UZ: Ижтимоий тармоқлар ва Telegram каналларида Ўзбекистон Республикаси Президентининг сохта веб-сайт ҳаволаси
(www.prezdent.uz-scc.site) билан бирга "болалари бор ҳар бир оилага 650 000 сўмдан бюджетдан пул ажратилиши" ҳақидаги хабарлар тарқатилмоқда. Ушбу фейк ҳавола орқали ўтган фуқаролардан эса шахсга доир ҳамда пластик карта тўғрисида маълумотларни киритиш сўралади.
Яна бир бор фуқаролардан бу каби сохта сайтларга кирмасликни сўраб, виртуал фирибгарлардан огоҳ бўлишга чақирамиз.
https://t.iss.one/hudud_inform

Сурхондарёда Салжуқийлар олтин динори топилди
Термиз туманининг Дўстлик маҳалласида яшовчи Улкан Эралиев боғни суғориш чоғида ердан сариқ металл парчасини топиб, Термиз археология музейига мурожаат қилган.
Мутахассислардан иборат гуруҳ топилма аниқланган жойда дастлабки иш жараёнини олиб бориб, Қорахонийлар ва Салжуқийлар даврига оид кулолчилик буюмлари парчаларини топган.
У.Эралиев қимматбаҳо топилмани Термиз археология музейига топширган. Унга амалдаги қоидаларда белгиланган ҳақ тўлаб берилган. Музей мутахассислари ва нумизматлари томонидан қимматбаҳо топилма дастлабки экспертизадан ўтказилган.
Мутахассиларнинг айтишича, олтин динорнинг олд Аллоҳ ва Муҳаммад сўзлари ёзилган. Танганинг орқа томонидаги матн деярли ўчиб кетган. Шикастланган, лекин яхши сақланиб қолган танга – олтин динорнинг оғирлиги 1,92 граммни ташкил қилади.
Эслатиб ўтамиз, мусулмон мамлакатларида тилла тангалар “динор”, кумуш тангалар “дирҳам” деб аталган.

Ижтимоий тармоқларда "Самарқанд вилоятининг баъзи туманларига кучли сел келди" сарлавҳаси остида тарқалган хабар юзасидан маълумот
Кеча, 9 май кунидан 10 май кунига ўтар кечаси Самарқанд вилояти Самарқанд тумани "Юқори Оҳалик" МФЙда қисқа муддатли кўп миқдорда ёмғир ёғиши натижасида ушбу ҳудуддан оқиб ўтувчи сойга ёмғир сувлари сиғмай, тошиб чиқиш ҳолати юзага келган.
Ҳодиса оқибатида тахминан соат 23:30 ларда ушбу маҳаллада яшовчи фуқаро M.Aга тегишли бўлган Жигули "ВАЗ-21011" русумли автомобиль яшаш уйи яқинидаги сой сув йўлида қолганлиги сабабли келаётган ёмғир сувлари уни тахминан 40-50 метр масофага суриб борган, натижада автомобилга қисман зарар етган.
Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган ва халок бўлганлар йўқ. Мазкур ҳолат юзасидан туман ФВ бўлимига фуқаролар томонидан мурожаатлар келиб тушмаган.

Ижтимоий тармоқларда содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаси натижасида Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ инспектори уриб юборилгани ҳақидаги видеоёзув юзасидан қўшимча маълумот
Аввал хабар берилганидек, 2021 йил 23 сентябрь куни Тошкент шаҳри, Юнусобод тумани, Амир Темур кўчаси, Марказ-4 мавзеси, 1-уй қаршисида фуқаро К. У. “Tracker Primier” русумли давлат рақами 01 818 NGA автоуловини бошқариб, ундан олдин ҳаракатланаётган автоуловни ўнг томондан қувиб ўтиш мақсадида ҳаракатланиб, фуқаро Ш. У.нинг бошқарувида бўлган “Cobalt” русумли автоуловини ўнг томондан қувиб ўтаётган вақтда тўқнашиб кетади ва шу жойда ўз хизмат вазифасини олиб бораётган ЙПХ инспектори А. А.ни уриб юборган.
2022 йил 7 апрель куни жиноят ишлари бўйича Юнусобод туман судида К. У.га нисбатан суд ҳукми эълон қилинган.
Ҳукмга кўра, судланувчи Жиноят кодексининг 266-моддаси (транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) 1-қисмида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбли деб топилиб, унга иш ҳақининг 15 фоизи миқдорини давлат даромади ҳисобига ушлаб қолган ҳолда 2 йил муддатга ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинланган.
👉БАТАФСИЛ

⚡️ Талаба жаҳоннинг мутлақ чемпиони бўлди
🏋️♂️Грециянинг Ираклион шаҳрида ўтказилаётган оғир атлетика бўйича Жаҳон чемпионатида Ўзбекистон шарафини Самарқанд давлат университетининг 3 нафар талабаси муносиб ҳимоя қилди.
🥇🥈Мусобақа якунига кўра, Самарқанд давлат университети талабаси Шарофиддин Амриддинов силтаб кўтариш баҳсида олтин, даст кўтариш бўйича кумуш медални қўлга киритиб, Жаҳоннинг мутлақ чемпиони бўлди.
🥈Хожиакбар Олимов эса кумуш медални қўлга киритди.
✔️Университетнинг яна бир талабаси Оғабек Тўхтаев халқаро экспертлар томонидан энг яхши спортчи деб топилди.
Умумҳисобга кўра, Самарқанд давлат университети талабалари 2 та олтин, 2 та кумуш медални қўлга киритиб, юртимиз шарафини муносиб ҳимоя қилди.

Ижтимоий тармоқлар орқали "Эрталаб соат 5 дан буён газ баллонларини кутиб ўтирибмиз" номли мурожаат юзасидан "Hududgaz Namangan" газ таъминоти филиалининг ахборот хизмати муносабат билдирди
Наманган тумани "Бешкапа" МФЙда суюлтирилган газ истеъмолчилари 939 нафар бўлиб, улардаги маиший газ баллонлари 985 донани ташкил қилади. Шундан 815 донаси филиал томонидан фойдаланиш учун шартнома асосида топширилган. 170 донаси эса аҳолининг шахсий газ баллонларидир.
Жорий йилниниг январь ойида мазкур МФЙ 13,5 тонна, февраль ойида 10,8 тонна, март ойида 14,4 тонна, апрель ойида 12,7 тонна, жами 51,4 тонна суюлтирилган газ билан таъминланган.
Ўрганишлар давомида "Бешкапа" МФЙга туман ҳокими томонидан тасдиқланган график асосида "Маҳаллабай бўйича ишлаш" тизимида истеъмолчиларга охирги марта 8-9 апрель кунлари ID карта орқали суюлтирилган газ етказиб берилганлиги маълум бўлди. Бугун, 10 май куни мазкур МФЙ истеъмолчиларига 11 тонна суюлтирилган газ етказиб берилди.
Суюлтирилган газ етказиб беришнинг ўртача даври 40-45 кунни ташкил этиб, бу борада аҳолига тегишлича тушунчалар берилди, дейилади хабарда.

This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🏗 Ўзбекистонда уч ойда 24,1 трлн. сўмлик қурилиш ишлари бажарилган
🏢 Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2022 йилнинг январь-март ойларида Ўзбекистонда 24,1 трлн. сўмлик қурилиш ишлари бажарилган.
✅ Бажарилган қурилиш ишлари ҳажми ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 6,3 % га ошган.
https://t.iss.one/hudud_inform
🏢 Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2022 йилнинг январь-март ойларида Ўзбекистонда 24,1 трлн. сўмлик қурилиш ишлари бажарилган.
✅ Бажарилган қурилиш ишлари ҳажми ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 6,3 % га ошган.
https://t.iss.one/hudud_inform
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
14-15 май кунлари Самарқанд шаҳридаги Динамо стадионида функционал кўпкураш спорт тури бўйича "Samarkand's Glory" очиқ турнир бўлиб ўтади
https://t.iss.one/hudud_inform
https://t.iss.one/hudud_inform
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Самарқанд_вилояти
Вилоятнинг чекка қишлоғида трикотаж фабрикаси очилди
📹 Видеолавҳа Самарқанд вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати томонидан тақдим этилди.
https://t.iss.one/hudud_inform
Вилоятнинг чекка қишлоғида трикотаж фабрикаси очилди
📹 Видеолавҳа Самарқанд вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати томонидан тақдим этилди.
https://t.iss.one/hudud_inform
✅ Хориждан қайтган 282 минг 330 нафар фуқаронинг 176 минг 941 нафари бандлиги таъминланди, шу жумладан 23 мингдан ортиғига меҳнат органлари томонидан бандлик хизматлари кўрсатиш орқали иш билан банд қилинди, 4 минг 293 нафари касб ва тадбиркорликка ўқитилди.
✅ 43 та ўзбек диаспораси ва 2 та ватандош билан ҳамкорлик келишувлари имзоланди. Шундан:
🇷🇺 32 таси Россия Федерацияси;
🇵🇼 6 таси Қозоғистон;
🇰🇬 1 таси Қирғизистон;
🇯🇵 1 таси Япония;
🇺🇦 1 таси Украина;
🇵🇹 1 таси Португалия;
🇹🇭 1 таси Таиланд;
🇺🇸 1 таси АҚШ;
🇫🇷 1 таси Франция.
✅ 214 нафар қийин аҳолга тушиб қолган фуқаролар Ватанга қайтарилди.
✅ 55 нафар фуқаро Россия Федерацияси ИИВнинг вақтинчалик сақлаш марказларидан Ватанга қайтарилди.

