Hudud Inform
8.66K subscribers
18.4K photos
4.01K videos
19 files
14.1K links
Ушбу канал республикамиз ҳудудларидан:
- энг муҳим, ишончли хабарлар;
- аҳолининг муаммолари ва унинг ечимлари;
- расмий муносабатлар;
- ҳокимларнинг онлайн мурожаат ва брифинглари эълон қилинадиган ягона платформадир.

Мурожаат учун:
Download Telegram
“Яна бир масала – экспортга маҳсулот ишлаб чиқаришда ташқи бозорлар талабларидан келиб чиқишимиз шарт.

Бунда, ишлаб чиқарилаётган ҳар бир маҳсулот хорижий стандартларга жавоб бериши, бозор ва истеъмолчи талабларига мос келиши асосий талаб бўлади”, деди Президент йиғилишда.

Шу муносабат билан икки ой муддатда хорижий мамлакатларнинг тажрибали компанияларига 1 тадан саноат зоналарини бошқарувга бериш ҳамда хорижий инвесторларни жалб қилиш бўйича таклиф киритиш топширилди.

Йиғилиш якунида мавзу юзасидан мутасаддилар ва ҳудудлар раҳбарларининг ҳисоботи эшитилди.

https://t.iss.one/hudud_inform
7 646 та маҳаллада раислар сайланди: раисларнинг 4 901 нафари — биринчи маротаба сайланган, 2 742 нафари — амалдаги раислар

https://t.iss.one/hudud_inform
Махсус иқтисодий ва кичик саноат зоналари ташкил қилиш, уларни зарур инфратузилма билан таъминлаш чора-тадбирлари бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказилди.
Бунинг учун 1 триллион 500 миллиард сўм ёки 2021 йилга нисбатан 2 баравар кўп маблағ ажратилиши белгиланди.
Шу пайтгача саноат зоналаридаги ерлар аукционга ҳокимлик томонидан қўйилар эди. Энди инвестиция мажбуриятлари белгиланиб, мазкур зоналарнинг дирекциялари томонидан чиқарилади.

Состоялось видеоселекторное совещание по организации специальных экономических и малых промышленных зон, обеспечению их инфраструктурой.
Определено, что на эти цели в нынешнем году будет выделено 1 триллион 500 миллиардов сумов или в два раза больше средств, чем в 2021 году.
До сих пор земли в промышленных зонах выставлялись на аукцион хокимиятами. Отныне они будут выставляться дирекциями промзон с определением инвестиционных обязательств.

#Mirziyoyev #videoselektor #sanoat #infratuzilma

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
📢 27 май, жума куни АОКАда ўтказилиши режалаштирилган брифинглар:

〰️〰️〰️
📍Мавзу: Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси ташкил этилганлигининг 5 йиллиги муносабати билан ўтган давр сарҳисоби: ижро ва самара
● Вақти: 12:00
● Иштирок этади: Фаррух Тошпўлатов, Бюро ахборот хизмати раҳбари

〰️〰️〰️
📍Мавзу: Тижорат банкларидан кредит олиш билан боғлиқ масалаларда аҳолидан тушган саволлар юзасидан
● Вақти: 14:00
● Иштирок этади: Ҳадия Абдуллаева, Ўзбекистон Банклари ассоциацияси ахборот хизмати раҳбари

〰️〰️〰️
📍Мавзу: Келажак лидерлари - истиқболли ёш давлат хизматчилари
● Вақти: 16:00
● Иштирок этади: Севара Зокирова, Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги ахборот хизмати раҳбари

〰️〰️〰️
🎤 Саволларни @Rasmiy_aloqabot га жўнатинг. ОАВ ходимлари таклиф этилади.

https://t.iss.one/aoka_uz
Қўқонда белбоғли кураш бўйича Ўзбекистон Президенти соврини учун жаҳон чемпионатининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди

Қўқон шаҳрида белбоғли кураш бўйича 2005-2006 йилларда туғилган ўсмирлар ва қизлар ўртасида Ўзбекистон Президенти соврини учун жаҳон чемпионати старт олди.

Бугун шаҳарнинг Ўрда майдонида 20 дан зиёд мамлакатлардан келган спортчилар ва мураббийлар иштирокида тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди. Тадбирни вилоят ҳокимининг ўринбосари Хуршиджон Аҳмедов очиб берди.

Мусобақа Фарғона вилояти ҳокимлиги, Спортни ривожлантириш вазирлиги, Жаҳон белбоғли кураш ассоциацияси, Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси ва Ўзбекистон белбоғли кураш федерацияси ҳамкорлигида ташкил этилмоқда.

Муқимий номидаги маданият ва истироҳат боғида бўлиб ўтадиган мазкур чемпионатда юртимиз вакилларидан ташқари Россия, Беларусь, Молдова, Грузия, Озарбайжон, Руминия, Исроил, Ҳиндистон, Мўғулистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон каби давлатлардан қарийб 300 нафар спортчилар иштирок этмоқда. Ўсмирлар 11 та вазн тоифаларида беллашса, қизлар 7 та вазнда ғолиблик учун баҳсга киришишди.

https://t.iss.one/hudud_inform
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Янгиликлар 24 | Чимбойлик болалар Навоийда шифо топишди

https://t.iss.one/hudud_inform
Президент Шавкат Мирзиёев раислигида бўлиб ўтган видеоселектор йиғилишида ҳудудлардаги саноат зоналари ва йирик инвестиция лойиҳалари билан боғлиқ масалалар муҳокама қилинди ҳамда амалга оширилиши лозим бўлган устувор вазифалар белгиланди.

https://t.iss.one/hudud_inform
🚗 4 ойда 734 та электромобиль импорт қилинди

🏢 Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2022 йилнинг январь-апрель ойларида Ўзбекистон 10 та хорижий давлатдан қиймати 21,8 млн. АҚШ долларига тенг бўлган 734 та электромобиль импорт қилган.

Электромобиль импорти 2021 йилнинг мос даврига нисбатан 594 тага ёки 5,2 баробарга ошган.

🚗 2022 йилнинг дастлабки 4 ойида Ўзбекистон асосан қайси давлатлардан электромобилларни импорт қилган?

🚙 Хитой – 654 та
🚙 БАА – 40 та
🚙 Германия – 17 та
🚙 Гонконг – 10 та
🚙 Литва – 6 та
🚙 Эстония – 2 та
🚙 Корея – 2 та

https://t.iss.one/hudud_inform
Ижтимоий тармоқларда фойдаланилган электр энергиясининг 200 кВтдан ортган қисми учун 7500 сўмдан тўловлар амалга оширилади, мазмунида тарқалган хабар мутлақо ёлғон

Айрим ижтимоий тармоқларда “1 ой давомида фойдаланилган электр энергиясининг 200 кВтдан ортган қисми учун фойдаланилган ҳар бир кВт электр энергиясига 7500 сўм миқдорида тўловлар амалга оширилади” мазмунида хабар тарқатилмоқда.

Ҳурматли истеъмолчилар, ушбу маълумот мутлақо ёлғон ҳисобланиб, бу каби тасдиқланмаган хабарларга ишонмаслигингиз сўралади.

https://t.iss.one/hudud_inform
Айрим ҳудудларда, шунингдек пойтахт Тошкентда ҳам шамол тезлиги кучаймоқда

❗️Барча ҳайдовчилардан йўлларда эҳтиёткор бўлишларини, транспорт воситаларини дарахт ёки кучли шамолга чидамсиз воситалар яқинида қолдирмасликларини сўраймиз.

https://t.iss.one/hudud_inform
“Ўзбекнефтгаз” АI-80 маркали автомобиль бензини нархининг ошиш сабабларини маълум қилди

Жаҳон бозорида Brent маркали нефть нархининг ўзгариши бутун дунёдаги бензин ва бошқа нефть маҳсулотларининг нархларини ўсиши ёки тушишига таъсир этувчи муҳим омил ҳисобланади.

👉Батафсил

https://t.iss.one/hudud_inform
Қўқон шаҳрида белбоғли кураш бўйича Ўзбекистон Президенти соврини учун жаҳон чемпионати якунланди

Унда Россия, Мўғулистон, Озарбайжон, Беларусь, Исроил, Грузия, Ҳиндистон, Молдова, Руминия, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон каби дунёнинг 20 га яқин давлатидан 182 нафар энг кучли ёш спортчилар қатнашди.

Чемпионатда ўсмирлар 11 та вазн тоифаларида, қизлар 7 та вазнда ғолиблик учун баҳс олиб боришди. Натижаларга кўра, умумжамоа сифатида Ўзбекистон 1-ўринни, Тожикистон 2-ўринни ҳамда Қирғизистон 3-ўринни эгаллади.

👉Батафсил

https://t.iss.one/hudud_inform