Hudud Inform
8.59K subscribers
18.4K photos
4.01K videos
19 files
14.1K links
Ушбу канал республикамиз ҳудудларидан:
- энг муҳим, ишончли хабарлар;
- аҳолининг муаммолари ва унинг ечимлари;
- расмий муносабатлар;
- ҳокимларнинг онлайн мурожаат ва брифинглари эълон қилинадиган ягона платформадир.

Мурожаат учун:
Download Telegram
❗️Жазирама кунларда қаҳва ичишдан воз кечган маъқул

☀️Йилдан йилга ёз мавсумида ҳаво ҳарорати юқорилаб бормоқда. Албатта, бунга қатор техноген ва табиий омиллар таъсир қиляпти. Бундай шароитда инсонлар аномал иссиқ об-ҳавода яшашга кўникишига тўғри келади. Хўш, ёз чилласини қандай ўтказиш керак?

— Иссиқ ҳавода табиий, ёрқин рангдаги, пахта матосидан бўлган кийимларни кийиш мақсадга мувофиқ, — дейди Олмазор тумани тиббиёт бирлашмаси бошлиғи Азизбек Низамов. — Мавсумга мос бундай либослар терининг нафас олишига имкон яратади, тана қизиб кетишининг олдини олади.

👒 Иложи борича тўғри тушаётган қуёш нуридан сақланишга ҳаракат қилиш ва бош кийим кийиб юриш лозим.

🕰 Қуёш нури соат 12:00 дан 16:00 гача жуда фаол ҳолатда бўлади. Шунинг учун бу вақт оралиғида кўчага чиқишни режалаштирмаган маъқул.

🥋 Аммо ташқарига чиқишга зарурат бўлса, тананинг очиқ жойларини қуёш нуридан асрашга ҳаракат қилиш керак.

🫗Иссиқ об-ҳавода организмда сув баланси бузилади ҳамда кўп намлик йўқотилади. Шунинг учун жазирамада кунига 3 литрдан кам бўлмаган миқдорда суюқлик ичиш зарур.

🧃 Ёз кунлари чанқоқни олча, олма ва нордон мевалардан тайёрланган шарбатлар, айрон ҳамда лимонли сувлар босади.

☕️⛔️ Жазирама кунларда қаҳвадан воз кечган маъқул. Чунки у иссиқ кунда чарчоқни оширади.

🍷 Ширин ва газланган ичимликлар ҳам тавсия этилмайди.

🥂🚫 Иссиқ об-ҳавода спиртли ичимликлардан тийилиш керак.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати.

https://t.iss.one/hudud_inform
Маҳаллий хўжалик шартномалари доирасида форс-мажор ҳолатларини тасдиқлаш тартиби белгиланди

Ҳукумат қарори (231-сон, 07.06.2023 й.) билан Маҳаллий хўжалик шартномалари доирасида юзага келадиган енгиб бўлмайдиган куч (форс-мажор) ҳолатларини тасдиқлаш тўғрисидаги низом тасдиқланди

📋 Низомга кўра, форс-мажор ҳолатлар Савдо-саноат палатаси раисининг электрон рақамли имзоси билан тасдиқланган ҳолда QR-код (матрик штрихли код) билан расмийлаштириладиган сертификатни бериш орқали тасдиқланади.

📝 Талабгор форс-мажор ҳолатларни тасдиқлаш бўйича сертификат олиш учун Савдо-саноат палатасига тўғридан-тўғри ёки унинг расмий веб-сайти орқали мурожаат қилади.

🔄 Сертификат муддатсиз даврга берилади. Сертификат бир марталик хусусиятга эга бўлиб, фақат аризада кўрсатилган шартномавий муносабатларга нисбатан татбиқ этилади.

https://t.iss.one/hudud_inform
Рим шаҳридаги Квиринал саройида расмий ташриф билан ушбу мамлакатда бўлиб турган Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевни расмий кутиб олиш маросими бўлиб ўтди.

https://t.iss.one/hudud_inform
Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазири стипендияси таъсис этилади

“Марказий Осиё атроф-муҳит ва иқлим ўзгаришини ўрганиш университети (Green University) фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–174-сон, 31.05.2023 й.) қабул қилинди

https://t.iss.one/hudud_inform
🔰Хабар қилинганидек, жиноят ишлари бўйича Оққўрғон туман судининг 2023 йил 8 майдаги ҳукми билан 2002 йилда Тошкент шаҳрида туғилган Ж. У. Жиноят кодексининг 244-1-моддаси (жамоат хавфсизлиги ва жамоат тартибига таҳдид соладиган материалларни тайёрлаш, сақлаш, тарқатиш ёки намойиш этиш) 3-қисми “г” бандида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбдор деб топилиб, унга Жиноят кодексининг 57-моддаси (енгилроқ жазо тайинлаш) қўлланган ҳолда, 3 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган эди.

Бугун Тошкент вилояти судида биринчи инстанция судининг ҳукми устидан Ж. У. нинг ҳимоячилари томонидан берилган апелляция шикоятларига асосан ушбу жиноят ишини апелляция тартибида кўриб чиқиш бўйича очиқ суд жараёни бошланди.

https://t.iss.one/hudud_inform
Hudud Inform
Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазири стипендияси таъсис этилади “Марказий Осиё атроф-муҳит ва иқлим ўзгаришини ўрганиш университети (Green University) фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–174…
❗️Green University'ни тамомлаган Ўзбекистон фуқаролари миллий кадрлар захирасига киритилади

Президент фармонига кўра, Марказий Осиё атроф-муҳит ва иқлим ўзгаришини ўрганиш университетини тамомлаган Ўзбекистон фуқаролари Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги томонидан Миллий кадрлар захирасига, 5 йиллик иш стажига эга бўлгандан кейин – мутахассислиги бўйича раҳбар лавозимларга тайинланадиган истиқболли номзодлар рўйхатига киритилади.

https://t.iss.one/hudud_inform
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистон ҳарбийлари Туркияда “Энг илғор мерган” халқаро мусобақасида қатнашмоқда.

https://t.iss.one/hudud_inform
Умида Омонова — рапид йўналишида жаҳон чемпиони!

6-8 июнь кунлари Гурузиянинг Батуми шаҳрида бўлиб ўтган 18 ёшгача бўлган қизлар ўртасидаги жаҳон чемпионатининг рапид йўналишида 10 имкониятдан 9 очко тўплаган ҳамюртимиз Умида Омонова жаҳон чемпиони бўлди.

https://t.iss.one/hudud_inform
Бугун, 9 июнь куни соат 09:55 да Тошкент вилояти Паркент туманидаги автомобилларга газ қуйиш шоҳобчасида "Nexia-1" русумли автомашинага газ қуйиш вақтида газ баллони ёрилиб, портлаш юзага келган. Натижада "Nexia-1" автомобили ва унинг яқинида бўлган 2 та "Дамас" русумли автомашиналарга турли даражада зарар етган. Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар йўқ.

https://t.iss.one/hudud_inform
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

⚡️2024 йил 1 январдан бошлаб алоқа соҳасидаги маҳаллий, шаҳарлараро ва халқаро тармоқларни лойиҳалаштириш хусусий секторга ўтказилади

Маъмурий ислоҳотлар доирасида рақамли технологиялар соҳасида давлат бошқарувини самарали ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент Фармони (ПФ–76-сон, 24.05.2023 й) қабул қилинди.

✔️Фармонга кўра, Ягона интерактив давлат хизматлари портали рақамли хизматлар ва сервислар кўрсатиш ҳамда уларнинг натижасини олишнинг ягона нуқтаси ҳисобланади.

Ягона портал орқали кўрсатиладиган хизматлардан фойдаланиш босқичлари «3 қадам» тамойили асосида мақбуллаштирилади;

2023 йил 1 декабрга қадар фуқаролар рақамли хизматлардан мустақил равишда фойдаланишлари учун имконият яратиш мақсадида давлат хизматлари марказларида биринчи босқичда 14 та «Рақамли хизмат нуқта»лари ташкил этилади;

2024 йил 1 январга қадар рақамли хизмат ва сервислар, электрон тўловлар, медиа ресурслар имкониятини бирлаштиришни назарда тутувчи Ягона портал орқали хизматларни тақдим этишнинг янги дастурий таъминот шакли жорий этилади.

2023 йил 1 сентябрдан бошлаб ижро этувчи ҳокимиятнинг марказий аппаратлари, 2024 йил 1 майдан бошлаб ижро этувчи ҳокимиятнинг ҳудудий бўлинмалари ва улар тасарруфидаги ташкилотлар тўлиқ «Ijro.gov.uz» ижро интизоми идоралараро ягона электрон тизими негизида ишлаб чиқилган «edo.ijro.uz» модули орқали электрон ҳужжат айланиш тизимига ўтказилади.

📌 Батафсил

https://t.iss.one/hudud_inform
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

🌏 2023 йил 1 сентябрга қадар Ангрен, Оҳангарон, Янгийўл, Чирчиқ ва Нурафшон шаҳарларида, 2023 йил якунига қадар эса Жиззах ва Урганч шаҳарларида «Рақамли геопортал» ахборот тизими ва «Халқ назорати» платформаси ишга туширилади

Ўзбекистон Президентининг тегишли қарори билан аҳоли ва тадбиркорлик субъектларига рақамли хизматлардан фойдаланиш учун қулай шароитлар яратиш, ишбилармонлик муҳитини яхшилаш, бюрократик тартиботларни қисқартириш, шунингдек, давлат бошқаруви, иқтисодиётнинг реал сектори тармоқларини ҳамда ҳудудларни рақамли транформация қилиш мақсадида:

✔️ 2023 йил якунига қадар Ягона интерактив давлат хизматлари порталида кўрсатилаётган хизматлар сонини 570 тага етказилади.

✔️«Рақамли ҳукумат» тизими идоралараро интеграциялашув платформасида рақамли шаклда тақдим этилиши орқали 2023 йил 1 декабрдан бошлаб аҳоли ва тадбиркорлик субъектларидан 47 турдаги маълумотлар рўйхати талаб қилиш бекор қилинади.

✔️«Рақамли геопортал» ахборот тизими ва «Халқ назорати» платформасига вазирлик ва идораларнинг 70 та маълумотлари интеграция қилинади

✏️ Батафсил

https://t.iss.one/hudud_inform
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Энергетика вазирлиги пойтахтнинг айрим ҳудудларида кузатилаётган электр таъминотидаги узилишлар юзасидан муносабат билдирди.

Тошкент шаҳрининг Сергели туманидаги 10 кВ кучланишли электр узатиш тармоғида носозлик юзага келган.

Бунинг натижасида тумандаги Юқори Дархон, Янги Сирғали, Наврўз ва Чароғон маҳаллаларининг айрим ҳудудларида электр таъминотида қисқа муддатли узилиш кузатилмоқда.

Ҳозирги вақтда туман электр таъминоти корхонаси томонидан носозликни бартараф этиш чоралари кўрилмоқда.

Таъмирлаш ишлари қисқа фурсатларда якунланади ва ҳудуднинг электр таъминоти қайта тикланади.

https://t.iss.one/hudud_inform
Самарқанд Осиё кубоги баҳсларига мезбонлик қилмоқда.

Ушбу қадим ва навқирон шаҳарда бугун триатлон бўйича Осиё кубоги баҳслари бошланди.

Мусобақанинг очилиш маросимида Ўзбекистон Республикаси ёшлар сиёсати ва спорт вазири Адҳам Икромов, Халқаро триатлон федерацияси президенти Марисол Касадо иштирок этди.

Айни пайтда кубок баҳсларининг аёллар ўртасидаги мусобақалари давом этмоқда. Унда тўққиз давлат вакиллари ўзаро беллашмоқда.

Баҳсларини ушбу ҳавола орқали жонли томоша қилишингиз мумкин.

https://t.iss.one/hudud_inform
Тошкент шаҳрининг айрим ҳудудларида электр таъминоти вақтинча тўхтатилгани маълум қилинди.

Истеъмолчиларга сифатли ва барқарор электр энергиясини етказиб берилишини таъминлаш, электр тармоқларида содир бўлиши мумкин бўлган авария ҳолатларининг олдини олиш мақсадида бугун қуйидаги манзилларда электр таъминоти вақтинча тўхтатилди:

Миробод туманининг Моштабиб, Нукус, Саид Барака, Амир Темур ва Туркистон кўчаларида соат 10:00 дан 17:00 гача;

Яшнобод туманининг Чашма, Илғор шоҳ, Оҳанграбо, “Миришкор” МФЙнинг Дархон, Илғор шоҳ кўчалари ҳудудида соат 10:00 дан 17:00 гача;

Юнусобод туманининг Уста Ширин, Акмал Пўлат ва Миртемир кўчалари ҳудудида соат 09:00 дан 17:00 гача.

https://t.iss.one/hudud_inform
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Тошкент вилоятида бетон устунга боши тиқилиб қолган ўсмирга ёрдам кўрсатилди.
Тошкент вилояти ФВБга 14 ёшли бола Олмалиқ шаҳар Тўмарис кўчаси бўйлаб велосипедда ҳаракатланиб кетаётган вақтда бошқарувни йўқотиб, ушбу кўчанинг йўл четига ўрнатилган бетон электр таянчига урилгани ва таянчдаги тешикка боши кириб қолганлиги ҳамда унга амалий ёрдам кераклиги тўғрисида хабар тушган.

Зудлик билан айтилган манзилга ФВВ қутқарувчилари етиб бориб, махсус асбоб-анжомлар ёрдамида болага амалий ёрдам кўрсатилган ва тез-тиббий ёрдам ходимларига топширилган. Айни пайтда боланинг аҳволи яхши.

https://t.iss.one/hudud_inform
#live #uzbektourism #International_Pahlavon_Mahmud_Strongmen_games #uzbekistan_travel

Айни пайтда Хива шаҳрида “III International Pahlavon Mahmud Strongmen Games”халқаро турнирига старт берилди.

17 давлатдан ташриф буюрган спортчилар бугунги беллашувларда 3 та йўналишда ўз омадини синовдан ўтказмоқда.

Ушбу нуфузли мусобақанинг биринчи босқичида алп қомат йигитлар биринчи марта 200 килолик қумдан тайёрланган юкламани Қўқон аравасига юклаб, 20 метрга ким тез олиб келиш бўйича беллашаяпти.

Иккинчи шартда эса полвонлар 400 килограммлик юкламани елкада кўтарганча 20 метр масофага олиб келиш бўйича куч синашади. Бунда ҳам тезлик муҳим ўрин тутади.

Учинчи босқичда полвонлар 140-160-180-200 килолик юкламаларни 120-150-170-200 сантиметр баландликка ким тез ўрнатишда мусобақалашади.

https://t.iss.one/hudud_inform
Бош прокуратура Мирзо Улуғбек туманида вояга етмаган қизга нисбатан уятсиз-бузуқ ҳаракатлар қилган шахсга нисбатан жиноят иши қўзғатилганини маълум қилди.
Унга Жиноят кодексининг 119-моддаси (Жинсий эҳтиёжни зўрлик ишлатиб ғайритабиий усулда қондириш) билан жиноят иши қўзғатилди. Гумон қилинувчига қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилди.

https://t.iss.one/hudud_inform