Hudud Inform
8.6K subscribers
18.4K photos
4.01K videos
19 files
14.1K links
Ушбу канал республикамиз ҳудудларидан:
- энг муҳим, ишончли хабарлар;
- аҳолининг муаммолари ва унинг ечимлари;
- расмий муносабатлар;
- ҳокимларнинг онлайн мурожаат ва брифинглари эълон қилинадиган ягона платформадир.

Мурожаат учун:
Download Telegram
#Биласизми

Хусусий пудрат ташкилотлари томонидан тайёр ҳолда топшириш шартисиз қурилган уйлардаги квартираларни (хоналарга бўлинган ва пардоз ишларига тайёр) бирламчи уй-жой бозорида сотиб олиш учун ипотека кредитларини ажратишга ҳамда улар бўйича ва ипотека кредити бўйича фоизларнинг бир қисмини қоплаш учун субсидия тўлашга рухсат берилган.

https://t.iss.one/hudud_inform
#Биласизми

☑️ Томорқа ер участкалари эгаларини кооперация ва касаначилик асосида иш билан банд қилган тадбиркорларга Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси ҳисобидан БҲМнинг 20 бараваригача (6 млн сўмгача) миқдорда ҳоким ёрдамчилари тавсиясига асосан субсидия ажратилади.

https://t.iss.one/hudud_inform
#Биласизми

Қоида тариқасида, сутканинг қоронғи вақтида ва етарлича кўринмайдиган шароитда велосипед йўлкаси бўлмаган ҳолда йўлнинг қатнов қисмида ҳаракатланаётган велосипедчилар нур қайтаргичли камзулда ёки нур кайтарувчи элементлар бўлган устки кийимда бўлиши шарт.

❗️ Бунда ушбу нур қайтарувчи элементлар бошқа ҳайдовчиларга кўринадиган бўлиши керак.

https://t.iss.one/hudud_inform
#Биласизми

Никоҳ ёши тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганлик учун қандай жавобгарлик бор?

🔰Қонунчиликка мувофиқ, никоҳ ёши эркаклар ва аёллар учун 18 ёш этиб белгиланади.

Узрли сабаблар бўлганида, алоҳида ҳолларда (ҳомиладорлик, бола туғилиши, вояга етмаган шахснинг тўла муомалага лаёқатли деб эълон қилиниши), никоҳга киришни хоҳловчиларнинг илтимосига кўра тегишли туман, шаҳар ҳокими никоҳ ёшини кўпи билан 1 йилга камайтириши мумкин.

☑️ Никоҳ ёши тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузиш маъмурий жавобгарликка сабаб бўлади.

Хусусан:

▫️ никоҳ ёшига етмаган шахс билан ҳақиқатда никоҳ муносабатларига киришиш 1,5 млн сўмдан 3 млн сўмгача;

▫️ ота-она ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар томонидан никоҳ ёшига етмаган шахсни эрга бериш ёхуд уйлантириш 2,1 млн сўмдан 4,5 млн сўмгача;

▫️ никоҳ ёшига етмаган шахс билан никоҳ тузишга доир диний маросимни амалга ошириш 3 млн сўмдан 6 млн сўмгача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

❗️Ушбу ҳуқубузарликларни маъмурий жазо чораси қўлланилгандан кейин такроран содир этиш жиноий жавобгарликка сабаб бўлади.

https://t.iss.one/hudud_inform
#Биласизми

Қонунчиликка кўра, об-ҳаво шароитидан келиб чиқиб, ўқувчилар мактаб формасининг нимчасини ёки костюмини, кўйлакнинг енги узун ёки калта шаклини ихтиёрий равишда кийишлари мумкин.

❗️ Шунингдек, қишки ўқиш даврида ўқувчи қизларга ягона мактаб формасига мос шим кийишга рухсат берилади.

https://t.iss.one/hudud_inform
#Биласизми

💰 Қонунчиликка кўра, қишлоқ ҳудудларида хорижий тилларни ўқитиш фаолиятини ташкил этиш учун тадбиркорларга 50 млн сўмгача бир марталик субсидия ажратилади.

https://t.iss.one/hudud_inform
#Биласизми

Ота-она ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар томонидан никоҳ ёшига етмаган шахсни эрга бериш ёхуд уйлантириш 4,5 млн сўм жарима солишга сабаб бўлади.

❗️Ушбу қилмиш маъмурий жазо қўлланилганидан кейин содир этилган бўлса 2 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари билан жазоланади.

⚠️ Маълумот учун никоҳ ёши эркаклар ва аёллар учун 18 ёш этиб белгиланган.

https://t.iss.one/hudud_inform
#Биласизми

❗️Барча хавфли табиат ҳодисалари вақтида аҳолини ҳимоя қилиш учун масъул органлар белгиланган

📝 Ҳудудларда аҳолини қор кўчишидан ҳимоя қилиш ва хавфни камайтириш бўйича ҳудудий комиссиялар тузилади.

Давлат органлари ўз ваколатлари доирасида хавфни бартараф қилиш учун зарур чораларни кўради. Хусусан:

🔹Ўзгидромет:
▫️Фавқулодда вазиятлар вазирлиги билан биргаликда қор кўчкиси, кўчки хавфи бор ҳудудлардаги аҳоли пунктлар, объектлар, аҳолиси вақтинча кўчириладиган ёки хавфли ҳудудлардан доимий кўчирилиши лозим бўлган хўжаликлар бўйича маълумот тайёрлайди.

🔹Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари:
▫️қор кўчкиси ва кўчки хавфи мавжуд ҳудудларда аҳолини хавфсиз жойларга вақтинча ва заруратга кўра босқичма-босқич доимий кўчиради.

🔹Фавқулодда вазиятлар вазирлиги:
▫️қор кўчкиси хавфи бор вақтда қидирув-қутқарув тузилмалар ва тезкор гуруҳларнинг кучайтирилган иш режимини таъминлайди.

🔹Ички ишлар вазирлиги:
▫️А-373 йўлининг Қамчиқ довони ҳудудида, Тахтақорача, Лангар ва бошқа муҳим транспорт коммуникацияларида аҳоли ва транспортларнинг хавфсиз ҳаракатини таъминлайди.

🔹Автомобиль йўллари қўмитаси:
▫️А-373 йўлининг Қамчиқ довони ҳудудида ва бошқа муҳим транспорт коммуникацияларида аҳоли ва транспортларнинг хавфсизлигини таъминлаш учун муҳандислик-ҳимоя тадбирларини амалга оширади.

🔹“Ўзбекистон темир йўллари” АЖ:
▫️хавфли жараёнлар оқибатида “Қамчиқ” довонида автотранспорт ҳаракати чекланганда, йўлда қолган фуқароларни “Ангрен – Поп” йўналиши орқали манзилига етказади.

https://t.iss.one/hudud_inform
#Биласизми

Қонунчиликка кўра, фуқаролар жамғариб бориладиган пенсия тўловларини давлат пенсиясига бўлган ҳуқуқ (умумий асосда аёллар 55 ёшга, эркаклар 60 ёшга тўлганда) юзага келган тақдирда олишлари мумкин.

⚠️ Фуқаро вафот этган тақдирда,
шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағида жамғарилган маблағлар меросга ўтади ва меросхўрга бир йўла тўла ҳажмда тўланади.

📌 Фуқаро Ўзбекистон ҳудудидан ташқарига доимий яшашга чиқиб кетаётган бўлса, шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағида жамғарилган маблағлар бир йўла тўла ҳажмда тўланади.

https://t.iss.one/hudud_inform
#Биласизми

💰Қонунчиликка кўра, боқувчисини йўқотган кўп болали оилалар жисмоний шахслардан олинадиган ер солиғидан озод қилинади.

❗️Ота-онасидан бири ёки ота-онаси вафот этган ҳамда оилада ўн саккиз ёшга тўлмаган тўрт ва ундан ортиқ болалари бўлган оилалар солиқ солиш мақсадида боқувчисини йўқотган кўп болали оилалардир.

📃 Мазкур имтиёз Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси туман (шаҳар) бўлимининг маълумотномаси асосида берилади.

https://t.iss.one/hudud_inform
#Биласизми

💰Қонунчиликка кўра, боқувчисини йўқотган кўп болали оилалар жисмоний шахслардан олинадиган ер солиғидан озод қилинади.

❗️Ота-онасидан бири ёки ота-онаси вафот этган ҳамда оилада ўн саккиз ёшга тўлмаган тўрт ва ундан ортиқ болалари бўлган оилалар солиқ солиш мақсадида боқувчисини йўқотган кўп болали оилалардир.

📃 Мазкур имтиёз Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси туман (шаҳар) бўлимининг маълумотномаси асосида берилади.

https://t.iss.one/hudud_inform
#Биласизми

☑️ Йўловчи ўзи билан бирга йўловчи ташиш поездида йўл ҳақи тўламасдан 5 ёшгача (жўнаш вақтига ёши тўлгани ҳам) битта болани алоҳида жой берилмасдан олиб юриш ҳуқуқига эга. 5 ёшгача болага чипта расмийлаштириш йўл ҳақи тўламасдан ота-оналар бирининг чиптасига асосан амалга оширилади.

❗️ Йўловчи билан биттадан ортиқ 5 ёшгача болалар кетаётган бўлса, улардан бири йўл ҳақи тўланмасдан, қолганлари – тариф қийматидан 50 фоиз чегирма билан алоҳида жой тақдим қилиниб ташилади.

▶️ 5 ёшдан 10 ёшгача болаларга ҳам тариф қийматидан 50 фоиз чегирма билан алоҳида жой берилади.

📌 10 ёшдан ошган болалар учун чипталар катталар сифатида сотиб олинади.

https://t.iss.one/hudud_inform
#Биласизми

Президент қарори билан ҳар йили Биринчи Президентимиз таваллуд топган сана – 30 январь кунини кенг нишонлаш белгиланган.

https://t.iss.one/hudud_inform
#Биласизми

🔰 Соғлиқнинг қисқа вақт, яъни 6 кундан ортиқ, аммо 21 кундан кўп бўлмаган муддатга ёмонлашувига ёки умумий меҳнат қобилиятининг унча узоқ бўлмаган муддатга йўқотилишига сабаб бўлган қасддан баданга енгил шикаст етказганлик учун:

БҲМнинг 25 баравари миқдорида жаримадан 1 йилгача озодликдан маҳрум қилишгача жазо чораси қўлланилиши мумкин.

https://t.iss.one/hudud_inform
#Биласизми

🔰 Боғчаларда ходимларнинг маошига бир марталик қўшимча ҳақ уларнинг эришган натижалардан келиб чиқиб ёки қуйидаги зарур шартлар бажарилганда берилади:

🔹 кўрик танловлардаги иштироки учун лавозим маошига нисбатан:

▫️ туман ва вилоят миқёсдаги натижалар учун 15 фоизгача;
▫️ республика миқёсдаги натижалар учун 20 фоизгача;

🔹 ўйин тамойилига асосланган замонавий машғулотларни ташкил қилганлиги учун 15 фоизгача;

🔹тарбияланувчиларни илм-фанга қизиқишини оширишга қўшган ҳиссаси учун 20 фоизгача.

https://t.iss.one/hudud_inform
#Биласизми

💧Қонунчиликка кўра, сув етказиб берувчи ташкилотлар ва сув истеъмолчилари ўртасида расмийлаштирилган далолатномаларни ҳар ой якуни билан электрон шаклда тўлдириш ҳамда электрон рақамли имзолар орқали тасдиқлаш имконини берувчи “Suv hisobi” ахборот тизими яратилиши белгиланган.

https://t.iss.one/hudud_inform
#Биласизми

▶️ Вояга етмаган шахсни спиртли ичимликлар истеъмол қилишга, гиёвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп ҳисобланмаган, лекин кишининг ақл-идрокига, иродасига таъсир қиладиган моддалар ёки воситаларни истеъмол этишга жалб қилиш:

БҲМнинг 10 бараваридан 20 бараваригача (3 млн 400 минг сўмдан 6 млн 800 минг сўмгача) миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

https://t.iss.one/hudud_inform
#Биласизми

Қонунчиликка кўра, ногиронлиги бўлган шахслар санаторий-курортда бепул соғломлаштириш, шунингдек дори воситалари, ногиронлиги бўлган шахсларни парвариш қилиш учун мўлжалланган тиббий буюмлар ва ногиронлиги бўлган болалар учун махсус шифобахш озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминланиш ҳуқуқига эга.

https://t.iss.one/hudud_inform
#Биласизми

Қонунчиликка кўра, “20 минг тадбиркор – 500 минг малакали мутахассис” дастури доирасида, тадбиркорлар томонидан “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри”га киритилган фуқаролар ишга қабул қилинганда, 2025 йил 1 январгача:

🔹тадбиркорлар ушбу фуқароларга камида 1 йил давомида ҳар ой меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 1 баравари миқдоридан кам бўлмаган иш ҳақи тўлаб, бандлигини таъминлаган ва улар жами ишчилар сонининг камида 20 фоизини ташкил этганда, мол-мулк солиғи ва ер солиғидан имтиёз берилади;

🔹фуқаролар ишга қабул қилинганда ҳамда ҳар бир ой учун иш ҳақи миқдори меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 1 бараваридан кам бўлмаган миқдорда ҳисобланганда, ойлик иш ҳақи бўйича тўланган жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи республика бюджетидан иш берувчига (ҳар бир ишчи учун БҲМнинг 2 бараваригача) қайтариб берилади ҳамда уларга ижтимоий солиқ ставкаси 50 фоизга камайтирилган ҳолда қўлланилади.

https://t.iss.one/hudud_inform