#Расмий_муносабат
🔰Чироқчи тумани "Қумдарё" маҳалласи Оқтунли қишлоғида яшовчи айрим норози кайфиятдаги фуқаролар томонидан Хўжаобод маҳалласи Хўжаобод қишлоғидан ўтувчи А-378 “Қарши -Самарқанд” автомобил йўлини тўсиб автомашиналар харакатланишига тўсқинлик қилиш ҳолати юз берди.
⛔️Натижада А-378 автомобил йўлида қисқа муддатга автомашиналарнинг харакатланиши тўхтаб қолган.
Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform

🔰Жорий йилнинг 4 май куни ижтимоий тармоқларда “Мана Самарқанд вилояти Тайлоқ тумани Мажбурий ижро ходимлари сайловолди қилган иши халқни уриб уйларини бузишаяпти” номли видеолавҳа юзасидан.
Ижро ҳужжатлари бўйича мажбурий ижро ҳаракатлари олиб бориш жаарёнида ижро ҳужжатида кўрсатилган талабларни ихтиёрий равишда бажариш учун қарздорларга бир-неча маротаба огоҳлантириш хатлари юборилган.

🔰 Ижтимоий тармоқларда тарқалган “Тошкент вилояти Қуйи Чирчиқ тумани Янги ҳаёт қишлоғидаги боғчанинг аҳволини кўринг. Битта каравотда иккитадан бола! Карантин ва гигиена қоидалари қаерда қолди? Болаларга оддий ёстиқ ҳам йўқ. Ухлаш кийимини айтмай қўяқолайли…
Ижтимоий тармоқларда тарқалган “Тошкент вилояти Қуйи Чирчиқ тумани Янги ҳаёт қишлоғидаги боғчанинг аҳволини кўринг. Битта каравотда иккитадан бола! Карантин ва гигиена қоидалари қаерда қолди? Болаларга оддий ёстиқ ҳам йўқ. Ухлаш кийимини айтмай қўяқолайлик...” деган пост юзасидан Қуйи Чирчиқ тумани ҳокимлиги ҳузурида Халқ депутатлари туман Кенгаши депутатлари, туман молия бўлими мутахассислари, “Боғистон” МФЙ фаоллари ҳамда Мактабгача таълим бўлими масъул ходимларидан ташкил топган ишчи гуруҳ тузилди ва ўрганиш ишлари олиб борилди.
Қуйи Чирчиқ тумани “Боғистон” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида тадбиркор Р.Ганиева томонидан “Доно кидс” давлат-хусусий шерикчилик асосидаги мактабгача таълим ташкилоти ташкил этилган. Ташкилотда мебел жиҳозлари етарли эканлиги ҳамда тарбияланувчилар учун барча шарт-шароитлар мавжуд.
Ижтимоий тармоқларда тарқалган битта ётоқдаги 2 нафар тарбияланувчилар юзасидан тадбиркордан изоҳ сўралганда, тарбияланувчилар ташкилотга янги қабул қилинган ва битта оиланинг фарзандлари эканлигини ҳамда мослашув даври сабабли, тарбияланувчилар бир кун бирга ётганлигини маълум қилди.
Ўрганиш жараёнида юқорида кўрсатилган холатлар юзасидан тадбиркор ва тарбиячи-педагогларга огоҳлантириш берилди.
Бу ҳамда Тошкент вилояти Мактабгача таълим бошқармаси ахборот хизмати.

🔰"Бекободдаги мактабгача таълим ташкилотларида озиқ-овқат таъминоти масаласи соққабазмга айланган" дея ижтимоий тармоқларда тарқалган постга муносабат.
⚡️Мактабгача таълим ташкилотларини алоҳида озиқ-овқат махсулотлари назорати туман (шаҳар) СЭО ва ЖСБ ходимлари томонидан қаттий назоратга олинган.
📌Ушбу мурожаат юзасидан Бекобод тумани ҳокимлиги ва Мактабгача таълим бўлими томонидан ишчи гуруҳи тузилиб, масала атрофлича ўрганиш ишлари олиб борилиши ва ўрганиш ишлари ниҳоясига етгач мазкур вазият юзасидан қўшимча маълумотларни баён қиламиз

🔰Ижтимоий тармоқларда “Бизга келган видеога кўра Навбаҳорда ногиронларга совға улашишибди бу яхши лекин....” мазмунида фуқаролар томонидан мурожаат йўлланган видео юзасидан расмий муносабат.
✅Ушбу мурожаат туман ҳокимлиги, маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими масъул ходимлари томонидан ўрганиб чиқилди. Ўрганиш жараёнида “Қалқон ота” маҳалласида истиқомат қилувчи ногиронлиги бўлган оила (оила бошлиғи Раҳимов Аваз) учун вилоят инсон ҳуқуқлари бўлими томонидан 2021 йилнинг 9 май куни эркаклар куйлаги ва озиқ-овқат маҳсулотлари берганлиги аниқланди.
Куйлак очиб кўрилганда ҳақиқатдан ҳам сифатсиз ва кийишга яроқсиз ҳолатда бўлган.
Муҳокама жараёнида ушбу оила аъзолари туман ҳокимлиги ва сектор раҳбари фаолиятидан миннатдор эканлиги ҳамда субсидия асосида 2 та тикиш машинаси, 5 маротаба озиқ-овқат маҳсулотлари берилганлиги, онаси Д.Ражабовани “Аёллар дафтарида” рўйхатда бўлганлиги сабабли жамоат ишига қабул қилинганлиги ҳамда Самарқанд шаҳрига 2 кунлик саёҳат ташкил этиб берилганлиги тўғрисида оила аъзолари томонидан билдириб ўтилди.

🔰Ижтимоий тармоқларда Қибрай туманида 9 гектар қулупнай майдони бузилиб, вайрон қилингани ҳақидаги видеолавҳа бўйича Қибрай тумани ҳокимлиги расмий муносабат билдирди
❗️"Саидвали ҳожи" фермер хўжалиги ер майдонларидан экин экиб фойдаланиш учун деҳқонлар билан ўзаро оғзаки ( ҳеч қандай ҳужжатлар расмийлаштирилмаган) келишувга асосан иккиламчи ижарага берилган.
📌Фермер хўжалигининг ер майдонлари давлат эҳтиёжлари учун олинганлиги (олдиндан огоҳлантириш хатлари берилган) муносабати билан фермер хўжалигига етказилган зарар белгиланган тартибда қоплаб берилади.

Айрим ижтимоий тармоқларда Олмазор туманида истиқомат қилувчи фуқаро Т.Н. ўз уйида тегишли рухсатномасиз, ноқонуний тарзда алкоголь маҳсулотлари сотаётгани ҳақидаги видео юзасидан Тошкент шаҳар давлат солиқ бошқармаси ахборот хизмати хабар берди.
Ўрганишлар натижасида ҳақиқатан ҳам фуқаро Т.Н. ноқонуний тарзда алкоголь маҳсулотлар савдоси билан шуғулланиш ҳолати аниқланди.
Фуқаро Т.Н.га алкоголь маҳсулотлари савдоси фақат тегишли ҳужжатлар асосида амалга оширилиши лозимлиги тушунтирилди. Акс ҳолда, қонун доирасида чора кўрилиши ҳақида огоҳлантирилиб, фуқародан кафолат ва тушунтириш хатлари олинди.
Шунингдек, ўзига бириктирилган ҳудудда бу каби ҳолатлар содир бўлишига йўл қўйган масъул ходимларга нисбатан интизомий жазо чоралари қўлланилди.

📱Ижтимоий тармоқларда ва мессенжерларда жисмоний имкониятлари чекланган (кар-соқов) аёлга нисбатан шафқатсизларча муносабатда бўлаётганлиги акс этган видео тарқалди.
🔊Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси қуйидагиларни маълум қилди.
25 майдан 26 майга ўтар кечаси соат 03.15 ларда 102 рақамига тез тиббий ёрдам муассасасидан келиб тушган хабарга кўра, 24 ёшли Мохизода В. тан жароҳатлари билан келтирилганлиги аниқланди.
24 май куни, 28 ёшли Мумтозбегим Д. ўзининг Миробод туманидаги хонадонида бўла туриб, икки нафар танишлари: 20 ёшли Диёра Б. ва 23 ёшли Мукаррам М. лар билан бирга 24 ёшли Мохизода В.га тан жароҳатлари етказишган.
❗️Ҳозирда барча иштирокчиларнинг шахси аниқланган, суд-тиббий экспертиза тайинланган. Мазкур ҳолат юзасидан Миробод тумани ИИО ФМБ Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 110-моддаси 2-қисми “в” банди (Қийнаш, ожиз аҳволдалиги айбдорга аён бўлган шахсга нисбатан содир этилган бўлса) билан жиноят иши қўзғатилган.
Тергов давомида содир бўлган воқеанинг сабаблари батафсил ўрганилади.

Ижтимоий тармоқларда ва мессенжерларда икки нафар аёл ИИО ходимлари билан жанжаллашаётганлиги акс этган видео юзасидан Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси қуйдагиларни маълум қилди.
Жорий йилнинг 31 май куни Олмазор тумани Қорақамиш даҳасидаги махсус чиқинди ташлаш пунктида вақтинча яшовчи 1994 йилда туғилган Саёдхон З. маст ҳолатда бўла туриб (тиббий маълумотда ўртача ҳолатдаги алкоголь мастлик ҳолати қайд этилган) ўзининг турмуш ўртоғи Озод М. билан жанжаллашган ва 103 рақамига қўнғироқ қилиб, ҳомиладор эканлигини, ҳомиласидан ҳавотирланаётганлигини маълум қилган.
Сайёдхон З. соат 00.05ларда ўзининг 1 ёшли фарзанди ва жияни вояга етмаган Рузигул З. билан бирга тез тиббий ёрдам машинасида Олмазор туманидаги 3-сонли туғруқхонага олиб келинган. Сайёдхон З. текширилганда ҳомиланинг аҳволи яхши эканлиги сабабли уйига кетишига рухсат берилган. Сўнг Сайёдхон З. ва жияни Рузигул Р. туғруқхона ҳудудида қоровул билан жанжал кўтарган.
Буни кўрган фуқаролар 102 рақамига қўнғироқ қилиб, ушбу жанжал ҳақида хабар беришган. Ҳодиса жойига етиб келган профилактика инспекторлари ва ППХ ходимлари, жанжаллашаётган Сайёдхон З. (видеотасвирда қўлида боласи бор бўлган) ва Рузигул Р.ларни тинчлантиришга ҳаракат қилишган. Бироқ улар ички ишлар органлари ходимларига қаршилик кўрсатиб, йўлнинг қатнов қисмига чиқиб кетишган. Воқеанинг гувоҳи бўлган Сайёдхон З.нинг қариндоши (видеотасвирда Сайёдхон З.ни ушлаб турган оқ футболкадаги фуқаро ички ишлар органи ходими эмас) ва бошқа фуқаролар ички ишлар органлари ходимларига ёрдам бериш мақсадида ушбу аёлларни тинчлантиришга ҳаракат қилишган, Сайёдхон З. қўлидаги фарзандини тушириб юбормаслиги учун, фуқаролар унинг қўлидан фарзандини олишган.
Шундан сўнг барча иштирокчилар Олмазор тумани 6-сонли ИИБга олиб келинган.
Сайёдхон З.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 183-моддаси (“Майда безорилик”) аломатлари билан ҳужжатлар расмийлаштирилиб, ўрнатилган тартибда кўриб чиқишлик учун судга тақдим этилди.

🔰Ижтимоий тармоқларда тарқалган хабарда Тошкент вилояти Қуйи Чирчиқ туманида дарахтлар ноқонуний кесилганлиги таъкидланган материал юзасидан Куйи Чирчик туман ҳокимлиги ахборот хизмати муносабат билдирди
🟢2021 йил 23 августь куни Тошкент вилояти Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси ходимлари томонидан олиб борилган ўрганишлар давомида Қуйи Чирчиқ тумани “Ватан” МФЙ ҳудудида жами 2 туп манзарали чинор дарахтлари номаълум шахслар томонидан Ўзбекистон Республикаси “Ўсимлик дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисида”ги қонуннинг 37-моддаси 2-қисмига зид равишда ўзбошимчалик тарзда кесилганлиги аниқланди.
☝️Натижада ўсимлик дунёсига 111 млн 205 минг 500 сўм миқдорида зарар етказилганлиги маълум бўлди.
Kanalga ulanish: 👇