Hudud Inform
8.69K subscribers
18.3K photos
4.01K videos
19 files
14.1K links
Ушбу канал республикамиз ҳудудларидан:
- энг муҳим, ишончли хабарлар;
- аҳолининг муаммолари ва унинг ечимлари;
- расмий муносабатлар;
- ҳокимларнинг онлайн мурожаат ва брифинглари эълон қилинадиган ягона платформадир.

Мурожаат учун:
Download Telegram
Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловида сайловчилар иштироки тўғрисида ахборот
———
Информация об избирателях на выборах Президента Республики Узбекистан

@hudud_inform
Ички ишлар органлари ходимлари куни муносабати билан бир гуруҳ ходимларни мукофотлаш тўғрисида

О награждении группы сотрудников в связи с Днем сотрудников органов внутренних дел

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловида овоз бериш жараёни тугади.

@hudud_inform
⚡️Ўзбекистон Президенти сайловида 80,8 фоиз сайловчи қатнашди

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
🔰Президент сайловининг дастлабки натижалари эртага, 25 октябрь куни соат 16:00да эълон қилинади

«Сайлов участкаларида сиёсий партияларнинг Президентликка номзодларга берилган овозларни санаб чиқиш жараёнлари давом этмоқда.

Эртага, яъни 25 октябрь куни соат 16:00 да бўлиб ўтадиган матбуот анжуманида Ўзбекистон Республикаси Президентлигига ўтказилган сайловнинг дастлабки натижалари эълон қилинади», — деди Зайниддин Низамходжаев.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Талабалар 25-октябрдан 3 ҳафталик таътилга чиқиши ҳақидаги ёлғон хабарлар тарқалмоқда

Мазкур хабарлар юзасидан Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Ахборот хизмати муносабат билдирди.

Маълум қилинишича, ушбу хабар ҳеч қандай асосга эга эмас, ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларини fake (ёлғон, асоссиз) хабарларга ишонмасликка чақиради.

Ҳурматли фуқаролар ва ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари, ёлғон хабар тарқатиш Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 244-6 моддасига (“Ёлғон ахборот тарқатиш”) кўра жавобгарликка сабаб бўлишидан огоҳлантирамиз.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
25 октябрь – Ички ишлар органлари ходимлари куни байрами ҳамда Ички ишлар органлари ташкил этилганининг 30 йиллиги муносабати билан Ички ишлар вазирининг соҳа ходимлари ҳамда фахрийларига байрам табриги

Батафсил

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
❗️Ўзбекистонда 24 октябрь куни 359 кишида коронавирус аниқланиб, жами беморлар сони 183 928 нафарга етди.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
“Ўзбекнефтгаз” АЖнинг 2021 йилнинг 1-ярим йиллиги учун тузилган молиявий ҳисоботига “Ernst & Young” томонидан ижобий аудиторлик хулоса берилди.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати бу ҳақда хабар берди.

Акциядорлик жамияининг Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартлари (МҲХС) асосида 2021 йилнинг 1-ярим йиллиги учун тузилган оралиқ консолидациялашган молиявий ҳисоботига “Ernst & Young” халқаро аудиторлик компаниясидан ижобий аудиторлик шарҳи (хулосаси) олинди.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори Ниғматилла Йўлдошев Миробод туманидаги 113-сонли сайлов участкасида “Газета.уз” сайти мухбири билан содир бўлган ҳолат юзасидан маълумот бериб ўтди

Бош прокурор маълумотига кўра, “Газета.уз” сайти мухбири сайлов қутисини кўздан кечириб, тегинганлиги учун участка сайлов комиссияси раиси ўринбосари билан юзага келган зиддиятли ҳолат ҳақидаги видеоёзув Интернет мониторингида аниқланган. Ўрганиш жараёнида бу иккала томон ўзаро ярашиб, тушунмовчиликни бартараф этган, ҳозирда ўрганиш ишлари давом этмоқда.

Шунингдек, матбуот анжуманида бугунги кунда мамлакатимизда медиа макон вакилларининг фаоллашуви, жамоатчилик назоратининг кучайганлиги қонунийликни таъминлашда алоҳида аҳамият касб этганини таъкидланди.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Ишлаб чиқарувчилар томонидан сотиладиган газга акциз солиғи солинмайди

“Аҳоли ва иқтисодиёт тармоқларини табиий ва суюлтирилган газ билан барқарор таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–5267-сон, 25.10.2021 й.) қабул қилинди

🔘 Қарорга кўра, 2021 йил 1 октябрдан юридик шахслар томонидан Ўзбекистонга импорт қилинган табиий газни реализация қилишда акциз солиғининг ноль фоизлик ставкаси белгиланди.

❗️2022 йил 1 январдан
ишлаб чиқарувчи корхоналар томонидан сотиладиган суюлтирилган газга акциз солиғи солинмайди.

☑️ Тадбиркорларга табиий ва суюлтирилган газни Ўзбекистонга импорт қилишда ҚҚСни 120 кунгача муддатга фоизлар ҳисобланмаган ва унинг тўланишини таъминлаш талаб этилмаган ҳолда, кечиктириб (бўлиб-бўлиб) тўлаш ҳуқуқи берилади.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
⚡️⚡️⚡️Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловида 80,1 фоиз овоз билан ғалаба қозонди.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Ўзбекистон ва Россия Президентлари телефон орқали мулоқот қилдилар.
Владимир Путин Шавкат Мирзиёевни мамлакатимизда бўлиб ўтган Президент сайловида ишончли ғалаб қозонгани билан илиқ қутлаб, дўст Ўзбекистон халқига катта муваффақиятлар, фаровонлик ва равнақ тилади.
Икки томонлама стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини янада ривожлантиришнинг долзарб масалалари муҳокама қилинди. Олий даражадаги учрашувлар режаси кўриб чиқилди.

Состоялся телефонный разговор Президентов Узбекистана и России.
Владимир Путин тепло поздравил Шавката Мирзиёева с убедительной победой на прошедших президентских выборах,
а также искренне пожелал больших успехов и благополучия,
процветания дружественному народу Узбекистана.
Были обсуждены актуальные вопросы дальнейшего развития двусторонних отношений стратегического партнерства и союзничества. Рассмотрен график встреч на высшем уровне.

#Mirziyoyev #muloqot #Rossiya #hamkorlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Ўзбекистон ва Туркия Президентлари телефон орқали мулоқот қилдилар.
Туркия Президенти давлатимиз раҳбарини Президент сайловида эришган ғалабаси билан самимий муборакбод этиб, овоз бериш натижалари мамлакатимиз аҳолиси Янги Ўзбекистонда амалга оширилаётган ислоҳотларни кенг қўллаб-қувватлаётганини кўрсатганини алоҳида таъкидлади.
Олий даражадаги Стратегик ҳамкорлик кенгашининг навбатдаги йиғилиши ва Туркий Кенгаш саммитига тайёргарлик масалалари кўриб чиқилди.

Президенты Узбекистана и Турции провели телефонный разговор.
Президент Турции искренне поздравил главу нашего государства с победой на президентских выборах, особо отметив, что итоги голосования еще раз показали широкую поддержку населением страны проводимого курса реформ в Новом Узбекистане.
Рассмотрены вопросы подготовки к очередному заседанию Совета стратегического сотрудничества на высшем уровне и саммиту Тюркского Совета.

#Mirziyoyev #muloqot #Turkiya #hamkorlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Қозоғистон Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев билан телефон орқали сўзлашди.
Қозоғистон Президенти давлатимиз раҳбарини бўлиб ўтган Президент сайловида ёрқин ғалабага эришгани билан самимий қутлаб, биродар ўзбек халқига барқарор тараққиёт ва равнақ тилади, Ўзбекистон етакчисини Нур-Султонга ташриф билан келишни таклиф этди.
Икки томонлама стратегик шериклик муносабатларини янада мустаҳкамлаш масалалари кўриб чиқилди.

Президент Узбекистана Шавкат Мирзиёев переговорил по телефону с Президентом Казахстана Касым-Жомартом Токаевым.
Президент Казахстана тепло поздравил главу нашего государства с яркой победой на прошедших президентских выборах, пожелав устойчивого развития и процветания братскому узбекскому народу. Он пригласил лидера Узбекистана посетить Нур-Султан с визитом.
Рассмотрены вопросы дальнейшего укрепления двусторонних отношений стратегического партнерства.

#Mirziyoyev #muloqot #Qozogiston #hamkorlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Ўзбекистон ва Туркманистон Президентлари телефон орқали мулоқот қилдилар.
Туркманистон етакчиси давлатимиз раҳбарини Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловидаги ишончли ғалабаси билан дилдан қутлади, самимий тилакларини билдирди.
Жорий йил 4-5 октябрь кунлари Тошкент шаҳрида ўтган олий даражадаги расмий тадбирлар якунида эришилган келишувларни амалга ошириш масалалари муҳокама қилинди.

Состоялся телефонный разговор Президентов Узбекистана и Туркменистана.
Лидер Туркменистана сердечно поздравил главу нашего государства с уверенной победой на выборах Президента Республики Узбекистан и выразил искренние пожелания.
Обсуждены вопросы практической реализации договоренностей, достигнутых по итогам официальных мероприятий на высшем уровне 4-5 октября в Ташкенте.

#Mirziyoyev #muloqot #Turkmaniston #hamkorlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев МДҲ кузатувчиларининг мамлакатимиздаги миссиясига бошчилик қилаётган МДҲ Ижроия қўмитаси раиси – Ижрочи котиби Сергей Лебедевни қабул қилди.
С.Лебедев давлатимиз раҳбарини Президент сайловида ишончли ғалабага эришгани билан самимий қутлаб, мамлакатимиз фаровонлиги ва равнақини таъминлаш йўлидаги фаолиятига катта муваффақиятлар тилади.
МДҲ доирасидаги ўзаро манфаатли ҳамкорликни кенгайтириш масалалари кўриб чиқилди.

Президент Шавкат Мирзиёев принял председателя Исполкома– исполнительного секретаря СНГ Сергея Лебедева, пребывающего в нашей стране во главе миссии наблюдателей Содружества.
С.Лебедев искренне поздравил главу нашего государства с убедительной победой на выборах Президента, пожелав больших успехов в дальнейшей деятельности в деле обеспечения благополучия и процветания страны.
Рассмотрены также вопросы расширения взаимовыгодного сотрудничества в рамках СНГ.

#Mirziyoyev #muloqot #MDH #hamkorlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter