Hudud Inform
8.51K subscribers
18.4K photos
4.02K videos
19 files
14.2K links
Ушбу канал республикамиз ҳудудларидан:
- энг муҳим, ишончли хабарлар;
- аҳолининг муаммолари ва унинг ечимлари;
- расмий муносабатлар;
- ҳокимларнинг онлайн мурожаат ва брифинглари эълон қилинадиган ягона платформадир.

Мурожаат учун:
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Муддатидан олдин овоз бериш тартиби

Сайлов куни ўз яшаш жойида бўлиш имкониятига эга бўлмаган сайловчи муддатидан олдин овоз бериш ҳуқуқига эга.

Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловида муддатидан олдин овоз бериш 28 июндан 5 июль санасигача ўтказилади.

https
://t.iss.one/hudud_inform
Истеъмолчиларга сув етказиб бериш босқичма-босқич давлат-хусусий шерикликка ўтказилади

“Маъмурий ислоҳотлар доирасида сув хўжалиги соҳасида давлат бошқарувини самарали ташкил қилиш чора-тадбирлари тўғрисида” ги Президент Фармони (ПФ–101-сон, 20.06.2023 й.) қабул қилинди

Фармон билан Сув хўжалиги вазирлиги фаолиятининг устувор йўналишлари тасдиқланди.

2030 йил якунигача вазирликнинг қуйи (туман) бўғинда сув ресурсларини бошқариш, фермер хўжаликлари ва бошқа сув истеъмолчиларига сув етказиб бериш ҳамда сувнинг ҳисобини юритиш функцияси босқичма-босқич давлат-хусусий шерикликка ўтказилади.

2023 йил сентябргача барча туманларда сув ресурсларини бошқаришни давлат-хусусий шерикликка ўтказиш бўйича чора-тадбирлар ишлаб чиқилади.

Фармонга кўра, Сув хўжалиги объектлари хавфсизлигини назорат қилиш инспекцияси Сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Сув хўжалиги объектлари хавфсизлигини ва сувдан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси этиб қайта номланди.

Инспекция 2023 йил 1 августдан сувдан фойдаланиш ва сув истеъмоли тартибига риоя этилиши ҳамда сувни тежайдиган суғориш технологияларидан самарали фойдаланилиши бўйича ўтказиладиган текширувларни “Ягона давлат назорати” ахборот тизимида рўйхатдан ўтказмасдан амалга оширади.

Инспекция ер усти сувларидан фойдаланиш ва сув истеъмоли қоидаларини ҳамда сув олиш тартибини бузиш ҳолатлари бўйича маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни кўриб чиқиш, шунингдек, жисмоний шахсларга нисбатан маъмурий жазо қўллаши мумкин.

2025 йил 1 январгача “Рақамли сув хўжалиги” ягона ахборот тизими яратилиб, сув хўжалиги бўйича барча дастурий таъминотлар мазкур тизимга босқичма-босқич интеграция қилинади.

https://t.iss.one/hudud_inform
📊Инфографика: 2017-2022 йилларда Бухоро вилоятининг ижтимоий-иқтисодий ривожланиши

🖊 Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази инфографикасида Бухоро вилоятининг сўнгги 6 йилдаги ижтимоий-иқтисодий ривожланишдаги натижалари келтирилган.

📈 2017-2022 йиллар давомида вилоятининг ялпи ҳудудий маҳсулоти (ЯҲМ) 17,1 трлн сўмдан 46 трлн сўмдан ошди ва унинг реал ҳажми 31,1 фоизга ошди.

🔼Саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми 6,4 трлн сўмдан 27,2 трлн сўмга ёки 21,1 фоизга ошди. Бу эса, ҳудуд иктисодиётини барқарор ривожлантиришга катта ҳисса қўшди.

📊 Вилоят ЯҲМнинг таркибида саноат ва қурилиш тармоғининг улуши 19,7 фоиздан 26,2 фоизга ошди. Бозор хизматлари ҳажми 5,4 трлн. сўмдан 15,8 трлн сўмга етди ёки 87 фоизга кўпайди.

📈 Ташқи савдони эркинлаштириш, тадбиркорлик субъектларининг экспорт фаолиятини қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантиришга қаратилган чоралар натижасида вилоятнинг экспорти ҳажми 310 млн АҚШ долларига етди ва 53 фоизга кўпайди.

https://t.iss.one/hudud_inform
Валюта қимматликларини ноқонуний муомалага киритилишининг олди олинди

Бош прокуратура ҳузуридаги Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Хоразм вилоят бошқармаси ва Боғот туман бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирларда валюта айирбошлаш билан шуғулланиб келган Д.А.ва Л.Б. фуқаролар М.Ш. ва А.Қ.дан 10 000 АҚШ долларини жами 114,7 млн сўмга сотиб олган вақтларида ашёвий далиллар билан ушланган.

Шу каби, Департаментнинг Янги Наманган ва Олот тумани бўлимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирларида валюта айирбошлаш билан шуғулланиб келган М.О. 3 300 АҚШ долларини фуқаро Ш.Я.га 37,9 млн сўмга, Бухоро шаҳрида валюта айирбошлаш билан шуғулланиб келган О.Х. фуқаро Ғ.Ш.га 268 минг Россия рублини 40 млн сўмга сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланганлар.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 177-моддаси (валюта қимматликларини қонунга хилоф равишда олиш ёки ўтказиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

https://t.iss.one/hudud_inform
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🏆 Бир Ватанда, бир вақтда, бир масофага, бир мақсадда бирга югурамиз!

Мамлакатимизнинг 16 та шаҳрида Халқаро олимпия куни ва Ёшлар куни муносабати билан 25 июнь куни тонгги соат 06:00 да старт оладиган «Yangi Nafas» оммавий югуриш мусобақаси пойгалари бўлиб ўтади.

Республика бўйлаб пойгада 50 мингдан ортиқ югурувчи иштирок этади. Шунингдек, мазкур пойгага илк бор Қозоғистон, Қирғизистон ва Тожикистонлик югурувчилар ҳам қўшилади.

25 июнь куни Тошкентда «Humo Arena» спорт мажмуаси майдонида «Yangi Nafas» марафони старт олади. Иштирокчилар Olympic Day муносабати билан 3 км, 10 км ва 1 миль (1,61 км) масофалардан бирини танлашлари мумкин.

Фарғона, Наманган, Бухоро, Самарқанд, Нукус шаҳарларида икки масофадан бирини танлаш мумкин — 3 км ва 1 миль, Андижон, Гулистон, Нурафшон, Жиззах, Термиз, Навоий, Қоровулбозор, Қарши, Ғузор, Урганч шаҳарларида эса фақат 3 км масофа мавжуд.

Барча шаҳарларда тонгги соат 6:00 да мусобақага старт берилади.

Вилоятлардаги «Yangi Nafas» пойгасида иштирок этиш бепул. Тошкент шаҳрида iticket.uz сайти орқали рўйхатдан ўтиш мумкин.

Старт тўпламлари 23 ва 24 июнь кунлари Енгил атлетика федерациясида тарқатилади.

25 июнь куни соат 19:30 дан 21:30 га қадар «Milliy Bog‘» истироҳат ва маданият боғида Ёшлар куни ва Olympic Day кунига бағишлаб ўтказиладиган «Yangi Nafas» югуриш мусобақаси муносабати билан машҳур ўзбек эстрадаси юлдузлари иштирокида байрам концерти бўлиб ўтади. Концерт давомида «Yangi Nafas» югуриш мусобақаси ғолибларига тантанали равишда совғалар ва совринлар топширилади.

https://t.iss.one/hudud_inform
Ўзбекистон 2024 йилги футзал бўйича Жаҳон чемпионатига мезбонлик қилади

Бугун ФИФА Кенгашининг навбатдаги йиғилишида 2024 йилги футзал бўйича жаҳон чемпионати мусобақаси Ўзбекистонда ўтказилиши белгиланди. Шуни алоҳида таъкидлаш керак-ки, Ўзбекистон ФИФА тасарруфидаги Жаҳон чемпионатига биринчи бор мезбонлик қилади.

https://t.iss.one/hudud_inform
Хитойнинг Сиямен портидан Ўзбекистонга Эрон орқали контейнер поезди ҳаракати йўлга қўйилди

Хитойнинг Сиямен портидан Сергели станциясига Эрон орқали биринчи контейнер поезди ҳаракати йўлга қўйилди. Таркибида маиший техника юклари (музлатгич, кир ювиш машинаси, газ плиталари) бўлган  контейнерлар Хитойдан денгиз орқали Бандер-Аббас портига олиб келинади ҳамда Эроннинг Бандер-Аббас портида темир йўл платформаларига ортилган ҳолда Туркманистон орқали Ўзбекистонга кириб келади.

39 та 40 футлик контейнерлардан ташкил топган блок поезди Бандер-Аббас портидан Сергели станциясигача 14 кунда етиб келиши белгиланган. Ҳозирда контейнер поезди Ўзбекистон ҳудудига ўтган бўлиб, бугун Тошкент шаҳрига етиб келиши режалаштирилган.

https://t.iss.one/hudud_inform
⚡️Қурбон ҳайити муносабати билан кетма-кет 5 кун дам олиш куни бўлади

Президент фармонига биноан 29 июнь (пайшанба) куни ҳам иш ҳафтасидан қатъи назар барча учун қўшимча дам олиш куни сифатида эълон қилинди.

Демак, қуйидаги кунлар дам олиш куни бўлади:

28 июнь, чоршанба (Қурбон ҳайити);
29 июнь, пайшанба (барча учун қўшимча дам олиш куни);
30 июнь, жума (барча учун қўшимча дам олиш куни);
1 июль, шанба (6 кунликлар учун қўшимча дам олиш куни);
2 июль, якшанба.

https://t.iss.one/hudud_inform
Марказий сайлов комиссияси ҳузуридаги "Call-center" ишга туширилди

🗳 Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови кампаниясида жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини тезкор ва самарали кўриб чиқиш, фуқароларга реал вақт режимида ҳуқуқий тушунтириш ва маслаҳатлар бериш мақсадида Марказий сайлов комиссияси ҳузурида "Call-center" ишга туширилди.

📞"Call-center" орқали Ўзбекистон Республикаси сайловига оид ўзингизни қизиқтирган барча саволларга жавоб олишингиз ҳамда мурожаатларингизни йўллашингиз мумкин.

☎️ "Call-center" рақами: 1200

‼️ 1200 қисқа рақамига қўнғироқ қилиш бепул.

https://t.iss.one/hudud_inform
#Инфографика

📈 Ўзбекистон Жаҳон матбуоти эркинлиги индексида сўнгги 7 йилда 29 поғонага кўтарилди

😉😉😉😉😉😉😉😉

🇺🇿 Узбекистан во Всемирном индексе свободы прессы
за последние 7 лет
поднялся на 29 позиций

https://t.iss.one/hudud_inform
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🖋 Сўз эркинлиги ва ОАВни ривожлантиришга қаратилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар

〰️〰️〰️〰️〰️〰️〰️

Нормативно-правовые документы направленные на развитие свободы слова и СМИ

〰️〰️〰️〰️〰️〰️〰️

Legal regulatory dokuments to enhance freedom of speech and the media

https://t.iss.one/hudud_inform
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM