Hudud Inform
8.68K subscribers
18.3K photos
4.01K videos
19 files
14.1K links
Ушбу канал республикамиз ҳудудларидан:
- энг муҳим, ишончли хабарлар;
- аҳолининг муаммолари ва унинг ечимлари;
- расмий муносабатлар;
- ҳокимларнинг онлайн мурожаат ва брифинглари эълон қилинадиган ягона платформадир.

Мурожаат учун:
Download Telegram
Ёшлар ўртасида оммавий спортни ривожлантириш чора-тадбирлари бўйича йиғилиш ўтказилди.
Спортни ривожлантириш вазирлигига маҳаллалардаги ёшлар етакчилари билан бирга йил давомида 6 миллион нафар ўғил-қизларни оммавий спорт тадбирларига қамраб олиш вазифаси қўйилди.
Маҳаллаларда спорт инфратузилмасини яхшилаш, лойиҳалар қийматини мақбуллаштириб, майдончалар ташкил этиш бўйича кўрсатмалар берилди.

Состоялось совещание по мерам развития массового спорта среди молодежи.
Министерству по развитию спорта поручено обеспечить совместно с молодежными лидерами махаллей охват массовыми спортивным мероприятиями 6 миллионов детей и молодежи в текущем году.
Даны указания по улучшению спортивной инфраструктуры в махаллях, оптимизации стоимости проектов, организации спортивных площадок.

#Mirziyoyev #yigilish #sport #yoshlar

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🔭 "Супа" – радиотелескопнинг адаптив тизимли янги авлоди, узоқдаги аппаратлар космик базаси билан алоқани таъминлайди

АОКАда бўлиб ўтган брифингда Фанлар академияси ахборот хизмати раҳбари Моҳира Жуманова "Supa" халқаро радиообсерваториясида олиб борилаётган ишлар ҳақида маълумот берди.

🏔Туркистон тоғ тизмасининг Супа платосида денгиз сатҳидан 2500-3000 м баландликда жойлашган РТ-70 радиоастрономик обсерваторияси ноёб илмий объект ҳисобланади.

🏗 Маълум сабабларга кўра қурилиши тугалланмай қолган мазкур илмий объектда ҳозирги кунда қурилиш-реконструкция ишлари олиб борилмоқда.

▫️Батафсил

https://t.iss.one/hudud_inform
🚧 Тошкентда таровеҳ намози сабаб масжидлар яқинидаги йўллар ёпилади

Шаҳар ИБББ маълум қилишича, масжидлар яқинидаги йўллар ҳар куни соат 18:00 дан 24:00 га қадар транспорт воситалари ҳаракати учун беркитилади.

Ҳолатга қараб, намозхонлар сони кўпайиб кетган тақдирда масжидга туташган бошқа йўллар ҳам ёпилиши мумкин.

Батафсил
〰️〰️〰️〰️

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Озарбайжон Республикаси Миллий Мажлиси раиси Соҳиба Гафаровани қабул қилди.
Парламент раҳбари Ўзбекистон етакчисига самимий қабул учун миннатдорлик билдириб, Озарбайжон Президенти Илҳом Алиевнинг саломи ва энг эзгу тилакларини етказди.
Учрашувда умумий тарихий илдизлар, ягона дин, муштарак тил, маданият, анъана ва қадриятлар мамлакатларимиз стратегик шериклигининг асоси бўлиб хизмат қилаётгани қайд этилди.

Президент Узбекистана Шавкат Мирзиёев принял председателя Милли Меджлиса Азербайджана Сахибу Гафарову.
Глава парламента поблагодарила лидера Узбекистана за теплый прием, передала искренние приветствия и наилучшие пожелания Президента Азербайджана Ильхама Алиева.
В ходе встречи было подчеркнуто, что основой стратегического партнерства наших стран являются общие исторические корни, язык, религия, культура, традиции и ценности.

#Mirziyoyev #qabul #Ozarbayjon #hamkorlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Мактаб битирувчиларининг ОТМга ўқишга кириш ҳамда ишга жойлашиш кўрсаткичлари асосида ҳар йили 1 февралгача ўтган йилги эришилган натижалардан келиб чиқиб мактабларнинг раҳбар ходимлари рағбатлантирилади.

Рағбатлантириш БҲМнинг қуйидаги миқдорларида белгиланади:

ўқувчиларининг 90 фоизи ва ундан ортиқ қисми ўқишга кирса ва (ёки) ишга жойлашса мактаб директорлари – 12 баравар (3 млн 240 минг сўм), директори ўринбосарлари – 6 баравар (1 млн 620 минг сўм);

ўқувчиларининг 85–89 фоизи ўқишга кирса ва (ёки) ишга жойлашса мактаб директорлари – 9 баравар (2 млн 430 минг сўм), директор ўринбосарлари – 4,5 баравар (1 млн 215 минг сўм);

ўқувчиларининг 80–84 фоиз қисми ўқишга кирса ва (ёки) ишга жойлашса мактаб директорлари – 6 баравар (1 млн 620 минг сўм), директор ўринбосарлари – 3 баравар (810 минг сўм).

https://t.iss.one/hudud_inform
Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент органларига коррупция ҳақида хабар берган 20 нафар фуқаро рағбатлантирилди

Департамент ахборот хизмати маълум қилишича, Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 31 декабрдаги қарорига асосан мансабдор шахснинг пора талаб қилиш билан боғлиқ жинояти ҳақида хабар берган ва ушбу жиноий қилмишга чек қўйишга кўмаклашган фуқаролар 2 млн сўмдан 5 млн сўмгача рағбатлантирилди.

Пул мукофотлари жиноятнинг ижтимоий хавфлилик даражаси, талаб қилинган пора миқдори ва давлатга етказилган зарар миқдоридан келиб чиқилади (Низомнинг 9-банди).

https://t.iss.one/hudud_inform
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
No comment | Бухорода «Насриддин Афанди» фестивали ўтказилди

https://t.iss.one/hudud_inform
Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
📖 2 апрель — Халқаро болалар китоби куни

Болалар ва ўсмирлар адабиёти халқаро кенгаши (International Board on Books for Young People — IBBY) ташаббуси билан 1967 йилдан буён ҳар йили 2 апрелда Ҳанс Кристиан Андерсеннинг туғилган кунида Халқаро болалар китоби куни нишонланади.

2022 йил январь ойида Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги ташаббуси билан қатор ҳамкор ташкилотлар кўмагида IBBYда Ўзбекистон Миллий шўбаси ташкил этилди.

Батафсил
〰️〰️〰️〰️

https://t.iss.one/aoka_uz
“Аёллар дафтари”га киритилганларга 5 млн сўмгача кредитлар нақд берилиши мумкин

Ҳукумат қарори (145-сон, 31.03.2022 й.) билан “Аёллар дафтари”ни юритиш орқали хотин-қизлар муаммоларини тизимли равишда ҳал этиш ва уларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди

🔰Низомга мувофиқ, “Аёллар дафтари”га 30 ёшдан ошган қуйидаги хотин-қизлар киритилади:

🔹ижтимоий ҳимояга муҳтож ишсиз хотин-қизлар;
🔹тадбиркорлик қилиш истагида бўлган эҳтиёжманд хотин-қизлар;
🔹боқувчиси бўлмаган эҳтиёжманд хотин-қизлар;
🔹ижтимоий ёрдамга муҳтож I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган, тезкор тиббий муолажага муҳтож эҳтиёжманд хотин-қизлар;
🔹уй-жойга муҳтож хотин-қизлар;
🔹қарамоғида ногиронлиги бўлган фарзандлари бор эҳтиёжманд хотин-қизлар.

