларидан:
- энг муҳим, ишончли хабарлар;
- аҳолининг муаммолари ва унинг ечимлари;
- расмий муносабатлар;
- ҳокимларнинг онлайн мурожаат ва брифинглари эълон қилинадиган ягона платформадир.

Мурожаат учун:
Download Telegram
Пойтахтимизда яна бир янги йўл ўтказгич қурилиши якунланмоқда.

“Ўзбекистон темир йўллари” АЖнинг “Кўприкқурилиш трести” унитар корхонаси мутахассислари томонидан Сергели туманидаги Қипчоқ кўчасининг Тошкент – Ангрен темир йўли билан кесишмасида барпо этилаётган транспорт ечими (йўл ўтказгич) қурилиши ишлари якунига етмоқда.

Лойиҳага асосан йўл ўтказгичнинг умумий узунлиги 772,5 метр бўлиб, кенглиги ўртача 28 метрни ташкил этади ҳамда темир йўл линияси устидан қарийб 9 метр баландликдан ўтади. Иншоотнинг эстакада қисми узунлиги 445,3 метр, баландлиги эса 8,2 метрдан иборат бўлди.

Бугунги кунгача ушбу йўл ўтказгичнинг қарийб 90 фоизга яқин қурилиш ишлари якунланган. Фақат сўнгги асфальт ётқизиш, ёритиш чироқларини ўрнатиш ва пиёда йўлакларини пардозлаш ҳамда ободонлаштириш ишлари қолган.


Манба: Транспорт вазирлиги Ахборот хизмати

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
#Спорт

Равшан Эрматов Ўзбекистон U-19 ёшлар терма жамоаси машғулотларини кузатди

Шу йилнинг октябрь ойида Ўзбекистонда футбол бўйича ёшлар ўртасидаги U-19 Осиё чемпионати бўлиб ўтади. Тимур Копадзе бошчилигидаги U-19 ёшлар терма жамоаси мамлакатимиз шарафини ҳимоя қилади. Осиё чемпионатида муносиб иштирок этишни мақсад қилган ёшларимиз қисқа танаффусдан сўнг иккинчи босқич тайёргарлик машғулотларига киришди.

Равшан Сайфутдинович футболчиларнинг жисмоний ҳолати, кайфияти ҳамда уларга яратиб берилган шароитлар билан яқиндан танишди.

ЎФА биринчи вице-президенти ўзининг футбол тажрибалари ва кўникмаларини ёш футболчилар билан ўртоқлашди ҳамда уларга бўлажак Осиё чемпионатида муваффақиятли иштирок этиб, Жаҳон чемпионати йўлланмаси ҳамда қитъа чемпионлигини қўлга киритишларида омад тилади.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон U-19 ёшлари гуруҳ босқичида Эрон, Индонезия ва камбоджалик тенгқурларига қарши майдонга тушади.

Манба: Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги Ахборот хизмати

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
​​Президент Шавкат Мирзиёев академик Бекжон Тошмуҳамедов вафоти муносабати билан таъзия билдирди:

〰️〰️〰️〰️

«Ўзбекистон илм-фани оғир жудоликка учради.

Таниқли олим, биофизика фанининг Ўзбекистондаги асосчиларидан бири, академик Бекжон Тошмуҳамедов 85 ёшида вафот этди.

Бекжон Тошмуҳамедов 1935 йил 27 январда Тошкент шаҳрида туғилди. 1958 йили Москва давлат университети ва унинг аспирантурасида таҳсил олди. 1962 йили номзодлик, 1971 йили докторлик диссертациясини ҳимоя қилди. 1987 йилда Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг ҳақиқий аъзоси этиб сайланди.

Меҳнат фаолиятини 1962 йили Тошкент давлат университетида (ҳозирги Ўзбекистон Миллий университети) кичик илмий ходим сифатида бошлади. Ўзбекистон Миллий университети доценти, кафедра мудири, Фанлар академияси Физиология ва биофизика институти директори, Республика Олий аттестация комиссияси раиси, Фанлар академияси Президиуми Биология фанлари бўлими раиси, Биокимё институти биофизика лабораторияси мудири, Ўзбекистон Миллий университети ҳузуридаги Биофизика ва биокимё институти бош илмий ходими лавозимларида самарали хизмат қилди.

Б.Тошмуҳамедов биофизика, ҳужайра физиологияси ва табиатни муҳофаза қилиш бўйича йирик тадқиқотчи сифатида танилган олим эди. Унинг биофизика мактабини дунёга танитишда муҳим аҳамиятга эга бўлган долзарб мавзулардаги илмий мақола ва тадқиқотлари, рисола ва монографиялари юртимиз ва чет эл илмий жамоатчилиги ўртасида эътибор қозонди.

Олим ҳужайра мембранасига таъсир қилувчи фаол моддаларнинг тадқиқоти бўйича Ўзбекистонда илмий марказ яратди.
Халқаро миқёсда кенг эътироф этилган ушбу марказнинг биофизика лабораторияларида Хитой, Корея Республикаси, Ҳиндистон, Араб мамлакатлари, Польша ва бошқа давлатлардан изланувчилар келиб тадқиқот ишларини амалга оширдилар.

