Hudud Inform
8.37K subscribers
18.5K photos
4.12K videos
19 files
14.4K links
Ушбу канал республикамиз ҳудудларидан:
- энг муҳим, ишончли хабарлар;
- аҳолининг муаммолари ва унинг ечимлари;
- расмий муносабатлар;
- ҳокимларнинг онлайн мурожаат ва брифинглари эълон қилинадиган ягона платформадир.

Мурожаат учун:
Download Telegram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Муносабат: “Дунё садолари” фестивали бўйича

Андижонда “Дунё садолари” халқаро эстарада санъати фестивали 2024 йилда ҳам ўтказилиши режалаштирилган. Фестивалнинг ўз доираси ва миқёсига мос шаклда жаҳон юлдузлари иштироки ҳам кўзда тутилади.

Фестивал тадбирларига таклиф этилиши мумкин бўлган, гала концертда учратиш эҳтимоли бўлган санъаткорлар ҳақида матбуот хизмати томонидан (матнли рўйхат эмас) видеолавҳа ҳавола этилди.

Фестивалга ушбу видеодаги хонандалардан Инна ва Араш таклиф этилди. Шунингдек, ёшлар таклифига асосан хонанда Жони (Jony) ҳам фестивалда иштирок этади.  Бундан ташқари, ўзбек эстарадасининг элимиз суйган ёрқин юлдузлари фестивалга ташриф буюришлари кутилмоқда.

Ушбу айтилганлардан ташқари, ижтимоий тармоқларда жойланган хонандалар ҳақидаги матнли рўйхат, келишув маблағлари, мархум санъаткорлар ҳақидаги хабарлар ҳокимлик томонидан тасдиқланган ёки ҳокимлик тақдим этган маълумотлар эмас. Бу хабарлар ким томонидан ишлаб чиқилгани ва қандай мақсадда ҳавола этилгани ҳозирча номаълум.

https://t.iss.one/hudud_inform
Шавкат Мирзиёев раислигида энергия ресурсларидан самарали фойдаланиш юзасидан йиғилиш бўлиб ўтмоқда.

Унда бундан буён илғор тажриба асосида соҳа ва тармоқларда энергия самарадорликни баҳолаш бўйича янгича тизим амал қилиши белгиланди. Бунда:

йилига камида 4 миллион киловатт электр ёки 375 минг куб метр газ сарфлайдиган йирик истеъмолчилар ҳар уч йилда энергия аудитидан ўтади;

Энергоинспекция ҳар йили йирик истеъмолчилар рўйхатини эълон қилиб боради;

аудитдан ўтмаган корхоналарга газ ва электр оширилган тарифда етказилади.

Мутасаддиларга йил якунигача янги тизим билан боғлиқ техник регламент ва норматив ҳужжатларни ишлаб чиқиш топширилди.

https://t.iss.one/hudud_inform
⚡️ Эндиликда электромобилни хонадонда қувватлашни рағбатлантирадиган тунги тариф жорий қилинади. Қувватлаш ускунасига ҳисоблагич ўрнатган аҳолига тунги вақтда қувватлаганлик учун арзон тариф қўлланади.

Шунингдек, кўчалар, кўп қаватли уйлар атрофида 22 киловаттгача, хонадонда 7 киловаттгача зарядлаш станцияси ўрнатиш мумкин бўлади. Давлат ташкилотлари, савдо маркази, меҳмонхона ва дам олиш масканлари автотураргоҳида қувватлаш станцияси ўрнатилади.

https://t.iss.one/hudud_inform
Орол денгизининг қуриган тубига янги турдаги ўсимликлар экилмоқда

Орол денгизининг қуриган туби ҳудудида биринчи марта ноёб ўсимлик Arundo donax тажриба майдонида синовдан ўтказилмоқда.

Ҳозирда ўсимликлар 1 ойлик. Улар қурғоқчиликка чидамли бўлганлиги боис оғир чўл шароитида ҳам 4 метргача ўса олади. Унинг экиш технологияси ноёблиги шундаки, экиш жараёнида кўчатлар ўрнига илдиз куртаклари ўтқазилади.

1-2 йил ичида Оролнинг барча ҳудудларида ушбу ўсимликлар экилади, чунки илдиз сўрғичлари тез униб чиқади. Ушбу ўсимлик тузли шамолларнинг олдини олади, унинг поясидан қурилиш, тўқимачиликда фойдаланилади, шунингдек, уни ем-хашак сифатида ҳам ишлатиш мумкин.

https://t.iss.one/hudud_inform
Ҳисорак” сув омборида юзага келган ҳолат тўғрисида маълумот

Бугун, 10 июнь куни Қашқадарё вилояти Шаҳрисабз туманида жойлашган “Ҳисорак ГЕС” УК бошқармасига қарашли “Ҳисорак” сув омбори тўғонининг чап тарафидан қўшимча туннель очиш мақсадида олиб борилаётган муҳандислик техник тадбирлари вақтида сув сизиб чиқиши ҳолати кузатилган. Авария оқибатини бартараф этиш мақсадида "Ўзбекгидроэнерго" АЖ бошқаруви раиси раҳбарлигида вилоят Ҳокими, ФВБ, ИИБ бошлиқлари ва бошқа мутасадди ташкилотлардан иборат тезкор штаб тузилиб, махсус техникалар ёрдамида барча зарур муҳандислик тадбирлар олиб борилмоқда.

Вазият Фавқулодда вазиятлар вазирлги назоратида. Сув омборига шикаст етмаган.

Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар йўқ.

Ҳурматли фуқаролар ортиқча хавотирга ўрин йўқ. Вазият тўлиқ назоратга олинган.

https://t.iss.one/hudud_inform
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
‼️ Шаҳрисабз тумани ҳокими С.Ҳасанов ва Қашқадарё вилоят фавқулодда вазиятлар бошқармаси бошлиғи Ф.Мирзаев "Ҳисорак" сув омборидаги вазият бўйича сув омбори ёнидан маълумот берди.

Мутасаддилар ваҳимага ўрин йўқлиги ва ҳолат назоратга олинганини таъкидлашмоқда.

Батафсил видеода.


Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
❗️Ҳушёр бўлинг, фирибгар фирмалар бор

Уларнинг қонуний фаолият олиб бораётганини қаердан билиш мумкин?

https://t.iss.one/hudud_inform
Президент Шавкат Мирзиёев “Муборак Қурбон ҳайитини нишонлаш тўғрисида”ги қарорни имзолади.

Қарорга кўра, 2024 йилда Қурбон ҳайитининг биринчи куни 16 июнь – якшанбага тўғри келиши муносабати билан юртимизда 16 июнь Қурбон ҳайити байрами сифатида нишонланади.

Қурбон ҳайитининг биринчи куни дам олиш кунига тўғри келиши муносабати билан ушбу дам олиш куни 17 июнь – душанба кунига кўчирилади, 18 июнь – сешанба куни барча ходимлар учун қўшимча дам олиш куни бўлади.

https://t.iss.one/hudud_inform
"Олмалиқ КМК" АЖда маҳаллийлаштириш дастури: Импорт ўрнини босиш самарадорлиги 56,1 млн. доллар

Олмалиқ кон-металлургия комбинатида маҳаллийлаштириш дастури самарали амалга ошириб келинмоқда.

Жумладан, жорий йилнинг январ-май ҳолатига кўра 251 та лойиҳа бўйича 704,9 млрд сўмлик маҳсулотлар ишлаб чиқарилиб, прогноз 103,5%га бажарилди.

Батафсил


https://t.iss.one/hudud_inform
❗️Сергели туманида содир бўлган ёнғин тўғрисида

Тошкент шаҳар ФВБ ахборот хизмати расмий муносабат берди.

Бугун, 11 июнь куни соат 13:24 да Тошкент шаҳар, Сергели тумани, 6а-дахасидаги автосалон олдида жойлашган автосервисда ёнғин содир бўлаётганлиги тўғрисида ФВБга хабар тушган.

Шунга кўра, 4 та ёнғин-қутқарув экипажи соат 13:33 да воқеа жойига етиб бориб, ёнғин соат 13:44 да қуршаб олинган ва соат 13:51да ўчирилган.

Ёнғин натижасида автосервиснинг ички қисми ва ички қисмида бўлган 3 та автомобиль ёниб зарарланган.

Ёнғин сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда.

Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар тўғрисида маълумот келиб тушмади.

Воқеа жойига шаҳар ва туман ФВБ раҳбар ҳодимлари чиққан.

https://t.iss.one/hudud_inform
МИНЕРАЛ ЎҒИТЛАР БОЗОРИДА НАРХ МАНИПУЛЯЦИЯСИГА НИСБАТАН МОНОПОЛИЯГА ҚАРШИ ЧОРАЛАР ҚЎЛЛАНИЛДИ

📊 Рақоба қўмитаси томонидан минерал ўғитлар бозорида устун мавқега эга бўлган “Навоийазот” АЖ томонидан ишлаб чиқарилган юқори ликвидли ва монопол турдаги маҳсулотлар биржа савдолари орқали реализация қилинишида нарх манипуляциялари ҳолатлари аниқланди.

🔎 2021-2023 йилларда минерал ўғит, поливинилхлорид ва формалин маҳсулотларини тегишли жадвалларда назарда тутилган муддатларда ва ҳажмларда савдога қўймаслиги оқибатида жами 20,5 млрд сўм асоссиз даромад олинган.

Қўмита томонидан “Навоийазот” АЖга нисбатан иш қўзғатилиб қонун бузилишини бартараф этиш бўйича кўрсатма берилди.

Батафсил

https://t.iss.one/hudud_inform
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
"Қамчиқ"да вазият барқарор

Аввалроқ интернетда довонда сел эканлиги акс этган видеолар тарқалган эди.

https://t.iss.one/hudud_inform
🚇Қурбон ҳайити куни метро 2 соат олдин иш бошлайди

16 июнь куни метро тонги соат 03:00 дан иш бошлайди ҳамда соат 10:00 гача бепул хизмат кўрсатади.

17,18 июнь кунлари метро соат 05:00 дан иш бошлайди.

«Тошкент метрополитени» ДУК Ахборот хизмати

https://t.iss.one/hudud_inform
"Uzbekistan Airways"дан байрам кунлари учун ажойиб янгилик!

Қурбон Ҳайит байрами муносабати билан, республика ичидаги авиайўналишларга бўлган талаб ва қизиқишни инобатга олган ҳолда, қўшимча авиақатновлар жорий қилинмоқда:

🛫 Тошкент - Наманган - Тошкент – 15-июн;
🛫 Тошкент - Бухоро - Тошкент – 15, 17, 18-июн кунлари;
🛫 Тошкент - Термиз - Тошкент – 15, 16, 17, 18-июн кунлари;
🛫 Тошкент - Самарқанд - Тошкент – 16-июн кунлари;
🛫 Тошкент - Урганч - Тошкент – 16, 18-июн кунлари;
🛫 Тошкент - Фарғона - Тошкент – 17-июн кунлари.

Парвоз жадвалини билан танишиш ва авиачипталарни авиакомпания сайтида, Uzbekistan Airways Sales филиалида ва авиакомпания агентларида сотиб олиш мумкин!

"Uzbekistan Airways" АЖ Ахборот хизмати

https://t.iss.one/hudud_inform
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
"Ёш тадбиркорлар" Республика форуми бўлиб ўтади

"Бизнесни ривожлантириш банки" АТБ ташаббуси билан жорий йилнинг 20 июнь куни Тошкент шаҳридаги "Ёшлар ижод саройи"да "Ёш тадбиркорлар Республика форуми" бўлиб ўтади.

Форумда "Бизнесни ривожлантириш банки", Ёшлар ишлари агентлиги, Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати — Ўзбекистон либерал демократик партияси вакиллари билан бевосита мулоқот қилиш, асосийси, кичик бизнесда муваффақиятли фаолият олиб бораётган тадбиркорлар билан танишиш имконияти яратилади.

Форум 20 июнь соат 9:00 да Ёшлар ижод саройида бошланади

https://t.iss.one/hudud_inform
Бухоро вилояти Ромитан тумани Газли шаҳрида чигиртка сонининг кескин ошишига Фанлар академияси олимлари муносабат билдирди .

Маълумки Бухоро вилоятининг майдони 39 400 км2 ни ташкил этиб, вилоят ҳудудининг 80% дан ортиғини қизилқум чўли ташкил этади. Чўл ҳудудининг аксарият қисмида саксовул, юлғун, қандим, терескен каби чўл ўсимликлар ўсади.

Ҳудудда саксовулзорларнинг кўп бўлиши бу ўсимлик билан озиқланадиган бошқа организмларнинг, хусусан катта саксовул букриси (Dericorys albidula Serv.) чигирткасининг кўпайишига имконият яратади.

Катта саксовул букриси чигирткаси тўда ҳосил қилмайдиган чигирткалар қаторига кириб, у фақатгина саксовул ўсимлиги баргларини истеъмол қилиб, бошқа ҳеч қандай ўсимлик ёки қишлоқ хўжалик экинларига зарар келтирмайди.

Ҳозирги кунда Бухоро вилоятида тарқалган катта саксовул букриси чигирткасининг оммавий кўпайишига қарши кураш чоралари олиб борилган ва чигирткаларнинг тарқалиши назорат остига олинган.

https://t.iss.one/hudud_inform
Қарши ва Намангандан Истанбулга тўғридан-тўғри рейслар йўлга қўйилди

Qanot Sharq авиакомпанияси 11 июндан Истанбул ва Наманган ўртасида ҳаво қатнови йўлга қўйди. Парвозлар ҳафтада бир марта сешанба кунлари Airbus A321 самолётларида амалга оширилади.

Шунингдек, 13 июндан авиаташувчи Қарши – Истанбул – Қарши йўналишида парвозларни бошлайди. Парвозлар ҳафтада бир марта пайшанба кунлари Airbus A321 самолётларида амалга оширилади.

"Uzbekistan Airways" АЖ Ахборот хизмати

https://t.iss.one/hudud_inform