Hudud Inform
8.68K subscribers
18.3K photos
4.01K videos
19 files
14.1K links
Ушбу канал республикамиз ҳудудларидан:
- энг муҳим, ишончли хабарлар;
- аҳолининг муаммолари ва унинг ечимлари;
- расмий муносабатлар;
- ҳокимларнинг онлайн мурожаат ва брифинглари эълон қилинадиган ягона платформадир.

Мурожаат учун:
Download Telegram
Грециянинг Родос шаҳрида шахматнинг рапид йўналиши бўйича болалар ва ўсмирлар ўртасида якунланган жаҳон чемпионатида ўзбекистонлик Умида Омонова (16 ёш) жаҳон чемпиони бўлди, Ҳумоюн Бекмуродов (12 ёш) эса кумуш медали соҳибига айланди.

Чемпионатда дунёнинг 40 давлатидан 330 нафардан ортиқ ёш шахматчи иштирок этди.

https://t.iss.one/hudud_inform
Президент Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳрида янги транспорт иншооти билан танишди.
Унинг қурилиши 2020 йил августда бошланган эди. Лойиҳа доирасида 6,5 километр узунликдаги 6 тасмали автомобиль йўли, 6 та кўприк қурилди. Янги қурилган йўл соатига 12 мингтагача автотранспортни ўтказиш қуватига эга.
Давлатимиз раҳбари шу ерда нуронийлар, жамоатчилик фаоллари билан суҳбатлашди.

Президент Шавкат Мирзиёев ознакомился с новыми объектами транспортной инфраструктуры в Ташкенте.
Строительство началось в августе 2020 года. В рамках проекта возведены шестиполосная автомобильная дорога протяженностью 6,5 километров и развязка с 6 съездами. Дорога имеет пропускную способность до 12 тысяч автомобилей в час.
Здесь же глава государства побеседовал с представителями старшего поколения, общественными деятелями.

#Mirziyoyev #tanishuv #transport #infratuzilma

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Президент Ички ишлар вазирлигининг Ситуацион-таҳлилий марказида бўлди.
Бу мажмуа ички ишлар органларининг куч ва воситаларини ахборот технологиялари асосида бошқаришга ихтисослашган. Марказда қоидабузарликлар тўғрисидаги маълумотлар автоматлашган тарзда йиғилади ва қайта ишланади.
Президентимиз марказдаги шароитларни кўздан кечирди, иш тизими билан танишди. Бу ерда барча ҳуқуқ-тартибот идоралари ва шошилинч хизматлар маълумотларини интеграция қилиш зарурлигини таъкидлади.

Президент посетил Ситуационно-аналитический центр Министерства внутренних дел.
Данный комплекс специализируется на управлении силами и средствами правоохранительных органов на основе информационных технологий. Центр автоматически собирает и обрабатывает данные о правонарушениях.
Президент осмотрел условия в центре и ознакомился с работой системы. Он подчеркнул необходимость интеграции данных всех правоохранительных органов и экстренных служб.

#Mirziyoyev #tanishuv #markaz #huquqtartibot

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Фаол фуқароларга коммунал хизматлар учун мажбурий тўловлар бўйича ҳар ойда компенсация пули тўланади

Ҳукумат қарори (99-сон, 23.02.2021 й.) билан Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятида фаол иштирок этиб келаётган фуқароларга коммунал хизматлар учун мажбурий тўловлар бўйича компенсация пул тўловларини тўлаш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

Низомга кўра, 2021 йил 1 мартдан фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятида фаол иштирок этиб келаётган фуқароларга коммунал хизматлар учун мажбурий тўловлар бўйича БҲМнинг 50 фоизи (122 минг 500 сўм) миқдорида ҳар ойда компенсация пул тўловлари тўланиши белгиланди.

Бунда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятида фаол иштирок этаётган кўчабоши ва уйбошилар фаолияти самарадорлиги бир қатор асосий кўрсаткичлар орқали баҳоланади.

Шунингдек, мазкур шахслар фаолиятини баҳолашда улар бириктирилган кўча ёки уйда камида 3 ой давомида фаолият кўрсатганлиги инобатга олинади ва мезонлардан келиб чиққан ҳолда 70 баллдан юқори балл тўплаган тақдирда тўланади.

Компенсация пул тўловлари тўланиши кўчабоши ва уйбошилар фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятида фаол иштирок этмаса муддатидан олдин тўхтатилади.

Мазкур компенсация пул тўловлари маҳаллий бюджетларнинг қўшимча манбалари ҳисобидан Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлигининг туман (шаҳар) бўлимлари орқали амалга оширилади.

https://t.iss.one/hudud_inform
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Сурхондарё_вилояти

Бойсун ғорлари - Марказий Осиёдаги энг чуқур, дунёда ўхшаши йўқ, бир-бирига боғланган тизим ва дунё ғоршуносларини ўзига жалб қилган қадимий ғорлар

Махсус репортаж | Бойсун тумани туризм соҳасидаги янги имкониятлар маскани.

https://t.iss.one/hudud_inform
Тиббиёт муассасаларининг малакали шифокорларига қўшимча устама тўланади

Соғлиқни сақлаш вазирининг тегишли буйруғи билан давлат тиббиёт муассасаларининг малакали шифокорларини рағбатлантириш йўлга қўйилди.

Унга кўра, мазкур тизим халқаро рейтингларда тиббиёт йўналишида биринчи 200 таликка кирган олий ўқув юртларининг клиник ординатура (резидентура), магистратура мутахассислигини тамомлаган ва фалсафа доктори (PhD) ёки фан доктори (DSc) илмий даражасини олган тиббиёт ходимларига татбиқ этилади.

📌 Номзодлар томонидан аризалар муассасанинг кадрлар бўлимига топширилади.

📌 Ҳужжатлар навбатдаги босқичда вазирликнинг Фан ва таълим бошқармаси томонидан кўриб чиқилгач, вазир буйруғи орқали рағбатлантирилади.

❗️Номзодларнинг лавозим маошига ҳар ойлик қўшимча устама вазир буйруғи чиққан кундан бошлаб бир йил давомида меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг қуйидаги бараварида белгиланади:

клиник ординатура (резидентура), магистратура мутахассислигини тамомлаган тиббиёт ходимига – етти баравари;

фалсафа доктори (PhD) ёки фан доктори (DSc) илмий даражасини олган тиббиёт ходимига – ўн беш баравари.

☎️ Қўшимча маълумотлар учун вазирликнинг (71) 239-13-72 телефон рақамига қўнғироқ қилишингиз мумкин.

https://t.iss.one/hudud_inform