Hudud Inform
8.52K subscribers
18.4K photos
4.02K videos
19 files
14.1K links
Ушбу канал республикамиз ҳудудларидан:
- энг муҳим, ишончли хабарлар;
- аҳолининг муаммолари ва унинг ечимлари;
- расмий муносабатлар;
- ҳокимларнинг онлайн мурожаат ва брифинглари эълон қилинадиган ягона платформадир.

Мурожаат учун:
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
"Хўрозқанд чет элники деса" ёхуд машҳур бренддаги косметикаларнинг "ўзбекчалашуви" оқибатлари

Божхона органлари томонидан ўтказилган кўп босқичли тезкор тадбирлар доирасида 20 дан зиёд турли хорижий брендлар номи остида сифатсиз ва қалбаки косметика ва парфюмерия воситаларининг яширин цеҳи фаолиятига чек қўйилди.

https://t.iss.one/hudud_inform
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Дунёда олтин ишлаб чиқариш бўйича Навоий кон металлургия комбинати бугун 4 ўринда!

⚱️ 50000 нафардан ортиқ ходим
⚱️33 минг технологияларни маҳаллийлаштириш жараёнлари
⚱️1 тонна маъдандан қанча олтин олиш қизиқ бўлса,

🤝Буларнинг барчасини бизнинг кўрсатувимиз орқали кўриш имкониятига эга бўлинг!

🖥 Кўрсатувни бугун 19 март куни, соат 21:00 да "УзРепорт" телеканалида томоша қилинг!

https://t.iss.one/hudud_inform
Эзгуликка йўғрилган амаллар бардавом

⚡️⚡️⚡️Юртимиз бўйлаб кенг нишонланаётган Наврўзи Оламни чин маънода меҳр-мурувват ва саховат байрами десак, адашмаймиз. Байрам муносабати билан хайр-у саховатга йўғрилган амаллар янада кенг қулоч ёзади.

Жумладан, умумхалқ байрамларида Мурувват ва Саховат уйлари, махсус мактаб-интернатлари тарбияланувчиларига байрамона кайфият улашиш, эҳтиёжманд, бемор, кекса ва меҳнат фахрийларини йўқлаш Олмалиқ кон-металлургия комбинатида анъанага
айланган.

https://t.iss.one/hudud_inform
📝 «Соҳа мутахассисларининг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш ва ОАВ билан ишлашда янгича ёндашув» мавзусида навбатдаги семинар-тренинг ўтказилди

«Ўзсувтаъминот» АЖ ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрация ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги ҳамкорлигида ўтказилган семинарда АОКА бош мутахассиси Фарҳод Толипов, Ўзбекистон миллий ахборот агентлиги юристи Ирода Қаҳҳоровалар ўзларининг тақдимотлари билан иштирок этишди.

Спикерлар ўз маърузаларида «Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолияти очиқлигини таъминлаш, ОАВ ва жамоатчилик билан муносабат ўрнатишда ҳуқуқий жиҳатлар», «Ходимларнинг меҳнат ҳуқуқи кафолатлари» мавзуларида ҳар бир ходим билиши керак бўлган фойдали маълумотларни бериб ўтишди.

Семинарда иштирок этган соҳа мутахассислари, ҳудудий сув таъминоти корхоналарининг тегишли ходимлари ўзларининг қизиқтирган саволларига жавоб олишди.

https://t.iss.one/hudud_inform
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
💻Бугун онлайн фирибгарлар корхоналар Рамазон ойида турли совринли танловлар эълон қилаётганини билдириб, уларнинг пулларини ўзлаштиришга ҳаракат қилмоқда.

Масалан, танловлар, совринли ўйинлар ҳақидаги маълумотларни сохта сайт ҳаволасини бириктириб тарқатмоқда. Фирибгарлар томонидан қайд этилган амалларни бажарган фойдаланувчи банк картасидаги пуллардан маҳрум бўлади.

‼️Фирибгарларнинг алдовига тушиб қолмаслик учун яна бир бор фуқароларни огоҳликка чақириб қоламиз!

https://t.iss.one/hudud_inform
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Самарқанд_вилояти

🎞 Олам нурга тўлсин сен билан, Наврўз!

📹 Видеолавҳа Самарқанд вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати томонидан тақдим этилди.

https://t.iss.one/hudud_inform
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистон ва Қирғизистон давлат чегарасида иккита яширин ерости йўли аниқланди

https://t.iss.one/hudud_inform
Тутун ёки олов, табиат унсурлари алоқа-сигнал воситаси бўлган замондан сунъий интеллект давригача коммуникация қайси босқичлардан ўтиб келди?

Қулай ва фойдали ◀️ хавфсизлик масалалари: коммуникация тараққиёти кўпроқ нима берди?


👆Инфографикадаги РАНГЛАР, ДАВРЛАР ВА РИВОЖЛАНИШ БОСҚИЧЛАРИ ёрдамида юқоридаги саволларга жавоб топасиз.

https://t.iss.one/hudud_inform
Республика иқтисодиёт тармоқлари томонидан бир йилда қанча сув ишлатилади?

https://t.iss.one/hudud_inform
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Матбуот котиби ким ва унинг функциялари нималардан иборат?

Ташкилот раҳбари ёки матбуот котиби: қайси бири ташкилотнинг ижобий имиджини кўпроқ таъминлайди?

Матбуот котиби иши журналистдан фарқ қиладими?

〰️〰️〰️〰️

⚡️ Медиасаводхонлик лойиҳаси доирасидаги видеороликда ушбу саволларга тўлиқ тавсиф берилган.

https://t.iss.one/hudud_inform
✔️ССВ: Наврўз байрами ва дам олиш кунларида тиббиёт муассасалари узлуксиз фаолият юритади

Давлатимиз раҳбарининг тегишли фармонига кўра, бу йил Наврўз умумхалқ байрами муносабати билан юртдошларимиз иш ҳафтасининг туридан қатъи назар кетма-кет 4 кун дам олади.

🏥 Ана шу даврда қуйидаги даволаш-профилактика муассасаларининг 40 минг нафардан ортиқ тиббиёт ходими қонунда белгиланган тартибда, навбатчилик асосида аҳолига хизмат кўрсатади:

1257 та кўп тармоқли ва оилавий поликлиника,
1080 та оилавий шифокор пункти,
1002 та маҳалла тиббиёт пункти,
туман, вилоят ва республика шифохоналари,
ихтисослаштирилган тиббиёт марказлари,
тиббиёт олий ўқув юртлари клиникалари.

👩‍⚕️Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази, унинг ҳудудлардаги 13 та филиали, туманлардаги 181 та шошилинч тиббий ёрдам қабул бўлими ҳамда туманлараро қўшма шикастланишлар ва ўткир қон-томир касалликлари марказларида 24 соат давомида навбатчи шифокор ва ҳамширалар фаолият юритади.

🏪 Юртимиз бўйича 2755 та тез тиббий ёрдам бригадаси аҳолидан бўладиган чақириқлар асосида куну тун хизмат кўрсатади.

🔎 Бундан ташқари, 227 та туғуруқ, 245 та болалар даволаш муассасаcи ҳам узлуксиз иш олиб боради.

📞Республика Call-маркази (1003) орқали тиббиётга тегишли саволларингизга малакали мутахассислардан кечаю кундуз жавоб олишингиз мумкин.

https://t.iss.one/hudud_inform
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🔈 “Ёшлар туризми ҳафталиги” доирасида чегирмалар ва акциялар жорий қилинмоқда

Жорий йил 20-31 март кунлари Наврўз байрами ҳамда “Ёшлар туризми ҳафталиги” тадбирлари ташкил этилиши муносабати билан Ўзбекистоннинг барча ҳудудлардаги умумий овқатланиш жойлари ва жойлаштириш воситаларида кўрсатиладиган хизматлар учун ихтиёрий тарзда тақдим этиладиган чегирмалар ва акциялар жорий қилинмоқда.

Асосий мақсадёшларни таътил вақтида мавсумий имтиёзли туристик пакетлари асосида республиканинг диққатга сазовор жойларига саёҳатларини ташкил этиш, олий таълим муассасалари талабалари, мактаб ўқувчилари ва маҳаллалардаги аҳоли ва ёшларнинг саёҳатларини ташкил этиш, ногиронлиги бўлган ўқувчи, талаба ва ёшларнинг республикамиз бўйлаб саёҳат қилиши учун зарур ташкилий ва амалий чора-тадбирларни амалга оширишдан иборат.

Тақдим этиладиган чегирмалар ва акциялар ҳақидаги тўлиқ маълумотни қуйидаги ҳавола орқали олишингиз мумкин.

https://t.iss.one/hudud_inform
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Жиззахда Наврўз умумхалқ байрами нишонланди

Жиззах шаҳрининг «Ўрда» экологик боғида  «Олам нурга тўлсин сен билан, Наврўз!» шиори остида янгиланиш, меҳр-мурувват, тинчлик ва эзгулик рамзи бўлмиш - Наврўз сайли бўлиб ўтди.

Унда бутун Жиззах вилояти, туманлардан аҳоли вакиллари иштирок этиб, миллий анъаналарга асосланган турли тадбирлар ташкиллаштирилди.

Жумладан, боғнинг Амфитеатрида байрамнинг асосий қисми ўтказилди. Унда вилоят ташкилот ва идора раҳбарлари, фахрийлар, ёшлар ҳамда бошқа жамоатчилик фаоллари иштирок этишди.

Жиззах вилояти ҳокими Эргаш Салиев сўзга чиқиб, ҳудуднинг бугунги ижтимоий-иқтисодий аҳволи ҳақида маълумот берди ҳамда вилоятимиз аҳолисини Наврўз айёми билан самимий муборакбод этди.   

Шунингдек, байрамда маҳаллий ва пойтахтдан ташриф буюрган хушовоз хонандалар ижро қилган куй-қўшиқлар томошабинларга ўзгача кайфият улашди.

Видеолавҳа Жиззах вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати томонидан тақдим этилди.

https://t.iss.one/hudud_inform
🚫Қонунчиликка кўра, ҳомиладорлиги ёки фарзанди борлиги билан боғлиқ сабабларга кўра ишга қабул қилишни рад этиш ёки меҳнатга ҳақ тўлаш миқдорини камайтириш тақиқланади.

🔍 Бунда, аёлни ҳомиладорлиги ёки шахсни ёш болани парвариш қилаётганлигини била туриб, уни ишга олишдан ғайриқонуний равишда бош тортиш ёки ишдан бўшатиш, қуйидаги жазо чораларидан бири қўлланилишига сабаб бўлади:

БҲМнинг 25 бараваригача миқдорда (8 млн 500 минг сўмгача) жарима;
3 йилгача муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш;
3 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари билан жазоланади.

https://t.iss.one/hudud_inform
Ўзбекистон МДҲ давлатлари ичида энг бахтли давлат бўлди

БМТнинг Халқаро бахт куни муносабати билан эълон қилинган йиллик ҳисоботида Ўзбекистон МДҲ давлатлари орасида энг бахтли мамлакат сифатида эътироф этилди ва World Happiness Report рейтингида 47-ўринни эгаллади. Ўтган йили мамлакатимиз 54-ўринда эди.

Ўтган йили ушбу минтақада етакчилик қилган Қозоғистон иккинчи ўринни эгаллади (49-ўрин), ундан кейинги позицияларда Россия (72), Қирғизистон (75) ва Тожикистон (88) қайд этилган.

Финляндия, Дания ва Исландия дунёдаги энг бахтли давлатлар рўйхатида, Афғонистон эса энг бахтсиз давлат бўлиб қолмоқда.

https://t.iss.one/hudud_inform