Hudud Inform
8.4K subscribers
18.5K photos
4.11K videos
19 files
14.4K links
Ушбу канал республикамиз ҳудудларидан:
- энг муҳим, ишончли хабарлар;
- аҳолининг муаммолари ва унинг ечимлари;
- расмий муносабатлар;
- ҳокимларнинг онлайн мурожаат ва брифинглари эълон қилинадиган ягона платформадир.

Мурожаат учун:
Download Telegram
Агриппина Шин Париждаги Таълим бўйича Саммит доирасида ЮНИСЕФ ижрочи директори Кетрин Рассел билан учрашди

Мактабгача таълим вазирлиги ахборот хизмати хабар беришича, Кетрин Рассел шу йилнинг 14-16 ноябрь кунлари Тошкент шаҳрида бўлиб ўтадиган “Кичик болаларни таълим ва тарбиялаш бўйича II-Жаҳон конференцияси”га таклиф этилди.

Кетрин Рассел Ўзбекистон ҳукумати томонидан мактабгача таълимнинг аҳамиятини халқаро миқёсда тарғиб этиш бўйича кўрилаётган чора-тадбирларни юқори баҳолади ва Тошкентда глобал конференция таклиф этилгани учун миннатдорлик билдирди.

https://t.iss.one/hudud_inform
Малайзия туристик компаниялари вакиллари диёримизга ташриф буюришди

Аввалроқ Бош вазир ўринбосари, туризм ва маданий мерос вазири Азиз Абдуҳакимов Малайзиянинг туризм, санъат ва маданият вазири Нанси Шукри билан Озарбайжондаги Ислом ҳамкорлик ташкилотининг конференцияси доирасида учрашганди. Мазкур учрашувда Малайзиядан доимий равишда зиёратчилар сафарини ташкиллаштириш борасида келишиб олишганди.

Туризм ва маданий мерос вазирлиги қўллаб-қувватлаши остида маҳаллий ҳамда Малайзия туристик компаниялари ўртасида Б2Б учрашувлари ўтказиш, туристик дастурлар тақдимоти ҳамда мамлакатимизда ташкил этилган янги туристик маршрутлар бўйлаб инфотур ташкил этилиши кўзда тутилган.

https://t.iss.one/hudud_inform
#Инфографика

⚡️ Очиқ танлов асосида 35 минг нафардан ортиқ фуқаро давлат хизматига қабул қилинди

Бугунги кунга келиб 905 мингдан ортиқ номзод вакант лавозимлар очиқ танловларида қатнашди.

https://t.iss.one/hudud_inform
Тошкент шаҳрида ўтказилаётган EPS-Topik тест имтиҳони ҳақида

Корея Республикасида вақтинча меҳнат фаолиятини амалга ошириш истагидаги фуқаролар учун Тошкент шаҳрида 2022 йил 2 июнь куни бошланган EPS-Topik тест имтиҳони 15 июль кунига қадар бўлиб ўтиши режалаштирилган.

Мамлакатимизда 9 июль куни Қурбон ҳайити байрами нишонланиши муносабати билан 4 кунлик дам олиш куни белгиланди.

Корея Республикаси Инсон ресурсларини ривожлантириш хизмати талабларидан келиб чиқиб, 11 июль (душанба) ва 12 июль (сешанба) кунлари белгиланган тартибда ва вақтда тест имтиҳонлари ўтказилишини эслатиб ўтамиз.

https://t.iss.one/hudud_inform
Ўзгидромет 15 июль куни республиканинг кўплаб ҳудудларида ҳаво ҳарорати юқори нуқтаси +40 даража ва ундан юқори бўлишини прогноз қилди.

15 июль
куни Туркманистон марказидаги паст босимли иссиқ ва қуруқ ҳаво сектори чекка қисми республикага чуқурроқ кириб келади. Бу пайтда Бухоро, Навоий, Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво ҳарорати +43 даражага, Тошкент, Сирдарё ва Жиззах вилоятларида +41 даражага кўтарилади.

