Hudud Inform
8.66K subscribers
18.4K photos
4.01K videos
19 files
14.1K links
Ушбу канал республикамиз ҳудудларидан:
- энг муҳим, ишончли хабарлар;
- аҳолининг муаммолари ва унинг ечимлари;
- расмий муносабатлар;
- ҳокимларнинг онлайн мурожаат ва брифинглари эълон қилинадиган ягона платформадир.

Мурожаат учун:
Download Telegram
Навоий вилояти: Хатирчи тумани "яшил" бўлди

🟥🟨🟩 Эпидемиологик вазиятдан келиб чиққан ҳолда тоифаланган туман ва шаҳарлар
(2020 йил 20 июнь ҳолати):

🟥Заpафшон шаҳар
🟨Навоий шаҳар
🟩Кармана тумани
🟩Қизилтепа тумани
🟩Навбаҳор тумани
🟩Нурота тумани
🟩Томди тумани
🟩Конимех тумани
🟩Учқудуқ тумани
🟩Хатирчи тумани

Изоҳ: Республика махсус комиссиясининг 2020 йил 29 майдаги йиғилиш баёнида белгиланган вазифалардан келиб чиқиб, Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги томонидан туман (шаҳар)ларнинг тоифалари ўзгартирилди.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Наманган вилояти: Учқўрғон ва Янгиқўрғон туманлари "қизил" ҳудудда

🟥🟨🟩 Эпидемиологик вазиятдан келиб чиққан ҳолда тоифаланган туман ва шаҳарлар
(2020 йил 20 июнь ҳолати):

🟥Наманган шаҳар,
🟥Косонсой тумани,
🟥Наманган тумани,
🟥Поп тумани,
🟥Тўрақўрғон тумани,
🟥Учқўрғон тумани,
🟥Чуст тумани,
🟥Янгиқўрғон тумани.
🟩Норин тумани
🟩Чоpтоқ тумани
🟩Мингбулоқ тумани
🟩 Уйчи тумани

Изоҳ: Республика махсус комиссиясининг 2020 йил 29 майдаги йиғилиш баёнида белгиланган вазифалардан келиб чиқиб, Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги томонидан туман (шаҳар)ларнинг тоифалари ўзгартирилди.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Сирдарё вилояти: Янгиер шаҳри "яшил" бўлди

🟥🟨🟩 Эпидемиологик вазиятдан келиб чиққан ҳолда тоифаланган туман ва шаҳарлар
(2020 йил 20 июнь ҳолати):

🟥Ховос тумани
🟩Янгиер шаҳар
🟩Сардоба тумани
🟩Ширин шаҳар
🟩Боёвут тумани
🟩Гулистон тумани
🟩 Сайхунобод тумани
🟩Сирдарё тумани
🟩Гулистон шаҳар
🟩Мирзаобод тумани
🟩Оқолтин тумани

Изоҳ: Республика махсус комиссиясининг 2020 йил 29 майдаги йиғилиш баёнида белгиланган вазифалардан келиб чиқиб, Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги томонидан туман (шаҳар)ларнинг тоифалари ўзгартирилди.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Самарқанд вилояти: Каттақўрғон шаҳри ва Тайлоқ тумани энди "сариқ" ҳудудда

🟥🟨🟩 Эпидемиологик вазиятдан келиб чиққан ҳолда тоифаланган туман ва шаҳарлар
(2020 йил 20 июнь ҳолати):

🟥Ургут тумани.
🟨Каттақўрғон шаҳар
🟨Тайлоқ тумани
🟨Самарқанд шаҳар
🟨Самарқанд тумани
🟨Пайариқ тумани.
🟩Каттақўрғон тумани
🟩Нарпай тумани
🟩Қўшработ тумани
🟩Нуробод тумани
🟩Булунғур тумани
🟩Пахтачи тумани
🟩Пастдарғом тумани
🟩Иштихон тумани
🟩Оқдарё тумани
🟩Жомбой тумани

Изоҳ: Республика махсус комиссиясининг 2020 йил 29 майдаги йиғилиш баёнида белгиланган вазифалардан келиб чиқиб, Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги томонидан туман (шаҳар)ларнинг тоифалари ўзгартирилди.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Сурхондарё вилояти: 5 та "яшил" туман қолди

🟥🟨🟩 Эпидемиологик вазиятдан келиб чиққан ҳолда тоифаланган туман ва шаҳарлар
(2020 йил 20 июнь ҳолати):

🟥Ангор тумани
🟥 Бойсун тумани
🟥Денов тумани
🟥 Жарқўрғон тумани
🟥Қумқўрғон тумани
🟥Музробод тумани
🟥Узун тумани
🟥Шўрчи тумани
🟨Сариосиё тумани
🟨Термиз тумани.
🟩Термиз шаҳар
🟩Қизириқ тумани
🟩Бандихон тумани
🟩Олтинсой тумани
🟩Шеробод тумани

Изоҳ: Республика махсус комиссиясининг 2020 йил 29 майдаги йиғилиш баёнида белгиланган вазифалардан келиб чиқиб, Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги томонидан туман (шаҳар)ларнинг тоифалари ўзгартирилди.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Тошкент вилояти

🟥🟨🟩 Эпидемиологик вазиятдан келиб чиққан ҳолда тоифаланган туман ва шаҳарлар
(2020 йил 20 июнь ҳолати):

🟥Чирчиқ шаҳар
🟥Бекобод тумани
🟥Зангиота тумани
🟥Қибрай тумани
🟥Пискент тумани,
🟥Ўрта Чирчиқ тумани
🟥Янгийўл тумани
🟥Тошкент тумани
🟨 Юқори Чирчиқ тумани
🟨Бекобод шаҳар
🟨Янгийўл шаҳар
🟨Оққўрғон тумани
🟨 Бўстонлиқ тумани
🟨Паркент тумани
🟨Чиноз тумани
🟩Олмалиқ шаҳар
🟩Ангрен шаҳар
🟩Оҳангарон шаҳар
🟩Нурафшон шаҳар
🟩Оҳангарон тумани
🟩Бўка тумани
🟩Қуйи Чирчиқ тумани

Изоҳ: Республика махсус комиссиясининг 2020 йил 29 майдаги йиғилиш баёнида белгиланган вазифалардан келиб чиқиб, Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги томонидан туман (шаҳар)ларнинг тоифалари ўзгартирилди.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Фарғона вилояти: "яшил" ҳудуд

🟩 Эпидемиологик вазиятдан келиб чиққан ҳолда тоифаланган туман ва шаҳарлар
(2020 йил 20 июнь ҳолати):

🟩Фарғона шаҳар
🟩Қўқон шаҳар
🟩Қўштепа тумани
🟩Боғдод тумани
🟩Бешариқ тумани
🟩Сўх тумани
🟩Бувайда тумани
🟩Қувасой шаҳар
🟩Данғара тумани
🟩Ўзбекистон тумани
🟩Риштон тумани
🟩Учкўприк тумани
🟩Фарғона тумани
🟩Фурқат тумани
🟩Тошлоқ тумани
🟩Ёзёвон тумани
🟩Маpғилон шаҳар
🟩Қува тумани
🟩Олтиариқ тумани

Изоҳ: Республика махсус комиссиясининг 2020 йил 29 майдаги йиғилиш баёнида белгиланган вазифалардан келиб чиқиб, Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги томонидан туман (шаҳар)ларнинг тоифалари ўзгартирилди.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Хоразм вилояти: "қизил" ва "сариқ" ҳудудлар қўпайди

🟥🟨🟩 Эпидемиологик вазиятдан келиб чиққан ҳолда тоифаланган туман ва шаҳарлар
(2020 йил 20 июнь ҳолати):

🟥Урганч шаҳар
🟥Хонқа тумани
🟨Урганч тумани
🟨Хазорасп тумани
🟩Тупроққалъа тумани
🟩Хива шаҳар
🟩Боғот тумани
🟩 Қўшкўпир тумани
🟩Янгиариқ тумани
🟩Хива тумани
🟩 Шовот тумани
🟩Янгибозор тумани
🟩Гурлан тумани

Изоҳ: Республика махсус комиссиясининг 2020 йил 29 майдаги йиғилиш баёнида белгиланган вазифалардан келиб чиқиб, Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги томонидан туман (шаҳар)ларнинг тоифалари ўзгартирилди.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Тошкент шаҳри: “сариқ” ҳудуд

🟨 Эпидемиологик вазиятдан келиб чиққан ҳолда барча туман ва шаҳарлар "сариқ" ҳудудда
(2020 йил 20 июнь ҳолати):

🟨Бектемир тумани
🟨Мирзо Улуғбек тумани
🟨Миробод тумани
🟨Олмазор тумани
🟨Сергели тумани
🟨Учтепа тумани
🟨Яшнаобод тумани
🟨Чилонзор тумани
🟨 Шайҳонтоҳур тумани
🟨Юнусобод тумани
🟨Яккасарой тумани.

Изоҳ: Республика махсус комиссиясининг 2020 йил 29 майдаги йиғилиш баёнида белгиланган вазифалардан келиб чиқиб, Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги томонидан туман (шаҳар)ларнинг тоифалари ўзгартирилди.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
#Пилла_2020

Қорақалпоғистон Республикаси пиллакорлари пилла етиштириш режа-топшириғини 100,61 %га бажарди

📌 Қорақалпоғистон Республикаси пиллакорлари томонидан жорий йилнинг 1, 2-мавсуми бўйича давлатга пилла етиштириш режа-топшириғи 100,61 %га яъни, режадаги 700 тонна амалда 704,3 тоннага бажарилди.

📝 Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 17 январдаги ПҚ-4567-сонли қарори билан яратилган имтиёзлар соҳада фаолият олиб бораётган меҳнаткашлар учун муҳим ҳужжат бўлди.
Ўз навбатида, мазкур яратилган имкониятларга жавоб тариқасида Қорақалпоғистон Республикаси пиллакорлари самарали меҳнат қилмоқда.

🐛 Маълумот ўрнида таъкидлаш жоизки, ўтган 2019 йил баҳорги пилла боқиш мавсумида республика пиллакорлари давлатга режа топшириғини 605 тоннага бажарган бўлса, жорий йил ўтган йилга нисбатан 100 тонна кўп ҳосил олишга эришилди.

Манба: Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Ахборот хизмати

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
#Туризм

Ўзбекистон Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгашининг Туризм масалалари бўйича вазирлари V йиғилишида қатнашади

Азиз Абдуҳакимов 2020 йил 23 июнь куни бўлиб ўтадиган Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгашининг (ТТДҲК) Туризм вазирлари V йиғилишида иштирок этади. Йиғилиш видеоконференция шаклида ўтказилади. Таъкидлаш жоизки, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 2019 йил 14 сенябрь куни «Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик Кенгашини тузиш тўғрисидаги Нахичеван Битимини ратификация қилиш ҳақида»ги Қонунни имзолаган эди.

2019 йил 15 октябрь куни Озарбайжон Республикасининг Боку шаҳрида бўлиб ўтган ТТДҲК саммитида Ўзбекистон Республикаси тўлақонли аъзо сифатида қатнашиб, тадбирда давлатимиз раҳбари иштирок этган. Бугунги кунда Ўзбекистон Кенгашнинг барча тузилмаларида фаол иштирок этиб келмоқда ва биринчи маротаба мазкур вазирлар йиғилишида Бош вазир ўринбосари, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси Азиз Абдуҳакимов иштирок этади.

Тадбирда, шунингдек, Туркия Маданият ва туризм вазири М.Эрсой, Қозоғистон Маданият ва спорт вазири А.Раимкулова, Қирғизистон Маданият, ахборот ва туризм вазири А.Жаманкулов ҳамда бошқа ТТДҲК мамлакатларининг туризм ташкилотлари раҳбарлари иштирок этишади. Иштирокчилар “COVID-19” пандемияси шароитида ҳозирги кундаги туризм соҳасининг ҳолати, соҳада пандемия келтириб чиқарган ижтимоий-иқтисодий оқибатларни юмшатиш бўйича мамлакатларнинг тажрибаси, Туркий кенгашга аъзо давлатлар ўртасида сайёҳлик алмашинувини тиклаш чора-тадбирлари, Кенгашга аъзо давлатларнинг сайёҳлик йўналишларини илгари суриш лойиҳалари ва ташаббуслар муҳокама қилинади. Шунингдек, тадбир давомида “Замонавий Ипак йўли” қўшма туристик маҳсулот лойиҳасига Ўзбекистоннинг шаҳарлари ва манзилларини киритиш ҳамда ТТДҲК Туризм масалалари бўйича вазирларнинг навбатдаги VI йиғилишини 2021 йил Ўзбекистонда ўтказиш масаласи ҳам кўриб чиқилади.

Манба: Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси ахборот хизмати

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Экология

🌳Пойтахтимизда 42 та 100 ёшдан ошган дарахтлар борлиги аниқланди.

🍃Уларнинг ҳолати қониқарлими ва ҳимояси қандай таъминланади?

Манба: Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси ахборот хизмати

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Forwarded from Malohat Husanova/O‘ZSUVTA'MINOT
АҚШда юз йиллик тарихга эга "Эскимо" музқаймоғи номи ўзгартирилади

Американинг "Dreyer's" компанияси қарийб 100 йилдан бери ишлаб чиқарётган "Eskimo Pie" музқаймоқлар номини ўзгартиришга қарор қилди. Қўшма Штатларда ирқчиликка қарши оммавий норозилик намойишлари ортидан ишлаб чиқарувчи "Эскимо" номини камситиш сифатида кўрмоқда.

"The Wall Street Journal" нинг эслатишича, шоколад билан қопланган мазкур музқаймоқ илк маротаба 1920 йилда Кристиан Нелсон ва қандолатчи Рассел Стовер томонидан яратилган. Ширинликнинг логотипига мўйнали либосдаги эскимос тасвири туширилади. Музқамоқ 1922 йилда патентланган.

____

Бизнинг сайт 👉oziq-ovqat.uz
Телеграм каналимиз👉 https://t.iss.one/uzboziqovqat
Фейсбукдаги саҳифамиз 👉https://m.facebook.com/uzbekoziqovqatxolding
Президент Шавкат Мирзиёев ва Қозоғистоннинг Биринчи Президенти – Элбоши Нурсултон Назарбоев телефон орқали мулоқот қилдилар.
Суҳбат аввалида давлатимиз раҳбари Элбошига тез орада тузалиб кетишини, мустаҳкам соғлик ва куч-қувват тилади.
Ўзбекистон ва Қозоғистоннинг жадал ривожланиб бораётган икки томонлама муносабатлари ва иқтисодиётларига пандемия оқибатларининг салбий таъсирини камайтириш борасидаги чора-тадбирлар муҳокама қилинди.

Состоялся телефонный разговор Президента Шавката Мирзиёева с Первым Президентом Казахстана – Елбасы Нурсултаном Назарбаевым.
В начале беседы глава нашего государства пожелал Елбасы скорейшего выздоровления, крепкого здоровья и энергии.
Обсуждены совместные меры по минимизации негативного воздействия последствий пандемии на динамично развивающиеся двусторонние отношения и экономики Узбекистана и Казахстана.

#Mirziyoyev #muloqot #Qozogiston #hamkorlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
🔰 Давлат кадастрлари, геодезия ва картография миллий маркази Республика топонимика хизмати томонидан юритилаётган “Географик объектларнинг номлари давлат реестри”даги мавжуд маълумотлар

Манба: Давергеодезкадастр қўмитаси Ахборот хизмати

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Бухоро_вилояти

"Ўзбекнефтгаз": Олотдаги “Узуншор” конида табиий газ олинадиган янги қудуқ очилди (Видео)

"Ўзбекнефтгаз" АЖ Муборак нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармасига қарашли “Узуншор” газконденсат конидаги 14-сонли қудуқда бурғулаш ишлари тугатилиб, қудуқга 2623-2542 метр оралиғида фильтр туширилди.

Тезкор маълумотларга кўра, қудуқни ўзлаштириш ишларидан сўнг, кунлик 200 минг куб метр саноат миқёсида табиий газ ва 4,4 тонна газ конденсати қазиб чиқарилишига эришилди.

Маълумот учун:
"Узуншор" газконденсат кони Бухоро вилоятининг Олот туманида жойлашган бўлиб, 2019 йилда ишга туширилган.

Манба: “Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
🔰"Сардоба" сув тошқини талофатларини бартараф этиш юзасидан амалга оширилган ишлар

АОКА ҳузуридаги штабда Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Алипаша Аҳмедов иштирокида бўлиб ўтган брифингдан муҳим маълумотлар:

💰Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 19 майдаги 294-сон қарорига асосан талофат оқибатларини бартараф этиш учун жами 129,7 млрд. сўм ажратилди. Шундан:

🚰 ичимлик сув объектларини қуриш-таъмирлаш ишлари учун 65,6 млрд. сўм;

🚿 кўп қаватли уйларнинг ичимлик ва оқова сув объектларини қуриш-таъмирлаш ишлари учун 64,2 млрд. сўм ажратилиши белгиланган.

💦 Ушбу маблағ ҳисобидан жами 16 та объектда 106,5 км ичимлик сув, 15,0 км оқова сув тармоғи, 14 та сув иншоотлари, 4 та оқова сув тозалаш иншооти ва оқова сув ҳайдаш насос станцияларини қуриш ҳамда реконструкция ишларини амалга ошириш режалаштирилган;

📈 20 июнь ҳолатига кўра, қурилиш-монтаж ишларининг 40-45 фоизи бажарилди;

🔎 Оқолтин тумани “Саховат” маҳалласидаги 12 та, Мирзаобод тумани “Навбаҳор” маҳалласидаги 11 та, Сардоба тумани “Юртдош” ҳамда “Қўрғонтепа” маҳаллаларидаги 13 та жами 36 та кўп қаватли уй таъмирланиши бўйича лойиҳа олди ишлари амалга оширилиб, экспертизадан ўтказилди;

💵 Ўтказилган ҳисоб-китобларга кўра, кўп хонадонли уй-жойларни таъмирлаш ва уларнинг туташ ҳудудини тиклаш ҳамда ободонлаштириш учун жами 19,1 млрд. сўм маблағ талаб этилади. Хусусан, уйларни таъмирлаш учун 12,1 млрд. сўм ва ободонлаштириш ишларига 7,0 млрд.сўм сарфланади.

Манба: АОКА Ахборот хизмати

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
#ИИВ_хабарлари

16 июнь куни тахминан соат 10:20 да Қашқадарё вилоятининг Қамаши туманида 50 минг сўм устида бошланган жанжал бир кишининг ҳаётдан кўз юмиши билан тугади. Бу ҳақда ИИВ Тергов департаменти матбуот хизмати хабар қилди.

Қайд этилишича, «Ифтихор» кўчасида жойлашган фуқаро Э.С. 27 апрель куни «Ҳунарманд» савдо мажмуасидаги дўкони ходими А. Л.дан Redmi 8A русумли уяли телефон аппаратини 1,6 млн сўмга сотиб олган. Э.С. 16 июнь куни шундан тўланмай қолган 250 минг сўм қарзини бериш мақсадида дўконга келганида, А. Л. ундан 300 минг сўм беришини талаб қилиб, у билан ўзаро жанжаллашади. Сўнгра дўкон ташқарисига чиқиб, юзи ва бош қисмига мушти билан бир неча маротаба уриши натижасида Э. С. ерга бош қисми билан йиқилади ва тан жароҳати олиб туман тиббиёт бирлашмасига ётқизилади. Бироқ кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамасдан, олган тан жароҳатлари натижасида вафот этади.

Суд тиббий экспертиза хулосасига кўра, Э.С., бош миянинг ёпиқ жароҳати, энса суягининг чизиқли синиши ва бошқа кўринишдаги ҳаёт учун хавфли бўлган «оғир» тан жароҳати олганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Қамаши туман ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан А.Л.,га нисбатан Ўзбекистон Жиноят кодексининг 104-моддаси 3-қисми «д» банди (жабрланувчининг ўлишига сабаб бўлган қасддан баданга оғир шикаст етказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, гумонланувчи процессуал тартибда ушланган.

Эслатма, мазкур жиноятни содир этган шахс 8−10 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши кўзда тутилган.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
«Севимли шаҳар» — «Любимый город»

📸 Муаллиф/Автор: Belyalov M.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform