Hudud Inform
8.65K subscribers
18.4K photos
4.01K videos
19 files
14.1K links
Ушбу канал республикамиз ҳудудларидан:
- энг муҳим, ишончли хабарлар;
- аҳолининг муаммолари ва унинг ечимлари;
- расмий муносабатлар;
- ҳокимларнинг онлайн мурожаат ва брифинглари эълон қилинадиган ягона платформадир.

Мурожаат учун:
Download Telegram
Президент ҳузурида мактаб таълимидаги ислоҳотларнинг бориши муҳокама қилинди.
Халқ таълими вазири шу борадаги ишлар ва келгуси ўқув йилига мўлжалланган режалар тўғрисида ҳисобот берди.
Давлатимиз раҳбари янги дарсликлар яратиш, педагогик таълимни трансформация қилиш, ўқитувчиларнинг касбий маҳоратини ошириш, мактабдан ташқари таълимни ривожлантириш бўйича кўрсатмалар берилди.

https://t.iss.one/hudud_inform
Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бугун Андижон шаҳридаги Ёшлар марказида «Central Asia – 2022: Фан, таълим, маданият ва бизнесда Интернет ва ахборот-кутубхона ресурслари» ХV Халқаро конференцияси ўз ишини бошлади.

📹 Халқаро тадбирнинг биринчи кунида ўтказилган ялпи мажлис, китоблар тақдимоти ва шўъба фаолиятидан лавҳалар.

https://t.iss.one/aoka_uz
Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
📢 26 май, пайшанба куни АОКАда ўтказилиши режалаштирилган брифинглар:

〰️〰️〰️
📍Мавзу: «Чорвоқ-Чимён» йирик туристик зонасида вазирликнинг ихтисослашган кўп тармоқли бошқармаси фаолияти
● Вақти: 12:00
● Иштирок этади: Самандар Ҳикматуллаев, ФВВ ахборот хизмати раҳбари ўринбосари

〰️〰️〰️
📍Мавзу: Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказининг илмий-тадқиқотлар йўналишидаги фаолияти таҳлили
● Вақти: 14:00
● Иштирок этади: Шерзод Маматов, Марказ ахборот хизмати раҳбари

〰️〰️〰️
📍Мавзу: Ҳуқуқий муносабатлар юзасидан фуқаролардан келиб тушган саволларга жавоблар
● Вақти: 16:00
● Иштирок этади: Севара Ўринбоева, Адлия вазирлиги ахборот хизмати раҳбари

〰️〰️〰️
🎤 Саволларни @Rasmiy_aloqabot га жўнатинг. ОАВ ходимлари таклиф этилади.

https://t.iss.one/aoka_uz
Ижтимоий ҳимояга муҳтож айрим фуқароларга бир марталик моддий ёрдам кўрсатилади

“Аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларини манзилли қўллаб-қувватлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–258-сон, 25.05.2022 й.) қабул қилинди

🔰Қарорга кўра, ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳолининг қуйидаги қатламларига бир марталик моддий ёрдам кўрсатилади:

🔘 ёшга доир, ногиронлик пенсияси ва нафақасини олувчиларга, болаликдан ногиронлик нафақасини ҳамда боқувчисини йўқотганлик пенсиясини ва нафақасини олувчи ҳар бир оила аъзосига ҳамда ўзгалар парваришига муҳтож ногиронлиги бўлган 18 ёшгача болаларнинг парваришлаш нафақасини олувчиларга:

🔸Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда – 300 минг сўмдан;
🔸Тошкент шаҳрида – 400 минг сўмдан.

🔘“Ижтимоий ҳимоя ягона реестри” ахборот тизими орқали кам таъминланган сифатида моддий ёрдам олувчи оилаларга ҳамда кам таъминланган сифатида болалар нафақасини олувчи оилаларнинг ҳар бир 18 ёшга тўлмаган боласига – 200 минг сўмдан.

Бир нечта тоифа бўйича бир марталик моддий ёрдам олиш ҳуқуқига эга бўлган шахсларга бир марталик моддий ёрдам ҳар бир тоифа бўйича тўлаб берилади.

Уйида вақтинча бўлмаганлиги ёки бошқа сабабларга кўра бир марталик моддий ёрдам пулларини ўз вақтида ололмаган фуқаролар тўланмаган моддий ёрдам пулларини 2022 йил 1 сентябргача олиш ҳуқуқига эга.