Тадбиркорликни йўлга қўйиш учун хотин-қизларга 33 млн сўмгача 14 фоизлик кредитлар:

оилавий тадбиркорлик учун3 ойдан 6 ойгача имтиёзли давр билан 3 йилгача;
чорвачилик, балиқчилик, паррандачилик учун1 йилгача имтиёзли давр билан 3 йилгача;
боғдорчилик, узумчилик ва лимончилик учун3 йилгача имтиёзли давр билан 7 йилгача ажратилади.

💰Аёлларга 5 млн сўмгача кредитлар нақд берилиши мумкин.

❗️Мазкур низом тасдиқланиши муносабати билан “Аёллар дафтари”га оид илгариги вақтинчалик тартиб бекор қилинди.

https://t.iss.one/hudud_inform
РАСМИЙ АХБОРОТ

Жиноят ишлари бўйича Урганч шаҳар суди томонидан 1978 йилда туғилган И. И. га нисбатан маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш кўриб чиқилди.

Аниқланишича, И. И. мониторларда реклама жойлаш билан шуғулланувчи хусусий корхонада ҳайдовчи лавозимида ишлаб, қўшимча равишда шаҳардаги мониторларга реклама жойлаш вазифасини бажариб келган. 31 март куни И. И. Урганч шаҳрининг Аль-Хоразмий ва Хонқа кўчаси чорраҳасида ўрнатилган реклама мониторига 20 тадан ортиқ видеоматериални жойлаб, мониторда порнографик мазмундаги видеолавҳалар намойиш этилишига сабабчи бўлган.

Суд ҳуқуқбузарнинг кўрсатмаси, ишга доир ҳужжатларни ўрганиб қарор қилди. Қарорга кўра И. И. Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 189-моддаси (порнографик маҳсулотни тайёрлаш, олиб кириш, тарқатиш, реклама қилиш, намойиш этиш) да кўрсатилган ҳуқуқбузарликни содир этган деб топилиб, унга базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 баравари миқдорида жарима жазоси қўлланилди.

https://t.iss.one/hudud_inform
Навоий давлат кончилик ва технологиялар университети ташкил этилди

“Навоий давлат кончилик ва технологиялар университетини ташкил этиш тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–186-сон, 31.03.2022 й.) қабул қилинди

Қарор билан Навоий давлат кончилик институти Навоий давлат кончилик ва технологиялар университети этиб қайта ташкил этилди.

Университетда саноат, техника-технология, муҳандислик соҳалари учун олий маълумотли мутахассислар ва илмий-педагогик кадрлар тайёрланади.

Қарорга кўра, Университет ҳузурида қуйидагилар ташкил этилди:
▫️Нукус кончилик институти;
▫️“Навоий” илмий-технология саноат парки;
2022/2023 ўқув йилида:
▫️Кармана политехника техникуми;
▫️Ғозғон политехника техникуми.

Университет ҳузуридаги техникумларда саноат, кончилик, металлургия, машинасозлик, қурилиш, энергетика, электротехника, хизмат кўрсатиш йўналишларида кадрлар тайёрлаш йўлга қўйилади.

Университет юқори курс талабалари иш ҳақи тўланадиган тизим орқали банд қилинади, жумладан амалиёт ўташда ҳақ тўлаш тизимини жорий этиш чоралари кўрилади.

Университетда 2023/2024 ўқув йилидан техника йўналиши бўйича қўшма таълим дастурлари асосида кадрлар тайёрлаш йўлга қўйилади.

https://t.iss.one/hudud_inform
#Фарғона_вилояти

Қўқон шаҳрида Mercedes-Benz расмий дилерлик маркази иш бошлади

Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров Қўқон шаҳрида Ўзбекистонда биринчи Daimler AG аккредитациясига эга Mercedes-Benz расмий дилерлик марказининг очилиш маросимида иштирок этди.

Батафсил

https://t.iss.one/hudud_inform