Forwarded from Prezident matbuot kotibi | Sherzod Asadov
Бироздан сўнг Президент Шавкат Мирзиёев ҳузурида дон маҳсулотлари корхоналарида трансформация жараёнларининг натижадорлигини ошириш чора-тадбирлари юзасидан йиғилиш бошланади.
—
Скоро при Президенте Шавкате Мирзиёеве начнется совещание по мерам повышения результативности трансформационных процессов на предприятиях хлебопродуктов.
Facebook|Instagram|Twitter
—
Скоро при Президенте Шавкате Мирзиёеве начнется совещание по мерам повышения результативности трансформационных процессов на предприятиях хлебопродуктов.
Facebook|Instagram|Twitter
Forwarded from Prezident matbuot kotibi | Sherzod Asadov
Президент ҳузурида ғаллачиликдаги ислоҳотларнинг энг муҳим босқичига бағишланган йиғилиш бошланди.
“Кўриб турибсизлар, жаҳон бозорларида озиқ-овқат нархлари кун сайин юқори суръатлар билан ўсмоқда.
Бугунги кунда халқаро биржаларда 1 тонна буғдой 400 доллардан сотилмоқда ва йил бошига нисбатан 30 фоизга ошди.
Бундай вазиятда нарх-наво барқарорлигини таъминлашнинг ягона тўғри йўли бу – фермерлар манфаатдорлигини таъминлаш, ҳосилдорликни ошириш орқали бозорда таклифни кўпайтириш ҳисобланади.
Бунинг учун ғаллачиликда бозор механизмларини тўлиқ жорий этиш зарур.
Биз бу ислоҳотларга узоқ тайёргарлик кўрдик. Барча масалаларни пухта ҳисоб-китоб қилиб, бу ишларни босқичма-босқич амалга ошириб келаяпмиз”, деди давлат раҳбари йиғилиш аввалида.
Соҳада хусусий секторга кенг йўл очилгани туфайли унинг улуши тобора ортиб бораётгани таъкидланди.
Хусусан, сўнгги уч йилда ҳудудларда қуввати қарийб 3 миллион тонна бўлган 160 дан ортиқ йирик хусусий дон корхоналари иш бошлади.

Йиғилишда ўтган йилда республика бўйича қарийб 3,5 миллион тонна ун ишлаб чиқарилгани, шундан 54 фоизи хусусий дон корхоналари ҳиссасига тўғри келгани кўрсатиб ўтилди.
“Лекин, бугунги кунда “Ўздонмаҳсулот” компанияси таркибидаги 43 та дон корхоналари янги бозор шароитларида самарали ишлашга тайёрми? Афсуски, бу саволга жавоб ижобий эмас.
Шу пайтгача компания таркибидаги дон корхоналари фермерлардан тайёр буғдойни қабул қилиб, уни қайта ишлаш билан шуғулланиб келган.
Оқибатда, уларнинг ун ишлаб чиқариш қувватларидан фойдаланиш даражаси ўртача 60 фоиздан ошмайди”, дея танқид қилди Президент.
Давлат дон корхоналарининг тегирмон харажатлари хусусий секторга нисбатан 20-25 фоизга юқори, рентабеллик эса 2 баравар кам.
Ишлар самарасиз йўлга қўйилгани оқибатида “Ўздонмаҳсулот” корхоналарининг Қишлоқ хўжалиги жамғармаси олдидаги қарзи 1,8 трлн сўмни ташкил этиб, шундан 1,1 трлн сўми умидсиз қарз ҳисобланади.
Энг ачинарлиси, давлат дон корхоналарида талон-торож қилиш ҳолатларига ҳалигача барҳам берилмаган.