Соҳа мутахасис синоптиклари
Фарғона водий вилоятларида ҳам бу куни максимал ҳаво ҳарорати қарийиб +40 даражага етишини прогноз қилишмоқда.

https://t.iss.one/hudud_inform
Қорақалпоғистонлик абитуриентлар учун қабул муддати узайтирилади

Хабар берганимиздек, бугун ОТМнинг чет тилидан касбий (ижодий) имтиҳон ўтказиладиган таълим йўналишлари ҳамда академик лицейларга қабулнинг сўнгги куни.

Ҳозирда Қорақалпоғистон ҳудудида интернет тизимида айрим техник носозликлар туфайли ҳужжатларни онлайн топширишда узилишлар кузатилмоқда.

Бу жараён ҳукумат томонидан тўлиқ назоратга олинган бўлиб, ҳозирда ҳужжат топширишга улгура олмаган қорақалпоғистонлик ёшлар учун онлайн рўйхатдан ўтиш муддати узайтирилиши кутилмоқда.

https://t.iss.one/hudud_inform
Aмерикалик қонунчиқарувчилар Қорақалпоғистондаги воқеалар бўйича AҚШ Конгрессига ҳисобот тақдим этади

Конгрессмен Стив Чаботнинг айтишича, AҚШ Ўзбекистоннинг кенг қамровли, очиқ ва ишончли тергов ўтказиш ниятини олқишлайди. Чабот AҚШ Конгрессидаги “Ўзбекистон бўйича Кокус” аъзоси ва Марказий Осиё бўйича қуйи қўмита ҳамраиси сифатида Қорақалпоғистондаги вазиятни яқиндан кузатаётганини ва ҳукуматнинг уни нормаллаштиришга қаратилган саъй-ҳаракатларини қўллаб-қувватлашини айтди.

Шу билан бирга, “Ўзбекистон бўйича Кокус” аъзолари AҚШ Конгрессига Қорақалпоғистонда содир бўлган воқеалар бўйича холис маълумотни ўз ичига олган расмий ҳужжат (“Congressional Record”) тақдим этишга тайёр эканликларини маълум қилдилар. Ушбу ҳужжат барча сенаторлар ва конгрессменлар офисларига тарқатилади.

https://t.iss.one/hudud_inform
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Тоғли ҳудудларга ташриф буюрувчи фуқаролар билан тарғиботлар ўтказилиб, уларнинг хавфсизлигини таъминлаш чоралари кўрилмоқда

https://t.iss.one/hudud_inform
Янги интенсив тутзорлар барпо этишни қўллаб-қувватлаш мақсадида:

▫️пиллачилик ва тутчилик ташкилотларига тутзорларда томчилатиб суғориш тизимини жорий этиш харажатларининг бир қисмини қоплаш учун янгидан ташкил этилган тутзорларнинг ҳар бир гектарига 8 миллион сўмгача;
▫️майдони 35 гектардан зиёд тутзорларда сув чиқариш учун бурғуланган қудуқни, дарёлар, каналлар ва бошқа сув ҳавзаларидан сувни тортиш учун насос станциясини қуришга 120 миллион сўмгача субсидия берилади.

https://t.iss.one/hudud_inform
Бугун Президент ҳузурида туман ва шаҳарларда ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлар самарадорлигини Самарқанд вилояти мисолида ўрганиш натижалари юзасидан йиғилиш ўтказилади.

Сегодня Президент проведет совещание по рассмотрению результатов изучения эффективности социально-экономических реформ на примере Самаркандской области.

Facebook|Instagram|Twitter
🔰 “Lаbоr-migrаtiоn” дастурий мажмуасида рўйхатдан ўтган ва ташкиллаштирилган меҳнат миграциясига кетаётган фуқароларга:

🔸хорижий тиллар ва (ёки) касб бўйича малака имтиҳонларини топшириш билан боғлиқ харажатларини қоплаш учун – БҲМнинг 3 бараваригача (900 минг сўмгача);
🔸йўл чиптасини харид қилиш билан боғлиқ харажатлар учун – БҲМнинг 2 бараваригача (600 минг сўмгача);
🔸“ишчи виза”ни расмийлаштириш харажатларини қоплаш учун – БҲМнинг 5 бараваригача (1,5 млн сўмгача) компенсация тўланади.

https://t.iss.one/hudud_inform
Ўзбекистон делегацияси Россия Федерациясига ташриф буюради

Ташқи ишлар вазирлигининг хабар беришича, жорий йилнинг 11-12 июль кунлари ташқи ишлар вазири в.б. Владимир Норов бошчилигидаги Ўзбекистон Республикаси делегацияси Россия Федерациясига ташриф буюради.

