Hudud Inform
8.69K subscribers
18.3K photos
4.01K videos
19 files
14.1K links
Ушбу канал республикамиз ҳудудларидан:
- энг муҳим, ишончли хабарлар;
- аҳолининг муаммолари ва унинг ечимлари;
- расмий муносабатлар;
- ҳокимларнинг онлайн мурожаат ва брифинглари эълон қилинадиган ягона платформадир.

Мурожаат учун:
Download Telegram
✍️ Президент Шавкат Мирзиёев раислигида маҳаллаларни обод қилиш ва «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасида амалга оширилган ишлар ҳамда келгусидаги устувор вазифалар юзасидан ўтказилган видеоселектор йиғилишидан муҳим тафсилотлар.

📁 Батафсил: инфографикада.

https://t.iss.one/hudud_inform
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❗️Ушбу телеграм каналида Сиз:
- долзарб ва тезкор хабарлар;
- эксклюзив воқеа ва ҳодисалар;
- тасдиқланган ва муҳим маълумотлар;
- ишончли манбалар, муаммо ва ечимлар;
- расмий муносабатлар билан танишиб борасиз.

Admin.uz каналига қуйидаги линк орқали аъзо бўлишингиз мумкин:

https://t.iss.one/adm_uzbekistan
⚡️Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили ахбороти

«Россия Федерациясининг Курск вилоятидаги олий ўқув юртларида таҳсил олаётган ўзбекистонлик талабаларнинг мурожаати муносабати билан Ўзбекистон Элчихонаси дипломатлари вазиятни ўрганиш ва мавжуд муаммоларни ҳал қилиш мақсадида Курск вилоятига жўнаб кетганини маълум қиламиз.

Натижалар тўғрисида қўшимча хабар берамиз».

https://t.iss.one/hudud_inform
✈️ Uzbekistan Airways авиакомпанияси Шаржа шаҳрига авиақатновларни уч бараварга кўпайтиради

2022 йил 31 октябрдан Uzbekistan Airways авиакомпанияси БААнинг Шаржа шаҳрига парвозлар сонини оширади.

Тошкент – Шаржа йўналишида авиақатонвлар ҳафтанинг душанба, пайшанба ва шанба кунлари амалга оширилади.

Авиачипталарни авиакомпаниянинг расмий сайтидан, UzAirways мобил иловаси орқали, Uzbekistan Airways Sales филиалидан ёки авиакомпания агентларидан харид қилиб олиш мумкин.

https://t.iss.one/hudud_inform
Тошкент шаҳрига бошқа ҳудудлардан кўчиб келиш камайди

Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2022 йилнинг январь-август ойларида республиканинг бошқа ҳудудларидан Тошкент шаҳрига 33 802 киши доимий яшаш учун кўчиб келган.

Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 4 572 кишига камайган.

https://t.iss.one/hudud_inform
"Фуқароларнинг фаоллигига Президентнинг эътибори" — молия вазири Тимур Ишметов

Эслатиб ўтамиз, кеча президент Шавкат Мирзиёев келгуси йилдан бошлаб “Ташаббусли бюджет” лойиҳалари учун маблағлар 3,5 бараварга оширилиб, 8 трлн сўмга етказилишини эълон қилган эди.

“Ташаббусли бюджет”нинг 2-мавсумида 9201та маҳалла (жамига нисбатан 98%) фуқароларидан 61 мингдан ортиқ лойиҳалар таклиф қилиниб, 7 миллиондан ортиқ овозлар берилган.

https://t.iss.one/hudud_inform
NASA астероид траекториясини ўзгартиришга муваффақ бўлди

NASA Ерни астероидларнинг эҳтимолий таҳдидларидан ҳимоя қилиш технологиясининг синови муваффақиятли ўтганини эълон қилди: DART космик зонди Диморф астероидининг парвоз йўлини муваффақиятли ўзгартирди. Тўқнашув астероиднинг орбитал вақтини 32 дақиқага қисқартирди, бу миссия мақсадли кўрсаткичидан 25 мартадан ортиқроқдир.

❗️ Шу билан, инсоният биринчи марта самовий жисмнинг ҳаракатини ўзгартирди. NASA раҳбари Билл Нельсоннинг айтишича, бу сайёралар мудофааси ва инсоният учун муҳим бурилиш давридир.

Эслатиб ўтамиз, DART зонди 27 сентябрь куни Ердан деярли 11 миллион км узоқликда бўлган Диморф астероиди билан тўқнашган эди.

https://t.iss.one/hudud_inform
Солиқ кодексига мувофиқ, солиқ тўловчининг уй-жойларни талабаларга ижарага беришдан олинган даромадларига солиқ солинмайди.

📝 Шунингдек, белгиланган шаклда тузилган кўчмас мулк ижара шартномаларини давлат солиқ хизмати органлари портали орқали (ijara.soliq.uz) ҳисобга қўйишда тўлов ундирилмайди.

https://t.iss.one/hudud_inform
Пойтахтда уй-жой ижараси ўртача 1 млн сўмни ташкил қилади

Жисмоний шахслар 2022 йил 1 январдан кўчмас мулкни ижарага бериш ёки текин фойдаланиш шартномаларини “E-ijara” хизмати орқали солиқ органларида рўйхатдан ўтказиши шарт. Бу ҳақда Давлат солиқ қўмитаси ахборот хизмати маълум қилди.

Хабар берилишича, 2022-yil 1 октябрь ҳолатига солиқ органларида 96 мингдан ортиқ турар жой ижара шартномаси рўйхатга олинган.

Мавжуд маълумотлар таҳлилига кўра Тошкент шаҳрида уй-жой ижараси ўртача ойлик 1 млн сўмдан кўпроқни ташкил қилади.

Ҳудудларда ижара ҳақининг ўртача миқдори 630 минг сўмдан 977 минг сўмгача.

Республикада ижарага берилган турар-жой объектлари:

2 млн сўмдан 5 млн сўмгача – 3 240 та;
5 млн сўмдан ортиқ – 255 та.

Солиқ солиш мақсадида 2022 йилда кўчмас мулкни ижарага берувчи жисмоний шахслар учун 1 кв. метр яшаш майдони:

▫️Тошкент шаҳрида – 15 500 сўм;
▫️Нукус ва вилоят марказларида – 9 500 сўм;
▫️бошқа аҳоли пунктларида - 4 000 сўм этиб белгиланган.

Мол-мулкни ижарага беришдан олинган даромадлар мулкий даромадлар таркибига киради ва 12% ставкада жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғига тортилади.

❗️Турар-жойларни талабаларга ижарага берган фуқаролар ушбу даромади учун жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи тўламайди.

👉Жисмоний шахслар ижара шартномаларини Солиқ мобил иловасида ҳисобга қўйиши мумкин.

https://t.iss.one/hudud_inform
Президент Шавкат Мирзиёев Қозоғистон Президенти Қасим-Жомарт Тоқаевнинг таклифига биноан амалий ташриф билан Остона шаҳрига жўнаб кетди.

Президентимиз у ерда Осиёда ҳамкорлик ва ишонч чоралари бўйича кенгаш ҳамда Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги Давлат раҳбарлари кенгашининг навбатдаги мажлисларида иштирок этади.

Ушбу саммитлар доирасида ҳамкор мамлакатлар делегациялари раҳбарлари билан икки томонлама учрашувлар ўтказиш ҳам режалаштирилган.

https://t.iss.one/hudud_inform
15 октябрь — жисмоний шахслар учун мол-мулк ва ер солиғини тўлашнинг охирги куни

Солиқ кодексига мувофиқ, жисмоний шахслар мол-мулк ва ер солиғини 15 апрель ва 15 октябрга қадар тенг улушларда тўлаши лозим.

Сентябрь охирида 4,5 млн нафарга яқин фуқароларнинг 2,8 трлн сўмлик мол-мулк солиғидан қарзи борлиги маълум бўлган эди. Унутмаслик керакки, вақтида тўланган солиқлар ички йўллар, ичимлик суви ва оқова тизими, электр энергияси ва газ таъминоти, боғча, мактаб ва спорт объектлари, кўчаларни ёритиш ва бошқа масалаларни ҳал қилиш орқали ўзимизга қайтиб келади.

Эслатиб ўтамиз, мол-мулк ва ер солиғини Soliq (Android/iOS) мобил иловаси орқали, шунингдек солиқ органи ёки банк бўлимларига борган ҳолда тўлаш мумкин.

https://t.iss.one/hudud_inform
📣Термиз “Интермекс” Халқаро савдо маркази тақдимотига марҳамат!

2022 йилнинг 14 октябрь куни соат 9:00 дан 12:30 гача “Tashkent City Congress Hall”да Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 12 ноябрдаги “Сурхондарё вилояти ва Тошкент шаҳрида махсус иқтисодий ва кичик саноат зоналари фаолиятини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ–6109-сон Фармонига мувофиқ ташкил этилган Термиз “Интермекс” Халқаро савдо маркази тақдимоти бўлиб ўтади.

Тадбирда “Интермех” марказининг инфратузилмаси ва имкониятлари, тадбиркорларга берилаётган имтиёз ва преференсиялар, Сурхондарё вилоятининг сармоявий ва иқтисодий салоҳияти ҳақида маълумотлар берилади. Шунингдек, унда Б2Б учрашувларининг ўтказилиши ҳам кўзда тутилган.

📞 Қўшимча маълумотлар учун телефон: +998 90 226 39 50
📭 электрон почта манзили: [email protected]

https://t.iss.one/hudud_inform
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Хоразм_вилояти

Қалъажиқ қалъасида кино шаҳарчаси очилди

Бугун Хоразмнинг энг қадимий қалъаларидан бири – Қалъажиқ қалъаси ёнида барпо этилган кино шаҳарчаси фойдаланишга топширилди. Шу муносабат билан ўтказилган тантанада вилоят ҳокими Фарход Эрманов, Ўзбекистон Кинематография агентлиги бош директорининг биринчи ўринбосари Шуҳрат Ризаев, таниқли киноижодкорлар, кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди.

Батафсил

https://t.iss.one/hudud_inform