“Бир сўз билан айтганда, давлат дон корхоналаридаги айни пайтдаги эскича тизим дон етиштирувчига ҳам, қайта ишловчи корхоналарга ҳам манфаат бермаяпти.
Шу боис, қишлоқ хўжалиги ислоҳотларини бошлаган давримизда дон етиштиришда давлат буюртмасини босқичма-босқич бекор қилиш ва ҳақиқий ғалла бозорини яратишни бундан уч йил олдин эълон қилган эдик.
Бугун халқимиз, фермер-деҳқонларимиз анчадан буён кутган ушбу ислоҳотларимизнинг янги босқичини бошлаймиз. Қанчалик қийин бўлмасин, 1 июндан бошлаб ғаллани давлат томонидан сотиб олиш ва сотишда бозор нархларига ўтамиз.
Шунингдек, фермер ва кластерлар ўзлари етиштирган ғалласини биржа савдоларига олиб чиқишлари учун ҳам барча имкониятлар яратилади”, деди Президент.
Бунда, энг аввало, давлат ресурслари учун сотиб олинадиган 1 тонна буғдой нархи ўтган йилдаги 1 миллион 550 минг сўмдан жорий йил ҳосили учун 3 миллион сўмга, яъни 2 бараварга оширилиши маълум қилинди.

Қишлоқ хўжалиги жамғармаси харид қилган 1 миллион 783 минг тонна буғдой эҳтиёжга қараб ойма-ой биржага чиқарилади.
Бунда июль-август ойларида биржада шаклланган ўртача нархлардан келиб чиқиб, фермерларга ўртадаги ижобий фарқ ҳам тўлаб берилади.
Мисол учун, август ойида 1 тонна ғалланинг биржа нархи 3,5 миллион сўм бўлса, фермерга яна 500 минг сўм тўлаб берилади. Бу мақсадларга жорий йилда давлатдан 6 триллион сўмдан зиёд маблағ ажратилади.
Бундан ташқари:
- фермерлар ихтиёрида қоладиган буғдойдан 500 минг тоннаси дон корхоналарида вақтинча сақлаш учун қабул қилинади ва 1 июлдан бошлаб илк бора фермер ва кластерларнинг ўзлари биржа савдоларига бозор нархида чиқаради;
- 500 минг тонна буғдойнинг дон корхоналарида вақтинча сақлаш харажатларини давлат ўз зиммасига олади ва бунга 100 миллиард сўм ажратилади.
Агар фермер ва кластерлар томонидан етиштирган ортиқча ғалласини сотиш истаги бўлса, давлат ва хусусий дон корхоналарига шартнома асосида келишилган нархларда сотади.

Йиғилишда ғалла қабул қилиш пунктлари сонини камайтириш ва кейинги йилдан бошлаб уларни хусусийлаштириш чора-тадбирлари белгиланди.
“Ҳокимлар бир нарсани аниқ тушуниб олишлари зарур. Буғдойнинг ҳақиқий эгаси бу – фермер ва кластерлар.
Шунинг учун, бундан буён туманда режа бажарилмаяпти, чорва, парранда ёки балиқчиликка озуқа-ем керак, деган важлар билан фермерлар ғалласини олиб қўйиш қатъиян тақиқланади.
Бундан ташқари, биржа орқали сотилган буғдойга ҳудудлараро чеклов қўйилмайди. Марҳамат, қайси ҳудуддаги корхона биржада ютиб олса, ҳеч қандай тўсиқларсиз ғаллани олиб кетиши мумкин”, деди Президент.
Бош прокурор, вилоят, туман ва шаҳар прокурорлари бу масалани шахсан назоратига олиб, фермерни норози қилган раҳбарларга қатъий чоралар кўриб бориши кераклиги кўрсатиб ўтилди.

“Ўздонмаҳсулот” ўзи ҳам, 43 та корхонаси ҳам янги бозор шароитларида ишлашга ўрганиши шартлиги таъкидланди.
Бундан буён, “Ўздонмаҳсулот” корхоналари ҳам, хусусий корхоналар ҳам ун ишлаб чиқаришга буғдойни биржа орқали бозор нархида сотиб олиши белгиланди.
Уларга ғалла сотиб олишга айланма маблағ учун 800 миллиард сўм миқдорида кредит ресурслари ажратилади.
Шу билан бирга, вилоят ҳокимлари замонавий, ихчам, энерготежамкор ун ишлаб чиқариш корхоналарини кўпайтириши зарурлиги қайд этилди.
Кластер томонидан ғалла экиш учун янги ер майдонларини ўзлаштириш бўйича Бухоро тажрибасини барча ҳудудларда жорий қилиб, ғалла майдонларини кенгайтириш ва ҳосилдорликни ошириш чораларини кўриш вазифаси қўйилди.
Вилоят ҳокимлари олдига чекка ва олис қишлоқларга ун ва ун маҳсулотларини етказиб бериш бўйича транспорт харажатларини қоплаб бериш тизимини йўлга қўйиш топширилди.