Hudud Inform
8.65K subscribers
18.4K photos
4.01K videos
19 files
14.1K links
Ушбу канал республикамиз ҳудудларидан:
- энг муҳим, ишончли хабарлар;
- аҳолининг муаммолари ва унинг ечимлари;
- расмий муносабатлар;
- ҳокимларнинг онлайн мурожаат ва брифинглари эълон қилинадиган ягона платформадир.

Мурожаат учун:
Download Telegram
#hudud_dayjest

БУГУН ҲУДУДЛАРДА:

Қорқалпоғистон Республикаси
Қораўзак туманида янги цемент заводи иш бошлади.

Андижонда гидроэлектр станциялари барпо этилади.

Бухорода ҳар бир банан дарахтидан 35-40 килограммдан ҳосил олинмоқда.

Жиззах вилояти Зоминда сайёр қабул ўтказилди.

Қашқадарёда бемор болаларга халқаро стандартлар асосида ташхис қўйилади.

Навоийда Сенат раиси шифокорлар билан учрашди.

Наманганда “Ўзбекистон-ёшлар мамлакати” фестивали бўлиб ўтди.

Самарқанд экспортидаги ТОП-10 давлат эълон қилинди.

Сирдарёда кураш бўйича ўсмирлар ўртасида Ўзбекистон чемпионати бўлиб ўтади.

Сурхондарёда замонавий чорвачилик комплекси ташкил этилади.

Тошкент вилояти Юқори Чирчиқ туманида 2023 йил 1 трлн. сўмга яқин қийматдаги ишлаб чиқариш лойиҳалари амалга оширилади.

Тошкентда ёшлар ижод кўчалари ташкил этилади.

Фарғона вилояти Хитой билан келишув имзолади.

Юртимиз ҳаётига оид янгиликлар билан https://t.iss.one/hudud_inform каналида танишиб боришингиз мумкин!

https://t.iss.one/hudud_inform
#hudud_dayjest

БУГУН ҲУДУДЛАРДА:

Қорқалпоғистон Республикаси
Амударё туманида “Ўзбекистон – ёшлар мамлакати” шиори остида ёшлар сайли ўтказилди.

Андижон вилоятида ишчи гуруҳ томонидан Бўстон туманининг ўсиш драйверлари аниқланди.

Бухоро вилоятида мактаб ўқувчиси бармоқ билан ўт олдирса бўладиган электрокар ихтиро қилди.

Жиззах вилояти Бахмалда “Китобхонлик ҳафталиги” ўтказилмоқда.

Қашқадарё вилояти Миришкор туманида "Саломатлик сайли" ўтказилди.

Навоий вилоятида Россия университети билан меморандум имзоланди.

Наманган вилояти Норин туманида “Ёшлар сайли” бошланди.

Самарқанд вилояти ҳокими Нурободда аҳоли муаммоларини ўрганди.

Сирдарё вилоятида меҳнат миграциясидан қайтган фуқароларга ер берилади.

Сурхондарё вилояти Термиз ҳайвонот боғида ноёб ҳайвонлардан насл олинди.

Тошкент вилоятида “Open budjet” сабаб 1 асрдан буён таъмирланмаган маҳалла асфальтланади.

Тошкент шаҳрида «MebelExpo Uzbekistan» кўргазмаси иш бошлади.

Фарғона вилоятида экспортбоп қовун навлари етиштирилмоқда.


Юртимиз ҳаётига оид янгиликлар билан https://t.iss.one/hudud_inform каналида танишиб боришингиз мумкин!

https://t.iss.one/hudud_inform
#hudud_dayjest

БУГУН ҲУДУДЛАРДА:

Соғлиқни сақлаш соҳасида Қорақалпоғистон Республикасида Ўзбекистон–Хиндистон халқаро форуми, Тошкент шаҳрида “Соғлиқни сақлаш – TIHE 2023” кўргазмаси, Фарғонада “Саломатлик сайллари” ўтказилмоқда.

Андижонда Булоқбоши туманининг "Ривож" ҳамда "Ёрбоши" қишлоқларини туташтирувчи замонавий кўприк барпо этилмоқда.

Бухорода ҳудудий тармоқлараро саноат ярмаркаси иш бошлади.

Жиззахда Фориш туманидаги “Уч қулоч” полиметал конини комплекс ўзлаштириш бўйича Туркия ҳамкорлигидаги инвестициявий лойиҳага старт берилди.

Германиянинг "Lernidee Erlebnisreisen" туристик компанияси билан ҳамкорликда ташкил этилган туристик чартер поездлари Қашқадарё бўйлаб ҳам ҳаракатланади.

Навоийда бўлиб ўтган “Таълим ва касб — 2023” халқаро кўргазмасида турли мамлакатларнинг 30 дан ортиқ университетлари вакиллари иштирок этди.

Наманганда гуллар фестивалига тайёргарлик жараёнида 400 минг тупга яқин 9 турдаги гуллар экилмоқда.

Самарқандда Мусоқоқ қишлоғи инфраструктурасини тубдан яхшилаш борасидаги лойиҳа иш бошлади.

Сирдарё хорижга маҳсулот экспорт қилишда етакчи бўлиб турибди.

Сурхондарёда Президент топшириғига мувофиқ, “Янги Ўзбекистон”массивлари барқарор табиий газ билан таъминланади.

Тошкент вилояти ҳокимлиги томонидан Чиноз тумани тиббиёт бирлашмаси биносини қуриш ва таъмирлаш учун маблағ ажратилади.

Хоразмда ёшлар орасида спортни оммалаштириш мақсадида Давлат хавфсизлик хизмати кубоги мусобақаларига старт берилди.


Юртимиз ҳаётига оид янгиликлар билан https://t.iss.one/hudud_inform каналида танишиб боришингиз мумкин!


https://t.iss.one/hudud_inform
#hudud_dayjest

ҲУДУДЛАРДАН ХАБАРЛАР:

Қорақалпоғистон Республикаси Нукус шаҳрида “Ўрнак” маҳалласини ичимлик суви билан таъминлаш борасида ишлар бошланди. Қашқадарёда Шаҳрисабз туманининг “Ўртақўрғон” маҳалласи ички йўлларига 4 кмлик асфальт қопламаси ётқизилди.

Наманганда Янги Наманган шаҳарчасида 24 та турар-жой объектлари ҳамда олий таълим муассасалари қурилади, Тошкент вилоятида Президент ташаббуси билан “Менинг биринчи уйим” дастурини амалга ошириш учун Зангиота туманидан 36 гектар ер майдони ажратилади.

Андижон вилояти ҳокимлиги сўнгги кунларда ижтимоий тармоқларда вилоят ҳокими билан боғлиқ тарқалган хабарларга муносабат билдирди.

Бухорода чанг-бўрон ҳодисалари кузатилди.

Жиззах вилояти Зомин туманида “Энг яхши китобхон маҳалла” мавзусида маҳаллалараро беллашув бўлиб ўтди.

Навоий вилоятининг “НавоийУран” корхонаси ҳамда Россиянинг “Rusatom Energy Projects” акциядорлик жамияти ўртасида келишув имзоланди.

Самарқандда бўлиб ўтаётган МДҲ ташқи ишлар вазирлари кенгашида Самарқанд 2024 йилда МДҲнинг маданий пойтахти деб эълон қилинди.

Сирдарё вилояти Гулистон шаҳрида ҳавони мониторинг қилувчи автоматик станциялар ўрнатилди.

Сурхондарёда Термиз тумани Ахборот-кутубхона маркази янги замонавий бинода иш бошлади.

Тошкент шаҳрида ёшлар орасида спортни оммалаштириш мақсадида Давлат хавфсизлик хизмати кубоги мусобақаларига старт берилди.

Фарғонада ватанпарварлик, мардлик ва жасорат сингари эзгу фазилатлар акс эттирилган "Ватан манзумаси" номли адабий-маърифий кеча бўлиб ўтди.

Хоразмда Ичан қалъада “Ҳар куни бир тадбир” лойиҳаси доирасида маданий кўнгилочар дастурлар намойиш этилмоқда.


Юртимиз ҳаётига оид янгиликлар билан https://t.iss.one/hudud_inform каналида танишиб боришингиз мумкин!


https://t.iss.one/hudud_inform
#hudud_dayjest

БУГУН ҲУДУДЛАРДА:

Қурилиш-бунёдкорлик ишлари бўйича:
Қорақалпоғистон Республикаси
Нукус шаҳри аҳолисини тоза ичимлик суви билан таъминлаш борасидаги ишлар янада такомиллаштирилмоқда.
Бухорода умумий 2 000 ўринли 5 та талабалар турар жойи қурилмоқда.
Сурхондарёда Президент топшириғига мувофиқ, 61 та оғир шароитдаги мактабларда қурилиш-таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда.
Жиззах вилояти Зомин туманидаги “Пешағор” маҳалласи ички кўчалари асфальтлаштирилди.
Қашқадарё вилояти Шаҳрисабз туманидаги “Оқолтин” маҳалласида ичимлик суви муаммоси бартараф этилмоқда.
Жорий йилда Тошкент шаҳридаги каналлар ва уларга туташ ҳудудларни тартибга келтириб, сайилгоҳларни ташкил этиш ишлари давом этмоқда.

Андижон давлат чет тиллари ҳамда Андижон иқтисодиёт ва қурилиш институтлари билан Ҳиндистоннинг “Bhagwant” университети ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди.

Навоий вилояти Қизилтепада янги музқаймоқ бренди оммалашмоқда.

Наманган вилояти Учқўрғон туманида “Аёллар соғломлаштириш” маркази очилди.

Жорий йилнинг июль ойига қадар Самарқандга электробусларнинг дастлабки партияси етиб келади.

Хитой компанияси Сирдарёда агрологистика мажмуаси қуришни режалаштирмоқда.

Тошкент вилоятидаги божхона постларида аниқланган ноқонуний ҳолатлар учун 8 миллиарддан ортиқ қўшимча тўловлар ундирилмоқда.

Фарғонада «Ташаббусли бюджет»: 7 ёшдан 70 ёшгача аҳолини бирлаштирган майдон.


Юртимиз ҳаётига оид янгиликлар билан https://t.iss.one/hudud_inform каналида танишиб боришингиз мумкин!


https://t.iss.one/hudud_inform