Б.Тошмуҳамедов АҚШ, Англия, Германия, Франция, Швеция, Дания каби мамлакатларнинг бир неча халқаро илмий марказ ва академияларининг фахрий аъзоси эди.

Жонкуяр олим кўплаб истеъдодли ёшларга устозлик қилди. Унинг раҳбарлигида ўнлаб фан докторлари ва фан номзодлари етишиб чиқди.

Академик Б.Тошмуҳамедовнинг мамлакатимиз илм-фанини ривожлантириш борасидаги хизматлари давлатимиз томонидан муносиб тақдирланди. У Беруний номидаги Ўзбекистон Республикаси Давлат мукофотига ва “Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан арбоби” унвонига сазовор бўлган эди.

Атоқли олим, меҳрибон устоз, камтарин инсон Бекжон Тошмуҳамедовнинг ёрқин хотираси қалбларимизда ҳамиша сақланиб қолади».

Ш.Мирзиёев, Т.Нарбаева, Н.Исмоилов, А.Арипов, Б.Йўлдошев

@aoka_uz
#Савол_жавоб
#Бандлик_ва_меҳнат_муносабатлари

📥 АОКА штабига келиб тушаётган саволларга Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги Бош давлат меҳнат ҳуқуқ инспектори Гулруҳ Ниязметова жавоби:
•┈┈┈┈••••┈┈┈┈•
Мен уч ойдан бери ўз ҳисобимдан иш ҳақи сақланланмаган ҳолда меҳнат таътилида эдим. Яна таътил олмоқчи эдим, лекин иш жойдан уч ойдан ортиқ таътил олиш мумкин эмас дейишмоқда. Карантин вақтида неча ой иш ҳақи сақланмаган ҳолда меҳнат таътили олиш мумкин?

➡️
Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги томонидан тасдиқланган, Адлия вазирлигидан 2020 йил 28 мартда 3227-рақам билан рўйхатдан ўтказилган “Карантинга оид чоралар амал қилиши даврида мактабгача таълим ташкилотлари ва умумтаълим муассасаларининг фаолияти тўхтатилганда мактабгача таълим ташкилотлари тарбияланувчилари ва умумтаълим муассасалари бошланғич синф ўқувчиларининг ота-оналарига йиллик меҳнат таътили беришнинг вақтинчалик тартиби тўғрисида”ги низомнинг 9-бандига асосан иш берувчи ходимга аризасида кўрсатилган санадан бошлаб тўлиқ муддатга иш ҳақи сақланмаган ҳолда бериладиган таътил беришга мажбур.

Ушбу меҳнат таътилига Меҳнат кодексининг 150-моддаси биринчи қисмида белгиланган максимал муддат бўйича чекловлар карантин даврида татбиқ қилинмайди.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Президент Шавкат Мирзиёев жойларда ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларнинг бориши, йирик лойиҳалар билан танишиш мақсадида Наманган вилоятига жўнаб кетди.
Давлатимиз раҳбари ташриф давомида вилоятнинг қатор туманларида бўлиб, кенг кўламли бунёдкорлик ишлари, аҳоли бандлиги ва фаровонлигини таъминлашга қаратилган лойиҳалар билан танишиши режалаштирилган.

Президент Шавкат Мирзиёев для ознакомления с ходом социально-экономических реформ и крупных проектов на местах отбыл в Наманганскую область.
В ходе поездки глава государства посетит ряд районов, изучит проводимую созидательную работу, ознакомится с проектами, нацеленными на обеспечение занятости и благосостояния населения.

#Mirziyoyev #safar #Namangan

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
#Сарҳисоб
#27_июнь

"Янги Ўзбекистон" газетаси 2020 йил 26 июнь, 116-сон

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
🔰 Мирзаобод тумани Ҳақиқат маҳалласида янги таъмирланган уйлар ўз эгаларига топширилмоқда (фото)

Манба: Мирзаобод тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🔰 Судга мурожаат қилиш ва суд ҳужжатлари устидан шикоят бериш тартиби

Манба: Олий суд Ахборот хизмати

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Президент Шавкат Мирзиёевнинг Наманган вилоятига ташрифи Поп туманидан бошланди. Давлатимиз раҳбари дастлаб 1 минг 885 гектар ўзлаштирилмаган ерда ташкил этилган “Нуран уз” мева-сабзавотчилик кластери фаолияти билан танишди.
Давлатимиз раҳбари боғни кўздан кечирди, шу ерда нуронийлар, қишлоқ хўжалик ходимлари билан суҳбатлашди.
Мутасаддиларга туманларни муайян экин турларига ихтисослаштириш юзасидан топшириқлар берилди.

Поездка Шавката Мирзиёева в Наманганскую область началась с Папского района. Здесь глава государства ознакомился с деятельностью плодоовощного кластера "Нуран уз", организованного за счет освоения 1 885 гектаров неиспользованных земель.
Президент осмотрел сад, побеседовал с представителями старшего поколения и работниками сельского хозяйства.
Ответственным лицам даны поручения по специализации районов области под конкретные сельхозкультуры.

#Mirziyoyev #safar #Namangan #klaster

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter