Hudud Inform
8.64K subscribers
18.4K photos
4.01K videos
19 files
14.1K links
Ушбу канал республикамиз ҳудудларидан:
- энг муҳим, ишончли хабарлар;
- аҳолининг муаммолари ва унинг ечимлари;
- расмий муносабатлар;
- ҳокимларнинг онлайн мурожаат ва брифинглари эълон қилинадиган ягона платформадир.

Мурожаат учун:
Download Telegram
“Ўзбекистон – 2030” стратегияси қабул қилинди

Президент фармони билан “Ўзбекистон – 2030” стратегияси тасдиқланди ҳамда уни 2023 йилда ўзи вақтида ва сифатли амалга ошириш бўйича Президент қарори қабул қилинди.

🔰Фармонга кўра, “Ўзбекистон – 2030” стратегияси қуйидаги 5 та устувор йўналиш ҳамда 100 та мақсаддан иборат:

🔹ҳар бир инсонга ўз салоҳиятини рўёбга чиқариш учун муносиб шароитлар яратиш;

🔹барқарор иқтисодий ўсиш орқали аҳоли фаровонлигини таъминлаш;

🔹сув ресурсларини тежаш ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш;

🔹қонун устуворлигини таъминлаш, халқ хизматидаги давлат бошқарувини ташкил этиш;

🔹“хавфсиз ва тинчликсевар давлат” тамойилига асосланган сиёсатни изчил давом эттириш.

Қарорга кўра, 2024 йил 1 январдан:

давлат мактабгача таълим ташкилотлари тарбияланувчиларига оқсил, витамин ва минераллар билан бойитилган сут, йод билан тўйинтирилган нон маҳсулотлари берилиши йўлга қўйилади;

Хоразм вилоятининг Қўшкўпир ва Хонқа туманларида эксперимент тариқасида, барча бошланғич синф ўқувчилари таълим планшетлари билан таъминланиб, келгусида мазкур тажриба республиканинг барча ҳудудларида босқичма-босқич жорий этилади;

банкларнинг нодавлат умумий ўрта таълим ташкилотлари фаолиятини йўлга қўйиш учун қиймати 20 миллиард сўмгача кредитлар бўйича, фоиз ставкаси асосий ставкадан ошадиган, лекин унинг 1,5 бараваридан кўп бўлмаган қисмини қоплаш учун компенсация тақдим этиш амалиёти йўлга қўйилади.

2023/2024 ўқув йилидан:

умумий ўрта таълим муассасалари 10-синф ўқувчиларини касб-ҳунарларга ўргатиш курслари жорий этилади;

Президент мактаблари ва ихтисослаштирилган мактаблар умумий ўрта таълим муассасалари учун “таянч мактаб” этиб белгиланади.

https://t.iss.one/hudud_inform
“Ўзбекистон – 2030” стратегиясига кўра, 2024 йил 1 январдан:

онкогемотологик касалликларга чалинган болалар учун гемотопоэтик суяк кўмиги ўзак ҳужайралари трансплантацияси амалиёти жорий этилади;

вирусли гепатитнинг "С" тури билан касалланган беморларни ҳамда гемотопоэтик суяк кўмиги ўзак ҳужайралари трансплантацияси муолажасига муҳтож онкологик касалликларга чалинган болаларни тўлиқ Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан даволаш йўлга қўйилади.

https://t.iss.one/hudud_inform
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🏆 17 сентябрь куни Самарқандда Триатлон бўйича халқаро мусобақа ўтказилади

Унда дунёнинг 35 та давлатидан 2000 га яқин спортчи иштирок этиши кутилмоқда.

🏊🚴🏃🏻Мазкур уч босқичдан иборат мусобақада спортчилар сузиш, велоспорт ва югуриш бўйича маҳоратларини синовдан ўтказади.

https://t.iss.one/hudud_inform
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Қарорга мувофиқ, 2023 йил 1 ноябрдан:

ижобий экологик экспертиза хулосасини олмаган объектларга нисбатан молиялаштириш, кредитлаш ва бошқа молия операцияларини тўхтатиб туриш механизми жорий этилади;

экологик ҳуқуқбузарлик содир этганларга нисбатан зарарни қоплаш билан бир қаторда, зарар етказилган табиат объектини тиклаш ва унинг муайян муддат давомида муҳофаза қилинишини таъминлаш мажбурияти юклатилади.

2024 йил 1 январдан:

▫️республиканинг узоқ муддатли сув баланси прогнозини юритиш, сув ресурсларини тежаш дастурларини қабул қилиш амалиёти йўлга қўйилади;

▫️Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятининг қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштирувчиларига сувни тежайдиган технологияларни жорий қилиш учун кредитлар 10 фоиз ставкада (фоиз ставкаларини субсидиялаш ҳисобига) ажратилади.

https://t.iss.one/hudud_inform
ССВда тайинловлар

Фаррух Шарипов
соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари лавозимига тайинланди. Бунгача у Давлат тиббий суғуртаси жамғармаси ижро этувчи директори эди.

Фарходжон Ташпулатов соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари лавозимига тайинланди. Бунгача у "Ўзагросуғурта" АЖ бошқаруви раисининг ўринбосари эди.

Олим Омонов соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари лавозимига тайинланди. Бунгача у “Чорвоқ” туристик рекреацион зонаси дирекцияси” давлат унитар корхонаси директори эди.

Улуғбек Сабиров бошқа ишга ўтиши муносабати билан соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари лавозимидан озод этилди.

https://t.iss.one/hudud_inform
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🚍Пойтахтда йўловчилар сони ошиши баробарида, қандай янгиликлар жорий этилди?

“Тошшаҳартрансхизмат” АЖ томонидан қандай чоралар кўрилмоқда?

https://t.iss.one/hudud_inform
Бироздан сўнг Президент Шавкат Мирзиёев ҳузурида йўл хўжалигини бошқариш, йўлларни лойиҳалаш, қуриш ва сақлаш тизимини ислоҳ қилиш юзасидан йиғилиш бошланади.

https://t.iss.one/hudud_inform
Президент қарорига кўра, Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги ҳузурида давлат муассасаси шаклида Урбанизация ва шаҳарсозлик ҳужжатларини ишлаб чиқиш республика маркази ташкил этилди. Марказ Давлат шаҳарсозлик кадастрини юритади.

Шунингдек, 2024 йил 1 июлгача “Менинг ҳудудим” электрон платформаси ишлаб чиқилади.

Платформада аҳоли пунктларининг шаҳарсозлик ҳужжатларини ва мастер режаларини ишлаб чиқишда жамоатчилик фикрини ўрганиш ҳамда овоз бериш механизми жорий этилади.

https://t.iss.one/hudud_inform
Hudud Inform
Бироздан сўнг Президент Шавкат Мирзиёев ҳузурида йўл хўжалигини бошқариш, йўлларни лойиҳалаш, қуриш ва сақлаш тизимини ислоҳ қилиш юзасидан йиғилиш бошланади. https://t.iss.one/hudud_inform
Президент ҳузурида йўл хўжалиги соҳасини ислоҳ қилиш бўйича долзарб масалалар юзасидан йиғилиш бўлиб ўтмоқда.

Сўнгги олти йилда йўлларни қуриш ва таъмирлашга ажратилаётган маблағлар 3 карра ошди. Ўтган даврда Автомобиль йўллари қўмитаси таркибидаги корхоналарга 2 мингдан зиёд янги махсус техникалар харид қилинди.

Бунинг ҳисобига 65 минг километр йўллар қурилди ва таъмирланди.

Ўтган йилдан “Менинг йўлим” лойиҳаси ишга тушди ва илк бор аҳоли таклифлари асосида ички йўлларни қуриш ва таъмирлаш тизими жорий қилинди.

Шу йилнинг ўзида 470 та маҳаллада ички йўлларни
қуриш ва таъмирлаш ишларига 410 миллиард сўм йўналтирилди. 3 мингга яқин маҳалла йўлларига илк бор асфальт ётқизилди, яна 2 мингта маҳалладаги тупроқ йўллар шағал қопламага ўтказилди.

Йўллар яхшиланиши ҳисобига маҳаллаларда минглаб янги тадбиркорлар иш бошлади, кўплаб корхоналар ишга тушди, ўн минглаб янги иш ўринлари яратилди.

https://t.iss.one/hudud_inform
Давлатимиз раҳбари йўл соҳасидаги тизимли муаммоларни санаб ўтди.

Ҳудудларда ўтказилган сўровларда аҳоли ички йўлларнинг ҳолати ва сифатини долзарб муаммолардан бири сифатида кўрсатган.

Ажратилаётган маблағлардан самарали фойдаланиш орқали лойиҳалар қийматини камида 20-30 фоизга қисқартириш мумкинлиги қайд этилди.

Йиғилишда йўлларни лойиҳалаш меъёрларини такомиллаштириш зарурлигига эътибор қаратилди.

Кичик, ўрта ва катта йўллар учун ҳам, шунингдек, воҳадаги йўллар билан водийдаги йўллар учун ҳам бир хил “шаблон” лойиҳалар ишлаб чиқилмоқда.

Лойиҳаларда йўл бўйи инфратузилмасини назарда тутилган ҳолда халқаро йўлларда савдо ва сервис объектларини тартибли жойлаштиришга эътибор қаратиш лозимлиги таъкидланди.

https://t.iss.one/hudud_inform
Давлатимиз раҳбари йўл қурилишида “ресурс” усулидан “ҳажм” усулига ўтиш, “ФИДИК” стандартларини жорий этиш таклифларини қўллаб-қувватлади.

Мисол учун, лойиҳанинг техник топшириғи ҳозирда “ресурс” усулига асосланган. Бунда 1 километр йўл қуриш учун қанча ишчи керак, қанча ёқилғи ва нечта техника ишлатилади, техниканинг тури қанақа бўлиши керак, деган юзлаб шартлар киритилган.

Оқибатда техник назоратчилар асосий вақтини йўлнинг сифатини текширишга эмас, пудратчининг ҳужжатларини ўрганишга сарфлайди. Натижа ҳаммага маълум.

Аслида, давлат йўлнинг ўзига талабни белгилаб, уни сифатли қабул қилиши керак. Марҳамат, пудратчи йўлни қандай техника билан қуришини ўзи ҳал қилсин. “Ҳажм” усулининг мазмуни ҳам шу
”, - деди Президент.

https://t.iss.one/hudud_inform
Йиғилишда ҳокимлар ва Автомобиль йўллари қўмитасининг йўллар учун жавобгарлик соҳасини аниқ чегаралаш зарурлиги қайд этилди.

Йўлларни мониторинг қилишнинг автоматлашган тизими йўқлиги сабабли қайси йўлдан қандай ҳажмда юк ўтаётгани ҳақида аниқ маълумот йўқ.

Халқаро тажрибада юк транспортлари вазнини ўлчайдиган назорат тарозиларини ўрнатиш амалиётидан кенг фойдаланилади. Шундан келиб чиқиб, бундай тарозиларни мамлакатимизда ҳам хусусий шериклик асосида ўрнатиш таклиф қилинмоқда.

Давлатимиз раҳбари тарозилардан фойда олиш учун эмас, аксинча, йўллар сифатини таъминлаш ҳамда йўл-транспорт ҳодисаларини олдини олиш мақсадида фойдаланиш лозимлигини таъкидлади.

https://t.iss.one/hudud_inform
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
📣Тошкент вилоятида «Узум сайли» халқаро фестивали бўлиб ўтади

Тошкент вилоятининг эко ва агротуризм салоҳиятини намоён этиш мақсадида жорий йилнинг 15-16 сентябрь кунлари Паркент туманида «Узум сайли» халқаро фестивали ўтказилади.

Тадбирнинг асосий мақсади - сайёҳлар оқимини ошириш, узумчилик ва виночилик йўналишида тажриба алмашиниш, эко туризм маҳсулотларини жаҳон бозорига олиб чиқиш ҳамда хорижий сармояларни республикага жалб қилишга қаратилган.

https://t.iss.one/hudud_inform
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Амударё туманига янги ҳоким тайинланди

Сабир Хожаметов
Қорақалпоғистон Республикасининг Амударё тумани ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди. Бунгача у Қорақалпоғистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазири, Вазирлар Кенгаши раисининг қишлоқ ва сувлар хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари ҳамда Жўқорғи Кенгесда масъул лавозимларда фаолият олиб борган.

Эслатиб ўтамиз, Амударё туманининг аввалги ҳокими Султонбой Юлдашев инвестиция муҳити қониқарсизлиги туфайли лавозимидан озод қилинган эди.

https://t.iss.one/hudud_inform
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Президент Шавкат Мирзиёевнинг Душанбе ва Нью-Йорк шаҳарларида бўлажак халқаро тадбирлардаги иштирокига доир

https://t.iss.one/hudud_inform
Ўзбекистонда 444 та яшил боғлар барпо этилади

“Ўзбекистон – 2030” стратегиясида белгиланган вазифаларга кўра:

444 та яшил боғлар барпо этилади.

Оролбўйи минтақасидаги ўрмонзорлар 1,9 миллион гектарга етказилади.

Орол денгизининг қуриган тубида қўшимча 200 минг гектар яшил майдонлар барпо этилади.

https://t.iss.one/hudud_inform
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
"Ҳаёт сувга боғлиқ, сувни тежаш эса ўзимизга боғлиқ".

https://t.iss.one/hudud_inform
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Давлат раҳбари қарори билан Президент ҳузуридаги Тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш бўйича жамоатчилик кенгашининг янгиланган таркиби тасдиқланди.

https://t.iss.one/hudud_inform
Бегис Темирбаев Қорақалпоғистон Республикаси маданият вазири лавозимига тайинланди. Бунгача у "Айқулаш" Қорақалпоқ давлат миллий фольклор ансамбли директори сифати фаолият юритган.

https://t.iss.one/hudud_inform
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Тошкент_вилояти

No comment | 15-16-сентябр кунлари Паркентда Халқаро “Узум сайли” ўтказилади.

https://t.iss.one/hudud_inform