Хабарда айтилишича, ташриф доирасида Россия парламенти, Ташқи ишлар вазирлиги ва бошқа идораларда қатор учрашувлар ва музокаралар ўтказилиши режалаштирилган.

Шунингдек, дастурда россиялик экспертлар, ватандошлар, ўзбек диаспораси ва оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирокида давра суҳбати уюштирилиши ҳам кўзда тутилган.

https://t.iss.one/hudud_inform
Ижтимоий тармоқларда банкоматлардан нақд пул ечишда оширилган комиссия тўловлари тўғрисидаги хабарлар бўйича Марказий банк муносабати

🔸Бугун, 2022 йилнинг 11 июль куни тушликдан кейин, ижтимоий тармоқларда айрим банкоматлардан нақд пул ечишда ечилаётган нақд пул миқдоридан келиб чиқиб 3 фоизгача комиссия тўловлари олинаётганлиги тўғрисида хабарлар тарқалди.

🔸Марказий банк ушбу ҳолат юзасидан қуйидагиларни маълум қилади:

🔸Биринчи навбатда, байрам кунлари муносабати билан республика ҳудудидаги 9500 дан ортиқ банкоматларнинг узлуксиз ишлаши ва етарли миқдорда нақд пуллар билан таъминлаш чоралари кўрилган.

🔸Банкоматлардан нақд пул ечиш учун комиссия тўловлари тижорат банклари томонидан банкоматга хизмат кўрсатиш харажатларидан келиб чиқиб мустақил белгиланади ва бугунги кунда 1 фоиздан ошмайди.

🔸Айрим тижорат банки томонидан алоҳида бир банкоматда эксперимент тариқасида табақалашган юқори комиссия тўлови ўрнатилган бўлса, эркин бозор шароитида бу ўзини оқламайди. Зеро, бошқа банкоматларда комиссия тўлови 1 фоиз ёки ундан паст қилиб белгиланганлиги сабабли истеъмолчилар арзон хизматидан фойдаланишни афзал кўради.

🔸Ҳурматли ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари, Сиздан маълумотларни тарқатишда уларнинг ҳақиқийлигини ҳамда тизимдаги хизматлар кўламига таъсирини инобатга олишингизни сўраймиз.

https://t.iss.one/hudud_inform
Президент ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларнинг ҳудудлардаги натижадорлиги бўйича йиғилиш ўтказди.
Йиғилишда туман ва шаҳарларда ислоҳотларнинг самарадорлиги, аҳоли ва тадбиркорлар кўтарган долзарб масалалар атрофлича таҳлил қилиниб, таклифлар билдирилди.
Давлатимиз раҳбари барча ислоҳотларни пастдаги бўғинларга боғлаб, уларни авваламбор аҳоли фаровонлигини оширишга қаратиш лозимлигини алоҳида таъкидлади.

Президент провел совещание по результативности социально-экономических реформ в регионах.
На совещании всесторонне проанализирована эффективность реформ в районах и городах, актуальные вопросы, поднятые населением и предпринимателями, высказаны предложения.
Глава государства особо отметил необходимость доведения всех реформ до низового уровня, нацелив их в первую очередь на повышение благосостояния населения.

#Mirziyoyev #yigilish #islohotlar #natijadorlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Эрталаб оч қоринга ичилган сув энг яхши шифодир

Қандли диабет, семизлик, гормонал мувозанат, артрит, аритмия, мигрен, буйрак етишмовчилиги каби касалликлардан халос бўлишга ёрдам беради.

🚰Эрталаб бир стакан сув ичакларни тозалашга, ошқозон ости бези ва ошқозон ишини нормаллаштиришга ёрдам беради.

Уйғонганингиздан сўнг дарҳол бир стакан илиқ тоза сув ичинг. Ҳожатдан сўнг яна 1 стакан сув ичинг, кейин нонушта қилинг!

Бунда ошқозон ювилади ва кун давомида ўзингизни қувноқ ва тетик ҳис қиласиз.

https://t.iss.one/hudud_inform