Hudud Inform
8.69K subscribers
18.3K photos
4.01K videos
19 files
14.1K links
Ушбу канал республикамиз ҳудудларидан:
- энг муҳим, ишончли хабарлар;
- аҳолининг муаммолари ва унинг ечимлари;
- расмий муносабатлар;
- ҳокимларнинг онлайн мурожаат ва брифинглари эълон қилинадиган ягона платформадир.

Мурожаат учун:
Download Telegram
Тўпаланг сув омборининг мустаҳкамлигига зиён етмаган

Ижтимоий тармоқларда Тўпаланг сув омборида сув чиқаётганлиги тўғрисида маълумотлар тарқалди ушбу ҳолат бўйича қуйидагиларни маълум қиламиз.

Бугун 22 июнь куни соат 08:14ларда Тўпаланг сув омборидан чиқаётган сув кескин кўтарилган, Тўпаланг ГЭС сув омбор лойихаси қуввати 400 млн.м.куб, амалда 378,87 млн. м.кубни ташкил этмоқда. Сув ташламаси режавий 70 м.куб.сек. 2022 йил 22 июнь куни хозирга вақтда 110 м.куб сек.ни ташкил этмоқда.

Сув омборининг мустаҳкамлигига зиён етмаган, айни вақтда чиқарилаётган сув хажмини камайтириш ишлари олиб борилмоқда.

https://t.iss.one/hudud_inform
💧"Ўзбекгидроэнерго": Тўғон билан боғлиқ муаммо мавжуд эмас. Хавотирга ўрин йўқ!

Айни вақтда ижтимоий тармоқларда Сурхондарё вилоятида жойлашган “Тўполанг сув омбори” тўғони сув қўйиб юборгани ва атрофни сув босганлиги тўғрисидаги асоссиз (фейк) маълумотлар тарқатилмоқда.

“Ўзбекгидроэнерго” АЖ мазкур воқеа юзасидан қуйидагиларни маълум қилади:

Ҳозирда Тўполанг сув омбори қошида барпо этилган Тўполанг ГЭСда 2-компонент модернизация лойиҳаси амалга оширилаётгани муносабати билан босимли қувурда синов ишлари ўтказилган вақтда босим қувури тўсини орқали 40 м3 сув чиққан.

Тўғон билан боғлиқ муаммо мавжуд эмас. Хавотирга ўрин йўқ!

Айни пайтда ушбу носозлик тўлиқ бартараф этилди. 40 м3 сув тўлиқлигича каналга йўналтирилди.

Юртдошларимиздан турли мазмундаги асоссиз хабарларга ишномасликни, ортиқча ваҳимага берилмасликни сўраймиз.

https://t.iss.one/hudud_inform
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
"Тўпаланг ГЭС" УК директори Асрор Улуғовнинг Тўполанг сув омборидаги ҳолат юзасидан баёноти

https://t.iss.one/hudud_inform
Давлат ташрифи билан мамлакатимизда бўлиб турган Озарбайжон Президенти Илҳом Алиев Хоразм вилоятига келди. Уни Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев кутиб олди.
Икки давлат байроқлари, гуллар билан безатилган Урганч халқаро аэропортида миллий қўшиқ ва рақслар ижро этилди.
Ташриф чоғида Хива шаҳрини зиёрат қилиш режалаштирилган.

Президент Азербайджана Ильхам Алиев, находящийся в нашей стране с государственным визитом, прибыл в Хорезмскую область. Его встретил Президент Узбекистана Шавкат Мирзиёев.
В международном аэропорту Ургенча, украшенном государственными флагами двух стран и цветами, исполнены национальные песни и танцы.
Лидеры ознакомятся с достопримечательностями Хивы.

#Mirziyoyev #tashrif #Ozarbayjon #Xorazm

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Энергетика вазирлиги ижтимоий тармоқларда Тўпаланг ГЭСи ҳақида тарқалган ҳолат юзасидан қуйидагиларни маълум қилади.

Бугунги кунда Тўпаланг ГЭСда модернизация қилиш ва ГЭС қувватини 30 МВтдан 175 МВтга ошириш лойиҳаси амалга оширилмоқда. Дастлабки маълумотларга кўра, модернизация жараёнида босимли сув қувурига ўрнатилган вақтинчалик тиқиннинг шикастланиши натижасида сониясига 40 куб метр сув сизиб чиққан.

Таъкидлаш керакки, дарёнинг сув ўтказиш қобилияти сониясига 600 куб метрни ташкил этади. Сув сизиб чиқиш вақтида сув сарфи сониясига 160 кубометргача кўтарилган.

Ҳозирда босимли қувурдан сув сизиб чиқиш тўхтатилган. Шуни маълум қиламизки, бу ҳолат тўғон ҳолатига ҳеч қандай таъсир қилмаган ва Тўпаланг сув омбори тўғонига шикаст етмаган.

Айни пайтда “Ўзбекгидроэнерго” АЖ бошқаруви раиси ҳодиса сабабларини ўрганиш ва бундай ҳолатларнинг олдини олиш чораларини кўриш мақсадида воқеа жойига етиб борган.

Фуқаролардан ҳар қандай баҳсли масалада фақат расмий маълумотлардан фойдаланишларини сўраймиз.

Ҳодиса жойидан қўшимча маълумот бериб борилади, дейилади хабарда.

https://t.iss.one/hudud_inform
Ўзбекистон ва Озарбайжон Президентлари Ичан қалъада

Президенты Узбекистана и Азербайджана - в Ичан кале

Facebook|Instagram|Twitter
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ва Озарбайжон Президенти Илҳом Алиев Хива шаҳрига ташриф буюрди.
Давлат раҳбарлари Ота дарвозадан кириб, Кўк минора, Кўҳна арк саройи, Шерғозихон мадрасаси, Жума масжиди, Тош ҳовлини томоша қилди, Алломалар музейи билан танишди.
Хоразмча қўшиқ ва рақслар ижроси меҳмонларга кўтаринки кайфият бахш этди.
Президентлар Ичан қалъа яқинидаги Нуриллабой саройини ҳам бориб кўрди.

Президент Узбекистана Шавкат Мирзиёев и Президент Азербайджана Ильхам Алиев посетили город Хиву.
Главы государств вошли в комплекс через главные ворота "Ата-дарваза", посетили Кальта-минар, дворец Куня-арк, медресе Шергазихана, Джума-мечеть, дворец Тошовли, Музей ученых.
Гостям представлена концертная программа, в которую вошли хорезмские песни и танцы.
Президенты также посетили дворец Нуруллабая рядом с Ичан-калой.

#Mirziyoyev #tashrif #Ozarbayjon #Xiva

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#муносабат

📖 Конституцион ўзгартиришларда инсон қадри миллий давлатчилигимизга хос хусусиятлардан келиб чиққан ҳолда таъминланиши кафолатланади

Мухтабар Ҳусанова, Комиссия аъзоси, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати:

〰️〰️〰️
🎤 «Президентимиз таклифларида энг устувор ғоя — инсон қадри, инсоний ҳуқуқ ва эркинликларни, манфаатларни самарали таъминлаш ва бунда энг аввало, миллий давлатчилигимиз тажрибаси, ўзлигимизга хос бўлган хусусиятлардан келиб чиққан ҳолда ёндашишга алоҳида эътиборга қаратилган.

Шунингдек, мулк масаласига яна бир карра эътибор қаратилиши, хусусий мулкнинг ҳимоя қилиниши ва кафолатланиши ҳам муҳим аҳамият касб этади».

https://t.iss.one/hudud_inform