Hudud Inform
8.36K subscribers
18.5K photos
4.12K videos
19 files
14.4K links
Ушбу канал республикамиз ҳудудларидан:
- энг муҳим, ишончли хабарлар;
- аҳолининг муаммолари ва унинг ечимлари;
- расмий муносабатлар;
- ҳокимларнинг онлайн мурожаат ва брифинглари эълон қилинадиган ягона платформадир.

Мурожаат учун:
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистонда 200 турдаги чигирткаларни учратиш мумкин

Уларнинг тўда ҳосил қилувчи 6-8 турига қарши кураш тадбирлари олиб борилади.

Чигирткаларнинг хавфини олдини олиш мақсадида Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги Чигиртка ва тут парвонасига қарши кураш хизмати ходимлари томонидан баҳорги ва кузги кузатувлар ўтказилади.

2024 йилда 574,8 минг гектар майдонда кимёвий кураш тадбирлари олиб борилиши режалаштирилган.
12 июнь ҳолатига кўра, республика бўйича 390 минг 675 гектарда кимёвий кураш олиб борилди. Зарарли чигирткага қарши кимёвий ишловлар республикамизнинг барча вилоятларида давом этиб, ҳар куни ўртача ҳисобда 7 минг гектаргача майдонда ҳашаротлар бартараф этилмоқда.

Қўшни давлатлар билан чегарадош бўлган 48 та туманда штаблар ташкил этилиб, техника ва мутахассислар мобилизация қилинди.

Зарарли чигиртка тарқалган ҳудуд хақида хабардор бўлсангиз ушбу рақамларга мурожаат қилинг.
☎️ 1288 ва 71 202 28 88 .

https://t.iss.one/hudud_inform
Автобус йўналишлари ва метрополитен йўловчиларга бепул хизмат кўрсатади.

16–18 июнь кунлари аҳолининг Қурбон ҳайити байрамини кўтаринки руҳда ўтказиши ва республика бўйлаб саёҳат қилиши, йўловчиларнинг ўз манзилларига хавфсиз етиб олишини таъминлаш мақсадида Транспорт вазирлиги соҳа ташкилотлари билан ҳамкорликда тегишли чораларни амалга оширмоқда.

16 июнь куни Қурбон ҳайити намози ўқилиши муносабати билан масжидларга келиб-кетишда пойтахтимиз аҳолисига қўшимча қулайлик яратиш мақсадида Тошкент шаҳри жамоат транспорти (автобус ва метро) фаолияти тонги соат 03:00 дан бошлаб йўлга қўйилади.

‼️Шаҳар автобус йўналишлари ва метрополитен соат 03:00 дан 10:00 га қадар йўловчиларга бепул хизмат кўрсатади.

https://t.iss.one/hudud_inform
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
«Sky Camp Bo‘stonliq 2024» учун рўйхатдан ўтиш бошланди!

29–30 июнь кунлари Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманида тоғ спорт фестивали бўлиб ўтади.

Дам олиш кунларини «Амирсой»нинг жозибадор табиат манзаралари қўйнида ўтказинг ва тоғ спорт байрамида фаол иштирок этинг.

Ушбу тадбир «Sky Camp TRAIL» Халқаро трейл югуриш уюшмаси (ITRA) гувоҳномасига эга. Бу – иштирокчилар ITRA балларини қўлга киритувчи Ўзбекистондаги илк югуриш йўлаги ҳисобланади.

«Sky Camp Bo‘stonliq»да қатнашиш учун қуйидаги ҳавола орқали рўйхатдан ўтишингиз мумкин:

🖥 https://events.samarkandmarathon.uz
〰️〰️〰️〰️〰️

https://t.iss.one/hudud_inform
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Самарқанд_вилояти

Самарқандда бўлиб ўтаётган FIA 2024 конференсияси доирасида ноёб автомобиллар кўргазмаси ташкил этилди.

📹 Видеолавҳа Самарқанд вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати томонидан тақдим этилди.

https://t.iss.one/hudud_inform
🔈 Қурбон ҳайити байрами муносабати билан ички саёҳатга чегирмалар эълон қилинди

Туризм қўмитаси томонидан Қурбон ҳайити байрами муносабати билан 2024 йил 16-18 июнь кунлари аҳолининг дам олиш вақтини мароқли ташкил этиш ҳамда ички туризм йўналишида саёҳатларга жалб қилиш мақсадида республика бўйлаб чегирмалар жорий этилмоқда.

Хусусан, юртимизда жойлашган давлат театрлари, меҳмонхоналар, овқатланиш шохобчалари томонидан бериладиган (ихтиёрий) чегирмалар билан ҳавола орқали танишишингиз мумкин.

https://t.iss.one/hudud_inform
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Хоразмлик ғаллакорлар Ўзбекистонда биринчи бўлиб  ғалла топшириш бўйича шартнома режасини бажардилар

Ўтган кузда Хоразм вилоятида ғаллачилик кластерлари  ва фермер хўжаликлари томонидан  33 минг 200 гектар майдонга  ғалла экилиб,  агротехнология талаблари асосида парваришлангани натижасида буғдойдан мўл ҳосил етиштирилди.

Ҳосилни қисқа муддатда йиғиб олиш учун 150 тадан ортиқ юқори унумли замонавий комбайнлар тайёрланиб,  ғаллани ўриш ва қабул масканларига ташиш ишлари уюшқоқлик билан ташкил этилди.

Вилоят ғаллакорлари 84 минг 400 тоннадан ортиқ буғдойни  давлат заҳираси ва биржа савдолари учун етказиб бериб, шартнома шартларини ошиғи билан бажардилар.

Вилоят далаларида ҳали ҳосил чўғи баланд бўлиб, ўрим-йиғим ишлари давом этмоқда.

https://t.iss.one/hudud_inform
🔰 Коррупцияга оид ҳуқуқбузарлик ҳақида Бош прокуратура, Давлат хавфсизлик хизмати, Ички ишлар вазирлиги, Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментига хабар берган ёки коррупцияга қарши курашишга бошқа тарзда кўмаклашган шахслар БҲМнинг 25 бараваригача (8 млн 500 минг сўм) миқдорида бир марталик пул мукофоти билан рағбатлантирилади.

https://t.iss.one/hudud_inform
📋 Махсус ўқув курсларини муваффақиятли тугатиб, тегишли сертификатни олган шахсларга оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурлари доирасида заргарлик буюмлари ишлаб чиқариш учун зарур бўлган жиҳозлар ва асбоб ускуналарни сотиб олиш мақсадлари учун 50 млн сўмгача гаровсиз имтиёзли кредитлар ажратилиши белгиланган.

https://t.iss.one/hudud_inform
Beeline тармоғида авария-тиклаш ишлари ўтказилмоқда. Шу сабабдан интернет хизматлари ва бошқа сервислар ишлаши билан боғлиқ қисқа вақтли узилишлар кузатилиши мумкин.

"Яқин орада хизматларнинг ишлаши тўлиқ тикланади", — дейилади компания хабарида.

https://t.iss.one/hudud_inform
🇺🇿🇺🇳 Франция пойтахти Парижда ЮНЕСКО ишлари бўйича Ўзбекистон Республикаси миллий комиссияси раиси Гаяне Умерова Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Таълим, фан ва маданият масалалари бўйича ихтисослашган агентлиги – ЮНЕСКО Бош директори Одри Азуле билан учрашди.

📍 Томонлар 2025 йил ноябрда сўнгги қирқ йил ичида илк маротаба Париждаги қароргоҳ сарҳадларидан ташқарида – Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтадиган ЮНЕСКО Бош конференциясининг бўлажак юбилей сессиясига пухта тараддуд кўришнинг амалий жиҳатларини муҳокама қилди.

ЮНЕСКОнинг мазкур тарихий анжуманини Ўзбекистонда юқори ташкилотчилик савиясида уюштиришни таъминлаш бўйича тайёргарлик ишлари ва муштарак чора-тадбирларни амалга оширишга алоҳида эътибор қаратилди.

Самарқандда ўтказиладиган Бош конференция давомида ЮНЕСКО ваколатлари доирасида янги жаҳоншумул ташаббусларни ҳамда икки томонлама ҳамкорликни ривожлантиришга доир стратегик лойиҳа ва дастурларни такомиллаштириш ва қабул қилиш бўйича келишувларга эришилди.

https://t.iss.one/hudud_inform
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
"Фуқаро ўзининг қонуний ҳуқуқ ва манфаатлари ҳимояси учун астойдил курашса, у албатта мақсадига етаркан. Оддий бир қишлоқ аёли, қолаверса тадбиркор сифатида судга ишим тушиб, бунга амин бўлдим", - дейди бекободлик Сафарой Бердиева

Олий суд ахборот хизмати.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
🛵 Ёз мавсумида ҳудудларда вояга етмаган ёшлар ва болаларнинг скутерда ҳаракатланиши натижасида йўл ҳаракати қоидалари бузилиши, йўл-транспорт ҳодисалари содир этилиши кузатилмоқда.

Бу уларнинг ўзи ва ўзгалар ҳаётига хавф солиши мумкин.

📢 Ҳурматли юртдошлар ва ота-оналар, фарзандларингизга эътиборли бўлинг.

https://t.iss.one/hudud_inform
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистоннинг музей коллекцияларига мансуб 14 та экспонат Буюк Британиянинг бош музейида намойиш этилади

2024 йил 26 сентябрь куни Лондондаги Британия музейида “Ипак йўллари” кўргазмаси ўз ишини бошлайди. Ўзбекистоннинг музей коллекцияларига мансуб 14 та экспонат Буюк Британиянинг бош музейида намойиш этилади.

Қулочи бўйича кенг қамровли ва жўғрофий миқёси бўйича улкан бўлган “Ипак йўллари” кўргазмасида кишилар, буюмлар ва ғояларнинг муттасил ҳижрати маданият ва тарихни шакллантиришга қай йўсинда туртки бергани кашф этилади. Лойиҳа мазкур ҳар бир омил солномасидаги ҳал қилувчи – милодий 500–1000 йиллардаги даврни қамраб олади.

Аксарият ашёлар, шу жумладан, шатранж доналарининг энг кўҳна тўпламларидан бири ва Афросиёбдаги ҳашаматли 6 метрлик “Элчилар хонаси” деворий сурати Лондонда илк бор намойиш этилади. Ўзбекистон Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси “Ипак йўли” кўргазмаси учун “Самарқанд” давлат музей-қўриқхонаси ҳамда Ўзбекистон давлат санъат музейида сақланаётган 14 та экспонатни тақдим этади.

Улар орасида Марказий Осиёнинг Буюк Ипак йўли тарихидаги аҳамиятига далолат бўлувчи Варахша саройи алвон меҳмонхонасининг деворий сурати, қопқоқли суякдон, сўғд ёзуви туширилган кумуш идиш, Кофирқалъа харобасига оид кўза ва бошқа ноёб археологик топилмалар мавжуд.

“Ипак йўллари” кўргазмаси 2024 йил 26 сентябрдан 2025 йилнинг 23 февралига қадар Британия музейидаги “Sainsbury” кўргазмалар галереясида намойиш этилади.

https://t.iss.one/hudud_inform
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM