Hudud Inform
8.7K subscribers
18.3K photos
4.01K videos
19 files
14.1K links
Ушбу канал республикамиз ҳудудларидан:
- энг муҳим, ишончли хабарлар;
- аҳолининг муаммолари ва унинг ечимлари;
- расмий муносабатлар;
- ҳокимларнинг онлайн мурожаат ва брифинглари эълон қилинадиган ягона платформадир.

Мурожаат учун:
Download Telegram
#Ички_ишлар_вазирлиги

Бугун ижтимоий тармоқларда "Чилонзор туманида милиция ходимлари фуқарони автобусга олиб чиқишга уринишаётган видеоси тарқалди. Ҳодисага нима сабаб бўлгани номаълум" деб тарқалган видеолавҳа юзасидан Ички ишлар вазирлиги ахборот хизмати маълумоти.

⚡️ Жорий йил 1 июнь эрталаб соат тахминан 04.30 ларда Тошкент вилоятининг Зангиота тумани ҳудудидан ўтувчи Тошкент ҳалқа йўли чеккасидаги “Тошкент” савдо мажмуаси ва “Дўстлик” буюм бозорлари ташқарисида, вилоят солиқ органлари томонидан ўрнатилган тартибга зид равишда ноқонуний савдо ишлари билан шуғулланаётган фуқароларни аниқлаш ва уларга нисбатан тегишли чора кўриш ишлари амалга оширилаётган вақтда, бир қатор фуқаролар томонидан норозилик билдирилган, шунда жамоат тартибини сақлаш мақсадида ҳудудга вилоят ИИББ патруль-пост хизмати ходимлари жалб қилинган.

Ҳозирда мазкур ҳудудда жамоат тартиби тикланиб, ноқонуний ҳаракатларга барҳам берилган.

Ҳолат юзасидан текширув ишлари амалга оширилиб, унинг якуни бўйича қўшимча ахборот берилишини маълум қиламиз.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform