Hudud Inform
8.68K subscribers
18.3K photos
4.01K videos
19 files
14.1K links
Ушбу канал республикамиз ҳудудларидан:
- энг муҳим, ишончли хабарлар;
- аҳолининг муаммолари ва унинг ечимлари;
- расмий муносабатлар;
- ҳокимларнинг онлайн мурожаат ва брифинглари эълон қилинадиган ягона платформадир.

Мурожаат учун:
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Самарқанд_вилояти

Ҳудудларни ўрганиш: навбатдаги манзил Нарпай тумани бўлди

📹
Видеолавҳа Самарқанд вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати томонидан тақдим этилди.

https://t.iss.one/hudud_inform
⚡️ Валюта бозорида кескин тебранишларнинг олдини олиш учун захираларимиз етарли”, Президент.

Давлатимиз раҳбари валюта бозорини барқарорлаштириш борасида кўрилаётган чораларни қайд этди.

Жумладан, валюта бозори ва айирбошлаш курси барқарорлашди, биржада рубль ва юань бўйича савдолар бошланди.

“Бу борада халқимизда ортиқча хавотир ёки безовталик бўлмаслиги керак. Валюта бозорида кескин тебранишларнинг олдини олиш учун захираларимиз етарли, - деди Президент.

Марказий банкка пухта ўйланган, оғир ва вазмин валюта ва монетар сиёсатни олиб боришни давом эттириш топширилди.

Марказий банкнинг вилоятлардаги раҳбарлари тадбиркорлар билан ҳар куни учрашиб, уларга валюта бозоридаги вазиятни, экспорт-импорт ҳисоб-китобларини амалга ошириш ва янги кредит механизмларини тушунтириб боради.

Халқаро экспертлар жаҳон иқтисодиётидаги ҳозирги мураккаб вазият узоқ давом этишини прогноз қилишмоқда.

Масалан, сўнгги бир ойда жаҳон бозорларида буғдой нархи 36 фоизга, шакар хом ашёси 10 фоизга, ўсимлик ёғи нархи 2 баробарга ошган.

https://t.iss.one/hudud_inform
❗️Бош вазир бошчилигида кундалик ишлайдиган Республика штаби ташкил этилади

Ушбу штабга вилоят ҳокимлари ва тегишли вазирлар ҳам аъзо бўлади. Штаб олдига бозордаги нарх-навонинг кундалик аҳволи бўйича зарур тезкор чоралар кўриб бориш вазифаси қўйилди.

〰️〰️〰️
Кўрсатилган тезкор амалий ёрдам сабабли бозорларда гўшт, сут, картошка, тухум, гуруч нархлари барқарорлиги сақланмоқда. «Демак, ҳаракат қилсак, албатта натижа бўлади» — деди Президент.

Давлат раҳбари Республика штабига қуйидагиларни топширди:

● зарур озиқ-овқат маҳсулотлари импорти учун аввал берилган 500 миллиард сўм имтиёзли ресурсларнинг қайтариш муддати йил якунига қадар узайтирилсин;

● бир ҳафта муддатда озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи барча тадбиркорлар билан учрашиб, уларнинг юзага келган муаммоларини кундалик ҳал этиш тизими жорий этилсин;

биржа савдоларида озиқ-овқат ва хом ашёнинг тўлиқ қўйилиши устидан кунлик назорат ўрнатсин ва сунъий равишда нарх ошишининг олдини олиш бўйича тезкор чораларни кўриб борсин;

● уч кун муддатда шакар, ун, ёғ, гўшт, чой, болалар овқатлари, сут маҳсулотлари каби озиқ-овқат маҳсулотлари импортига акциз солиғи ва божхона божларини қайта кўриб чиқиш бўйича асосланган таклиф киритсин.

https://t.iss.one/hudud_inform
❗️Ташқи хавф-хатарларни юмшатиш мақсадида тадбиркорларни қўшимча қўллаб-қувватлаш чоралари белгиланди:

банклар томонидан тадбиркорларга хомашё сотиб олиш ва айланма маблағлар учун ҚЎШИМЧА 10 ТРИЛЛИОН СЎМ “револьвер” кредитлар ажратилади. Ушбу маблағлар биринчи галда экспортчилар, озиқ-овқат ва истеъмол товарлари ишлаб чиқарувчиларга ажратилади;

давлат дастурлари доирасида мева-сабзавот етиштиришга, оилавий тадбиркорлик, ипотека ва таълимга ажратиладиган кредитлар ҳажми ва ИМТИЁЗЛИ СТАВКАЛАРИ САҚЛАБ ҚОЛИНАДИ;

солиқ маъмурчилиги доирасида омбордаги товарларнинг ҳисобини ва кодларини мажбурий юритиш, мулклар ҳамда ижара шартномаларини электрон рўйхатдан ўтказиш каби янги механизмлар бўйича ЖАРИМА ва бошқа таъсир чоралари йил якунига қадар ҚЎЛЛАНИЛМАЙДИ;

ўз эҳтиёжлари учун олиб келинган хомашё, асбоб-ускуна, эҳтиёт қисмларга божхона имтиёзларини қўллаш даври ҳозирги 6 ойдан 1 ЙИЛГАЧА УЗАЙТИРИЛАДИ;

йил якунига қадар Россия, Украина ва Беларусь билан ишлаётган корхоналарга дебитор қарздорлиги учун жарима ҚЎЛЛАНИЛМАЙДИ;

ушбу мамлакатлар билан ишлаётган экспортчиларнинг банк кредитлари бўйича ҚАРЗДОРЛИГИ УЗАЙТИРИЛАДИ, ПЕНЯ ВА ЖАРИМАЛАР УНДИРИЛМАЙДИ.

https://t.iss.one/hudud_inform
Президент йил якунига қадар барча ҳокимлик, вазирлик ва идораларга:

молиявий манбаси аниқ бўлмаган қурилишларни бошлаш;

бино таъмирлаш, автомобиль, мебель, офис анжомлари харид қилиш каби қўшимча харажатларни амалга оширишни қатъиян тақиқлади.

"Бу – маблағлар олиб қўйилади, дегани эмас. Барча иқтисод қилинган маблағлар ушбу ҳудуд ва тармоқнинг ривожлантириш дастурига йўналтирилади", деди Шавкат Мирзиёев.

https://t.iss.one/hudud_inform
#Навоий_вилояти

НАВОИЙ ВИЛОЯТИДА ЧИГИТ ЭКИШ ИШЛАРИ БОШЛАНДИ

Навоий вилоятида жорий йил пахта ҳосили учун 32588 гектар майдонга чигит экилади.

Мавсумнинг бошланиши муносабати билан куни кеча вилоятнинг Кармана, Қизилтепа, Навбаҳор (Конимех тумани билан биргаликда) ва Хатирчи туманларида чигит экишни уюшқоқлик билан амалга ошириб, қисқа муддатларда якунлаш чораларини кўриш мақсадида кўргазмали амалий семинарлар ташкил этилди.

Батафсил

https://t.iss.one/hudud_inform
Макроиқтисодий барқарорликни таъминлаш масалалари юзасидан видеоселектор йиғилиши ўтказилди.
Озиқ-овқат маҳсулотлари импорти учун аввал берилган имтиёзли маблағларни қайтариш муддати йил якунига қадар узайтирилди.
Республика штаби ва ҳудудий штабларга бозордаги нарх-навони кундалик ўрганиб, маҳсулотларни аҳоли талабига қараб қўшимча етказиб бериш топширилди.
Ташқи хавф-хатарлар таъсирини камайтириш мақсадида тадбиркорларни қўшимча қўллаб-қувватлаш чоралари белгиланди.

Состоялось видеоселекторное совещание по обеспечению макроэкономической стабильности.
Срок возвращения льготных средств, выделенных для импорта продовольственной продукции, продлен до конца года.
Республиканскому и региональным штабам поручено ежедневно отслеживать цены на рынке и принимать меры по дополнительным поставкам исходя из спроса.
Анонсированы меры дополнительной поддержки предпринимателей для снижения влияния внешних рисков.

#Mirziyoyev #videoselektor #iqtisodiyot #barqarirlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Рамазон ойи 2 апрелдан бошланади

Бу ҳақда Президент қарори қабул қилинди.

«1. 2022 йил муборак Рамазон ойининг бошланиши 2 апрель кунига тўғри келиши ҳақидаги Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг ахбороти маълумот учун қабул қилинсин.

2.Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари Дин ишлари бўйича қўмита, Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирлиги ҳамда жамоат ташкилотлари билан биргаликда Рамазон ойини миллий анъана ва қадриятларга мос ва муносиб тарзда ўтказишга доир чора-тадбирларни амалга оширсин», — дейилади қарорда.

https://t.iss.one/hudud_inform
Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
📢 1 апрель, жума куни ўтказилиши режалаштирилган брифинглар:

〰️〰️〰️

● Мавзу: "Ўзагроинспекция"соҳаси юзасидан аҳолидан келган мурожаатлар юзасидан
● Вақти: 12:00
● Иштирок этади: Холида Шодиева, Инспекция ахборот хизмати раҳбари

〰️〰️〰️
● Мавзу: Биолабораторияларни кўпайтириш ва фаолиятини ривожлантириш борасида амалга оширилган ишлар
● Вақти: 14:00
● Иштирок этади: Сабина Садинова, Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги ахборот хизмати раҳбари

〰️〰️〰️
● Мавзу: Давлат тиббий суғуртаси: беморга кўрсатиладиган тиббий ёрдам харажатлари қандай қопланади?
● Вақти: 15:00
● Иштирок этади: Сайёра Шоева, Давлат тиббий суғуртаси жамғармаси ахборот хизмати раҳбари

〰️〰️〰️
● Мавзу: "Supa" халқаро радиообсерваториясида олиб борилаётган ишлар
● Вақти: 16:00
● Иштирок этади: Моҳира Жуманова, Фанлар академияси ахборот хизмати раҳбари

https://t.iss.one/aoka_uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Самарқанд_вилояти

Самарқандда геология соҳаси ходимлари куни нишонланди

📹
Видеолавҳа Самарқанд вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати томонидан тақдим этилди.

https://t.iss.one/hudud_inform
Давлатнинг “олтин акция” ҳуқуқи бекор қилинди

“Корпоратив бошқарув тизими такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонун (ЎРҚ–760-сон, 29.03.2022 й.) Президент томонидан имзоланди

Фуқаролик кодексига киритилган ўзгартиришларга кўра унитар корхонада кузатув кенгаши ташкил этилиши ва кенгаш корхонанинг бошқарув органи бўлиши мумкинлиги белгиланди.

Давлатнинг айрим акциядорлик жамиятларини бошқаришда иштирок этиш ҳуқуқини берувчи “олтин акция”га оид нормалар қонунчиликдан чиқариб ташланди.

Акциядорлик жамияти кузатув кенгаши аъзоларининг ваколати 1 йилдан 3 йилга узайтирилди.

Юридик шахсларнинг устав фондида камида 5 фоиз улушга эга бўлган иштирокчилар ва акциядорлар аудиторлик текширувининг буюртмачилари бўлиши мумкинлиги белгиланди. Илгари 10 фоиз эди.

https://t.iss.one/hudud_inform
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Сирдарё_вилояти

Сирдарё вилоятида макроиқтисодий барқарорликни таъминлаш масаласида зарур чоралар белгиланди

https://t.iss.one/hudud_inform
Бироздан сўнг Президент Шавкат Мирзиёев ҳузурида ёшлар ўртасида оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари юзасидан йиғилиш бошланади.

Унда, жумладан, аҳоли ўртасида жисмоний тарбияни оммалаштириш, маҳалларда спорт инфратузилмасини ривожлантириш, ёшларни спорт тадбирлари билан қамраб олиш масалалари муҳокама қилинади.

Давлатимиз раҳбарининг иш режасида уч кунлик ташриф билан Ўзбекистонда бўлиб турган Озарбайжон Парламенти раиси Соҳиба Гафарова билан учрашув ҳам режалаштирилган.

Учрашувда кўп қиррали Ўзбекистон-Озарбайжон ҳамкорлигининг долзарб масалалари кўриб чиқилади. Қўшма иқтисодий лойиҳалар ва гуманитар дастурларни қўллаб-қувватлаш мақсадида фаол парламентлараро ҳамкорликка алоҳида эътибор қаратилади.

https://t.iss.one/hudud_inform
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
❗️РЕЙТИНГ КЎРСАТКИЧЛАРИНИ АНИҚЛАШДА ИНСОН ОМИЛИНИНГ АРАЛАШУВИГА ЙЎЛ ҚЎЙИЛМАЙДИ.

Қурилиш вазирлиги ахборот хизмати томонидан тайёрланди.

https://t.iss.one/hudud_inform