Hudud Inform
7.58K subscribers
18.8K photos
4.23K videos
19 files
14.8K links
Ушбу канал республикамиз ҳудудларидан:
- энг муҳим, ишончли хабарлар;
- аҳолининг муаммолари ва унинг ечимлари;
- расмий муносабатлар;
- ҳокимларнинг онлайн мурожаат ва брифинглари эълон қилинадиган ягона платформадир.

Мурожаат учун:
Download Telegram
🔈 Республика бўйлаб бепул саҳна театрлари намойиш этилади

🎭 27 март – Бутунжаҳон театр куни муносабати билан барча давлат театрларида “Очиқ эшиклар” ҳафталиги ўтказилади.

🟣Ҳафталик доирасида пойтахт театрлари мамлакатимизнинг энг чекка ҳудудларига гастрол сафари билан боради.

🟣Ўз навбатида, вилоят театр жамоалари ҳам тошкентликларни ўз репертуаридаги асарлар билан таништиради.

Ҳафталик доирасида театр санъатининг энг сара намуналари мухлислар эътиборига ҳавола этилади. Барча спектаклларга кириш бепул.

🕓 Спектакллар 21-27 март кунлари соат 17:00да бошланади.

https://t.iss.one/hudud_inform
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🛫Самарқанддан Истанбулга мунтазам рейслар йўлга қўйилди

Air Samarkand авиакомпанияси биринчи мунтазам рейсни Самарқанддан Истанбулга амалга оширди.

Биринчи босқичда рейслар ҳафтада икки марта, душанба ва пайшанба кунлари амалга оширилади.

Келгусида мунтазам рейслар Тбилиси, Дубай, Жидда ва Туркиянинг бир қатор шаҳарларига амалга оширилиши режалаштирилмоқда.

https://t.iss.one/hudud_inform
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Президент Шавкат Мирзиёев Россиянинг Москва вилоятидаги "Крокус Сити Холл" концерт залида содир бўлган фожиа оқибатида ўнлаб бегуноҳ инсонлар қурбон бўлгани ва жиддий жароҳат олгани муносабати билан президент Владимир Путинга таъзия йўллади.

Мактубда Ўзбекистон тинч аҳолига қарши қаратилган бу террорчилик ҳаракатини қатъий қоралаши билдирилган.

Давлатимиз раҳбари вафот этганларнинг яқинларига бардамлик, барча жароҳат олганлар тез фурсатда соғайиб кетишини тилади.

https://t.iss.one/hudud_inform
“Крокус”даги теракт натижасида жабрланган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ҳақида маълумот келиб тушмаган.

Зарур ҳолларда Ўзбекистоннинг Москвадаги элчихонаси консуллик бўлимининг колл-марказига мурожаат қилиш сўралади: +7 499 238-36-20; +7-499 230-00-76.

Электрон почта манзили: [email protected]

https://t.iss.one/hudud_inform
#Хотин_қизлар_ҳуқуқи

Қонунчиликка кўра, ҳомиладор аёллар, 14 ёшга тўлмаган боланинг (16 ёшга тўлмаган ногиронлиги бўлган боланинг) онасига фақат ўз ёзма розилиги билан тунги ишларга, иш вақтидан ташқари ишларга, дам олиш кунларидаги ва ишланмайдиган байрам кунларидаги ишларга жалб қилиниши, шунингдек хизмат сафарига юборилиши мумкин.

https://t.iss.one/hudud_inform
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Сурхондарё вилояти Қумқўрғон туманида сел-сув тошқини оқибатларини бартараф этишга вилоятнинг бошқа ҳудудларидан ёрдам кучлари жалб қилинган.

Тезкор тадбирларга 460 дан ортиқ ходим жалб қилинган.

https://t.iss.one/hudud_inform
РАСМИЙ АХБОРОТ

2024 йил 19 март куни жиноят ишлари бўйича Миробод туман судида С. Абдувалиев (1950 йилда Тошкент шаҳрида туғилган, маълумоти олий, жамоатчилик асосида Миллий олимпия қўмитаси раиси ўринбосари ва Ўзбекистон спорт курашлари ассоциацияси раиси лавозимларида ишлаган, нафақахўр, муқаддам судланмаган) га оид жиноят ишини кўриб чиқиш бўйича суд жараёни якунланиб, суд ҳукми эълон қилинди.

Эълон қилинган суд ҳукмига мувофиқ С. Абдувалиев Жиноят кодексининг 246-моддаси (контрабанда) 1-қисми билан жиноий жавобгарликка тортиш муддати ўтиб кетганлиги сабабли жиноий жавобгарликдан озод этилиб, жиноят ишининг шу қисми Жиноят-процессуал кодексининг 84-моддаси (айблилик тўғрисидаги масалани ҳал қилмай туриб жиноят ишини тугатиш учун асослар) 1-қисми 1-бандига асосан тугатилди.

С. Абдувалиев Жиноят кодексининг 248-моддаси (ўқотар қуролнинг, ўқ-дориларнинг, ўқотар қурол асосий қисмларининг, портловчи моддаларнинг, портлатиш воситаларининг ёки портлатиш қурилмаларининг қонунга хилоф муомаласи) 2-қисмида назарда тутилган жиноятни содир қилганликда айбдор, деб топилиб, унга 6 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.

Тайинланган жазони умумий тартибли колонияда ўтаттирилиш белгиланди.

Биринчи инстанция судининг ҳукми устидан тарафлар қонунда белгиланган тартиб ва муддатда Тошкент шаҳар судига шикоят бериш ва протест келтиришга ҳақлилиги маълум қилинади.

https://t.iss.one/hudud_inform
Ўзбекистонда қарийб 7,5 миллионта квартира бор 
 
🏢 Статистика агентлигининг олинган идоравий маълумотларига кўра, 2024 йилнинг 1 январь ҳолатига Ўзбекистонда кўп квартирали уйлардаги хонадонлар ва якка тартибдаги уйлар сони қариб 7,5 млн тани ташкил этган. 

Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 2,4 % га ошган.

https://t.iss.one/hudud_inform

🌐 “Қадрият” электрон платформаси ва унинг мобиль иловаси яратилади

“Номоддий маданий меросни муҳофаза қилиш, илмий ўрганиш ва тарғиб қилишни ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги
Президент қарори (ПҚ–405-сон, 25.12.2023 й.) қабул қилинди

🗓 Қарорга кўра, 2024 йил 1 апрелдан:

🔹 ноёб ва (ёки) йўқолиб кетиш хавфи остида бўлган номоддий маданий мерос намуналарини сақловчи 20 нафар шахс аниқланиб, уларга кўмаклашилади ҳамда фаолиятини баҳолаш кўрсаткичлари белгилаб берилади.

Ушбу кўрсаткичларни бажарган номоддий маданий мерос намуналарини сақловчи шахслар ҳар ойда 5 млн сўм миқдорида рағбатлантириб борилади;

🔹алоҳида аҳамиятга эга номоддий маданий мерос намуналарини ёзиб олиш ва кенг тарқатиш учун ҳар йили 50 та аудиовизуал асар яратишга давлат буюртмаси берилади.

Қарорга кўра, номоддий маданий мерос намуналарини “тайёрлаш–ўргатиш–тиклаш–оммалаштириш” яхлит узлуксиз тизим асосида ривожлантирилади.

🏫 Номоддий маданий мерос намуналарини комплекс ривожлантириш бўйича илмий-амалий ва ижодий мактаблар фаолияти йўлга қўйилади.

🏢 Маданиятшунослик ва номоддий маданий мерос илмий-тадқиқот институтида этнофольклор лабораторияси ташкил этилади.

🧾 Институтга 2024 йилдан ҳар йили тўлов-контракт шартномаси асосида таянч докторантура учун камида 3 тадан, стажёр-тадқиқотчилик учун камида 2 тадан квота ажратилади.

🔰Шунингдек, 2024 йилдан ҳар йили:

🔸маданиятшунослик, номоддий маданий мерос соҳалари, хусусан, мақом ва бахшичилик санъати бўйича илмий-тадқиқот ишлари олиб бораётган ходимлар хорижий олий таълим ва илмий муассасаларига фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини ҳимоя қилиш учун юборилади;

🔸март ойида “Миллий қадриятлар ойлиги” тадбирлари ва халқ сайиллари ўтказиб борилади.

📲 2024 йил 1 октябргача “Қадрият” электрон платформаси ва унинг мобиль иловаси яратилади.

📁Платформага номоддий маданий меросни, жумладан мақом, бахшичилик намуналарини ўзида сақловчи ва етказувчилар ҳақидаги маълумотлар ҳамда уларнинг рўйхати жойлаштирилади.

https://t.iss.one/hudud_inform
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Айрим телеграм каналларда «Парацетамол» таблеткаси билан боғлиқ номаълум шифокор огоҳлантириши ҳақида тасдиқланмаган турли хабарлар тарқалмоқда.

Хўш, мазкур дори воситасини қабул қилишда беморлар нималарга эътибор бериш керак? Мавзу юзасидан "Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази мутахассиси Гулнора Аҳмедова тушунтириш берди.

https://t.iss.one/hudud_inform
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Сурхондарё_вилояти

Қумқўрғон туманида тошқин оқибатларини бартараф этиш жараёнидан тасвирлар

https://t.iss.one/hudud_inform

❗️“Янги авлод” махсус саноат зонаси ташкил этилади


"Тошкент шаҳрида “Янги авлод” махсус саноат зонасини ташкил этиш тўғрисида”ги Президент Қарори (ПҚ-138-сон, 20.03.2024 й.) қабул қилинди

🔰Унга кўра, Тошкент шаҳри Янгиҳаёт туманида “Янги авлод” махсус саноат зонаси (“Янги авлод” МСЗ) ташкил этилади (фаолият юритиш муддати 30 йил).

☑️ МСЗ фаолияти давомида унинг иштирокчиларига махсус иқтисодий зоналари иштирокчилари учун белгиланган алоҳида солиқ, божхона имтиёзлари ва бошқа преференциялар татбиқ этилади.

🏢 МСЗни бошқариш учун масъулияти чекланган жамият шаклида “Янги авлод” бошқарувчи компанияси ташкил этилади.

🌐 “Янги авлод” МСЗ ҳудудида инвестиция лойиҳаларини жойлаштириш учун зарур бўлган ер участкалари бошқарувчи компания томонидан “Е-auksion” электрон савдо платформаси орқали ижарага берилади.

📝 МСЗ ҳудудида 2025 йил якунигача 1,5 миллиард АҚШ доллари миқдоригача тўғридан-тўғри чет эл инвестициялари ўзлаштирилиши, натижада 2,5 мингдан ортиқ янги иш ўринлари яратилиши таъминланади.

https://t.iss.one/hudud_inform
Таълим соҳасидаги умумий хизматлар ҳажмининг ярмидан кўпи олий таълим хизматларига тўғри келади

Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2024 йилнинг январь-февраль ойларида олий таълим соҳасида кўрсатилган хизматлар ҳажми 1 792,7 млрд сўмни ёки таълим соҳасида кўрсатилган жами бозор хизматлари ҳажмининг 57,1 фоизини ташкил этган.

Маълумот учун: ўтган йилнинг шу даврида ушбу хизмат турининг улуши 50,7 фоиз бўлган.

Бу эса олий таълим муассасалари, жумладан, хорижий таълим муассасаларидаги талабалар сонининг кўпайиши билан боғлиқ.

https://t.iss.one/hudud_inform
🔰Қонунчиликка кўра, 18 ёшгача бўлган Ўзбекистон фуқароси 16 ёшга тўлиши муносабати билан идентификацияловчи ID-картасини ўз вақтида олмаганлиги учун маъмурий жавобгарликка тортилмайди.

https://t.iss.one/hudud_inform
Расмий сайт фаолиятида ҳеч қандай узилишлар бўлмаган

Бугун 26 март куни Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлигининг mc.uz расмий сайтидаги rd.mc.uz ҳаволасига ҳаккерлар ҳужум қилишга ҳаракат қилган, деб хабар берди вазирлик ахборот хизмати.

✔️ Расмий сайтга бузиб кирилмаган. Фақатгина ҳаволани ўзгартиришга уриниш бўлган, дейилади хабарда.

https://t.iss.one/hudud_inform
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
📹 Кеча Президент Шавкат Мирзиёев Наманганда ифторлик қилди. Ифторлик вақтида Қуръон тиловат қилинди, ўтганлар ҳақига, юртимиз тинчлиги ва фаровонлиги учун дуолар ўқилди.

https://t.iss.one/hudud_inform
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM