Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ахборот хизмати раҳбари Дурдона Очилова иштирокида брифинг
“Қурилиш соҳасини тартибга солувчи 25 та норматив-ҳуқуқий ҳужжат ва 30 та ички идоравий ҳужжатлар таҳлил қилиниб, 126 та эҳтимолий коррупцион хавф аниқланди ҳамда уларни бартараф этишга қаратилган тегишли чора-тадбирлар белгиланди.
Коррупцияга қарши курашиш агентлиги томонидан 2021 йилнинг 6 ойида 461,3 млрд. сўмлик қийматдаги давлат харидлари юзасидан 59 та қурилиш объектида ўрганиш ўтказилди.”
https://t.iss.one/hudud_inform

Ўзбекистонда мактабда олинган якуний баҳолар ОТМга киришда ҳисобга олинади.
2022-2023 ўқув йилидан бошлаб умумий ўрта, ўрта махсус таълим муассасалари ва касб-ҳунар мактаблари битирувчиларининг шаҳодатномаси (диплом иловаси)га мажбурий 11 йиллик таълимнинг сўнгги 6 йиллик баҳолари ўртача кўрсаткичи киритилади.
Хўш, бу жараён қандай амалга оширилади?
Ушбу саволга жавобни Халқ таълими вазирлиги Таълим сифати жараёнларини мувофиқлаштириш, педагог кадрларни тайёрлаш ва уларнинг салоҳиятини ошириш бошқармаси бошлиғи Лазиз Хўжакулов батафсил тушунтириб беради.

Президент Шавкат Мирзиёев раислигида қишлоқ хўжалиги ерларини ижарага бериш, мева-сабзавотчилик кластерлари ва томорқа хўжаликлари фаолиятини янада ривожлантириш борасидаги устувор вазифалар юзасидан видеоселектор йиғилиши бошланди.
https://t.iss.one/hudud_inform
https://t.iss.one/hudud_inform
Келгуси йилда пахта ва ғалладан бўшаган 80 минг гектар ер аҳолига бўлиб берилади
"Яқинда қабул қилинган қарорлар билан пахта-тўқимачилик ва ғалла кластерлари фаолияти билан боғлиқ барча масалалар ҳал қилиб берилди.
Бунинг ҳисобидан тўқимачилик саноати корхоналари экспорти жорий йилда 3 миллиард доллардан, келгуси беш йилда эса 7 миллиард доллардан оширилади.
Худди шундай ишлаб, мева-сабзавотчилик экспортини бугунги 1,2 миллиард доллардан камида 5 миллиард долларга кўпайтириш бўйича барча имкониятлар бор", деди давлат раҳбари йиғилиш аввалида. Бунда:
- келгуси йилда пахта ва ғалладан бўшаган 80 минг гектар ер аҳолига бўлиб берилади;
- 70 минг гектар ер фойдаланишга қайтарилади;
- аҳолининг ўзида 500 минг гектар атрофида томорқа ерлари мавжуд. Ушбу ерлардан қўшимча 10 миллион тонна маҳсулот олиш, 1,5 миллион аҳолини банд қилиш ва 800 миллион долларлик экспорт қилиш учун шароит яратилади.

Чет элдан малакали мутахассисларни жалб қилиш харажатларининг 50% қисмига субсидия берилади
Президент мева-сабзавот кластерлари, деҳқон хўжаликлари ва томорқани ривожлантириш, уларни молиялаштириш, агрохизматлар кўламини кенгайтириш бўйича мутлақо янги тизим жорий этилишини таъкидлади. Жумладан:
✔️ жорий йил 1 декабрдан Қишлоқ хўжалиги жамғармаси томонидан мева-сабзавот етиштирувчиларни имтиёзли кредитлаш йўлга қўйилади;
✔️ кластерларга томорқалардан тайёр маҳсулот сотиб олишга айланма маблағ учун 12 ойлик “револьвер” кредитлар берилади;
✔️экспорт шартномаси бўлган мева-сабзавот етиштирувчиларга ҳосилни хавф-хатардан суғурталаш харажатларининг 50 фоизи бюджетдан қоплаб берилади;
✔️ кластерлар томонидан чет элдан малакали агроном, энтомолог, лаборатория мутахассиси жалб қилиш харажатларининг 50 фоизигача қисмига субсидия берилади.

«Бирорта ҳудуд раҳбарининг бу масалада «ўйин қилишга» ҳаққи йўқ», — Президент барча қишлоқ хўжалиги ерларини кадастр рўйхатидан ўтказишга топшириқ берди
Президент куни кеча имзолаган қарорга мувофиқ, келгуси йилда пахта ва ғалладан қисқартириладиган 80 минг гектар майдонлар аҳолига деҳқон хўжалиги ташкил этиш учун 10 сотихдан 1 гектаргача 10 йил муддатга очиқ электрон танлов ўтказиш орқали ижарага берилади.
Бунда асосий мезон томорқадан самарали фойдаланиш ва яратиладиган иш ўринлари бўлади.
Ушбу ерларда деҳқончилик қилиш учун оилавий тадбиркорлик дастурлари доирасида сабзавот, полиз ва дуккакли экинлар экишга 6 ойлик имтиёзли давр билан 2 йилгача кредит ажратилади.
Йиғилишда ҳар бир ер участкаси 2 кунда кадастр рўйхатидан ўтказилиши шартлиги, аҳоли давлат рўйхатидан ўтказиш бўйича йиғимлардан озод қилиниши таъкидланди.
Келгуси йил 1 мартга қадар барча қишлоқ хўжалиги ерларининг кадастр рўйхатидан ўтказилишини таъминлаш вазифаси қўйилди. "Бирорта ҳудуд раҳбарининг бу масалада “ўйин қилишга” ҳаққи йўқ", деди Президент.

Президент раислигидаги йиғилиш давом этмоқда. Навбатдаги масала - томорқа хўжалигини ривожлантириш. Давлатимиз раҳбари бу борадаги вазифаларни белгилаб берди:
▫️500 минг гектардан зиёд томорқалардан самарали фойдаланиш учун келгуси йил 100 миллион доллар ажратилиши таъкидланди;
▫️томорқада деҳқончиликни йўлга қўйиш учун оилавий тадбиркорлик дастури шартлари асосида имтиёзли кредитлар берилади;
▫️томорқада етиштирилган маҳсулотларни кафолатли харид қилиш мақсадида ҳар бир туманда кооперациялар ташкил этилиб, уларни жиҳозлашга 30 фоизгача субсидия берилади.
▫️сув таъминоти оғир томорқа ерлари ва фойдаланишдан чиққан майдонларни суғориш харажатларини қисман қоплашга келгуси йилда 50 миллиард сўм ажратилади.
📌Аҳоли даромадини ошириш ва бозорлар тўкин-сочинлигини таъминлаш учун ҳар бир хонадонда камида 100 та парранда, 20 та қуён, 5-6 та қўй ва эчки, 5 та асалари уялари боқишни йўлга қўйиш зарурлиги кўрсатиб ўтилди.
"Ҳоким ёрдамчилари маҳаллада ишларни шундай лойиҳалардан бошлаши керак", деди Президент.

Боғдорчилик агентлигининг вилоят бўлимлари, туманларда Мева-сабзавот ва узумчиликни ривожлантириш бўйича лойиҳа офислари ташкил этилади - Президент
Томорқа хўжалиги соҳасидаги лойиҳалар янгича механизм асосида амалга оширилади. Бунда:
📌 ҳоким ёрдамчилари томонидан ҳар бир маҳаллада кооперация асосида парранда, қуёнчилик, қўй-эчкичилик, асаларичилик билан шуғулланиш истагини билдирган етакчи тадбиркорлар аниқланади;
📌 тижорат банклари томонидан ушбу тадбиркорлар билан лойиҳа ишлаб чиқилиб, уларга кредит ажратилади;
📌ҳар бир туманда етказиб берувчи ташкилотлар рўйхати шакллантирилиб, жойларда “мобил тарқатиш хизматлари” фаолияти йўлга қўйилади;
📌 ушбу лойиҳаларга оилавий тадбиркорлик дастурлари доирасида 2 триллион сўмдан зиёд кредит ажратилади;
📌 ҳар бир туманда ветеринария хизматлари кўрсатиш ва озуқа-ем тарқатиш, аҳолини ўқитиш марказлари очилади.
Шунингдек, Боғдорчилик агентлигининг вилоят бўлимлари, туманларда Мева-сабзавот ва узумчиликни ривожлантириш бўйича лойиҳа офислари ташкил этилишга кўрсатма берилди.
Айни пайтда муҳокама қилинган масалалар юзасидан Бош вазир ўринбосарлари, тармоқ ва ҳудудлар раҳбалари ахборот бермоқда.

Forwarded from Shavkat Mirziyoyev_press-service
Президент Шавкат Мирзиёев БМТ Бош котибининг ўринбосари, Наркотиклар ва жиноятчилик бўйича бошқармаси ижрочи директори Гада Валини қабул қилди.
Учрашувда глобал ва минтақавий хавфсизликка таҳдид солаётган замонавий хавф ва хатарларга қарши курашиш соҳасидаги ҳамкорликнинг долзарб масалалари кўриб чиқилди.
Минтақадаги вазият ривожига алоҳида эътибор қаратилиб, Афғонистонда гуманитар инқирознинг олдини олиш ва ушбу мамлакатга амалий ёрдам кўрсатиш муҳим экани таъкидланди.
—
Президент Шавкат Мирзиёев принял заместителя Генерального секретаря ООН, исполнительного директора Управления по наркотикам и преступности Гаду Вали.
Рассмотрены актуальные вопросы взаимодействия
в сфере борьбы с современными вызовами и угрозами глобальной и региональной безопасности.
Особое внимание было уделено развитию ситуации
в регионе, важности предотвращения гуманитарного кризиса в Афганистане и оказания практической помощи этой стране.
#Mirziyoyev #qabul #BMT #hamkorlik
Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter

🏛 Тошкент шаҳрида Италиянинг Пиза университети филиали ташкил этилди
● Ҳукумат қарорига кўра, филиалда таълим 2022/2023 ўқув йилидан кундузги шаклда ўзбек, инглиз ва рус тилларида контракт асосида амалга оширилади.
● Филиалда геология бўйича юқори малакали мутахассислар тайёрланади, геология йўналишида тадқиқотлар ўтказилади ва уларнинг натижалари амалиётга жорий этилади.
● Филиал битирувчиларига Пиза университети дипломи берилади.

Ижтимоий тармоқларда эълон қилинган «Қашқадарё вилояти Қарши туманидаги 68-мактаб оғир аҳволда» номли мақоладаги вазиятни ўрганиш учун Халқ таълими вазири мазкур мактабда бўлди, дея хабар бермоқда вазирлик ахборот хизмати.
Ўрганишлар натижасида 338 нафар ўқувчи таҳсил оладиган ушбу мактаб 1985 йилда қурилган бўлиб, мактабнинг аҳволи ҳақиқатдан ҳам талабга жавоб бермаслиги маълум бўлди.
Ҳолатни ўрганар экан Халқ таълими вазири Б. Саидов мактабни келгуси йил инвестиция дастурига киритиш юзасидан тегишли масъулларга кўрсатма берди.
Шунингдек, вазирнинг вилоят мактабларини ўрганиш жараёни давом этади, дейилади хабарда.

Ҳукумат қарори (707-сон, 22.11.2021 й.) билан Якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан ёлланган ходимларни давлат солиқ хизмати органларида ҳисобга қўйиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди
💼 Эндиликда якка тартибдаги тадбиркорлар 5 нафаргача ходим ёллаши мумкин.
Илгари 1-3 нафар эди.
🏦 Низомга мувофиқ, ЯТТ банк ҳисобварағи очганидан сўнг ходим ёллаш ҳуқуқига эга бўлади.
🧾 ЯТТ ходимни ёллашда ёзма меҳнат шартномаси тузади, улар томонидан меҳнат дафтарчаси юритилмайди.
⏳ ЯТТ ходимини солиқда ҳисобга қўйиш учун аризани шартнома тузган вақтдан 3 иш кунидан кечикмай солиқ органига беради.
✅ Солиқ органи 1 иш кунида ходимнинг ҳисобга қўйилганлигига оид карточкани тақдим қилади. ЯТТлар ходим учун даромад солиғи ва ижтимоий солиқ тўлайди.
❕ЯТТ фаолияти вақтинчалик ёки бутунлай тўхтатилса солиқ органига юборган хабарномаси асосида солиқ ҳисобланиши тўхтатилади.

#Навоий_вилояти
Навоий шаҳридаги муҳташам “Маънавият ва маърифат маркази”да “Алишер Навоий ижодий меросининг башарият маънавий-маърифий тараққиётидаги ўрни” мавзусидаги IV анъанавий халқаро илмий-амалий конференциясининг ялпи мажлиси бўлиб ўтди деб хабар берди вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати.

Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
📢 25 ноябрь, пайшанба куни ўтказилиши режалаштирилган брифинглар:
〰️〰️〰️
● Мавзу: Мажбурий ижро бюросининг қидирув тармоқлари томонидан амалга оширилаётган ишлар
● Вақти: 14:00
● Иштирок этади: Фаррух Тошпўлатов, Мажбурий ижро бюроси ахборот хизмати раҳбари
〰️〰️〰️
● Мавзу: Оролбўйи минтақасида ўрмончилик бўйича олиб борилаётган ишлар, амалга оширилаётган халқаро лойиҳалар
● Вақти: 16:00
● Иштирок этади: Зафар Эшонқулов, Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси бошқарма бошлиғи
〰️〰️〰️
✏️ Саволларни @Rasmiy_aloqabot га жўнатишингиз мумкин. ОАВ ходимлари таклиф этилади.
https://t.iss.one/aoka_uz

Товарлар божхона қиймати аниқланмаганда, шартли божхона қийматини белгилаш орқали чиқариб юборилади
Ҳукумат қарори (712-сон, 24.11.2021 й.) билан Декларант ёки божхона брокери томонидан товарларни божхона қийматини аниқлаш имкони бўлмаган тақдирда, шартли божхона қийматини белгилаш орқали товарларни чиқариб юбориш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.
📌 Низомга кўра, товарларнинг божхона қийматини аниқлаш имкони бўлмаганда улар тақдим этилган божхона юк декларацияси асосида божхона органлари томонидан шартли равишда чиқариб юборилади. Бунда божхона органи товарларнинг шартли божхона қийматини мустақил равишда белгилайди.
☑️ Шартли божхона қийматини белгилаш орқали товарларни чиқариб юбориш декларант хоҳишига кўра, жумладан, товар-хомашё биржаларининг хориждаги савдо майдончаларида тузилган битимлари бўйича товарларнинг якуний нархи аниқ бўлмаганда амалга оширилиши мумкин.
➡️ Декларант товарларни шартли божхона қиймати асосида аниқлаб, божхона органлари ахборот тизими орқали божхона органларига мурожаат этади.
⏳ Шунга кўра, божхона органи декларантни шартли божхона қиймати ҳақида 1 иш куни ичида хабардор қилади.
💰 Декларант тегишлича ҳисобланган божхона тўловларини тўлайди.
🗓 Тўлов амалга оширилгач, божхона органи 2 иш кунида товарларни шартли божхона қиймати асосида расмийлаштиради.
📂 Декларант якуний божхона қийматини белгилаш мақсадида маълум қилинган божхона қийматини асослаш учун товарлар чиқариб юборилгандан сўнг 60 кунда зарур ҳужжатларни тақдим этади.
📲 Ҳужжатлар 3 иш кунида ўрганиб чиқилиб, божхона қийматини асослаш учун етарли деб топилган тақдирда, декларант хабардор қилинади.

«Ҳамкорлик–2021»: Термизда Ўзбекистон - Қозоғистон қўшма ўқуви муваффақиятли якунланди
Бу ҳақда Мудофаа вазирлиги ахборот хизмати маълум қилди.
https://t.iss.one/hudud_inform
Бу ҳақда Мудофаа вазирлиги ахборот хизмати маълум қилди.
https://t.iss.one/hudud_inform
❓Ёлғон (фейк) ва нохолис ахборотларни тарқатганлик учун қонунчиликда қандай жазолар белгиланган?
АОКАда ўтказилган брифингда Адлия вазирлиги матбуот котиби Севара Ўринбоева бу борада батафсил маълумот берди.
〰️〰️〰️〰️
⚖️Ижтимоий тармоқлар орқали ишлаб чиқарувчи ёки рақобатчини обрўсизлантириш ёхуд иқтисодий зарба бериш мақсадида асосланмаган, ёлғон овозли, фото ва видеохабарларни тарқатиш Жиноят кодексининг 192-моддасида белгиланган жавобгарлик билан жазоланади;
📢Туҳмат, яъни била туриб бошқа шахсни шарманда қиладиган уйдирмаларни тарқатганлик учун Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 40-моддасида ҳамда Жиноят кодексининг 139-моддасида жавобгарлик белгиланган;
🔰Шунингдек, ёлғон хабар тарқатганлик учун фуқаровий жавобгарлик ҳам мавжуд. Хусусан, Фуқаролик кодексининг 102(1) моддасида шахснинг ор-номуси, шаъни ва қадр-қиммати ҳамда ишчанлик обрўсини ҳақоратловчи маълумотларни тарқатиш туфайли маънавий зарар етказилган бўлса, етказувчининг айбидан қатъий назар қопланиши лозимлиги кўрсатиб ўтилган;
〰️〰️〰️〰️
⚠️Ёлғон хабарлар тарқалишини олдини олиш ва уни тарқатган шахсларни жавобгарликка тортиш мақсадида 2020 йил 25 декабрь куни қабул қилинган ЎРҚ 658-сон Қонуни билан ёлғон ахборот тарқатганлик учун жавобгарлик белгиланди.
💰Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 202 (икки) моддасига кўра жамоат тартибига ёки хавфсизлигига таҳдид солувчи ёлғон ахборотни тарқатиш, шу жумладан, ОАВ, телекоммуникация тармоқлари ёки Интернет жаҳон ахборот тармоғида тарқатиш БҲМнинг 50 (11 млн 150 минг сўм) бараваридан 100 (22 млн 300 минг сўм) бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
❗️Шунингдек, Жиноят кодексининг 244 (олти) моддасига мувофиқ маъмурий жазо қўлланилганидан кейин ҳам ушбу хатти-ҳаракатлар такрор содир этилса, БҲМнинг 200 бараваригача (44 млн 600 минг сўм) миқдорда жарима ёки 300 соатгача мажбурий жамоат ишлари ёки 2 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёки 2 йилгача озодликни чеклаш билан жазоланади.

This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Матбуот штаби: йил якунига қадар аҳоли истеъмолчиларига қўшимча равишда 150 минг тонна кўмир маҳсулотлари етказиб берилади
Матнни ўқиш
https://t.iss.one/hudud_inform
Матнни ўқиш
https://t.iss.one/hudud_inform