❗️Қарорга кўра, “Темир дафтар”га киритилган ҳамда бир марталик моддий ёрдам пулларини олмаган эҳтиёжманд оилалар рўйхати шакллантирилиб, ушбу оилаларнинг ҳар бир аъзосига 20 килограммдан бепул ун тарқатилади.

https://t.iss.one/hudud_inform
6430 ҳамда 6435 - сонли шаҳарлараро йўловчи поездлар қатнови вақтинча бекор қилинади.

2022 йил 26 май куни “Тошкент МТУ” УК йўлсозлари томонидан “Тошкент – Ҳожикент” йўналишидаги темир йўлда навбатдаги капитал таъмирлаш ишлари амалга оширилади.

Шу боис, поездлар ҳаракат хавфсизлиги ҳамда йўловчилар хавфсизлигини таъминлаш мақсадида, шу куни соат 10:00 дан 16:00 га қадар “Тошкент – Ҳожикент – Тошкент” йўналишида ҳаракатланадиган 6430 ҳамда 6435-сонли шаҳарлараро йўловчи поездлар қатнови бекор қилинади.

“Ўзбекистон темир йўллари” АЖ раҳбарияти ноқулайлик учун йўловчилардан узр сўрайди.

https://t.iss.one/hudud_inform
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️"Виждон саратони" фильми — премьера, бугун!

Балки у бизнинг ҳамкасбимиз, дўстимиз, оға-инимиздир. Балки улар билан ҳар кун учрашармиз. Биз уларнинг ҳаракатлари ҳақида биламиз, лекин жиммиз...

Бу сукунат — халққа хиёнат, бу — миллат келажагига хиёнат!

Бугун биз собиқ давлат хизматчисининг эркин, озод ҳаётидан панжара ортидаги қора тақдиригача ҳикоя қиламиз.

... Мен бу ишга биринчи марта қўл урдим, кейин яна, яна, яна ва яна... Курси ҳозир меники, у орқали имкон қадар тезроқ ва кўпроқ мўмай даромад топишим керак, деб ўйлардим...

Кинематография агентлиги, Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги ҳамкорлиги ва тегишли ташкилотлар кўмагидаги "ВИЖДОН САРАТОНИ" ҳужжатли фильми бугун, 26 май, соат 16:00да Агентликнинг YouTubeдаги расмий саҳифаси орқали премьера қилинади.

Фильмни давлат хизматчилари, кенг жамоатчиликка томоша қилишни тавсия қиламиз.

https://t.iss.one/hudud_inform
Конституциявий комиссия фаолияти янгиликлари ҳамда фуқаролардан таклиф қабул қилиш платформаси ишга туширилди:

https://www.meningkonstitutsiyam.uz
https://www.facebook.com/meningkonstitutsiyam
https://www.instagram.com/meningkonstitutsiyam
https://t.iss.one/meningkonstitutsiyam

Телеграм-бот: @meningkonstitutsiyam_bot

https://t.iss.one/hudud_inform
📊 Ўзбекистонда 30 ёшгача бўлган аҳоли сони қанча?

🏢 Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2022 йилнинг 1 январь ҳолатига Ўзбекистонда 30 ёшгача бўлган аҳоли сони 19,6 млн. кишини ташкил этиб, жами доимий аҳолининг 55,6 % га тенг.

Ҳудудлар бўйича 30 ёшгача бўлган аҳоли сони:

— Қорақалпоғистон Р. – 1 080 873 нафар

— Андижон вилояти – 1 806 001 нафар

— Бухоро вилояти – 1 038 899 нафар

— Жиззах вилояти – 845 293 нафар

— Қашқадарё вилояти – 2 015 267 нафар

— Навоий вилояти – 559 870 нафар

— Наманган вилояти – 1 650 222 нафар

— Самарқанд вилояти – 2 342 677 нафар

— Сурхондарё вилояти – 1 638 951 нафар

— Сирдарё вилояти – 497 303 нафар

— Тошкент вилояти – 1 542 922 нафар

— Фарғона вилояти – 2 130 346 нафар

— Хоразм вилояти – 1 072 312 нафар

— Тошкент шаҳри – 1 381 106 нафар

https://t.iss.one/hudud_inform
Бироздан сўнг Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ҳудудларда махсус иқтисодий ва кичик саноат зоналарини ташкил қилиш ва уларни муҳандислик-коммуникация инфратузилмаси билан таъминлаш чора-тадбирлари юзасидан видеоселектор йиғилиши бошланади.

https://t.iss.one/hudud_inform
Президент раислигида саноат зоналари ва йирик инвестиция лойиҳалари билан боғлиқ масалаларга бағишланган йиғилиш бошланди.

Жорий йилнинг ўзида 2 мингта лойиҳани амалга ошириш, 110 мингта янги иш ўрни яратиш ва 1 миллиард доллар қўшимча экспортни таъминлаш учун имкониятлар борлиги таъкидланди.

Ўтган беш йилда 19 та эркин иқтисодий зона (унгача атиги 3 та бор эди) ва 400 дан зиёд кичик саноат зонаси ташкил этилиб, уларда 10 триллион сўмлик 1 мингдан ортиқ лойиҳа ишга туширилди.

Натижада 100 мингта иш ўрни яратилиб, йилига қўшимча 45 триллион сўмлик маҳсулот ишлаб чиқарила бошланди.

Шунингдек, саноат зоналаридаги корхоналар йилига 750 миллион долларлик экспорт ва 1 триллион сўмдан зиёд солиқ тушумларини таъминламоқда.

“Асосийси, ҳар бир туманга саноат кириб борди, олис ва чекка ҳудудларда янги ишлаб чиқаришлар пайдо бўлмоқда”, деди Президент.

Хусусан, беш йил аввал саноат умуман бўлмаган 11 та туманда 205 та янги корхона иш бошлаб, бугунги кунда уларда саноат ҳажми 2 баробар ошди.

https://t.iss.one/hudud_inform
Йиғилишда саноат зоналарини ривожлантириш борасида ҳудудларда қилинадиган ишлар кўплиги кўрсатиб ўтилди.

Жумладан, 96 та кичик саноат зонасининг бош режаси ҳалигача тасдиқланмагани боис уларда 3,5 триллион сўмлик 648 та тайёр лойиҳалар бошланмасдан тургани таъкидланди.

Худди шундай, саноат зоналари майдонларининг 37 фоизи электр, сув, газ, йўл ва канализация билан таъминланмагани танқид қилинди.

Шунингдек, саноат зоналарида лойиҳаларни бошлаш учун тадбиркорлар 5 та босқичли жараёндан ўтиб, 10 турдан ортиқ ҳужжатларни тақдим этиши лозим (бунга 3 ойгача вақт сарфланмоқда).

Оқибатда ҳозирда Бухорода 10 та, Тошкент вилоятида 5 та, Самарқанд ва Фарғонада 1 тадан лойиҳа бошланмасдан турибди.

“Биз Тараққиёт дастуримизда келгуси беш йилда саноатни 1,4 бараварга оширишни мақсад қилганмиз. Бу – жуда катта марра.

Шунинг учун, ҳар бир вилоят, туман ва шаҳар ҳокими янги ташаббуслар кўрсатиши, тадбиркорларни топиб, лойиҳаларни кўпайтириш бўйича ўзларининг аниқ режаларига эга бўлишлари зарур”, деди давлат раҳбари.

https://t.iss.one/hudud_inform
Бугунги йиғилишда қабул қилинадиган қарорлар билан керакли шарт-шароитлар яратиб берилиши таъкидланди.

Энг аввало, саноат зоналарида бўш турган 6,6 минг гектар майдоннинг электр, сув, йўл ва бошқа инфратузилма масалалари ҳал қилиб берилади.

Президент топшириғига асосан махсус ишчи гуруҳ саноат зоналарининг инфратузилмасини хатловдан ўтказди ва туманма-туман лойиҳалар рўйхатини шакллантирди.

Шу муносабат билан мутасаддилар, вилоят ҳокимларига:

- бир ой муддатда 40 та саноат зонасидаги 120 километр йўл бўйича пудратчиларни аниқлаб, қурилиш ишларини бошлаш;

- 1 октябрга қадар 246 та саноат зонасини электр тармоғи, трансформатор ва подстанциялар билан таъминлаш;

- жорий йилда 200 та саноат зонасида 555 километр сув тармоғи ва 110 та сув иншоотини қуриб якунлаш топширилди.

Умуман, саноат зоналари инфратузилмасини яхшилаш учун жорий йилда 1,5 триллион сўм ёки 2021 йилга нисбатан 2 баравар кўп маблағ ажратилиши белгиланди.

https://t.iss.one/hudud_inform
Йиғилишда ҳокимларнинг ажратилаётган маблағлар ҳисобидан иш ўринлари яратиш бўйича режалари қониқарсиз эканлиги, бир ҳафта муддатда ушбу режаларни ажратилаётган маблағларга мос равишда қайта кўриб чиқишга топшириқ берилди.

Умуман, вилоят ҳокимлари, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги йил якунига қадар саноат зоналарида 2 мингта янги лойиҳани ишга тушириши шартлиги кўрсатиб ўтилди.

