Hudud Inform
8.65K subscribers
18.4K photos
4.01K videos
19 files
14.1K links
Ушбу канал республикамиз ҳудудларидан:
- энг муҳим, ишончли хабарлар;
- аҳолининг муаммолари ва унинг ечимлари;
- расмий муносабатлар;
- ҳокимларнинг онлайн мурожаат ва брифинглари эълон қилинадиган ягона платформадир.

Мурожаат учун:
Download Telegram
Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
📢 5 май, пайшанба куни АОКАда ўтказилиши режалаштирилган брифинглар:

〰️〰️〰️
● Мавзу: Қурилиш материаллари экспорт таҳлили
● Вақти: 10:00
● Иштирок этади: Жамшид Шерметов, "Ўзсаноатқурилишматериаллари" уюшмаси ахборот хизмати раҳбари

〰️〰️〰️
● Мавзу: Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси фаолиятининг 2022 йил 1-чорак натижалари
● Вақти: 12:00
● Иштирок этади: Малика Миржамолова, Қўмита ахборот хизмати раҳбари

〰️〰️〰️
● Мавзу: Тадбиркорлик субъектларини кредитлаш тартиблари билан боғлиқ савол-жавоблар
● Вақти: 14:00
● Иштирок этади: Феруз Эрматов, Марказий банк масъул ходими

〰️〰️〰️
● Мавзу: “Божхона ҳудудида қайта ишлаш божхона режими қўлланилишини соддалаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент Фармони мазмун-моҳияти
● Вақти: 16:00
● Иштирок этади: Ҳусан Тангриев, Давлат божхона қўмитаси ахборот хизмати раҳбари вазифасини бажарувчи

https://t.iss.one/aoka_uz
📊Жиззах вилоятининг 2022 йил 1-чоракда ялпи ҳудудий маҳсулотида кичик бизнес ва тадбиркорлик субъектларининг улуши

✔️2022 йилнинг 1 апрель ҳолатига Жиззах вилоятида рўйхатга олинган жами кичик тадбиркорлик (бизнес) субъектларининг сони 21 836 тани ташкил қилди.

▪️Шундан фаолият олиб бораётганлари сони 20 236 тани ташкил қилди.

✔️2022 йил январь-март ойлари давомида ялпи ҳудудий маҳсулотнинг #ЯҲМ 72,5 фоизи кичик бизнес субъектлари томонидан ишлаб чиқарилди.

▪️Ушбу давр мобайнида кичик бизнес субъектлари маҳсулот экспорти ҳажми 23,5 млн. долларни ёки умумий экспорт ҳажмининг 44,2%ини ташкил этди.

https://t.iss.one/hudud_inform
Фарғона ва Наманганга қўшимча парвозлар амалга оширилади

✈️ Фарғона водийсида ноқулай об-ҳаво шароити юзага келганлиги сабабли ҳамда йўловчиларга ҳаракатланиш учун қулайлик яратиш мақсадида, фақат 2022 йил 5 май куни “Uzbekistan Airways” АЖ Фарғона ва Наманганга қўшимча қатновларни амалга оширади.

Қўшимча авиақатновлар қуйидаги жадвал асосида амалга оширилади (маҳаллий вақт билан):

HY-085 Тошкент – Фарғона 15:00 / 16:00
HY-086 Фарғона – Тошкент 17:00 / 18:00

HY-095 Тошкент – Наманган 19:00 / 20:00
HY-096 Наманган – Тошкент 21:00 / 22:00

Авиачипталарни 3% чегирма билан авиакомпаниянинг расмий сайти www.uzairways.com дан сотиб олиш мумкин.

Шунингдек, Uzbekistan Airways Sales филиалидан ёки авиакомпания агентларидан ҳам чипталарни харид қилиш имконияти мавжуд.

☎️Маълумот учун телефон: +998 78 140 02 00

https://t.iss.one/hudud_inform
Ижтимоий тармоқларда Чорсу бозори реконструкция қилинаётгани натижасида уч гумбаздан бири йўқолиши мумкин деган хабар бўйича Маданий мерос агентлиги қуйидагиларни маълум қилади.

Маданий мерос агентлиги Илмий эксперт кенгаши томонидан Чорсу бозоридаги объектларнинг тарихий-бадиий жиҳатдан аҳамиятини ўрганиш устида илмий изланишлар олиб борилмоқда.

Юқоридагилардан келиб чиқиб, бугун 5 май, соат 13.00 да Илмий эксперт кенгаши мутахассислари томонидан жойига чиққан ҳолда Чорсу бозорида реконструкция ишларининг маданий мерос объектларига таъсири бўйича ўрганиш олиб борилади.

Жараёнларнинг шаффофлигини таъминлаш мақсадида ОАВ вакиллари ҳамда блогерлар мазкур мажлисда иштирок этишга таклиф этилади.

https://t.iss.one/hudud_inform
📊 3 ойда 12 164 та ажралиш ҳолатлари қайд этилган

🏢 Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2022 йилнинг январь-март ойларида республика бўйича 12 164 та ажралиш ҳолатлари қайд этилган.

2022 йилнинг дастлабки 3 ойида ҳудудлар кесимида қайд этилган ажралишлар сони:

— Қорақалпоғистон Р. – 554 та
— Андижон вилояти – 1240 та
— Бухоро вилояти – 666 та
— Жиззах вилояти – 416 та
— Қашқадарё вилояти – 1073 та
— Навоий вилояти – 347 та
— Наманган вилояти – 1078 та
— Самарқанд вилояти – 1269 та
— Сурхондарё вилояти – 679 та
— Сирдарё вилояти – 431 та
— Тошкент вилояти – 1265 та
— Фарғона вилояти – 1171 та
— Хоразм вилояти – 494 та
— Тошкент шаҳри – 1484 та

https://t.iss.one/hudud_inform
#Жиззах_вилояти

Айдаркўл, Тўдакўл ва Тузкон кўлида пляж зоналари пайдо бўлади

Президент “Ички туризм хизматларини диверсификация қилишга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорни имзолади.

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Бухоро, Жиззах ва Навоий вилоятлари ҳокимликлари Туризм ва маданий мерос вазирлиги, Сув хўжалиги вазирлиги билан биргаликда уч ой муддатда тегишлича Ақчакўл, Ашши кўл, Зикри кўли, Айдаркўл, Тузкон кўли ва Тўдакўл ҳудудларида ҳайвонот дунёси объектларини муҳофаза қилиш мақсадида уларнинг яшаш муҳити, хусусан, асосий тўпланиш жойи сифатида белгиланган ҳудудларга кирмайдиган ер майдонларида пляж зоналарини ташкил қилиш учун ер участкаларини 10 йилгача бўлган муддатга белгиланган тартибда ижарага бериш чораларини кўради.

Белгиланишича, пляж зоналари ҳудудида экологик ва санитария талабларига жавоб берадиган енгил конструкцияли бино ва иншоотлар барпо этилади.

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Бухоро, Жиззах ва Навоий вилоятлари ҳокимликлари саноат, транспорт, алоқа, мудофаа ва бошқа мақсадларга мўлжалланган ерлар тоифасига ўтказилаётган қишлоқ хўжалиги ер майдонларини реализация қилишда қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги нобудгарчилигининг ўрнини қоплаш бўйича компенсация тўловлари ер майдони ажратиб бериладиган юридик ва жисмоний шахслар томонидан қопланишини таъминлайди.

Туризм ва маданий мерос вазирлиги, Сув хўжалиги вазирлиги ва Қурилиш вазирлиги билан биргаликда уч ой муддатда пляж зоналарининг батафсил режалаштириш лойиҳаларини ишлаб чиқади, деб хабар берди вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати.

https://t.iss.one/hudud_inform
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Жорий йилнинг 7- 8 май кунлари Cурхондарё вилоятининг Бойсун туманида “Бойсун баҳори” халқаро фольклор фестивали бўлиб ўтади.

Шу муносабат билан фестивалга ташриф буюрувчилар учун қулайлик яратиш мақсадида қўшимча равишда авиа, темир йўл ҳамда автобус қатновлари йўлга қўйилди.

https://t.iss.one/hudud_inform
Валюталар курси (06.05.2022)

https://t.iss.one/hudud_inform
Бироздан сўнг Президент Шавкат Мирзиёев раислигида шошилинч ва тез тиббий ёрдам сифатини яхшилаш ҳамда уни аҳолига янада яқинлаштириш чора-тадбирлари юзасидан видеоселектор йиғилиши бошланади.

Скоро под председательством Президента Шавката Мирзиёева начнется видеоселекторное совещание по мерам улучшения качества экстренной и скорой медицинской помощи, дальнейшему расширению доступа населения к ней.

Facebook|Instagram|Twitter
Президент раислигида тез тиббий ва шошилинч ёрдам хизмати фаолиятини такомиллаштириш бўйича видеоселектор йиғилиши бошланди.

“Тиббиёт тизимидаги ислоҳотларимизни одамлар, биринчи навбатда, тез тиббий ва шошилинч ёрдамда бўлган ўзгаришларни кўргандагина ҳис қилади.

Инсон соғлиғи ва унинг ҳаётини сақлаб қолишда “олтин соат” оралиғида биринчи ёрдам кўрсатувчи бўғин, албатта, тез тиббий ва шошилинч ёрдам ҳисобланади.

Айтиш жоизки, ушбу соҳа умуман эътибордан четда қолиб кетган эди.

Мана, сўнгги беш йилда ушбу ҳаётий муҳим соҳаларнинг моддий-техник базасини яхшилаш, кадрлар салоҳиятини ошириш бўйича катта ишларни бошладик”, деди давлатимиз раҳбари сўзининг аввалида.

Жумладан, бу даврда:

- 2 224 та янги тез ёрдам машиналари олиб берилди ёки транспорт паркининг 80 фоизи янгиланди;

- замонавий реанимация машиналари сони 24 тадан 435 тага кўпайтирилди;

- битта чақириққа дори-дармон учун ажратилаётган маблағлар миқдори 16 бараварга, дори-дармон турлари 20 тадан 45 тагача оширилди.
Шунингдек, тез ёрдам подстанциялари сони 800 тадан 1 666 тага, тиббий ёрдам бригадалари эса 1 890 тадан 2 695 тага етказилди. Натижада тез ёрдамнинг кечикишлари шаҳарларда 10 бараварга қисқарди.

Ҳудудларда 21 та туманлараро қўшма шикастланиш ва ўткир қон-томир касалликлари марказлари ташкил этилди (йил якунига қадар марказлар сони 35 тага етказилади).

Мисол учун, “Қамчиқ” довонидаги автоҳалокатларда оғир тан жароҳати олган беморлар олдинлари 100 километр масофани босиб, Тошкент ва Наманган шаҳридаги шошилинч марказларга олиб борилган.

Ангрен шаҳри ва Поп туманида очилган марказлар ҳисобига ўтган 3 ойнинг ўзида бош мияда 80 га яқин шошилинч мураккаб операциялар ўтказилди.

Ёки, Қўрғонтепа туманида ташкил этилган марказда ўткир юрак қон-томир касалликлари бўйича 68 нафар беморга шошилинч операциялар ўтказилиб, уларнинг ҳаёти сақлаб қолинди. Олдинлари бу операциялар фақат Андижон шаҳрида бўлган.

Лекин Шаҳрисабз, Касби, Сирдарё туманларида бундай марказларни ташкил этиш ишлари суст кечмоқда.

https://t.iss.one/
Вилоят шошилинч марказларида 40 дан зиёд юқори технологик операциялар йўлга қўйилганини қайд этиб, давлатимиз раҳбари тиббиёт соҳаси вакиллар билан очиқ мулоқотда тез ёрдам хизматини такомиллаштириш бўйича кўплаб масалалар кўтарилганини кўрсатиб ўтди.

“Мисол учун, тез тиббий ёрдам бригадаси кечикиб келиши бўйича 2021 йилнинг ўзида вилоятлардан 50 мингдан зиёд шикоят келиб тушган.

Сабаби, соҳада ягона бошқарув тизими йўлга қўйилмаган, яъни тез тиббий хизматнинг 3 та “хўжайини” бор.

Жумладан, тиббиёт ходимини “райздрав” тайинлайди, диспетчерларни ишга қабул қилиш ва дори-дармон таъминоти вилоят шошилинч ёрдам марказида, транспорт парки, ёқилғи таъминоти ва ҳайдовчилар эса “облздрав”га бўйсунади”, деди Президент.

Бундай бошқарув тизимида чалкашликлар кўплиги, бунинг оқибатида тез тиббий ёрдам хизмати кўрсатиш туман ҳудуди билан чекланиб қолгани, тез ёрдам станцияси қўшни туман билан чегарадош бўлса ҳам, бошқа ҳудуд деган важ билан чақирувни қабул қилмаслиги танқид қилинди.

https://t.iss.one/hudud_inform
Йиғилишда Тошкент шаҳрида тез тиббий ёрдам ягона тизимга бирлаштирилиб, рақамлаштирилгани, лекин ҳудудларда бу ишлар бошланмагани қайд этилди.

“Тез тиббий ёрдам машиналарида замонавий навигация жиҳозларининг йўқлиги, 10 мингта кўчаларга ҳалигача ном, 500 мингга яқин уйларга рақам берилмагани учун тез ёрдам бригадаларининг асосий вақти манзилни топишга сарфланмоқда.

Шу билан бирга, туман даражасида шошилинч тиббий ёрдам тизими самарали йўлга қўйилмаган.

Жумладан, туман шифохонасида терапия, педиатрия ва хирургия йўналишида ҳам режали, ҳам шошилинч бўлимлар мавжуд ва улар бир-бирини такрорлайди.

Бунинг натижасида шошилинч операцияни бир бўлимда, унинг келгусидаги даволаниши бошқа бўлимда ўтказилмоқда. Оқибатда бемор сарсон, шифокорлар эса қўшимча қоғозбозлик билан овора”, деди Президент.

Барча вилоят, туман ва шаҳар ҳокимларига бу масалани ичига шахсан кириб, ушбу самарасиз амалиётдан тўлиқ воз кечиш чораларини кўриш топширилди.

https://t.iss.one/hudud_inform
Тизимдаги энг катта муаммо – шошилинч ёрдам бемор учун энг яқин тиббиёт муассасасида эмас, балки фақатгина олдиндан бириктирилган саноқли шифохоналарда кўрсатилиши қайд этилди.

Мисол учун, Мирзо Улуғбек тумани, “Қорасув-1” мавзесида “ўткир бош-мия жароҳати” олган беморни, тез ёрдам бригадаси йўлидаги энг яқин шифохона – Республика нейрохирургия марказига эмас, балки Чилонзордаги Республика шошилинч марказига олиб боришга мажбур.

Шу каби, Фарғона тумани Миндонобод қишлоғида вилоят Кардиология маркази бўлсада, ушбу қишлоқдаги юрак хуружига учраган беморни тез ёрдам 15 километр йўл босиб, Водилда жойлашган туман шифохонасига олиб боради.

Шу боис, тез тиббий ва шошилинч ёрдам тизимини такомиллаштириш бўйича алоҳида дастур ишлаб чиқилди ва барча ҳокимларга етказилди.

Лекин, аксарият вилоят, туман ва шаҳар ҳокимлари бу масаланинг мазмун-моҳиятини ҳали тўлиқ тушуниб етгани йўқ, айримлари эса тушунишни хоҳламаяпти, деди Президент.

https://t.iss.one/hudud_inform
Президент соҳа олдида турган вазифаларни белгилаб берди. Жумладан:

- жорий йил 1 июлдан ягона вертикал бошқарув асосида “103” Республика тез тиббий ёрдам маркази ва унинг вилоят филиаллари ташкил этилади;

- туманларда чақирувларни қабул қилиш диспетчерлик хизмати тугатилиб, вилоятларда ягона Колл-марказ ташкил этилади;

- тез тиббий ёрдам кўрсатиш бир туман ҳудудида эмас, масофага қараб бутун вилоят бўйича йўлга қўйилади;

- Колл-марказда операторлар билан бирга алоҳида тиббиёт-маслаҳат бригадаси фаолият олиб боради.

Яъни, тез ёрдам бригадаси етиб боргунига қадар уларга беморнинг аҳволи ҳақида хабардор қилиб туриш, оила аъзоларига оғир аҳволдаги беморга биринчи ёрдам кўрсатиш бўйича телефон орқали маслаҳат бериш билан шуғулланади.

Тез ёрдам хизматини ташкил этиш ва рақамлаштириш учун 85 миллиард сўм ва Жаҳон банкидан жалб қилинган 5 миллион доллар йўналтирилади.
Шунингдек, вилоят колл-марказлари тизимига тез тиббий ёрдам хизмати мавжуд хусусий клиникалар ҳам уланади.

https://t.iss.one/hudud_inform
Шунингдек, йил якунига қадар 10 мингта кўчага ном бериш ишларини якунлаш топширилди.

Мутасаддиларга йил якунига қадар Ўзбекистоннинг электрон рақамли харитасини ишга тушириб, барча шошилинч хизматлар билан интеграция қилиш топширилди.

2022–2025 йилларда тез тиббий ёрдам тизимидаги барча “Дамас” ва бошқа эскирган машиналар замонавий автомобилларга алмаштирилади.

Хусусан, 2022 йилда 890 та, 2023 йилдан бошлаб ҳар йили 450 тадан янги автомобиль, жумладан, реанимация машиналари олиб берилади. Барча тез ёрдам транспортлари навигация тизимига уланади.

Бу мақсадлар учун тез тиббий ёрдамга бюджетдан ажратилаётган маблағларни очиқ-ошкора сарфлаш тизимини яратиш, иқтисод қилинган маблағларни транспорт паркини янгилашга йўналтириш зарур.

Натижада келгуси 3 йилда тез тиббий ёрдам автопарки тўлиқ янгиланади.

Бунинг натижасида чақирувларга етиб бориш вақти 3 баробарга қисқаради.

“Ўзавтосаноат” олдига жорий йилда олиб берилиши лозим бўлган машиналарни ўз вақтида ишлаб чиқариб, етказиб бериш вазифаси қўйилди.

https://t.iss.one/hudud_inform
Бугунги кунда тез тиббий ёрдам бригадаларининг 500 дан ортиғида врач етишмаслиги, 6 мингдан ортиқ шифокорлар ўриндошлик асосида ишлаётгани қайд этилди.

Ваҳоланки, халқаро тажрибада барча чақирувлар учун ҳам врачлар бўлиши шарт эмас.

Шу муносабат билан чақирувларнинг мураккаблиги, долзарблиги ва турига кўра саралаш тизими жорий этилади. Янги ташкил этиладиган Колл-марказ диспетчерлари шунга қараб, врач ёки фельдшердан иборат тиббий бригадаларни йўналтиради.

Хорижий тажрибада тез ёрдам фельдшери бир вақтнинг ўзида ҳайдовчи ҳисобланади.

Шу боис, янги ўқув йилидан тиббиёт техникумлари ва коллежларида фельдшерликка ўқиётган ёшлар бир вақтнинг ўзида ҳайдовчиликка ҳам ўргатилади.

Шу билан бирга, кўрсатилган тиббий хизматларни беморлар томонидан холис баҳолаш орқали тез тиббий ёрдам ходимларини рағбатлантириш тизими йўлга қўйилади.

Бунда, ҳар чорак якунида фаолияти беморлар томонидан яхши баҳоланган бригадалар ходимлари ойлик иш ҳақининг 50 фоизи миқдорида мукофотланади.

https://t.iss.one/hudud_inform
Давлатимиз раҳбари келгуси ҳафтада тиббиёт ходимларини моддий рағбатлантириш бўйича махсус қарорни имзолашини таъкидлади.

Унга кўра, тез тиббий ёрдам ва шошилинч хизмат ходимлари ойликлари, тоифасига қараб, 10 фоиздан 15 фоизгача оширилади, тез тиббий ёрдамнинг малакали ва натижага эришган ходимлари ойлигига 100 фоизгача устама жорий қилинади.

Яна бир муҳим масалага эътибор қаратилди.

Ўзбекистонда ҳар йили 1 минг кишига нисбатан чақирувлар сони 352 тани ташкил этади. Бу ривожланган давлатлардан 6-7 баравар кўп.

Чақирувларнинг 15 фоизидагина беморларни шифохоналарга ётқизиш талаб этилади. Сабаби, жойларда оддий тиббий хизмат йўлга қўйилмагани учун аҳоли тез ёрдамга мурожаат қилишга мажбур.

Очиқ мулоқотда берилган 1 мингдан зиёд маҳаллада тиббиёт пунктини ташкил қилиш топшириғи Қорақалпоғистон, Наманган ва Сурхондарёдан бошқа ҳудудларда якунига етказилмаган.

Вилоят ҳокимлари бир нарсани аниқ эшитиб олсин. Май ойи якуни билан барча маҳалла тиббиёт пунктлари тўлиқ ишга туширилиши шарт”, деди Президент.

https://t.iss.one/hudud_inform
Ижтимоий тармоқларда "Tashkent City "Nest One атрофида нималар бўлмоқда" сарлавҳаси остида тарқалган хабар юзасидан маълумот

Бугун, 5 май куни соат 17:26 да Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур туманида жойлашган "Nest One" қурилиш биносида ёнғин содир бўлаётганлиги тўғрисида шаҳар ФВБга хабар келиб тушган.

Шунга кўра 3 та ёнғин-қутқарув экипажи воқеа жойига соат 17:27 да етиб бориб, ёнғин соат 17:38 да ўчирилган.

Ёнғин натижасида бинонинг Д блок 7-қаватида таъмирлаш ишлари вақтида 4 кв.м майдонда қурилиш материали ёнган.

Ёнғин оқибатида фуқароларни тан жароҳати олиш ва ҳалок бўлиш ҳолатлари йўқ.

https://t.iss.one/hudud_inform
Тез тиббий ёрдам тизими ходимларини тайёрлаш ва малакасини ошириш тизими ҳам қайта кўриб чиқилиши белгиланди.

Мисол учун, хорижий грант ҳисобига, Самарқанд шаҳрида тез тиббий ёрдамни ўргатадиган симуляцион марказ ташкил этилиб, 100 нафар тез тиббий ёрдам бригадалари ходимларининг амалий малакаси оширилган. Бундай марказ Тошкент шаҳрида ҳам мавжуд.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва вилоят ҳокимларига бундай марказларни республиканинг бошқа ҳудудларида ҳам ташкил этишни бошлаш топшириғи берилди.

Шу билан бирга, тез ёрдам бригадаларининг 12 мингдан зиёд шифокорлари ва 28 мингга яқин фельдшерларини ўқитиш тизими йўлга қўйилади.

Бунинг учун, вазирлик ҳузуридаги Республика шошилинч тиббий ёрдам ўқув-машғулот маркази Республика тез тиббий ёрдам маркази тизимига ўтказилади ва Ходимларнинг малакасини ошириш мактаби сифатида қайта ташкил этилади.

Малака ошириш ишларини сифатли ташкил этиш учун Туркия, Корея, Франция каби тез ёрдам тизими илғор бўлган мамлакатлардан мутахассислар жалб қилинади

https://t.iss.one/hudud_inform
Туман даражасида шошилинч тиббий хизматни қайта кўриб чиқиш ва қамровини кенгайтириш зарурлиги кўрсатиб ўтилди. Бунинг учун:

- туман ва шаҳар шифохоналаридаги терапия, педиатрия ва хирургия йўналишида бир-бирини такрорлайдиган режали ва шошилинч бўлимлар бирлаштирилади;

- у ерда туну-кун ишлайдиган шошилинч ёрдам қабулхоналари ташкил этилади;

- Республика ихтисослашган марказларида шошилинч ёрдам кўрсатиш амалиёти жорий этилади.

Вилоят шошилинч ва 21 та туманлараро қўшма шикастланиш марказлари энг замонавий тиббиёт ускуналари билан жиҳозланди. Лекин бошқа шифохоналарда даволанаётган беморларга диагностика хизматини кўрсатмайди.

Бундан буён бошқа шифохоналарда даволанаётган беморларга ушбу марказларда ҳам бепул юқори технологик текширув ўтказишга рухсат берилади.

Тошкентнинг Шайхонтоҳурдаги 1-сон, Яшнободдаги 4-сон, Юнусободдаги 7-сон ҳамда Учтепадаги Шаҳар тез ёрдам шифохоналарига туманлараро марказ мақоми берилади. Улар 34 турдаги юқори технологик тиббий жиҳозларни ўрнатишга мослаштирилади.

https://t.iss.one/hudud_inform