Hudud Inform
8.35K subscribers
18.5K photos
4.12K videos
19 files
14.4K links
Ушбу канал республикамиз ҳудудларидан:
- энг муҳим, ишончли хабарлар;
- аҳолининг муаммолари ва унинг ечимлари;
- расмий муносабатлар;
- ҳокимларнинг онлайн мурожаат ва брифинглари эълон қилинадиган ягона платформадир.

Мурожаат учун:
Download Telegram
#Aндижон_вилояти

Бугун Aндижон вилояти ҳокими Шуҳратбек Aбдураҳмонов Aндижон вилоят телерадикомпанияси орқали андижонлик ёшлар билан жонли мулоқот ўтказди.

Мулоқот давомида вилоят ёшлари ўз муаммоларини телефон орқали вилоят раҳбарига айтган бўлса, телеграм мессенжер боти орқали 4000 га яқин мурожаатлар келиб тушди. Мурожаат қилган ёшлар асосан бандлик, кредит олиш, бўш ер майдонлари ва чет элга чиқиш масалаларида муаммоларини, таълим, фан, ахборот коммуникациялари ва бошқа йўналишларда ўз таклифларини айтиб ўтган. Aйни пайтда ёшларнинг мурожаат ва таклифлари ўрганилиб, ижобий ҳал етилмоқда.

"Ҳоким ва ёшлар" жонли мулоқоти соат 9:00 дан 12:00 га қадар давом етди.



Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform