Hudud Inform
8.65K subscribers
18.4K photos
4.01K videos
19 files
14.1K links
Ушбу канал республикамиз ҳудудларидан:
- энг муҳим, ишончли хабарлар;
- аҳолининг муаммолари ва унинг ечимлари;
- расмий муносабатлар;
- ҳокимларнинг онлайн мурожаат ва брифинглари эълон қилинадиган ягона платформадир.

Мурожаат учун:
Download Telegram
📊2021 йил якунлари бўйича Қашқадарё вилоятида хизмат кўрсатиш соҳаси кўрсаткичлари

📌Вилоятда 2021 йилда кўрсатилган бозор хизматлари ҳажми 13 2624,4 млрд. сўмни ташкил қилган ҳолда, 2020 йилга нисбатан 118,4%га ошган.

✔️2021 йилда вилоятда жами #ЯҲМ таркибида хизматлар кўрсатиш соҳасининг улуши 34,4%ни ташкил қилган.

📈📉2021 йилда жами хизматлар таркибида савдо, транспорт ва молия хизматларининг улуши юқори бўлган бўлса, меъморчилик, муҳандислик ва техник, соғлиқни сақлаш, кўчмас мулк, ижара ва лизинг, яшаш ва овқатланиш хизматларининг улуши паст бўлган.

📌Шунингдек, 2021 йилда вилоятда барча хизмат турлари бўйича ўсишга эришилган.

📈Энг юқори ўсиш суръати таълим, соғлиқни сақлаш, молия ва транспорт соҳаларида кузатилган.

t.iss.one/hudud_inform
📊Инфографика: Қорақалпоғистон Республикасининг 2017-2021 йиллардаги ижтимоий-иқтисодий ривожланиши

📌Президент Шавкат Мирзиёевнинг Қорақалпоғистон Республикасига уч кунлик ташрифи давомида ҳудудни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш таҳлил этилмоқда.

📍Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар марказининг инфографикасида Қорақалпоғистон Республикасининг сўнгги беш йилдаги ижтимоий-иқтисодий ривожланишдаги натижалари келтирилган.

✔️#ЯҲМ беш йил давомида 32% ўсди
✔️Саноат ишлаб чиқариш 30% ўсди
✔️Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқариш 20% ўсди
✔️Фаолият кўрсатаётган корхоналар сони 59% ўсди
✔️2 278 км сув таъминоти тармоқлари тортилди ва таъмирланди
✔️4 390 минг квадрат метр уй-жой фойдаланишга топширилди
✔️мактабгача таълим муассасаларида 15,2 минг, мактабларда 38,3 минг ўрин яратилди
✔️127 мингга яқин иш ўрни яратилди.

https://t.iss.one/hudud_inform
📊Қашқадарё вилоятининг 2022-2026 йилларда ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича мақсадли кўрсаткичлари

❗️❗️Қашқадарё вилоятида 2022-2026 йилларда #ЯҲМ ҳажмини 1,5 бараварга, саноат маҳсулотлари ҳажмини 1,5 бараварга, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқаришни 1,2 бараварга, хизматлар ҳажмини 2,9 бараварга ҳамда қурилиш ишлари ҳажмини 1,2 бараварга ошириш бўйича барча чора-тадбирлар кўрилади.

✔️2022 - 2026 йилларда:

▪️Жон бошига тўғри келадиган ЯҲМ ҳажми 13,9 млн сўмдан 22,1 млн сўмга ошади,

▪️Вилоятнинг бюджет тушумлари ҳажми 3 483 млрд сўмдан 5 528 млрд сўмга етказилади.

▪️Келгуси беш йилда жами 51 585 та янги кичик бизнес субъектлари ташкил этилади.

▪️Вилоятда ишсизлик даражаси 9,2%дан 7,6%га, камбағаллик даражаси 50% га қисқартирилади.

▪️Ҳудудий экпорт ҳажми 1,6 бараварга оширилган ҳолда, жами 1,6 млрд долларлик маҳсулот ва хизматлар экспорти йўлга қўйилади.

https://t.iss.one/hudud_inform
📊Жиззах вилоятининг 2022 йил 1-чоракда ялпи ҳудудий маҳсулотида кичик бизнес ва тадбиркорлик субъектларининг улуши

✔️2022 йилнинг 1 апрель ҳолатига Жиззах вилоятида рўйхатга олинган жами кичик тадбиркорлик (бизнес) субъектларининг сони 21 836 тани ташкил қилди.

▪️Шундан фаолият олиб бораётганлари сони 20 236 тани ташкил қилди.

✔️2022 йил январь-март ойлари давомида ялпи ҳудудий маҳсулотнинг #ЯҲМ 72,5 фоизи кичик бизнес субъектлари томонидан ишлаб чиқарилди.

▪️Ушбу давр мобайнида кичик бизнес субъектлари маҳсулот экспорти ҳажми 23,5 млн. долларни ёки умумий экспорт ҳажмининг 44,2%ини ташкил этди.

https://t.iss.one/hudud_inform