Hudud Inform
8.64K subscribers
18.4K photos
4.01K videos
19 files
14.1K links
Ушбу канал республикамиз ҳудудларидан:
- энг муҳим, ишончли хабарлар;
- аҳолининг муаммолари ва унинг ечимлари;
- расмий муносабатлар;
- ҳокимларнинг онлайн мурожаат ва брифинглари эълон қилинадиган ягона платформадир.

Мурожаат учун:
Download Telegram
🏃🏻‍♂️🏃🏻‍♀️"Бир ватанда, бир вақтда, бир масофага, бир мақсадда – бирга югурамиз!" шиори остида югуриш мусобақаси ўтказилди

3 сентябрь куни
Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Навоий, Бухоро, Қоровулбозор, Қарши, Ғузор, Термиз, Гулистон, Нурафшон, Андижон, Наманган, Фарғона, Хива ва Нукус шаҳарларида Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 32 йиллигига бағишланган "Янги Нафас" оммавий югуриш мусобақаси бўлиб ўтди.

Республика бўйлаб 100 мингга яқин ҳаваскор югурувчилар ушбу оммавий спорт мусобақасида иўтирок этди.

Тошкент шаҳрида "Ҳумо Арена" спорт майдони ўтказилган оммавий югуриш мусобақасига 7000 дан зиёд иштирокчи қўшилди, улар орасида Тошкентнинг 50 та олийгоҳидан 3000 га яқин талаба ҳам қатнашди.

Тадбир ташкилотчилариЁшлар сиёсати ва спорт вазирлиги, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси, Ёшлар ишлари агентлиги, иштирокчи шаҳарларнинг ҳокимликлари, “Ўзбекнефтгаз” акциядорлик жамияти ҳамда Енгил атлетика федерацияси.

Тошкентдаги оммавий югуриш мусобақасининг дастурига 3 км ва 10 км масофалик иккита дистанця киритилди. Қолган шаҳарларда "Янги Нафас" спорт ҳаракатининг ягона рамзий масофаси 3 км ни ташкил қилди.

Шунингдек, 30 та чет эл давлатидан вакиллар ҳам ушбу кенг кўламли спорт байрамига қўшилди.

Қозоғистон, Тожикистон, Қирғизистон ва Туркманистон спорт югуриш клубларидан қарийб 400 нафар иштирокчи "Янги Нафас" оммавий югуриш мусобақасини қўллаб-қувватлаш мақсадида ташриф буюрдилар.

"Янги Нафас" ғолиблари учун ташкилотчилар томонидан пуллик мукофот фонди ва оммавий югуриш мусобақасининг рамзи туширилган эсдалик совғалари ажратилди.

Мусобақа етакчиларини тантанали тақдирлаш учун "Миллий Боғ"да махсус тантанали оқшом ташкил этилди.

📌 Батафсил

https
://t.iss.one/hudud_inform
"Капитал бозорини ривожлантиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида"ги президент қарори қабул қилинди.

Унга кўра, “Қимматли қоғозлар марказий депозитарийси” давлат унитар корхонаси “Қимматли қоғозлар марказий депозитарийси” АЖга ўзгартирилади ва унинг устав капиталидаги давлат акциялари пакети Марказий банкка ўтказилади. 2025 йил 1 январдан давлат ва корпоратив қимматли қоғозларнинг ягона ҳисоби ушбу АЖда юритилади.

Шунингдек, 2028 йил 31 декабргача “Қимматли қоғозлар марказий депозитарийси” АЖ, “Ўзбекистон республика валюта биржаси” АЖ ва “Тошкент” республика фонд биржаси” АЖ маблағларни мақсадли равишда уларни ривожлантиришга йўналтирган ҳолда дивидендларни ҳисоблаш ва тўлашдан озод қилинади.

Батафсил

https://t.iss.one/hudud_inform
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Сўнгги йилларда судлар фаолиятига замонавий ахборот технологияларини жорий этиш бўйича амалга оширилган чора-тадбирлар фуқаролар ва тадбиркорлик субъектларига ўз ҳуқуқлари ва манфаатларини ҳимоя қилиш учун судга мурожаат қилишни эркинлаштириш, умуман, одил судловга эришиш ҳамда судлар фаолиятида очиқлик ва шаффофликни таъминлаш имконини берди.

Қуйидаги лавҳада бу борада амалга оширилган ишлар ҳақида сўз боради.

https://t.iss.one/hudud_inform
❗️Маъмурий судларнинг асосий вазифаси фуқаролар ва тадбиркорлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ҳисобланади

Маъмурий судларнинг биринчи навбатдаги вазифаси фуқаролар ва тадбиркорларнинг давлат органлари билан муносабатларида қонун устуворлигини таъминлаш билан бир қаторда улар ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини самарали ҳимоя қилиш ҳисобланади.

Судлар томонидан даъво аризаси, ариза ҳамда шикоят судга тааллуқли бўлмаганлиги сабаби билан рад этилмайди, бунда иш уни кўриб чиқишга ваколатли судга ўтказилади.

📌 Маъмурий суднинг қонуний кучга кирган ҳал қилув қарорида аниқланган ҳолатлар бошқа ишни кўраётган фуқаролик ишлари бўйича суд учун мажбурий ҳисобланади.

🚫 Бир суд иши доирасида баъзилари маъмурий судга, бошқалари эса фуқаролик ишлари бўйича судга тааллуқли бўлган бир нечта талабни бирлаштириш тақиқланади.

https://t.iss.one/hudud_informt
Термиз шаҳрида 3 кун давомида ичимлик суви вақтинча ўчирилади

✍️Сурхондарё вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати хабарига кўра, Термиз шаҳридаги оқова сув тармоғида юзага келган йирик аварияни бартараф этиш ишлари олиб борилиши муносабати билан 2023 йилнинг 5, 6 ва 7 сентябрь кунлари соат 08:00 дан 20:00 га қадар Термиз шаҳридаги барча маҳаллаларда ичимлик суви таъминоти вақтинча тўхтатилади.

❗️Термиз шаҳрида яшовчи аҳолидан ичимлик сувини имкон қадар захира қилиб қўйишлари сўралади.

Таъмирлаш даврида аҳолига махсус сув ташувчи техникалар ёрдамида сув етказилади.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Зоминга мунтазам авиақатновлар бошланди

HY1001/1002 қатновлари ҳар куни қуйидаги йўналишларда амалга оширилади:

ТошкентЗоминСамарқанд

СамарқандЗоминТошкент

Бир томонлама авиачипта нархи 105 000 сўмдан бошланади. Авиачипталарни www.uzairways.com расмий сайтида, UzAirways иловаси орқали, шунингдек Uzbekistan Airways Sales филиалида харид қилишингиз мумкин.

https://t.iss.one/hudud_informt
Покистон Ислом Республикаси Қуролли кучлари Қуруқлик қўшинлари қўмондони генерал Асим Мунир бошчилигидаги делегация Самарқандга ташриф буюрди.

✍️Самарқанд вилоят ҳокимлиги Ахборот хизмати раҳбари хабарига кўра, меҳмонлар Самарқанд халқаро аэропортида вилоят ҳокими Эркинжон Турдимов ва бир қатор расмийлар кутиб олишди.

https://t.iss.one/hudud_inform
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Савол: Озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги қандай талабларга жавоб бериши лозим?

‼️Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси Ахборот хизмати тайёрлаган видеолаҳада бошқарма бошлиғи Жуман Туйчиев жавоб берди.

https://t.iss.one/hudud_inform
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Савол: Ҳозирги вақтда қайси тижорат банкларида таълим кредити берилмоқда ва уни берилиш тартиби қандай?

Жавоб:
🔶 Алоқа банк;
🔶 Агро банк;
🔶 Асака банк;
🔶 Микрокредит банк;
🔶 Халқ банки;
🔶 Ипотека банк;
🔶 Саноат қурилиш банк;
🔶 Қишлоқ Қурилиш банк;
🔶 Миллий банк;
🔶 Турон банк;
🔶 Ориент Финанс банк;
🔶 Ҳамкор банклари орқали таълим кредитлари ажратмоқда

👉 Талаба паспорт, ариза ва таълим ташкилоти билан тузилган шартнома билан банкка мурожаат этиши керак.

Ўзбекистон Банклари Ассоциацияси Ахборот хизмати маълум қилишича кредитни расмийлаштириш ва унинг қайтаришда талабанинг доимий даромад манбаига эга бўлган оила аъзолари (ота-онаси, ака-укалари, опа-сингиллари, турмуш ўртоғи) ва бошқа учинчи шахс биргаликда қарз олувчи сифатида қатнашиши мумкин.

https://t.iss.one/hudud_inform
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Хотин-қизларга таълим кредитлари бериш тартиби қандай?

‼️ Оила ва хотин-қизлар қўмитаси Ахборот хизматининг маълум қилишича таълим муассасаларининг бакалавриат ва магистратура мутахассисликларида таълим йўналиши бўйича тўлов-контракт асосида ўқишга тавсия этилган ёки қабул қилинган талаба хотин-қизларга кредит ажратилади.

📌Давлатимиз раҳбарининг 2022 йил 7 мартдаги “Оила ва хотин-қизларни тизимли қўллаб-қувватлашга доир ишларни янада жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонига кўра, хотин-қизларга таълим олишлари учун янада қулай шарт-шароитлар яратиш, уларнинг илмий салоҳияти ва малакасини тизимли ошириб боришни қўллаб-қувватлаш мақсадида 2022/2023 ўқув йилидан бошлаб бирқанча чора-тадбирлар белгиланган.

https://t.iss.one/hudud_inform
Божхона органлари томонидан йирик миқдорда – 8,5 тонна гиёҳвандлик воситаси қўлга олинди

Божхона қўмитаси ва Давлат хавфсизлик хизмати томонидан “Тошкент-Аэро” ихтисослаштирилган божхона комлексининг “Авиаюклар” ташқи иқтисодий фаолият божхона постида ҳаво йўллари орқали республикамизга хориждан олиб келиниб, юк автотранспорт воситаси орқали транзит тарзида олиб ўтилиши режалаштирилган 25 тонна оғирликдаги 1000 қоп қандолат кўкнориси уруғлари озиқ-овқат маҳсулоти белгиланган тартибда божхона кўригидан ўтказилди.

Кўрик давомида ҳужжатларда қандолат кўкнориси деб кўрсатилган 25 тонна уруғ ва сомонлар таркибида 8,5 тонна кўкнори сомони борлиги аниқланди.

Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан жиноят иши қўзғатилди.

https://t.iss.one/hudud_inform
🔊 Ичан қалъа мажмуасида халқаро этноспорт фестивали бошланди

Жорий йилнинг 7-10 сентябрь кунлари Хива шаҳридаги Ичан-қалъа мажмуасида илк марта Халқаро этноспорт мусобақаси бўлиб ўтади.

Фестивалда ЮНЕСКО, ТУРКСОЙ, Бутунжаҳон этноспорт конфедерацияси вакиллари, унга аъзо давлатларнинг ҳукумат вакиллари, Ислом ҳамкорлик ташкилоти ҳамда дунёнинг 63 та давлатидан жами 1 884 нафар, шундан 928 нафари хорижий, 956 нафари маҳаллий спортчи иштирок этади.

📌 Фестиваль доирасида 7-10 сентябрь кунлари:

🔹белбоғли кураш бўйича халқаро турнир;

🔹 ўзбек жанг санъати, масс реслинг, баҳодирлар ўйини ва тош кўтариш бўйича жаҳон чемпионатлари;

🔹камондан отиш бўйича халқаро очиқ турнири, миллий кураш, бел олиш ва уч кураш, турон яккакураши, камондан отиш, қушлар ови ва от спорти турлари бўйича кўргазмалар;

🔹моҳир ошпазлар иштирокида ош пишириш чемпионати;

🔹миллий овқатлар ва қовун сайли;

🔹Бутунжаҳон этноспорт конфедерациясининг “Мерос билан боғланган, этноспорт билан бирлашган” шиори остида этноспорт саммити;

🔹Нажмеддин Билол Эрдўғон билан Ўзбекистон ёшларининг учрашуви;

🔹Бутунжаҳон этноспорт конфедерациясининг Ижроия қўмитаси аъзоларининг учрашуви;

🔹Халқаро этноспорт фестивали паради, тантанали очилиш маросими ва театрлаштирилган концерт дастури ташкил этилади.

https://t.iss.one/hudud_inform
Самарқандда Ўзбекистондаги биринчи туризм маҳалласи очилди

📣Ўзбекистонда биринчи марта Самарқанд шаҳрида туризм маҳалласи очилди – у ердаги “Боғи баланд” маҳалласига “туризм маҳалласи” мақоми берилди.

Янги дам олиш маскани ҳисобланган маҳаллада аҳоли учун қўшимча иш ўринлари ҳам яратилди.

Ҳудуд майдонида 15 та дам олиш маскани мавжуд бўлиб, сайёҳлар учун йўл кўрсаткичлари, стелла ва боғ харитаси ўрнатилган.

https://t.iss.one/hudud_inform
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Сирдарё_вилояти

Сирдарёда ҳокимлар ва хитойлик мутахассислар иштирокида уч кунлик ўқув-семинари ташкил этилди

📹
Видеолавҳа Сирдарё вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати томонидан тақдим этилди.

https://t.iss.one/hudud_inform
🔰 Ҳозирги кунда Ўзбекистон ҳудудида:

🔹меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори – 980 000 сўм;

🔹базавий ҳисоблаш миқдори – 330 000 сўм;

🔹пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдори – 347 000 сўм;

🔹ёшга доир энг кам пенсия – 677 000 сўм;

🔹ногиронлик пенсиялари, жумладан иш стажи тўлиқ бўлмаган чоғдаги ногиронлик пенсиясининг энг кам миқдори – 747 000 сўм;

🔹меҳнатга лаёқатсиз фуқароларга бериладиган ногиронлик нафақаси ва болаликдан ногиронлиги бўлган шахсларга бериладиган нафақа – 747 000 сўм;

🔹белгиланган ёшга доир энг кам пенсия миқдоридан (677 000 сўмдан) 747 000 сўмгача пенсия олувчиларнинг ёшга доир пенсиялари – 747 000 сўм;

🔹зарур иш стажига эга бўлмаган кекса ёшдаги фуқароларга бериладиган нафақа – 568 000 сўм;

🔹иш стажи тўлиқ бўлмаган чоғдаги ёшга доир пенсиянинг энг кам миқдори қўшимча тўловни ҳисобга олган ҳолда – 568 000 сўм.

https://t.iss.one/hudud_inform
📋 Махсус ўқув курсларини муваффақиятли тугатиб, тегишли сертификатни олган шахсларга оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурлари доирасида заргарлик буюмлари ишлаб чиқариш учун зарур бўлган жиҳозлар ва асбоб ускуналарни сотиб олиш мақсадлари учун 50 млн сўмгача гаровсиз имтиёзли кредитлар ажратилиши белгиланган.

https://t.iss.one/hudud_inform
Аҳоли учун электр нархи ҳам ошадими?

📌Бу саволга энергетика вазири Жўрабек Мирзамаҳмудов жавоб берди:

“Ҳозир эълон қилинган лойиҳада фақат юридик шахслар учун янги тарифлар белгиланиши назарда тутилган, лекин аҳоли учун нархлар ўзгартирилмаяпти.

Аҳоли учун табақалаштирилган тарифларни белгилашдан олдин биз, энг аввало, узлуксиз электр энергияси етказиб беришни таъминлашимиз керак. Яъни нарх ошсаю, лекин яна электрда узилиш бўлаверса, аҳолининг ҳақли эътирозларига сабаб бўлади. Шу сабабли биз ҳозирда генерацияларни ошириш, тармоқларни модернизация қилиш ишларини жадаллаштиряпмиз.

Агар узлуксиз электр етказиб беришни таъминлай олсакгина, аҳоли учун электр энергиясида табақалаштирилган тарифларни 2024 йилнинг 1 майидан жорий қилиш бўйича лойиҳани Ҳукуматга киритишни режалаштиряпмиз. Лекин бу айнан шу кундан нарх ошади, дегани эмас, ҳозирча барчаси лойиҳа холос.

Табақалаштирилган тариф деганда белгиланган “ижтимоий норма”дан кўп электр истеъмол қилаётган, айтайлик уйида бассейни, саунаси, кўплаб маиший техникалари бор хонадонлар, яъни нисбий олганда бой ва ўзига тўқ хонадонлар учун нарх ошади, дегани. Ҳозир аҳолининг 15 фоизи ойига 300 kW•соатдан ортиқ электр энергиясини истеъмол қилади. 75 фоиз аҳолининг истеъмоли эса 200 kW•соатдан ошмайди
, — деди энергетика вазири.

https://t.iss.one/hudud_inform
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM