Hudud Inform
8.69K subscribers
18.3K photos
4.01K videos
19 files
14.1K links
Ушбу канал республикамиз ҳудудларидан:
- энг муҳим, ишончли хабарлар;
- аҳолининг муаммолари ва унинг ечимлари;
- расмий муносабатлар;
- ҳокимларнинг онлайн мурожаат ва брифинглари эълон қилинадиган ягона платформадир.

Мурожаат учун:
Download Telegram
Расмий муносабат

Ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари орасида кўплаб муҳокамаларга сабаб бўлган Янгиер шаҳар ҳокимига устама ҳақ тўлаш тўғрисидаги Фармойиш юзасидан қуйидагилар
маълум қилинади.

Мазкур Фармойишнинг қонунчиликка мувофиқлиги юзасидан вилоят ҳокимлиги ва адлия бошқармаси ходимлари томонидан ўрганиш ўтказилди.

Ўрганиш давомида шаҳар ҳокимининг 2022 йил 7 октябрдаги "Устама ҳақ белгилаш тўғрисида"ги фармойиши Вазирлар Маҳкамасининг 1996 йил 12 апрелдаги 147-сонли қарори 4-бандида белгиланган талабларга номувофиқлиги сабабли Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 8 январдаги “Маъмурий тартиб-таомиллар тўғрисида”ги 457-сонли Қонуннинг 59-моддасига асосан бекор қилинди.

Шунингдек, хизмат вазифасига масъулиясизлик билан ёндашиб, қонунбузилишига йўл қўйган масъул ходимга нисбатан интизомий жазо чораси қўлланилиши белгиланди.

https://t.iss.one/hudud_inform
Фуқароларнинг яшаш жойидан оилавий корхона сифатида ишлаб чиқариш учун фойдаланилган тақдирда, коммунал хизматлар (электр энергияси, сув таъминоти, канализация, газ таъминоти ва иссиқлик таъминоти) ҳақини тўлаш аҳоли учун белгиланган тарифлар бўйича ва шартлар асосида амалга оширилади.

Коммунал хизмат кўрсатиш, электр ва газ таъминоти корхоналари зарур коммуникация тармоқларининг оилавий корхона фаолияти амалга оширилаётган жойгача етказилишини ҳамда уланишини аҳоли учун белгиланган тарифлар бўйича ва шартлар асосида таъминлайди.

https://t.iss.one/hudud_inform
❗️Ҳоким ёрдамчиси томонидан тавсия бериладиган кредит, субсидия, грант ва моддий ёрдам турларининг рўйхати

💡Президент қарори билан ҳоким ёрдамчисига 21 та масалада тавсия бериш ваколати берилган.

https://t.iss.one/hudud_inform
Субсидия олиш бўйича янги хизмат ишга тушди — Ягона портал

Ногиронлиги бўлган шахсларни ишга қабул қилган иш берувчилар учун яхши янгилик эълон қилинди.

Эндиликда my.gov.uz орқали ногиронлиги бўлган шахсларни ишга қабул қилган иш берувчилар субсидия олишлари мумкин.

Аризалар 3 иш кунида кўриб чиқилади.

Бунда ногиронлиги бўлган шахсларни ишга қабул қилган иш берувчилар (буджет ташкилотлари, давлат корхоналари, устав жамғармаси (капитали)да давлат улуши 50 фоиз ва ундан ортиқ бўлган юридик шахслар бундан мустасно) – ҳар бир ходим учун 6 ой давомида ҳар ой базавий ҳисоблаш миқдорининг 1,5 баравари миқдорида субсидия олишлари мумкун.

Бандликка кўмаклашиш маркази ишга қабул қилинган ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳақиқатан ишлаётганлигини мониторинг қилиб боради.

Хизматдан фойдаланиш бепул, шунингдек, жуда осон ва қулай.

https://t.iss.one/hudud_inform
🔰Аҳоли сони энг кўп бўлган туман ва шаҳарлар топ ўнталиги маълум қилинди

Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2022 йилнинг 1 октябрь ҳолатига республикадаги доимий аҳоли сони 35 821,0 минг кишини ташкил этган.

Аҳоли энг кўп истиқомат қиладиган 10 та туман ва шаҳарлар:

1. Наманган шаҳри – 673,8 минг киши
2. Самарқанд шаҳри – 570,4 минг киши
3. Ургут тумани – 541,7 минг киши
4. Андижон шаҳри – 465,7 минг киши
5. Денов тумани – 407,1 минг киши
6. Олмазор тумани – 392,4 минг киши
7. Пастдарғом тумани – 372,9 минг киши
8. Юнусобод тумани – 364,8 минг киши
9. Шайҳонтоҳур тумани – 358,9 минг киши
10. Асака тумани – 345,5 минг киши

https://t.iss.one/hudud_inform
Саноат ишлаб чиқаришида қўшимча қулайликлар яратилади

“Саноат ишлаб чиқаришида хомашё узлуксизлигини таъминлаш бўйича қўшимча қулайликларни яратиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–392-сон, 12.10.2022 й.) қабул қилинди.

🗓Қарорга кўра, 2025 йил 1 январга қадар айрим хомашё ва ярим тайёр маҳсулотларга импорт божхона божи ноль ставкада қўлланилади.

Шунингдек, “божхона ҳудудида қайта ишлаш” божхона режими доирасида барча ташқи иқтисодий фаолият иштирокчиларига божхона тўловларини тўлаш талаби бекор қилинади.

📝 2023 йил 1 январдан бошлаб:

🔹 асбоб-ускуналар сотиб олиш (сотиш) бўйича шартномада монтаж ва ишга тушириш-созлаш хизматлари, ходимларни ўқитиш хизматлари ва бошқа хизматлар қиймати кўрсатилмаган ҳолларда бозор қийматидан келиб чиқиб ҳисобланади;

🔹 мазкур хизматларни кўрсатганлик учун норезидентнинг солиқ солинадиган даромадини шартнома қийматининг 20 фоизига тенг деб ҳисоблашнинг амалдаги тартиби бекор қилинади.

https://t.iss.one/hudud_inform
🖊 Президентнинг “Саноат ишлаб чиқаришида хомашё узлуксизлигини таъминлаш бўйича қўшимча қулайликларни яратиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

Ҳужжатга кўра:

2025 йил 1 январга қадар 21 турдаги хомашё ва ярим тайёр маҳсулотларга импорт божхона божи ноль ставкада қўлланилади. Улар орасида бирламчи шаклдаги этилен полимерлари, шакарни рафинадлаш ёки ажратиб олиш натижасида олинган меласса ва бошқалар бор;

“божхона ҳудудида қайта ишлаш” божхона режими доирасида барча ташқи иқтисодий фаолият иштирокчиларига божхона тўловлари тўланишини таъминлаш талаби бекор қилинади;

Ўзбекистон ҳудудига импорт қилишда божхона божи ва ҚҚСдан озод этиладиган, ўхшаши республикада ишлаб чиқарилмайдиган технологик асбоб-ускуналар рўйхатига иловага мувофиқ технологик асбоб-ускуналар киритилди.

https://t.iss.one/hudud_inform
⚡️Ўзбекистон-Эрон ўртасида соддалаштирилган виза режими жорий этилди

13 октябрдан Ўзбекистон ва Эрон Ислом Республикаси Ҳукуматлари ўртасидаги ишбилармон ва илмий доиралар вакиллари ҳамда сайёҳлик гуруҳлар учун виза жараёнларини соддалаштириш тўғрисидаги Битим кучга кирди.

Мазкур Битим Эрон Ислом Республикаси Президентининг 14-16 сентябрь кунлари Ўзбекистонга расмий ташрифи доирасида имзоланган.

ТИВ Шартнома-ҳуқуқ департаменти маълумотига кўра, мазкур ҳужжат 11 моддадан иборат бўлиб, унинг кучга кириши икки мамлакат ўртасидаги дўстона муносабатларни янада мустаҳкамлаш, савдо-иқтисодий, туризм, фан ва илмий фаолият соҳаларидаги алоқаларни ривожлантиришга хизмат қилади.

https://t.iss.one/hudud_inform
⚡️⚡️Декабрдан БАА авиакомпанияси Ўзбекистонга парвозларни йўлга қўяди. Чипталар нархи 40 доллардан бошланади

Wizz Air Abu Dhabi авиакомпанияси хабарига кўра, 13 декабрдан бошлаб Абу-Даби — Самарқанд рейси йўловчиларни ташишни бошлайди.

Парвозлар ҳафтада икки марта — сешанба ва шанба кунлари амалга оширилади.

Учиш жадвали маҳаллий вақт билан:
Абу-Дабидан 6:30 да учиб, Самарқандга 10:45 да қўнади;
Самарқанддан 11:20 да учиб, Абу-Дабига 13:55 да қўнади.

Чипталар нархи 149 дирҳам (40 доллар ёки МБ амалдаги курси бўйича 443 минг сўм)дан бошланади.

Wizz Air Abu Dhabi авиакомпанияси бошқарувчи директори Майкл Берлуиснинг сўзларига кўра, парвозлар янги Airbus A321neo самолётида амалга оширилади.

https://t.iss.one/hudud_inform
📍Москва—Наманган—Москва авиақатнови бекор қилингани бўйича расмий хабар

13 октябрь куни Россиянинг Ямал авиакомпаниясининг бортида 220 йўловчи бўлган ҳаво кемаси Домодедово аэропортидан Наманганга учиши режалаштирилган эди.

Авиакомпания ушбу авиақатновни амалга ошириш учун назорат қилувчи орган — «Ўзавиация» агентлиги томонидан тегишли рухсат олмагани боис ушбу чартер авиақатнови амалга оширилмади.

https://t.iss.one/hudud_inform
Маданият вазирлиги ҳамда "Бўздағ фильм" кинокомпанияси ҳамкорликда суратга олинаётган "Мендирман Жалолиддин" номли кўп қисмли бадиий фильмнинг 2-фаслини ишлаш жараёнлари билан танишиш мақсадида вазирлик мутахассисларидан иборат ишчи гуруҳ аъзолари: Озоджон Юлдашев, Илёс Дадабоев, Фотих Джалалов, Бахром Усмоновлар 13 октябрь куни Туркиянинг Истанбул шаҳрига ташриф буюрди.

Ташриф давомида фильмни суратга олиш бўйича амалга оширилаётган ишлар юзасидан "Бўздағ фильм" кинокомпанияси директорининг биринчи ўринбосари Ҳакан Йилдирим ва бўлим мудири Фатих Курт билан муҳокама қилинди. Муҳокама давомида фильмни монтаж, дубляж ишларини жадаллаштириш ва унинг 2-фаслини суратга олиш жараёнларини якунлаш борасида таклифлар берилди.

https://t.iss.one/hudud_inform
Қувайтда ўтказилаётган 18 ёшгача бўлган спортчилар ўртасидаги енгил атлетика бўйича Осиё чемпионатида Шарифа Давронова олтин медални қўлга киритди.

Ҳамюртимиз уч ҳатлаб сакраш дастурида шахсий рекордини янгилаб, 6,06 метр натижа билан чемпионликка эришди. Ушбу йўналишда иштирок этган бошқа бир атлетимиз Хушноза Шавкатова 5,78 метр билан тўртинчи ўриндан жой олди.

https://t.iss.one/hudud_inform
Хорижий валюта олди-сотдисида чеклов ўрнатилмаган – Марказий банк

Ижтимоий тарммоқларда Ўзбекистон банклари чет эл валютасини сотиб олишга чеклов жорий қилгани, жумладан, йирик банклар ва филиалларда бу чеклов 1,5 минг долларни, кичикларида эса 500 долларни ташкил қилаётгани ҳақида хабарлар тарқалди.

Марказий банк: айни вақтда жисмоний шахслар томонидан тижорат банклари орқали чет эл валютасини сотиб олиш ва сотиш, шунингдек, пул ўтказмаларини амалга ошириш чекловларсиз амалга оширилмоқда.

Марказий банк томонидан ҳеч қандай чеклов ўрнатилмаган. Агар фуқароларимиз банкларда шундай фактларни аниқлаган бўлишса, ўша банк маъмуриятидан изоҳ сўрашлари мумкин.

Марказий банк мутахассислари томондан бундай кўрсатма бўлмаганини айтишди», – дейди Марказий банк матбуот котиби Акмал Назаров тижорат банкларининг ўз фаолиятларини ташкиллаштиришда мустақил эканлигини таъкидлаб.

«Нақд хорижий валютанинг вақтинча тақчиллиги тижорат банкларининг узоқдаги филиалларига нақд пул белгиларининг логистикаси билан боғлиқ бўлиши мумкин», –деб қўшимча қилди Назаров.

https://t.iss.one/hudud_inform
17 октябрь куни Ўзбекистоннинг шимолий ҳудудларига, 18−19 октябрда республиканинг қолган ҳудудларига совуқ ва нам ҳаво массалари кириб келади.

https://t.iss.one/hudud_inform
Шахслар бир нечта ЭРИ калитларига эга бўлиши мумкин

Янги тахрирдаги “Электрон рақамли имзо тўғрисида”ги қонун (ЎРҚ–793-сон, 12.10.2022 й.) Президент томонидан имзоланди

🔰 Қонун билан электрон рақамли имзодан фойдаланиш соҳасидаги муносабатлар тартибга солинади.

Электрон рақамли имзонинг ва қўлда шахсан қўйилган имзонинг бир хил аҳамиятга эга эканлиги эътироф этилди.

🏢 Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ЭРИдан фойдаланиш соҳасидаги ваколатли давлат органи этиб белгиланди.

📝 ЭРИ калитларини рўйхатга олиш маркази ҳамда шахслар ўртасидаги ЭРИдан фойдаланиш соҳасидаги муносабатлар шартнома асосида амалга оширилади.

🗓 ЭРИ калитини бериш ёки унинг сертификатини рўйхатга олиш бир иш кунидан ошмаслиги керак.

📁 ЭРИ калитига эга бўлган шахслар ЭРИ мавжуд бўлиши талаб қилинадиган давлат хизматларининг барча турларидан эркин фойдаланиш имкониятига эга бўлади.

🔢 Жисмоний ва юридик шахслар бир нечта ЭРИ калитларига эга бўлиши мумкин. Ҳар бир ЭРИ калитининг сертификатини рўйхатга олиш белгиланган тартибда алоҳида амалга оширилади.

🗓 ЭРИ калити сертификатининг амал қилиш муддати рўйхатга олинган пайтдан эътиборан 24 ойдан ошмаслиги керак. Бунда ЭРИнинг амал қилиш муддати икки мартадан кўп бўлмаган муддатга узайтирилиши мумкин.

🏢 Ўзбекистоннинг хориждаги фуқаролари, шунингдек чет эл жисмоний ва юридик шахслари ҳамда фуқаролиги бўлмаган шахслар ЭРИни консуллик муассасалари, шунингдек дипломатик ваколатхоналарнинг консуллик бўлимлари орқали олиши мумкин.

❗️Янги тахрирдаги қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан уч ой ўтгач кучга киради.

https://t.iss.one/hudud_inform