Hudud Inform
8.66K subscribers
18.4K photos
4.01K videos
19 files
14.1K links
Ушбу канал республикамиз ҳудудларидан:
- энг муҳим, ишончли хабарлар;
- аҳолининг муаммолари ва унинг ечимлари;
- расмий муносабатлар;
- ҳокимларнинг онлайн мурожаат ва брифинглари эълон қилинадиган ягона платформадир.

Мурожаат учун:
Download Telegram
#Пилла_2020

Қорақалпоғистон Республикаси пиллакорлари пилла етиштириш режа-топшириғини 100,61 %га бажарди

📌 Қорақалпоғистон Республикаси пиллакорлари томонидан жорий йилнинг 1, 2-мавсуми бўйича давлатга пилла етиштириш режа-топшириғи 100,61 %га яъни, режадаги 700 тонна амалда 704,3 тоннага бажарилди.

📝 Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 17 январдаги ПҚ-4567-сонли қарори билан яратилган имтиёзлар соҳада фаолият олиб бораётган меҳнаткашлар учун муҳим ҳужжат бўлди.
Ўз навбатида, мазкур яратилган имкониятларга жавоб тариқасида Қорақалпоғистон Республикаси пиллакорлари самарали меҳнат қилмоқда.

🐛 Маълумот ўрнида таъкидлаш жоизки, ўтган 2019 йил баҳорги пилла боқиш мавсумида республика пиллакорлари давлатга режа топшириғини 605 тоннага бажарган бўлса, жорий йил ўтган йилга нисбатан 100 тонна кўп ҳосил олишга эришилди.

Манба: Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Ахборот хизмати

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform