Hudud Inform
8.51K subscribers
18.4K photos
4.02K videos
19 files
14.2K links
Ушбу канал республикамиз ҳудудларидан:
- энг муҳим, ишончли хабарлар;
- аҳолининг муаммолари ва унинг ечимлари;
- расмий муносабатлар;
- ҳокимларнинг онлайн мурожаат ва брифинглари эълон қилинадиган ягона платформадир.

Мурожаат учун:
Download Telegram
Қабул квоталари тасдиқланди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли фармойиши билан 2023/2024-ўқув йили учун давлат олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилишнинг давлат буюртмаси (гранти) параметрлари тасдиқланди. Унга кўра:

🔹 бакалавр кундузги таълим шаклига – 34 860 нафар;
🔸 магистрлар тайёрлаш бўйича – 8 923 нафар грант ўринлари ажратилди.

Шунга кўра, давлат олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш жараёнларини мувофиқлаштириш бўйича давлат комиссияси томонидан:

🔹 умумий давлат гранти асосидаги қабул параметрлари доирасида мақсадли қабул квоталари туман (шаҳар) кесимида;
🔸 ҳамда таълим тиллари бўйича тақсимоти 20 июнга қадар тасдиқланиб, эълон қилинади.

Шунингдек, давлат ОТМларига тўлов-контракт асосидаги квоталар эса:

✔️тизимида ОТМлар бўлган вазирлик ва идоралар томонидан Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳамда Олий таълим фан ва инновациялар вазирлиги билан келишган ҳолда;

✔️молиявий мустақиллик берилган давлат ОТМлари Кузатув кенгашлари томонидан 20 июнга қадар тасдиқланади.

https://t.iss.one/hudud_inform
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🗳 Марказий сайлов комиссияси томонидан оммавий ахборот воситалари вакиллари учун сайлов жараёнларини ёритишнинг ўзига хос жиҳатлари ва замонавий ёндашувлар юзасидан семинар-тренинг бўлиб ўтди

https://t.iss.one/hudud_inform
Аёлга туғруққача 70 календарь кун ҳамда туғруқдан кейин 56 календарь кун ҳомиладорлик ва туғиш таътили берилиб, қонунчиликда белгиланган, лекин ўртача ойлик иш ҳақининг
75 фоизидан кам бўлмаган миқдорда нафақа тўланади.

➡️ Туғиш қийин кечган ёхуд икки ёки ундан ортиқ бола туғилган тақдирда 70 календарь кун туғиш таътили берилади.

https://t.iss.one/hudud_inform
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Муборак манзиллар ҳожиларга мунтазир

Саудия Арабистони Ҳаж ва Умра вазирлиги ўзининг расмий саҳифаларида муборак манзиллар: Арафот майдони, Мино водийси, Муздалифа ва Жамарот «Ҳаж-2023» мавсуми учун тўлиқ шай ҳолатда эканини маълум қилди.


🕋 Сафар билан боғлиқ жараёнларни расмий саҳифаларимизда кузатиб боринг.

Дин ишлари бўйича қўмита Ахборот хизмати

https://t.iss.one/hudud_inform
Ижтимоий тармоқларда гўёки Ўзбекистонда Телеграм мессенжеридан фойдаланишни чеклаш масаласи кўриб чиқилаётганига оид хабарлар тарқатилмоқда. Мазкур хабарлар ҳақиқатга мос келмайди.

‼️ Эслатиб ўтамиз, аҳоли ўртасида ёлғон ахборот тарқатганлик учун жавобгарлик мавжуд👆

https://t.iss.one/hudud_inform
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Президент Шавкат Мирзиёев расмий ташриф билан Теҳронга келди

https://t.iss.one/hudud_inform
❗️12 ёшгача болаларнинг ота-оналар назоратисиз чўмилиши тақиқланади

🚫 Сувда аҳолининг оммавий дам олиш жойларида дам олаётган фуқароларга қуйидагилар
тақиқланади:

🔹 тақиқловчи белгилар ва “Хавфли!”, “Чўмилиш тақиқланади!”, “Шўнғиш (сувга сакраш) тақиқланади!” сўзлари ёзилган жойларда чўмилиш ва сувга сакраш;
🔹 тўсиш белгиларидан ўтиб сузиш;
🔹 моторли, елканли кемаларга, эшкакли кемаларга ва бошқа кичик ўлчамли кемалар яқинига сузиб бориш;
🔹 техник ва огоҳлантириш белгиларидан ва буйтўсиқларидан бошқа мақсадларда фойдаланиш;
🔹 сакраш учун мосланмаган иншоотлардан ҳамда чуқурлиги ва тубининг ҳолати номаълум бўлган жойларда сувга сакраш;
🔹 алкоголли маҳсулотларни истеъмол қилиш ва маст ҳолатда чўмилиш;
🔹 сувда шўнғиш ва чўмилувчиларни ушлаб олиш билан боғлиқ ўйинларни ташкил этиш;
🔹 ёлғон тревога сигнали бериш;
🔹 вояга етмаганларни назоратсиз қолдириш;
🔹 сузиш учун автомобиль камералари, тахтачалар ва шу кабилардан фойдаланиш;
🔹 пляжлар акваторияларида моторли, елканли, эшкакли қайиқлардан, эшкакли ва моторли кичик ўлчамли кемалардан, сув велосипедларидан фойдаланиш;
🔹 кучуклар ва бошқа ҳайвонларни ўзи билан олиб келиш, чўмилтириш, сайр қилдириш;
🔹 сув ҳавзаларини ифлос қилиш, қирғоқда ахлатларни қолдириш;
🔹 12 ёшгача бўлган болаларнинг ота-оналар назоратисиз якка тартибда чўмилиши;
🔹 шиша буюмлар ёки бошқа хавфли буюмларни қолдириш ёки пляж материалига кўмиш;
🔹 овқат тайёрлаш ва иситиш учун оловдан фойдаланиш;
🔹 товуш баландлиги 90 дБдан ортиқ бўлган кучли овоз чиқариш қурилмаларидан фойдаланиш;
🔹 қонунга зид бошқа хатти-ҳаракатларни содир этиш.

https://t.iss.one/hudud_inform
ФВВ Учкўприк туманида содир бўлган ёнғин тўғрисида маълумот берди

Бугун, 19 июнь куни соат 12:42 да Фарғона вилояти Учкўприк туманида қурилиши тугалланмаган калава ип ва рангли ип ишлаб чиқариш цехида ёнғин содир бўлган.

4 та ёнғин-қутқарув экипажи воқеа жойига етиб борган ва соат 13:02 да ёнғин ўчирилган.

Ёнғин натижасида цех биносининг 150 кв.м майдонида том қисми, оператор ва қаровул хонасининг ички қисми зарарланган. Ёнғиндан бинонинг 2000 кв.м майдони сақлаб қолинган.

Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар йўқ.

Ёнғин сабаби ва зарар миқдори аниқланмоқда.

https://t.iss.one/hudud_inform
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Диққаттанлов!

👉Ўзбекистон Республикаси Маданият ва туризм вазирлиги ҳузуридаги миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитаси ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда "Дўстлик" видеороликлар танловини эълон қилади.

👉Танлов ғолиблари 2023 йил 29 июль "Халқлар дўстлиги куни" муносабати билан ўтказиладиган "Дўстлик фестивали" байрам тадбирида тақдирланади.

https://t.iss.one/hudud_inform
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Муддатидан илгари Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ўтказиш бўйича 14 та сайлов округи тузилди

https://t.iss.one/hudud_inform
Замонавий бешкурашчиларимиз Марказий Осиё кубогида олтита медални қўлга киритишди

14-18 июнь кунлари Қирғизистоннинг Бишкек шаҳрида замонавий бешкураш бўйича Марказий Осиё кубоги бўлиб ўтди. Унда қатнашган Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари 2 тадан олтин, кумуш ва бронза, жами 6 та медалга сазовор бўлишди.

https://t.iss.one/hudud_inform
ФВВ Навоий, Бухоро ва Самарқанд вилояти ҳудудларида содир бўлган гидрометеорологик табиат ҳодисаси юзасидан маълумот берди

Бугун, 19 июнь куни Навоий, Бухоро ва Самарқанд вилоятиларида кучли шамол эсиши натижасида чанг-қумли бўрон юзага келди.

Ўзбекистонда, шунингдек, Марказий Осиё ва қўшни мамлакатларда чангли бўрон ҳодисалари азалдан тез-тез учраб туради. Одатда, ҳавога кўтарилган қум ва чанг массалари шамол кучсизлашгандан сўнг тарқалади ва ерга ўтиради.

Ҳозирги дақиқаларга қадар ҳолат юзасидан жабрланганлар тўғрисида ФВВга мурожаатлар келиб тушмаган.

https://t.iss.one/hudud_inform
🔹Бугун мамлакатимизнинг айрим ҳудудларида қисқа муддатли ёмғир ёғиши кутилмоқда.
Тошкент вилоятида ва Фарғона водийси вилоятларида баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача, кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзон билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат 33-38°, жанубда 41-43° гача бўлади.

🔹Пойтахтимизда эрталаб қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Кундузи ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 35-37° бўлади.

https://t.iss.one/hudud_inform
Навоий иссиқлик электр станциясида қуввати 1 МВ бўлган қуёш фотоелектр станцияси ишга туширилди

1500 дан ортиқ қуёш панеллари ўнатилган мазкур станциянинг умумий майдони 1,42 гектарни ташкил этади.

Навоий ИЭСда ўрнатилган қуёш панеллари орқали йилига ўртача 1,8 млн кв⋅ҳ электр энергияси ишлаб чиқарилади.

Бунинг натижасида йилига 400 минг куб метр табиий газ иқтисод қилинишига эришилади.

https://t.iss.one/hudud_inform
Кеча, 19 июнь куни Андижон вилояти Пахтаобод туманида 17 ёшли йигит ва 15 ёшли қиз чақмоқ уриши оқибатида тан жароҳати олишгани ҳақида хабрлар тарқалганди.

Бош прокуратура маълумотларига кўра, шифокорлар томонидан кўрсатилган зарур тиббий ёрдамга қарамасдан йигит вафот этган.

Қизнинг аҳволи қониқарли
бўлиб, ҳозирда шифохонада даволанмоқда.

Прокуратура томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

https://t.iss.one/hudud_inform
ОКМК иккита халқаро сертификатга эга бўлди

Жорий йилнинг 19 июнь куни Олмалиқ кон-металлургия комбинати “Cert International” халқаро сертификатлаш ташкилоти томонидан тақдим этилган иккита сертификатни қўлга киритди.
Биринчиси халқаро стандарт - ISO 14001:2015 экологик менежмент тизимига, иккинчи сертификат Соғлиқни муҳофаза қилиш ва хавфсиз меҳнатни таъминлаш менежмент тизими - ISO 45001:2018 халқаро стандартига берилди.

Сертификатларни халқаро сертификалаш агентлиги «Cert International» МЧЖ директори Марат Хабибулин ОКМК бошқаруви раиси Абдулла Хурсановга топширди.
Муқаддам, ОКМКда ҳар икки йўналишда «Cert International» халқаро сертификатлаш ташкилотининг аудиторлари томонидан халқаро стандартга мувофиқлиги юзасидан халқаро сертификатлаш аудити ўтказилди ва аудит якунлари бўйича халқаро сертификатлар тақдим этилиши тўғрисида қарор қабул қилинган эди.

https
://t.iss.one/hudud_inform
🌙 Мусулмонолар идораси юртимиз масжидларида Қурбон ҳайити намозини ўқиш вақтларини маълум қилди

Унга кўра 2023 йил 28 июнь чоршанба куни Қурбон ҳайити намози Тошкент шаҳридаги жоме масжидларда эрталаб соат 05:15 да ўқилади.

🕌 Республикамизнинг бошқа ҳудудларида эса Қурбон ҳайити намози жоме масжидларда қуйидаги вақтлар тафовутини инобатга олган ҳолда адо этилади:

1. Андижон 05:10
2. Наманган 05:10
3. Фарғона 05:10
4. Тошкент ш. 05:15
5. Тошкент в. 05:20
6. Сирдарё 05:25
7. Жиззах 05:30
8. Самарқанд 05:35
9. Навоий 05:40
10. Қашқадарё 05:40
11. Бухоро 05:40
12. Сурхондарё 05:40
13. Хоразм 05:50
14. Қорақалпоғистон Рес. 05:50

☀️Ушбу жадвалда кўрсатилган вақтлар қуёш чиққанидан кейин 20-25 дақиқалик фарқни инобатга олиб белгиланди.


https://t.iss.one/hudud_inform