Вилоят ҳокимлари олдига бу лойиҳалар ҳисобига қўшимча 110 мингта иш ўрни яратиш, 17,5 триллион сўмлик маҳсулот ишлаб чиқариш, камида 1 миллиард долларлик экспорт қилиш учун шароит яратиш вазифаси қўйилди.

Бундан ташқари, инфратузилмаси ҳал этилган саноат зоналарида 1 мингдан зиёд янги лойиҳага етадиган ер майдонлари мавжудлиги кўрсатиб ўтилди.

Икки ой муддатда 174 та махсус зонада камида 250 та ер майдонини аукционга чиқариб, лойиҳаларни бошлашга кўрсатма берилди.

https://t.iss.one/hudud_inform
Бугунги кунда ҳудудларда 35 та текстиль-бўёқ ва 14 та терини қайта ишлаш бўйича янги лойиҳалар тайёрланган.

Шу муносабат билан йил якунига қадар текстиль-бўёқ ва терини қайта ишлаш бўйича индустриал парклар ташкил этиш, замонавий тозалаш иншоотларини қуриш бўйича лойиҳаларни бошлаш вазифаси қўйилди.

Мутасаддилар вилоят ҳокимлари билан бирга ушбу ишлар ҳисобидан 20 мингта иш ўрни яратиши, қўшимча 250 миллион доллар экспортни таъминлаши шартлиги таъкидланди.

Бухоро, Жиззах, Самарқанд, Сурхондарё, Тошкент вилояти, Фарғона тадбиркорлари бу имкониятдан фойдаланиб, юқори қўшилган қийматли маҳсулотлар ишлаб чиқариш бўйича 630 млн долларлик янги лойиҳаларни бошлаш ташаббуси билан чиққан. Уларни инфратузилма билан таъминлаш учун жорий йилда 120 млрд сўм ажратилади.

Бошқа ҳудудлардан ҳам янги лойиҳа таклифлари бўлса, улар учун яна 50 млрд сўм ажратилиши таъкидланди.

Йиғилишда Самарқандда 300 гектар майдонда янги махсус саноат зонаси ташкил этилиши белгиланди.

https://t.iss.one/hudud_inform
Саноат зоналарига лойиҳани жойлаштириш тартиби қайта кўриб чиқилиб, бюрократиядан холи янги тизим яратилиши таъкидланди. Жумладан:

- эркин иқтисодий зоналарда амалга ошириладиган лойиҳаларни экспертиза қилиш ваколати Инвестициялар вазирлигига ўтказилади;

- саноат зоналари бўйича маъмурий кенгашлар тугатилиб, уларнинг ваколатлари Инвестициялар вазирлигига берилади;

- саноат зоналари иштирокчиларига имтиёзларни қўллаш учун Лойиҳаларни ва импорт контрактларини комплекс экспертиза қилиш марказининг хулосасини олиш тартиби бекор қилинади. Бундан буён назоратни Давлат божхона қўмитаси амалга оширади;

- саноат зоналаридаги ерлар аукционга дирекциялар томонидан чиқарилади (ҳозирда ҳокимлик томонидан аукционга қўйилади);

- инвестиция мажбуриятлари тўлиқ бажарилганидан кейин кичик саноат зоналаридаги объектларни хусусийлаштиришга рухсат берилади.

Буларнинг ҳисобига, саноат зоналарига лойиҳаларни жойлаштириш жараёнидаги босқичлар амалдаги 5 тадан 2 тага камаяди, сарф қилинадиган вақт 3 ойдан 1 ойгача қисқаради.

https://t.iss.one/hudud_inform
Бундан ташқари, кичик саноат зоналарида узоқ йиллар фаолият юритаётган ва ҳозирда ер ва бино-иншоотларга ҳуқуқи ҳал бўлмаган 2 мингдан зиёд тадбиркорлар мавжуд.

Бир ой муддатда саноат зоналарида жойлашган тадбиркорларнинг ер ва бино-иншоотлари билан боғлиқ масалаларини ҳал қилиш бўйича қарор лойиҳасини киритиш топширилди.

Шунингдек, бугунги кунда фармацевтикага ихтисослашган 5 та эркин иқтисодий зонанинг 40 фоиз ер майдони бўш тургани кўрсатиб ўтилди.

Тадбиркорлар ушбу бўш майдонларда бошқа саноат лойиҳаларини ҳам амалга оширишга рухсат беришни сўрашмоқда.

Шу боис, мутасаддиларга фармацевтика иқтисодий зоналари фаолиятини кенгайтириш бўйича қарор лойиҳасини киритиш топширилди.

Бу имкониятлардан фойдаланиб, 50 та янги лойиҳани бошлаш кераклиги таъкидланди.

https://t.iss.one/hudud_inform