Hudud Inform
8.6K subscribers
18.4K photos
4.01K videos
19 files
14.1K links
Ушбу канал республикамиз ҳудудларидан:
- энг муҳим, ишончли хабарлар;
- аҳолининг муаммолари ва унинг ечимлари;
- расмий муносабатлар;
- ҳокимларнинг онлайн мурожаат ва брифинглари эълон қилинадиган ягона платформадир.

Мурожаат учун:
Download Telegram
#Савол_жавоб
#Адлия

📥 АОКА штабига келиб тушаётган саволларга Давлат хизматлари агентлиги директорининг матбуот котиби Севара Закирова жавоби:
•┈┈┈┈••••┈┈┈┈•
Бўш турган ер участкаларини тадбиркорлик субъектларига ажратиш тартибини тушунтириб берсангиз?

➡️
Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 20 декабрдаги “Тадбиркорлик ва шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш учун бўш турган ер участкаларини бериш тартиб-таомилларини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 1023-сон қарорига асосан 2019 йил 1 октябрдан бошлаб жорий этилган тартибга мувофиқ Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган бўш турган ер участкалари тадбиркорлик ва шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш учун фақат “E-IJRO AUKSION” савдо майдончасида электрон онлайн-аукцион орқали берилади.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорларига мувофиқ ер участкаларини тақдим этиш ҳоллари бундан мустасно.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
#Савол_жавоб
#Адлия

📥 АОКА штабига келиб тушаётган саволларга Адлия вазирининг матбуот котиби Севара Ўринбоева жавоби:
•┈┈┈┈••••┈┈┈┈•
Республика махсус комиссиянинг ҳудудлар бўйича автомашиналар ҳаракатига оид қарори бўлганда, туман комиссияси ушбу қарорда белгиланган имтиёз ушбу ҳудудга амал қилмаслиги тўғрисида қарор чиқариши мумкинми?

➡️
Республика махсус комиссиясининг 2020 йил 8 майдаги йиғилиши баёнига мувофиқ, республика ҳудудлари жорий йилнинг 11 майидан эътиборан туман ва шаҳарлар даражасида тоифаларга ажратилган.

Агар минтақа “яшил ҳудуд” бўлса, шаҳарлардан бирида коронавирус инфекцияси мавжуд бўлса, унда бу шаҳар ўз мақомини ўзгартиради, ўзгаришлар бутун минтақага тааллуқли бўлмайди.

“Қизил” ва “сариқ” карантин даражаларига эга бўлган жойларда туманлар ва шаҳарлар коронавирус билан касалланган фуқаролар бўлмаса, “яшил” даражага эга бўлиши мумкин.

“Яшил” ва “сариқ” даражалари сақланиб қолади, ҳатто баъзи туманларда ёки шаҳарларда инфекция бўлса ҳам. Вазият фақат туман ёки шаҳарни ўзгартиради.

Республика махсус комиссияси томонидан чиқарилган қарор республиканинг бутун ҳудудида амал қилади.

Республика махсус комиссияси томонидан муайян ҳудудга чекловлар бекор қилинган ёки имтиёзлар берилган вақтида ушбу ҳудуд “яшил” ёки “сариқ” тоифага мансуб бўлиб, кейинчалик яна касалликлар сони ортиб борганда ушбу чекловларни яна қайта ўрнатилиши бўйича туман ёки шаҳар комиссияси санитария марказлари билан биргаликда вилоят ҳокимликларига таклиф киритади.

Ушбу таклифлар ўрганиб чиқилгач, яна ушбу ҳудудни қизил ҳудудга киритилганлигини маълум қилинади.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
#Савол_жавоб
#Адлия

📥 АОКА штабига келиб тушаётган саволларга Давлат хизматлари агентлиги директорининг матбуот котиби Севара Закирова жавоби:
•┈┈┈┈••••┈┈┈┈•
Якка тартибдаги тадбиркорнинг фаолияти вақтинчалик тўхтатилиши мумкинми?

➡️
Ўзбекистон Републикаси Солиқ кодексининг 392-моддасига асосан агар якка тартибдаги тадбиркор (оилавий тадбиркорлик субъекти) ўз фаолиятини муайян муддатга тўхтатса, у ўз фаолиятини тўхтатгунига қадар тадбиркорлик субъектини рўйхатдан ўтказувчи органга фаолиятни вақтинчалик тўхтатиш тўғрисида ариза бериш билан бир вақтнинг ўзида давлат рўйхатидан ўтганлик ҳақидаги гувоҳномани топширади.

Бунда ходимларни ёллаган ҳолда тадбиркорлик фаолиятини амалга оширувчи якка тартибдаги тадбиркор (оилавий тадбиркорлик субъекти) ҳар бир ёлланган ходимга белгиланган тартибда берилган ҳисобга олиш карточкаларини ҳам белгиланган муддатларда солиқ ҳисобида турган жойидаги солиқ органига топширади.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
#Савол_жавоб
#Адлия

📥 АОКА штабига келиб тушаётган саволларга Адлия вазирининг матбуот котиби Севара Ўринбоева жавоби:
•┈┈┈┈••••┈┈┈┈•
Мен Самарқанд вилоятида яшайман. МИБ ходимлари карантинда пайтида пулсиз ўтирган аҳолига коммунал тўловларни тўламаса, судга тортиш билан таҳдид қилмоқда. Ҳозирги шароитда аҳоли даромадлари пасайган бўлса, буларнинг иши қанчалик тўғри? Бундай ҳолларда қандай йўл тутиш керак?

➡️
МИБ ходимлари ўзларининг фаолиятини Ўзбекистон Республикасининг “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги қарори ва бошқа қонунҳужжатларига асосан амалга оширади.

Ушбу ҳужжатларга кўра, МИБ ходимлари энергия ресурсларидан бўладиган қарздорликни суднинг ёки бошқа ташкилотларининг ҳужжатлари мавжуд бўлганда уларни ижро этиши ва ундирувга қаратиши ёки ижро ҳаракатларини амалга ошириши мумкин.

Агар МИБ ходимларининг хатти-ҳаракатларидан норози бўлсангиз юқори турувчи органга ёки суд мурожаат қилишингиз мумкин.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
#Савол_жавоб
#Адлия

📥 АОКА штабига келиб тушаётган саволларга Давлат хизматлари агентлигининг матбуот котиби Севара Закирова жавоби:
•┈┈┈┈••••┈┈┈┈•
Никоҳ ФҲДЁ идорасида қанча муддатда қайд этилиши керак?

➡️
Никоҳланувчилар фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органига никоҳ қайд этилишидан бир ой илгари никоҳга кириш тўғрисида ариза берадилар.

Никоҳ фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш органларида тузилади.

Фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш органи қуйидаги ҳолларда бир ой ўтгунга қадар никоҳ тузишга рухсат бериши мумкин:
ҳомиладорлик, бола туғилиши, бир тарафнинг касаллиги ва бошқалар.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
#Савол_жавоб
#Адлия

📥 АОКА штабига келиб тушаётган саволларга Давлат хизматлари агентлигининг матбуот котиби Севара Закирова жавоби:
•┈┈┈┈••••┈┈┈┈•
Ҳужжатларга апостиль қайси органлар томонидан қўйилади?

➡️
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 17 ноябрдаги “Апостиль қўйиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги 307-сон қарорига асосан ҳужжатларга апостиль:

тегишли ҳудуддаги адлия органлари ва муассасаларидан ҳамда фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш органларидан чиқадиган расмий ҳужжатлар бўйича – Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармалари томонидан;

судлардан чиқадиган расмий ҳужжатлар бўйича – Ўзбекистон Республикаси Олий суди томонидан;

прокуратура, тергов, суриштирув ва терговга қадар текширувни амалга оширувчи органларидан чиқадиган расмий ҳужжатлар бўйича – Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси томонидан;

таълим ва фан соҳаси ташкилотларидан чиқадиган расмий ҳужжатлар бўйича – Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси томонидан;

бошқа расмий ҳужжатлар бўйича – Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги томонидан қўйилади.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
#Савол_жавоб
#Солиқ

📥 АОКА штабига келиб тушаётган саволларга Давлат солиқ қўмитаси раисининг матбуот котиби Елена Исмаева жавоби:
•┈┈┈┈••••┈┈┈┈•
Ассалому алайкум, мен Наманган шаҳар ДСИда рўйхатдан ўтганман. Карантин вақтига ҳам даромад солиғи ва пенсия жамғармасига бадал ҳисоблаб чиқаришибди.
Бу вақт давомида ишламаган бўлишимга қарамай, ҳисобланган солиқларни тўлашим шартми?

➡️
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 3 апрелдаги ПФ-5978-сонли Фармонига асосан карантин даврида ўз фаолиятини тўхтатишга мажбур бўлган ЯТТлар учун солиқларни ҳисоблаш тўхтатиб турилиши ва бунинг учун солиқ тўловчининг шахсий кабинети орқали давлат солиқ хизмати органлари хабардор қилиниши белгиланган.

Шунга кўра, ДСҚ томонидан
my.soliq.uz сайтида ЯТТнинг шахсий кабинети орқали солиқлар ҳисобланишини тўхтатиб туриш тўғрисидаги хабарнома юбориш хизмати яратилган бўлиб, Сиз электрон рақамли имзо орқали солиқ органига мазкур хабарномани юборишингиз ва карантин даврида солиқлар хсобланишини тўхтатиб туришингиз мумкин.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
#Савол_жавоб
#Мудофаа

📥 АОКА штабига келиб тушаётган саволларга Мудофаа вазирининг матбуот котиби Баҳром Зулфиқоров жавоби:
•┈┈┈┈••••┈┈┈┈•
Ҳозирги вақтда 1 ойлик армияга олиб кетишадими? Апрель ойида кетишим керак эди. Ҳозир яшайдиган ҳудудим яшил зонага киради.

➡️
Сафарбарлик чақируви резервидаги хизмат йиғинига (1 ойлик армия) олиб кетиш 2020 йилнинг 20 июнидан давом эттирилади.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
#Савол_жавоб
#Олий_таълим

📥 АОКА штабига келиб тушаётган саволларга Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг матбуот котиби Фарҳод Бабашев жавоби:
•┈┈┈┈••••┈┈┈┈•
Ассалому алайкум. Мен Тошкент вилояти Оҳангарон туманида яшайман, 2-гуруҳ ногирониман. Институтга ҳужжат топширмоқчиман. Ҳужжатлар онлайн тарзда топширилиши ҳақида эшитдим. Тест топшириш учун Тошкентга шахсий автомошинада борсам бўладими. Ёки ўз ҳудудимизда тест топшираманми?

➡️
Оҳангарон Тошкент шаҳридан нисбатан узоқ эмас. Шунинг учун ҳам хусусий автомобилда келиш мумкин. Аммо, тест синовларининг ўтказилиш муддатлари COVID-19 муносабати билан жорий қилинган карантин тартибига бевосита боғлиқ.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
#Савол_жавоб
#Олий_таълим

📥 АОКА штабига келиб тушаётган саволларга Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг матбуот котиби Фарҳод Бабашев жавоби:
•┈┈┈┈••••┈┈┈┈•
Олий таълим муассасаларига сиртқи бўлимлар учун қабул қайси санадан бошланади?

➡️
Сиртқи таълим шаклида ўқишни хоҳловчи абитуриент кундузги таълим шакли билан бир хил муддатда, яъни 15 июндан 15 июлга қадар (шу куни ҳам) рўйхатдан ўтади.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
#Савол_жавоб
#Солиқ

📥 АОКА штабига келиб тушаётган саволларга Давлат солиқ қўмитаси раисининг матбуот котиби Елена Исмаева жавоби:
•┈┈┈┈••••┈┈┈┈•
Ассалому алайкум. Мен Наманган шаҳар ДСИда рўйхатдан ўтганман. Карантин вақтига ҳам даромад солиғи ва пенсия жамғармасига бадал ҳисоблаб чиқаришибди. Бу вақт давомида ишламаган бўлишимга қарамай, ҳисобланган солиқларни тўлашим шартми?

➡️
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 3 апрелдаги ПФ-5978-сонли фармонига асосан карантин даврида ўз фаолиятини тўхтатишга мажбур бўлган ЯТТлар учун солиқларни ҳисоблаш тўхтатиб турилиши ва бунинг учун солиқ тўловчининг шахсий кабинети орқали давлат солиқ хизмати органлари хабардор қилиниши белгиланган.

Шунга кўра, ДСҚ томонидан
my.soliq.uz сайтида ЯТТнинг шахсий кабинети орқали солиқлар ҳисобланишини тўхтатиб туриш тўғрисидаги хабарнома юбориш хизмати яратилган бўлиб, Сиз электрон рақамли имзо орқали солиқ органига мазкур хабарномани юборишингиз ва карантин даврида солиқлар ҳисобланишини тўхтатиб туришингиз мумкин.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
#Савол_жавоб
#Ички_ишлар

📥 АОКА штабига келиб тушаётган саволларга Ички ишлар вазирининг матбуот котиби Шоҳруҳ Ғиёсов жавоби:
•┈┈┈┈••••┈┈┈┈•
Ҳозирда мамлакатимизда эълон қилинган карантин туфайли Темурбеклар мактабига бу йилги қабул қандай бўлади?

➡️
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 28 июндаги ПҚ-4375-сон қарорига асосан, “Темурбеклар мактаби”га жорий йилда умумтаълим ва ихтисослаштирилган мактаб-интернат мактабларининг (кейинги ўринларда – умумтаълим мактаблар) 9-синфини тамомлаганлик тўғрисидаги шаҳодатномага эга, соғлиғининг ҳолатига кўра ўқишга яроқли деб топилган ҳамда ҳаққоний ва шаффофлик тамойилларига асосланган саралаш танловидан муваффақиятли ўтган, эркак жинсли Ўзбекистон Республикасининг фуқаролари ўқишга қабул қилинади.

Номзодлар учун дастлабки танлов “Темурбеклар мактаби”га ўқишга кириш истагини билдирган номзодларнинг аризалари асосида яшаш жойи бўйича мудофаа ишлари бўйича бўлимларда ўтказилади.

Жорий йилда мазкур қарор талаблари асосида номзодларнинг ҳужжатларини расмийлаштириш ишлари белгиланган тартибда амалга оширилмоқда.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
#Савол_жавоб
#Мудофаа

📥 АОКА штабига келиб тушаётган саволларга Мудофаа вазирининг матбуот котиби Баҳром Зулфиқоров жавоби:
•┈┈┈┈••••┈┈┈┈•
Пандемия шароитида Кичик мутахассисларни тайёрлаш марказига қабуллар қандай тартибда бўлади?

➡️
Кичик мутахассисларни тайёрлаш марказига номзодлар белгиланган квота асосида ҳарбий округ саралаш комиссиялари томонидан ҳарбий қисмлардан сараланади.

Айни пайтда кичик мутахассисларни қабул қилиш тартибига ўзгартириш киритилмаган.

Фақат бугунги пандемия шароитидан келиб чиқиб, номзодларни саралаш ва танлаш тадбирлари карантин қоидаларига риоя қилинган ҳолда ўтказилади.

Жорий йилда уларни тайёрлашга киришиш сентябрь ойидан бошланиши режалаштирилган.

Агарда пандемиянинг юқори хавф даражаси ортса ва шунга асосан Республика махсус комиссиясининг қарорига кўра, мамлакатимизда бошқача тартиб белгиланса, ушбу муддат ўзгариши мумкин.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
#Савол_жавоб
#Мудофаа

📥 АОКА штабига келиб тушаётган саволларга Мудофаа вазирининг матбуот котиби Баҳром Зулфиқоров жавоби:
•┈┈┈┈••••┈┈┈┈•
Бугунги кунда олий ҳарбий таълим муассасаларида имтиҳонлар бошландими? Тартиби қандай бўлади?

➡️
Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 3 июндаги 141-сон қарори билан тасдиқланган Низом талабларига асосан ҳар йили 5 июль куни Ўзбекистон Республикаси олий ҳарбий таълим муассасаларига ўқишга кириш истагини билдирган номзодлар билан Давлат тест синовларининг ўтказилиши белгиланган.

Бироқ, республикамизда карантин чекловлари белгиланганлиги сабабли дастлабки ва ҳарбий-профессионал танлаш тадбирларини жорий йилнинг 10 июнь кунидан бошлаб ўтказиш режалаштирилмоқда.

Мудофаа вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Миллий гвардия олий ҳарбий таълим муассасаларига ўқишга кириш истагини билдирган номзодлар билан дастлабки танлаш тадбирларини 10 июнь кунидан бошлаб 15 июль кунига қадар вилоятларда вазирликлар қўшма комиссиялари томонидан ўтказиладиган номзодларни индивидуал-психологик ўрганиш ва умумжисмоний тайёргарлик кўрганлигини баҳолаш тадбирларини мослашувчан режа-жадвалга асосан уларни вилоятларга йиғмасдан туманларнинг ўзида санитария қоидаларига қатъий риоя қилган ҳолда ўтказиш белгиланган.

Бунда: аввал яшил ҳудудга кирган туманларда (бир нечта яшил ҳудуддаги туманлар номзодларини бир туманга йиғишга рухсат берган ҳолда), кейин алоҳида бир-бирига аралаштирмасдан сариқ ва ундан сўнг қизил ҳудудга кирган туманларда ўтказиш;

олий ҳарбий таълим муассасаларига ўқишга кириш учун мурожаат қилган ва дастлабки танлаш босқичига қўйилган номзодлар ҳақидаги маълумотлар тизимида олий ҳарбий таълим муассасалари бўлган вазирлик ва идоралар томонидан 2020 йил 15 июлга қадар Давлат тест марказининг махсус дастурига киритиш;

ҳужжатлари ўрганилиб, натижаси ижобий баҳоланган олий ҳарбий таълим муассасаларига кириш бўйича танловда иштирок этувчи номзодлар ҳақидаги маълумотларни олий ҳарбий таълим муассасаси бошлиғининг имзоси билан тасдиқланган ҳолда 2020 йил 20 июлга қадар Давлат тест марказига тақдим этиш режаштирилмоқда.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
#Савол_жавоб
#Маҳалла

📥 АОКА штабига келиб тушаётган саволларга Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирининг матбуот котиби Саодат Боймирзаева жавоби:
•┈┈┈┈••••┈┈┈┈•
1 июндан бошлаб 14 ёшгача бўлган болаларга ёрдам берилмоқда деб эшитдим. Шу тўғри бўлса, қаерга мурожаат қилсам бўлади?

➡️
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 18.05.2020 йилдаги ПФ-5996-сонли фармонига кўра, 14 ёшгача болалари бўлган оилаларга нафақа, бола икки ёшга тўлгунга қадар бола парвариши бўйича нафақа ва моддий ёрдам олувчилар сони 2020 йил 1 июндан бошлаб қўшимча 10 фоизга оширилган.

Бу ўринда 1 июндан бошлаб нафақа ёки моддий ёрдам миқдори эмас, балки уларни олувчи фуқаролар сони 10 фоизга кўпайтирилди.

Сиз 14 ёшгача болалари бўлган оилаларга бериладиган нафақа пулини олиш учун ўзингиз яшаб турган фуқаролар йиғинига мурожаат қишингиз мумкин.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
#Савол_жавоб
#Ташқи_ишлар

📥 АОКА штабига келиб тушаётган саволларга Ташқи ишлар вазирининг матбуот котиби Авазбек Ходжиметов жавоби:
•┈┈┈┈••••┈┈┈┈•
Давлатимиз томонидан ташкил этилаётган чартер рейсларга қандай қилиб ёзилиш ёки билет олиш мумкин?

➡️
Ватанга қайтишни истаган хориждаги ҳамюртларимиз чет элдаги дипломатик ваколатхоналарга телефон орқали ёки онлайн мурожаат қилишлари талаб этилади.

Бунда паспорт нусхаси, боғланиш маълумотлари, агар мавжуд бўлса “Uzbekistan Airways” АЖ рейсларига амалдаги авиачипта нусхасини юбориш cўралади.

Амалга оширилаётган чартер рейслар орқали ватанга биринчи галда кекса, касал, ҳомиладор фуқаролар ва ёш болали аёллар қайтарилади.

Рўйхатга киритилган фуқароларга “Uzbekistan Airways” АЖ томонидан билет сотилади.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
#Савол_жавоб
#Ички_ишлар

📥 АОКА штабига келиб тушаётган саволларга Ички ишлар вазирининг матбуот котиби Шоҳруҳ Ғиёсов жавоби:
•┈┈┈┈••••┈┈┈┈•
Паспортим йўқолганлиги сабабли 30 мартгача вақтинчалик паспорт олган эдим. Карантин сабабли вақтинчалик паспортим муддати тугади. Менга қандай маслаҳат берасиз. Мен яшайдиган Вобкент тумани қизил ҳудудда жойлашган.

➡️
Хавфсизлик нуқтаи назаридан Сиз яшаётган жойда карантин тадбирлари юмшатилиб “Сариқ” тоифали ҳудудга айлантирилгач, Сиз Вобкент тумани ИИБ Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлимига учрашишингиз ва фуқаролик паспортини расмийлаштиришингиз мумкин бўлади.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
#Савол_жавоб
#Ташқи_ишлар

📥 АОКА штабига келиб тушаётган саволларга Ташқи ишлар вазирининг матбуот котиби Авазбек Ходжиметов жавоби:
•┈┈┈┈••••┈┈┈┈•
Ассалому алайкум. Менинг исмим Умид, фамилиям Зокиров. Қарши шаҳриданман.
Мен Кореяда тўрт йил ўқиб, яқинда Ўзбекистонга қайтган эдим. Пандемия сабабли энди кетолмай турибман, ваҳоланки ҳозир мени Кореяда қолиб кетган машинам ва соғлиқ суғурталарим ойма-ой кўпайиб бормоқда. Қачондан авиақатновлар йўлга қўйилиши ҳақида маълумот бера оласизми?
Чартер рейсда фақат ишчи визаси борлар олиб кетилиши айтилмоқда.

➡️
Республика махсус комиссиясининг 2020 йил 14 июндаги қарорига асосан жорий йилнинг 15 июнидан ўқиш ва меҳнат фаолиятини давом эттириш учун фуқароларга Ўзбекистон республикасидан авиақатновлар орқали санитария-эпидемиологик вазият барқарор бўлган давлатларга (жумладан, Жанубий Корея) чиқишга рухсат берилди.

Авиақатновларни амалга ошириш масаласи бўйича Транспорт вазирлигига мурожаат қилиш тавсия этилади.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform