Hudud Inform
8.69K subscribers
18.3K photos
4.01K videos
19 files
14.1K links
Ушбу канал республикамиз ҳудудларидан:
- энг муҳим, ишончли хабарлар;
- аҳолининг муаммолари ва унинг ечимлари;
- расмий муносабатлар;
- ҳокимларнинг онлайн мурожаат ва брифинглари эълон қилинадиган ягона платформадир.

Мурожаат учун:
Download Telegram
2022-2023-ўқув йили учун рўйхатдан ўтган абитуриентлар сони ҳақида маълумот

(2022-йил 11-июл 18:00 ҳолатига)

👨‍💻 my.dtm.uz сайтида рўйхатдан ўтган (телефон рақамини авторизациядан ўтказган) абитуриентлар сони — 532 035 нафар. Шундан:

🔹 Таълим йўналишларини танлаганлар: 372 044 нафар (70 %);
🔹 Таълим йўналишларини танламаганлар: 159 991 нафар (30 %).

🏫 Тугатган таълим муассасаси маълумотларини киритганлар — 344 810 нафар. Шундан:

🔸 185 057 нафари — жорий йил битирувчилари;
🔸 159 753 нафари — аввалги йиллар битирувчилари.

Таълим йўналишларини танлаган абитуриентларнинг доимий яшаш ҳудуди бўйича тақсимоти:

1️⃣ Самарқанд вилояти — 45 907 нафар.
2️⃣ Тошкент вилояти — 41 268 нафар.
3️⃣ Қашқадарё вилояти — 39 237 нафар.
4️⃣ Фарғона вилояти — 35 746 нафар.
5️⃣ Андижон вилояти — 29 291 нафар.
6️⃣ Тошкент шаҳри — 27 729 нафар.
7️⃣ Сурхондарё вилояти — 27 475 нафар.
8️⃣ Наманган вилояти — 23 184 нафар.
9️⃣ Бухоро вилояти — 22 129 нафар.
🔟 Жиззах вилояти — 19 756 нафар.
1️⃣1️⃣ Хоразм вилояти — 18 800 нафар.
1️⃣2️⃣ Навоий вилояти — 16 790 нафар.
1️⃣3️⃣ Сирдарё вилояти — 14 272 нафар.
1️⃣4️⃣ Қорақалпоғистон Республикаси — 10 460 нафар.

https://t.iss.one/hudud_inform
Эртага 13-июл соат 11:00 да Марказий сайлов комиссиясининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтади

📃Мажлис кун тартибидан:

🔹 Ўзбекистон Республикаси референдумида хорижий давлатлар ва халқаро ташкилотлардан қатнашадиган кузатувчилар тўғрисидаги;

🔹 Ўзбекистон Республикасининг чет давлатлардаги дипломатик ва бошқа ваколатхоналари ҳузурида референдум ўтказувчи участка комиссияларини ташкил этиш тартиби тўғрисидаги;

🔹 Сиёсий партиялар, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ва фуқароларнинг ташаббускор гуруҳларидан кузатувчилар фаолияти тартиби тўғрисидаги;

🔹Референдум даврида оммавий ахборот воситалари вакилларини аккредитациядан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш масалалар ўрин олган.

▶️ Мазкур мажлис тафсилотларини Марказий сайлов комиссиясининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифалари орқали ҳамда YouTube платформаси орқали тўғридан-тўғри кузатиб боришингиз мумкин.

https://t.iss.one/hudud_inform
☝️ Таклиф этилаётган Конституциявий қонун лойиҳасида қандай ўзгартиш ва қўшимчалар мавжуд?

📑 Амалдаги Конституциянинг қайси моддаларига қандай ўзгартишлар киритилиши мумкин?

https://t.iss.one/hudud_inform
Шифокор саратонга олиб келадиган пишириқлардан огоҳлантирди

Кўп миқдорда ёғ қўшилган пишириқлар саломатлик учун хавфли бўлиб, саратон ривожланишига сабаб бўлиши мумкин.

Бу ҳақда россиялик диетолог Иван Алименко Sputnik радиосига берган интервюсида маълум қилган.

Ҳар қандай пишириқни сотиб олишдан олдин унинг таркибини диққат билан ўрганиш керак, энг хавфсиз маҳсулот ўсимлик ёғлари ва бошқа ёғлар қўшилмасдан ун ва сувдан иборат бўлган маҳсулотдир.

Ҳаддан ташқари ширин бўлган маҳсулотларга муккасидан кетиш ҳам саратон ривожланишига олиб келиши мумкин.

«Ушбу маҳсулотларнинг юқори калорияли таркиби фонида семириб кетиш хавфи. Ортиқча вазн ҳам жуда кўп акс таъсирга эга. Булар қандли диабет, гипертензия, атеросклероз ва шунга ўхшаш касалликлар. Бундан ташқари, холестериннинг кўпайиши, яъни қонда юқори зичликдаги ёғларнинг кўпайиши бўлиши мумкин», - дея огоҳлантирди эксперт.

https://t.iss.one/hudud_inform
🏫 Қонунчиликка кўра, мактабларнинг 1-синфига болалар улар етти ёшга тўладиган йилда қабул қилинади.

🗓 Шунга кўра, 2022/2023 ўқув йилида 1-синфга 2015 йил 31 декабрга қадар туғилган болалар қабул қилинади.

Шунингдек, 6 ёшдан 7 ёшгача бўлган болалар бошланғич таълимга бир йиллик мажбурий тайёрланади.

https://t.iss.one/hudud_inform
Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасидаги чегара божхона пункти фаолияти қайта тикланди

Ўзбекистон ва Қозоғистонни боғлайдиган «Малик» ва «Оқолтин» чегара божхона пунктлари фаолияти 12 июль кунидан бошлаб қайта тикланди.

Сирдарё вилояти божхона бошқармаси «Сирдарё» чегара божхона постининг «Малик» (Қозоғистон томонидан — «Сирдарё») ва «Оқолтин» (Қозоғистон томонидан — «Целинный») чегара божхона пунктлари фаолияти пандемия сабабли 2020 йил март ойидан бошлаб вақтинча тўхтатилган эди.

Мазкур чегара божхона пунктларининг иш фаолияти фақат куннинг ёруғ вақтида фаолияти олиб бориб, ушбу пунктлар орқали енгил турдаги автотранспорт воситалари ва фуқаролар божхона назорати ва расмийлаштирувидан ўтказилмоқда.

https://t.iss.one/hudud_inform
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Евроосиё иқтисодий комиссияси Ҳайъати раиси Михаил Мясниковични қабул қилди.
Евроосиё иқтисодий иттифоқи доирасида, энг аввало, савдо, саноат кооперацияси, транспорт ва логистика, инновациялар, миграция ва туризм соҳаларидаги ўзаро ҳамкорликнинг устувор йўналишлари кўриб чиқилди.
Қўшма Ишчи гуруҳнинг навбатдаги йиғилишини ўтказишга келишиб олинди.

Президент Республики Узбекистан Шавкат Мирзиёев принял председателя Коллегии Евразийской экономической комиссии Михаила Мясниковича.
Рассмотрены приоритетные направления взаимовыгодного сотрудничества в рамках Евразийского экономического союза, прежде всего в сферах торговли, промышленной кооперации, транспорта и логистики, инноваций, миграции и туризма.
Достигнута договоренность о проведении очередного заседания совместной Рабочей группы.

#Mirziyoyev #qabul #YeOII #hamkorlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
6 ой давомида ЙПХ томонидан қидирувдаги 300 дан ортиқ транспорт ва 10 нафарга яқин шахс ушланиб, қарийб 2 кг гиёҳвандлик воситаси айланмасига чек қўйилди

https://t.iss.one/hudud_inform
Президент Шавкат Мирзиёев Бирлашган Араб Амирликлари билан ҳамкорликда энергетика соҳасида амалга оширилаётган йирик лойиҳаларга оид тақдимот билан танишди.
Мутасаддилар лойиҳаларнинг ҳозирги ҳолати ва йил якунигача мўлжалланган чора-тадбирлар юзасидан ахборот берди.
Давлатимиз раҳбари бу лойиҳалар энергетика тизими барқарорлигига ҳамда иқтисодиёт тармоқларига инвестиция оқими янада кўпайишига замин яратишини таъкидлади.

Президент Шавкат Мирзиёев ознакомился с презентацией о крупных энергетических проектах, реализуемых в партнерстве с Объединенными Арабскими Эмиратами.
Ответственные лица представили информацию о текущем состоянии проектов и мероприятиях, запланированных до конца года.
Глава государства отметил, что данные проекты создадут основу для устойчивости энергосистемы и дальнейшего увеличения притока инвестиций в отрасли экономики.

#Mirziyoyev #yigilish #energetika #BAA

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
📢 13 июль, чоршанба куни АОКАда ўтказилиши режалаштирилган тадбирлар:

📍Брифинг

● Мавзу:
Вазирлар Маҳкамасининг қарорига кўра суғурта фаолияти классификатори кенгайтирилганлиги юзасидан
● Вақти: 14:00
● Иштирок этади: Ботир Усмоналиев, Суғурта бозорини ривожлантириш агентлиги директори ўринбосари

〰️〰️〰️
📍Матбуот анжумани

● Мавзу:
Саноат хавфсизлиги давлат қўмитасининг 2022 йил 1-ярим йиллигидаги фаолияти якунлари таҳлили
● Вақти: 16:00
● Иштирок этади: Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси раҳбарияти

Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
Махсус иқтисодий зоналарнинг иштирокчиларига фойда солиғи бўйича имтиёз бериш муддатлари белгиланди

“Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига қўшимча ва ўзгартишлар киритиш тўғрисида”ги Қонун (ЎРҚ–783-сон, 12.07.2022 й.) Президент томонидан имзоланди

🔰Киритилган қўшимчалар билан махсус иқтисодий зоналарнинг иштирокчиларига фойда солиғи бўйича имтиёз бериш муддатлари белгиланди. Унга кўра, имтиёз муддати инвестиция ҳажмига қараб:

🔹3 млн АҚШ долларидан – 5 млн АҚШ долларигача инвестиция учун – 3 йил;
🔹5 млн АҚШ долларидан – 15 млн АҚШ долларигача инвестиция учун – 5 йил;
🔹15 млн АҚШ доллари ва ундан кўп инвестициялар учун –10 йил муддатга фойда солиғидан озод қилинади.

🗓 Мазкур муддатлар ишлаб чиқариш объекти фойдаланишга қабул қилинган санадан ҳисобланади.

Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

https://t.iss.one/hudud_inform
Эрон парламенти аъзолари Ўзбекистонга келди

Эрон Исломий Кенгаш Мажлисининг раиси Муҳаммад Боқир Қолибоф бошчилигидаги делегация Ўзбекистонга расмий ташриф билан келди ва Олий Мажлис Қонунчилик палатаси спикери Нуриддинжон Исмоилов билан учрашди.

Учрашувда Ўзбекистон-Эрон ўртасидаги парламентлараро ҳамкорлик алоқаларини кенгайтириш, уни янги мазмун билан бойитиш, норма ижодкорлиги соҳасида тажриба алмашиш масалалари муҳокама қилинди.

https://t.iss.one/hudud_inform
Марказий банк 2022 йилнинг 15 июлидан бошлаб номинал қиймати 200 000 сўм бўлган банкнот кўринишидаги янги пул белгиларини муомалага чиқарилиши тўғрисида қарор қабул қилинганлигини маълум қилди.

https://t.iss.one/hudud_inform
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Самарқанд_вилояти

Самарқанд – ер юзининг сайқали, Шарқ гавҳари

📹
Видеолавҳа Самарқанд вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати томонидан тақдим этилди.

https://t.iss.one/hudud_inform