Hudud Inform
8.68K subscribers
18.3K photos
4.01K videos
19 files
14.1K links
Ушбу канал республикамиз ҳудудларидан:
- энг муҳим, ишончли хабарлар;
- аҳолининг муаммолари ва унинг ечимлари;
- расмий муносабатлар;
- ҳокимларнинг онлайн мурожаат ва брифинглари эълон қилинадиган ягона платформадир.

Мурожаат учун:
Download Telegram
Ўзбекистон халқига Рамазон ҳайити табриги

Поздравление народу Узбекистана с праздником Рамазан хайит

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Тошкентда ҳайит намози ўқилиши муносабати билан бир қатор кўчалар вақтинча ёпилади

Тошкент шаҳар ИИББ Ахборот хизматининг хабарига кўра, Рамазон ҳайити байрами нишонланиши муносабати билан пойтахтда жорий йилнинг 2 май куни соат 00:00 дан 7:00 га қадар қуйидаги кўчаларда транспорт воситалари ҳаракати вақтинча тўхтатилади:

Олмазор тумани:
- “Имом Бухорий” масжиди олдидаги Чимбой кўчаси – Фаробий – Чимбой кўчалари чорраҳасидан Чимбой – КХАЙ чорраҳасигача;
- "Ҳазрати имом" масжиди олдидаги Қорасарой кўчаси – Қорасарой – Қодирий кўчалари чорраҳасидан Қорасарой – Нурафшон кўчалари чорраҳасигача.

Шайхонтоҳур тумани:
- “Шайх Зайниддин” масжиди олдидаги Уйғур кўчаси – Нурафшон – Уйғур кўчалари чорраҳасидан Уйғур – Бешқайрағоч кўчалари чорраҳасигача;
- “Кох-ота” масжиди олдидаги Себзор кўчаси – Нурафшон – Себзор кўчалари чорраҳасидан Нурафшон – Лабзак кўчалари чорраҳасигача.

Чилонзор тумани:
- “Убай ибн Каъб” Ал-Хоразмий масжиди олдидаги Ал-Хоразмий кўчаси – Ал Хоразмий – Хирмонтепа кўчалари чорраҳасидан Ал Хоразмий – Катта қани чоррахасигача;
- "Катта Қозирабод" масжиди олдидаги Чилонзор кўчаси – Чилонзор – Чўпонота кўчалари чорраҳасидан Чилонзор – Нурхон чорраҳасигача;
- “Шайх” масжиди олдидаги Сўгалли ота кўчаси – Ал-Хоразмий – Сўгалли ота кўчалари кесишмасидан Хонабод 2-берк кўчасидан – Сўгалли ота кўчасигача.

Учтепа тумани:
- “Абдуллох ибн Маъсуд” масжиди олдидаги Лутфий кўчаси – Лутфий – Хирмонтепа кўчалари чорраҳасидан Лутфий – Катта қани кўчалари чорраҳасигача;
- “Ҳазрати Умар” масжиди олдидаги Назарбек кўчаси – Назарбек – Ю.Саккокий кўчалари чорраҳасидан Назарбек –Уйғур чорраҳасигача.

Юнусобод тумани:
- “Минор” масжиди олдидаги КХАЙ кўчаси – КХАЙ ва Кўргазма кўчалари чорраҳасидан КХАЙ –Ш.Рашидов кўчалари чорраҳасигача;
- “Мирзо Юсуп” масжиди олдидаги Боғишамол кўчаси – А.Темур – Боғишамол кўчасидан Боғишамол – Бодомзор чорраҳасигача.

Яккасарой тумани:
- “Усмон бин Мағзун” масжиди олдидаги КХАЙ кўчаси – КХАЙ – Қушбеги чорраҳасидан КХАЙ – Чўлпонота чорраҳасигача.

Яшнобод тумани:
- “Ислом ота” масжиди олдидаги Фарғона йўли кўчаси – Фарғона йўли – Фитрат кўчалари чорраҳасидан Фарғона йўли – Толимаржон кўчалари чорраҳасигача.

Миробод тумани:
“Қўлиқ ота” масжиди олдидаги ТХАЙ кўчаси – Қўйлиқ бозори кўприк остидан ТХАЙ ва Мунис чорраҳасигача.

Сергели тумани:
- "Куддус Шариф" масжиди олдидаги Кипчок ку‌часи - Янги Сергели - Кипчок чоррахасидан Кипчок - Хонобод чорраҳасигача.

https://t.iss.one/hudud_inform
Ходимларни байрам (ишланмайдиган) кунлари иш берувчининг фармойиши бўйича ишга жалб этишга фақатгина жамоа шартномасида, агар у тузилмаган бўлса, – иш берувчи томонидан касаба уюшмаси қўмитаси ёки ходимларнинг бошқа вакиллик органи билан келишиб белгиланган асослар бўйича йўл қўйилади.

Ишлаб чиқариш-техника шароитлари ва бошқа шароитларга кўра ишни тўхтатиб туриш мумкин бўлмаган жойларда, аҳолига хизмат кўрсатиш зарурати бўлган ишларда, шунингдек, кечиктириб бўлмайдиган таъмирлаш ва юк ортиш-тушириш ишларида байрам (ишланмайдиган) кунлари ишлашга йўл қўйилади.

Дам олиш кунлари ва байрам кунларидаги ишлар учун камида икки ҳисса миқдорида ҳақ тўланади.

Байрам
(ишланмайдиган) кунлари арафасида кундалик иш (смена) муддати барча ходимлар учун камида 1 соатга қисқартирилади.

https://t.iss.one/hudud_inform
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Навоий_вилояти

Нурота туманида муборак Рамазон ҳайити намози "Чашма" зиёратгоҳи мажмуасида ўқилди, деб хабар берди Нурота тумани ҳокимлиги
ахборот хизмати

https://t.iss.one/hudud_inform
Йиллик экспорт тушумида гул экспортидан тушум камида 30 фоизни ва 100 минг АҚШ долларидан кўпни ташкил қиладиган тадбиркорларнинг хом ашё импорти учун сарфланган транспорт харажатларининг 50 фоизи Экспортни рағбатлантириш агентлиги томонидан қопланади.

2023 йил 1 январгача туганаклар, пиёзбошлар, туганаксимон илдизлар, туганак пиёзлар, илдизпоя, жумладан вегетатив тиним ҳолатидаги, вегетация ёки гуллаш давридаги сертармоқлари, бошқа тирик ўсимликлар (жумладан, илдизлари), қаламчалар ва пархиши импортида божхона божининг ноль ставкаси қўлланилади.

https://t.iss.one/hudud_inform
#Қашқадарё_вилояти

Рамазон Ҳайити муносабати билан Кўкдала туманида ҳам саховат тадбирлари давом этмоқда

Хусусан, янги ташкил этилган туманда Оила ва хотин-қизларни қўллаб қувватлаш мақсадли жамғармаси томонидан ажратилган имконияти чекланган инсонларга ҳайитлик совғалари туман ҳокимлиги вакиллари томонидан тортиқ қилинди.

https://t.iss.one/hudud_inform
Истеъмолчи сотиб олинган товар (иш, хизмат) сифатини, бутлигини, вазни ва нархини текшириш ҳуқуқига эга.

Сотувчи назорат-ўлчов асбобларини, нархга доир ҳужжатларни тақдим этиши, товарни ишлатиб кўрсатиши, ундан хавфсиз ва тўғри фойдаланишни ўргатиши, зарурат бўлса, товарни экспертизага юбориши шарт.

https://t.iss.one/hudud_inform
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Наманган_вилояти

Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси ва Халқ банки ходимлари нақд пул кўринишида таъминот оладиган юртдошларимиз хонадонига ташриф буюриб, байрамона кайфият улашдилар.

📹
Видеолавҳа Наманган вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати томонидан тақдим этилди.

https://t.iss.one/hudud_inform
📱Ижтимоий тармоқда тарқалган видео ўрганилиб, ҳайдовчига тегишли чора кўрилди

Ижтимоий тармоқда "Nexia" русумли, 20D241CA давлат рақам белгили автомобиль ҳайдовчиси қоидани бузган ҳолда транспорт воситасидан тана қисмини (оёғини) чиқариб ҳаракатланганлиги акс этган видео тарқалди.

📹Видео юзасидан Сирдарё вилояти ИИБ ЖХХ ЙҲХБ ходимлари томонидан суриштирув олиб борилиб, ушбу "Nexia" русумли, 20D241CA давлат рақам белигили автомобиль ҳайдовчиси, 1983 йилда туғилган Ш.Т.га нисбатан тегишли чора кўрилиб, профилактик суҳбат ўтказилган. Шунингдек, видеолардаги қолган қоидабузарликлар бўйича суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

https://t.iss.one/hudud_inform
Ўзбекистон ва Туркия Президентлари телефон орқали мулоқот қилдилар.
Давлат раҳбарлари бутун мусулмон олами учун муқаддас айём – Рамазон ҳайити муносабати билан бир-бирини ва мамлакатларимизнинг биродар халқларини самимий қутлаб, тинчлик-осойишталик, фаровонлик ва равнақ тилакларини изҳор қилдилар.
Етакчилар халқаро сиёсатнинг долзарб масалалари юзасидан ҳам фикр алмашдилар, Туркий давлатлар ташкилотининг навбатдаги саммитига тайёргарлик кўриш масалаларини муҳокама қилдилар.

Президенты Узбекистана и Турции провели телефонный разговор.
Главы государств тепло поздравили друг друга и братские народы наших стран в связи с наступлением священного для всего мусульманского мира праздника Рамазан хайит, искренне пожелав мира, благополучия и процветания.
Лидеры также обменялись мнениями по актуальным вопросам международной политики, обсудили вопросы подготовки очередного саммита Организации тюркских государств.

#Mirziyoyev #muloqot #Turkiya #hamkorlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Сурхондарё_вилояти

Ахборот 24 | Сурхондарёлик саховатпеша тадбиркор 6 та оилани уй-жой билан таъминлади

https://t.iss.one/hudud_inform
Турар жой даҳаларидан чиқишда ҳайдовчилар бошқа ҳаракат қатнашчиларига йўл беришлари керак.

Шунингдек, турар жой даҳаларида қуйидагилар тақиқланади:

▫️механик транспорт воситаларини бошқаришни ўргатиш;
▫️двигатели ишлаб турган ҳолда тўхтаб туриш;
▫️рухсат этилган тўла вазни 3,5 тоннадан ортиқ бўлган юк автомобилларининг махсус ажратилган, йўл белгилари ва (ёки) йўл чизиқлари билан белгиланган жойлардан ташқарида тўхтаб туриши.

https://t.iss.one/hudud_inform
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Сирдарё_вилояти

Қонликўлдаги "Гулҳан атрофидаги ёшлар" лойиҳаси Сирдарё тумани "Ҳикматли" маҳалласи тажрибаси асосида ўтказилди, деб хабар берди вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати.

Тадбирга Қорақалпоқ аҳлининг умидли хонандалари жалб этилди.

Қонликўллик ёшлар кўтаринки кайфиятда "Жылтыр көйлек" қўшиғига жўр бўлишди.

https://t.iss.one/hudud_inform
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
3 май – Жаҳон матбуоти эркинлиги куни

https://t.iss.one/hudud_inform
Бугун Президент Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳрида барпо этилган янги йўл инфратузилмаси объектлари ва Ички ишлар вазирлигининг ситуацион-таҳлилий маркази билан танишади.

Сегодня Президент Шавкат Мирзиёев ознакомится с новыми объектами дорожной инфраструктуры и ситуационно-аналитическим центром Министерства внутренних дел в городе Ташкенте.

Facebook|Instagram|Twitter
4 май куни Ўзбекистонда ёмғир ёғиши кутилмоқда

Ўзгидромет ахборот хизмати маълум қилишича, 3−4 май кунлари Ўзбекистон ҳудудига Волгабўйи ҳудудидан нам ва нисбатан салқин ҳаво массаси кириб келади.

Бугун ва эртага Ўзбекистон бўйича вақти-вақти билан қисқа муддатли ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин.

3−4 майда Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Қашқадарё, Сурхондарё, 4 майда эса Фарғона водийсидаги вилоятларнинг тоғолди ва тоғли ҳудудларининг баъзи жойларида кучли ёмғир ёғиши мумкин.

3−4 майда республика бўйича баъзи жойларда шамолнинг тезлиги секундига 17−22 метргагача кучаяди. Бугун баъзи жойларда чанг тўзонлари кузатилиши мумкин.

Кундуз ҳаво ҳарорати +22…+25 даража илиқгача пасаяди.

3−5 май кунлари кутилаётган кучли ёмғирлар туфайли Ўзбекистоннинг тоғолди ва тоғли туманларида сел келиши хавфи бор.

https://t.iss.one/hudud_inform