Hudud Inform
8.68K subscribers
18.3K photos
4.01K videos
19 files
14.1K links
Ушбу канал республикамиз ҳудудларидан:
- энг муҳим, ишончли хабарлар;
- аҳолининг муаммолари ва унинг ечимлари;
- расмий муносабатлар;
- ҳокимларнинг онлайн мурожаат ва брифинглари эълон қилинадиган ягона платформадир.

Мурожаат учун:
Download Telegram
Йиғилиш кун тартибидан фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш масаласи ҳам ўрин олди.

Жорий йилнинг март-май ойларида кучли ёғингарчилик оқибатида Бухоро, Жиззах, Наманган, Самарқанд, Сурхондарё, Сирдарё ва Тошкент вилоятларида 15 га яқин йирик сел ва кўчкилар содир бўлди. Оқибатда 9 нафар инсон ҳалок бўлди. 245 та хонадон, 19 та кўприк зарар кўрди, 450 дан ортиқ бош чорва моллари нобуд бўлди.

Бунга сел ва кўчки хавфи юқори ҳудудларда йиллар давомида бетартиб пала-партиш суғорилгани ҳам сабаб бўлмоқда.

Шу муносабат билан мутасаддиларга:

- тоғ дарёлари ва сойлари, сел йўллари жойлашган ҳудудларда туну-кун ишлайдиган штаблар ташкил этиш ва қутқарув отрядларини кўпайтириш;

- дарё қирғоқлари, сув омборлари, селга қарши иншоотларнинг фавқулодда вазиятларга шайлик ҳолатини ўрганиб, уларни мустаҳкамлаш;

- хавфли ҳудудларда яшаётган хонадонларни хавфсиз ҳудудларга доимий кўчириш чораларини кўриш бўйича топшириқ берилди.

Йиғилиш якунида муҳокама қилинган масалалар юзасидан мутасаддиларнинг ахбороти тингланди.
📢 12 май, пайшанба куни АОКАда ўтказилиши режалаштирилган тадбирлар:

〰️〰️〰️
📍Матбуот анжумани

● Мавзу:
Талабалар турар жойларини ДХШ шартлари асосида қуриш учун давлат бюджетидан субсидия ажратиш тартиби тўғрисидаги Низом мазмун-моҳияти
● Вақти: 10:00
● Иштирок этади: Олий ва ўрта махсус таълим вазири ўринбосари, Молия вазирлиги ва Давлат-хусусий шериклик агентлиги мутасаддилари

〰️〰️〰️
📍Матбуот анжумани

● Мавзу:
“Давлат бошқаруви соҳасида коррупциявий хавф-хатарларни бартараф этиш механизмларини такомиллаштириш ва ушбу соҳада жамоатчилик иштирокини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори мазмун-моҳияти
● Вақти: 12:00
● Иштирок этади: Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги мутасаддилари

〰️〰️〰️
📍Брифинг

● Мавзу:
Инсон ҳуқуқлари бўйича Миллий марказнинг I чоракдаги фаолияти тўғрисида
● Вақти: 14:00
● Иштирок этади: Ғулом Мирзаев, Марказ ахборот хизмати раҳбари

〰️〰️〰️
📍Брифинг

● Мавзу:
Йўл қурилиши сифатида аниқланган камчиликлар ва кўрилган чоралар
● Вақти: 15:00
● Иштирок этади: Комилжон Шамсиддинов, "Ўзйўлинспекция" ахборот хизмати раҳбари

〰️〰️〰️
📍Матбуот анжумани

● Мавзу:
«Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили» Давлат дастурининг I чоракдаги ижроси
● Вақти: 16:00
● Иштирок этади: Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитаси раҳбарияти

〰️〰️〰️
🎤 Саволларни @Rasmiy_aloqabot га жўнатинг. ОАВ ходимлари таклиф этилади.

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
Биометрик паспортга эга абитуриентлар ID-карта олишлари шарт эмас

Бу бўйича қуйидагилар маълум қилинади:

👉 жорий йилда ҳам олий таълим муассасаларининг бакалавриат таълим йўналишларига кириш тест синовлари учун абитуриентларни онлайн рўйхатга олиш my.dtm.uz сайти орқали онлайн тарзда амалга оширилади;

👉 рўйхатга олишда абитуриентларнинг расми ва паспорт маълумотлари Давлат персоналлаштириш марказидан онлайн режимда олинади;

👉 бунинг учун абитуриентда биометрик паспорт ёки ID-карта бўлиши лозим;

👉 бунда биометрик паспортга эга бўлган абитуриентлар ID-карта олишлари шарт эмас;

👉 абитуриентлар биометрик паспорт билан ҳам my.dtm.uz сайти орқали онлайн рўйхатдан ўтишлари мумкин.

https://t.iss.one/hudud_inform
Куннинг яхши хабари: Қашқадарёда қовун пишди. Тез кунда экспорт бошланади!

Суратларда Кўкдала туманида деҳқончилик қилувчи Руфат Бўриевнинг полизида етиштирилган эртапишар “Дакара” навли қовунлар.

https://t.iss.one/hudud_inform
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ҳудудлар ривожи билан танишиш мақсадида Фарғона вилоятига жўнаб кетди.
Сафар давомида борилиши режалаштирилган жойлар кўп ва хилма-хил. Жумладан, қишлоқ хўжалиги, ҳунармандчилик, тўқимачилик тармоқларидаги корхоналар фаолияти билан танишиш, бунёдкорлик ишларини кўздан кечириш мўлжалланган.

Президент Республики Узбекистан Шавкат Мирзиёев для ознакомления с развитием регионов вылетел в Ферганскую область.
У поездки широкая и насыщенная программа. В частности, запланировано ознакомление с деятельностью предприятий сельского хозяйства, текстильной промышленности, ремесленничества, проводимой созидательной работой.

#Mirziyoyev #safar #Fargona

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
#Инфографика

БОЛАЛАРНИ ИЖТИМОИЙ ҲИМОЯ ҚИЛИШ ТИЗИМИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

Меҳрибонлик уйлари Болалар шаҳарчалари ва оилавий болалар уйлари ҳамда етим ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларнинг уй-жой билан таъминланиши бўйича амалга оширилган ишлар

https://t.iss.one/hudud_inform
📊Тошкент вилоятининг демографик кўрсаткичлари — рақамларда

📌
2022 йилнинг 1 апрель ҳолатига Тошкент вилоятининг демографик кўрсаткичлари маълум қилинди. Унга кўра:

Аҳоли сони – 2 954 420 киши;
Аёллар сони – 1 472 187 киши;
Эркаклар сони – 1 482 233 киши;
Шаҳарда яшовчилар – 1 481 468 киши;
Қишлоқда яшовчилар –1 472 952 киши;
Туғилиш сони –17 134 минг киши;
Ўлимлар сони – 3 124 минг киши;
Никоҳлар сони – 4 577 мингта;
Ажримлар сони – 1 269 мингта;
Кўчиб келганлар– 6 922 минг киши.

https://t.iss.one/hudud_inform
Уч ёшга тўлмаган болалар, шунингдек шифокорларнинг хулосасига кўра қўшимча қаровга муҳтож бўлган катта ёшдаги касали оғир болалар стационар шифохонада даволанаётганида уларнинг отаси ёки онасига ёхуд оиланинг болани бевосита парваришлаётган бошқа аъзосига даволаш муассасасида унинг ёнида бирга бўлиши учун имконият яратилади ва меҳнатга лаёқатсизлик варақаси берилади.

https://t.iss.one/hudud_inform
Президент Шавкат Мирзиёев Фарғона вилоятига ташрифини Олтиариқ туманидан бошлади.
Туман чеккасидаги минг гектар адирликда токзор ва боғ ташкил этилган.
Президентимиз ушбу мажмуани келиб кўрди, фарғоналик деҳқонлар ва кластер раҳбарлари билан суҳбатлашди.
Шу ерда Фарғона вилоятида мева-сабзавотчилик ва гулчиликни ривожлантириш бўйича лойиҳалар тақдимот қилинди.

Первым пунктом поездки Президента Шавката Мирзиёева в Ферганскую область стал Алтыарыкский район.
На окраине района, на холмистой местности площадью тысяча гектаров заложены виноградник и сад.
Президент посетил этот комплекс, побеседовал с фермерами и руководителями кластеров.
Здесь же состоялись презентации по развитию плодоовощеводства и цветоводства в Ферганской области.

#Mirziyoyev #safar #Fargona #bogdorchilik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Президент Фарғона вилояти Фурқат туманидаги “Уста Юсуфжон наққош” оилавий корхонасида бўлди.
Корхона раҳбари Ўзбекистон халқ устаси Муҳаммадали Юнусов миллий ёғоч ўймакорлиги мактабининг муносиб давомчиси. Унинг ишлари юртимиздаги кўплаб мақбара ва янги мажмуаларга кўрк бағишлаган.
Давлатимиз раҳбари мазкур оилавий корхона ёнида мактаб ташкил этиш, унда ҳунарлар билан бирга аниқ фанларни ҳам чуқурлаштириб ўқитиш муҳимлигини таъкидлади.

Президент посетил семейное предприятие «Уста Юсуфжон наккош» в Фуркатском районе Ферганской области.
Руководитель предприятия народный мастер Узбекистана Мухаммадали Юнусов является достойным продолжателем традиций резьбы по дереву. Его работы украсили многие мавзолеи и новые комплексы в нашей стране.
Глава государства подчеркнул важность создания рядом с этим семейным предприятием школы, где наряду с народными промыслами будут углубленно преподаваться точные науки.

#Mirziyoyev #safar #Fargona #hunarmandchilik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter