Hudud Inform
8.69K subscribers
18.3K photos
4.01K videos
19 files
14.1K links
Ушбу канал республикамиз ҳудудларидан:
- энг муҳим, ишончли хабарлар;
- аҳолининг муаммолари ва унинг ечимлари;
- расмий муносабатлар;
- ҳокимларнинг онлайн мурожаат ва брифинглари эълон қилинадиган ягона платформадир.

Мурожаат учун:
Download Telegram
📢 26 октябрь, сешанба куни ўтказилиши режалаштирилган брифинглар:

〰️〰️〰️
Мавзу: “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри” ахборот тизими ҳақида
● Вақти: 14:00
● Иштирок этади: Зайниддин Аралов, Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси бошқарма бошлиғи

〰️〰️〰️
● Мавзу: Темир йўлларда ҳаракат хавфсизлигини таъминланишини назорат қилиш йўналишидаги ишлар
● Вақти: 16:00
● Иштирок этади: Фирдавс Хайриддинов, “Ўзтемирйўлназорат” инспекцияси ахборот хизмати раҳбари

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
❗️Ўзбекистонда 25 октябрь куни 305 кишида коронавирус аниқланиб, жами беморлар сони 184 233 нафарга етди.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Президентнинг расмий белгилари қабул қилинди

«Ўзбекистон Республикаси Президенти фаолиятининг кафолатлари тўғрисида»ги Қонунга киритилган қўшимчага кўра, давлат раҳбари Ўзбекистон Президентининг белгиси ва штандартига (байроғига) эга бўлади.

▪️Штандарт — махсус турдаги байроқ. Хорижий давлатларда у президентлик белгиси (рамзи) ҳисобланади. Штандарт (байроқ) президент иштирок этадиган барча муҳим тадбирларда, инаугурация (қасамёд қабул қилиш) пайтида ҳамда президент қароргоҳлари бинолари ва хизмат хоналарида кўтарилади.

▪️Президент белгиси — президентнинг фарқловчи расмий белгиси. Бу белги президентлик лавозимига сайланган шахсни ўз лавозимига юклатилган оғир вазифаларни самарали амалга оширишида халқ ва жамият томонидан билдирилган ишонч белгиси сифатида хизмат қилади.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
📊Дунёда COVID-19 билан боғлиқ касалланиш статистикаси

ЖССТ маълумотига кўра:
🦠дунёда коронавирус юқтирганлар сони 243 миллион 572 мингдан ортди. 4 миллион 948 мингдан зиёд киши вафот этган (26.10.2021. Европа вақти билан 10:45 ҳолатида).

Жонс Хопкинс университети маълумотига кўра :
🦠 дунёда 243 миллион 196 мингдан ортиқ одам касаллик юқтирган. 4 миллион 958 мингдан ортиғи вафот этган (26.10.2021. Тошкент вақти билан 17:42 ҳолатида).

ЖССТга кўра, касалланиш бўйича қуйидаги давлатлар юқори ўринда:
🇺🇸АҚШ (45,107 миллиондан ортиқ),
🇮🇳 Ҳиндистон (34,189 миллиондан ортиқ),
🇧🇷Бразилия (21,729 миллиондан ортиқ),
🇬🇧Буюк Британия (8,773 миллиондан ортиқ),
🇷🇺Россия (7,279 миллиондан ортиқ).

💉Жонс Хопкинс университетига кўра, дунёда 6 миллиард 844 миллион дозадан ортиқ вакцина қўлланилди.

(Суратда дунёдаги оммавий вакцинация ҳолати акс этган).

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Ўзбекистон Президенти Покистон Бош вазири билан телефон орқали мулоқот қилди.
Суҳбат аввалида Покистон Ҳукумати раҳбари мамлакатимиз етакчисини сайлов кампанияси муваффақиятли ўтказилгани ва Президент сайловида ишончли ғалабага эришилгани билан самимий қутлаб, дўст Ўзбекистон халқига тинчлик-осойишталик, фаровонлик ва равнақ тилади.
Икки томонлама кун тартиби ва минтақавий ҳамкорликнинг долзарб масалаларини муҳокама қилинди.

Состоялся телефонный разговор Президента Узбекистана с Премьер-министром Пакистана.
Глава Правительства Пакистана тепло поздравил лидера нашего государства с успешным завершением избирательной кампании и уверенной победой на прошедших президентских выборах, искренне пожелал мира, благополучия
и процветания дружественному народу Узбекистана.
Обсуждены актуальные вопросы двусторонней повестки и регионального взаимодействия.

#Mirziyoyev #muloqot #Pokiston #hamkorlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
📢 27 октябрь, чоршанба куни ўтказилиши режалаштирилган матбуот анжуманлари:

〰️〰️〰️
Мавзу: Халқ таълими вазирлиги ички аудит хизмати фаолиятининг 9 ойлик натижалари юзасидан
● Вақти: 14:00
● Иштирок этади: Халқ таълими вазирлиги мутасаддилари

〰️〰️〰️
● Мавзу: Ўзбекистон тижорат банкларининг миллий шкаладаги кредит рейтингини белгилаш мезонлари ва тартиби
● Вақти: 16:00
● Иштирок этади: Ўзбекистон банклари Ассоциацияси мутасаддилари

〰️〰️〰️
✏️ Саволларни @Rasmiy_aloqabot га жўнатишингиз мумкин. ОАВ ходимлари таклиф этилади.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Меҳнат мигрантлари Ўзбекистонда олинган кредит тўловларини "Азия инвест банк" ва Россиядаги бошқа ҳамкор-банклар орқали Россия рублида, шу жумладан электрон тўлов тизимлари орқали амалга ошириши мумкин.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
❗️Ўзбекистонда 26 октябрь куни 330 кишида коронавирус аниқланиб, жами беморлар сони 184 563 нафарга етди.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Коронавирусга қарши янги қурилма яратилди

Америкалик олимлар коронавирусни нафақат жисмлар юзаси, балки инсон ҳужайралари ичида ҳам йўқ қилишга қодир қурилма яратди. Бу ҳақда “Scientific Reports” журнали хабар тарқатди.

Янги ихтиро лампа-чироқ шаклида. У ўзидан кўк ёруғлик тўлқинлари чиқаради ва «COVID-19»ни нейтраллаштиради.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Меҳнат мигрантлари Ўзбекистонда олинган кредит тўловларини "Азия инвест банк" ва Россиядаги бошқа ҳамкор-банклар орқали Россия рублида, шу жумладан электрон тўлов тизимлари орқали амалга ошириши мумкин.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ХХР Раиси Си Цзиньпин билан телефон орқали мулоқот қилди.
Суҳбат аввалида Хитой Раиси давлатимиз раҳбарини Ўзбекистон Республикаси Президентлигига сайлов муваффақиятли ўтказилгани ва унда ишончли ғалабага эришилгани билан самимий қутлади.
Давлат раҳбарлари Ўзбекистон-Хитой ҳар томонлама стратегик шериклик муносабатларини янада мустаҳкамлашнинг долзарб масалаларини кўриб чиқдилар.

Президент Узбекистана Шавкат Мирзиёев провел телефонный разговор с Председателем КНР Си Цзиньпином.
В начале беседы лидер Китая сердечно поздравил главу нашего государства с успешным проведением и убедительной победой на выборах Президента Республики Узбекистан.
Главы государств рассмотрели актуальные вопросы дальнейшего укрепления узбекско-китайских отношений всестороннего стратегического партнерства.

#Mirziyoyev #muloqot #Xitoy #hamkorlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Андижонда Президент мактаби очилди.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
⚡️Мирзиёев: сайловда билдирилган юксак ишончкенг кўламли ислоҳотларимизга берилган энг олий баҳо

Президент Ш. Мирзиёев раислигида ўтказилган видеоселекторда сайловчиларнинг билдирган ишончлари учун миннатдорчилик билдирди:

"Халқимиз сайловда уюшқоқлик билан иштирок этиб, ўзининг сиёсий-ҳуқуқий маданияти тобора юксалиб бораётганини, тинч ва фаровон ҳаёт барпо этишга бўлган эзгу ва олижаноб интилишини яна бир бор яққол намоён этди.

Ушбу сайловда эл-юртимиз томонидан билдирилган юксак ишончни биз беш йил олдин бошлаган, ҳуқуқий демократик давлат ва кучли фуқаролик жамияти барпо этишга қаратилган кенг кўламли ислоҳотларимизга берилган энг олий баҳо, деб биламан.

Фурсатдан фойдаланиб, менинг Ўзбекистон Республикаси Президенти этиб сайланишимга ўз ишончини билдирган ва самимий қўллаб-қувватлаган азиз юртдошларимга, кўпмиллатли бутун халқимизга, хусусан, алоҳида Қорақалпоғистон аҳлига яна бир бор ўзимнинг чексиз миннатдорчилигимни билдираман.

Мамлакатимизда яшаётган 130 дан ортиқ миллат ва элатлар ўртасидаги дўстлик ва тотувлик, ўзаро ҳурмат ва меҳр-оқибат муҳити бизнинг энг катта бойлигимиздир. Мана шундай бебаҳо бойликни кўз қорачиғидек асраб-авайлашни мен Президент сифатида ўзимнинг устувор вазифам, деб ҳисоблайман.

Айни пайтда, муқобиллик асосида ўтган сайловда бошқа партиялардан кўрсатилган номзодларнинг келгуси фаолиятларига омад тилайман. Биз куни кеча ўзаро рақобат қилган бўлсак, энди барча орзу-интилиш ва ҳаракатларимизни бирлаштириб, жонажон Ватанимиз равнақи йўлида фаол ҳамкорлик қиламиз.

Халқимизнинг ишончини оқлаш, фуқароларимизнинг ҳуқуқ ва эркинликларини, уларнинг хавфсизлиги ва фаровонлиги, қонуний манфаатларини таъминлаш, бир сўз билан айтганда, инсон қадр-қимматини улуғлаш барча бўғиндаги раҳбарларнинг нафақат вазифаси, балки муқаддас бурчига айланиши зарур", дея давлат раҳбарининг нутқидан иқтибос келтирди Ш. Асадов.

@hudud_inform
⚡️Пахтачилик соҳасини ривожлантириш орқали қишлоқ аҳолиси бандлигини таъминлаш ва даромадларини ошириш режалаштирилмоқда

📹 Давлатимиз раҳбари президентлик сайловидан кейинги биринчи видеоселектор йиғилишида мамлакатнинг истиқболли тармоғи – қишлоқ хўжалигидаги ислоҳотларнинг бориши, кластерлар олдидаги муаммоли масалалар ва уларнинг ечимларини кўриб чиқишга оид масалаларни муҳокама қилди.

Кластер
тизимига ўтганимиз қисқа вақт ичида қишлоқ хўжалигида кескин ўзгаришлар қилишга замин яратди.

📈 Жумладан, биргина пахтачиликда толани қайта ишлаш 2,5 баробарга ошиб, 100 фоизга етказилди, шунингдек, ип-калава ишлаб чиқариш 2 баробарга, тайёр маҳсулот – 3 баробарга ортди, экспорт йил якунига қадар 3 миллиард долларга етади.

🔗 “Пахта хом ашёсидан тайёр маҳсулотгача”
бўлган занжирни яратиш бўйича 2 миллиард долларлик 125 та янги ишлаб чиқариш қувватлари ҳамда 150 мингта доимий иш ўринлари ташкил қилинди.

✔️Шунингдек, кластерлар томонидан 5 мингдан ортиқ юқори унумли техникалар олиб келинди, 126 минг гектар майдонда сув тежаш технологиялари жорий қилинди, 143 минг гектар майдон фойдаланишга киритилди.

🌾Пахта ва ғаллачиликда ҳосилдорлик йилдан-йилга ўсиб бормоқда. Кластерларнинг аксарияти жорий йилда пахтадан 35-40 центнергача ҳосил олди.

📌 Ҳосилдорликни камида 2 баробарга кўтариш, хом ашёни чуқур қайта ишлаш, соҳа экспортини 7 миллиард долларга олиб чиқиш
, қишлоқлардаги аҳоли бандлиги ва даромадларини янада ошириш пахтачиликдаги асосий режалар сифатида белгиланди, дея таъкидлади Президент.

https://t.iss.one/hudud_inform
💰 Ҳар бир гектар учун 1 миллион сўмдан грант: маблағ нималарга йўналтирилади?

Президент Шавкат Мирзиёв қишлоқ хўжалиги ислоҳотларига бағишланган видеоселекторда пахта-тўқимачилик йўналишида қуйидаги ташаббусларни илгари сурди:

● пахта ҳосилини молиялаштириш шудгор давридан, яъни октябрь ойидан бошланади;

● кластерлар пахта етиштириш (пахта қийматининг 60 фоизи) учун Қишлоқ хўжалиги жамғармаси томонидан жойлаштирилган маблағлар ҳисобидан 24 ойга кредит ажратилиб, унинг имтиёзли даври 11 ойдан 18 ойгача узайтирилади;

● кластерларга пахта теримини (пахта қийматининг 20 фоизи) молиялаштириш учун ҳам Қишлоқ хўжалиги жамғармаси маблағларидан имтиёзли - 10 фоиз ставкада кредит ажратилади;

● пахта етиштириш учун имтиёзли кредитлар фақат кластерлар орқали молиялаштирилади;

● якуний ҳисоб-китоб учун (пахта қийматининг 20 фоизи) олинган кредит фоизининг Марказий банк ставкасидан (14 фоиз) ошган қисми Қишлоқ хўжалиги жамғармаси ҳисобидан қоплаб берилади.

● кластерларга бириктирилган 1 млн гектар пахта майдонларида тупроқ унумдорлиги ва ҳосилдорликни ошириш, суғоришнинг янги технологияларига ўтиш, ўсимликлар ҳимояси хизматлари, замонавий лабораториялар барпо этиш, фермерларни ўқитиш каби тадбирлар учун ҳар бир гектарга 1 миллион сўмдан грант ажратилади.

https://t.iss.one/hudud_inform
⚡️Кластерлар фаолиятини тугатиш фақат суд тартибида ҳал қилинади

Президент Ш.Мирзиёев томонидан қишлоқ хўжалиги муаммолари ечимига бағишланган видеоселектор йиғилишида пахта-тўқимачилик соҳаси ривожи учун илгари сурилган имтиёзлар:

▫️кластерлар томонидан ип-калавани чуқур қайта ишлаш келгуси 2 йилда ҳозирги 50 фоиздан 70 фоизга етказилади;

▫️матони бўяш ва аралаш мато ишлаб чиқарадиган ускуналар хариди учун корхона қувватига қараб давлат ҳисобидан молиявий грантлар ажратилади;

▫️бўялган мато ва тайёр маҳсулот ишлаб чиқарувчи корхоналарнинг экспортини қўллаб-қувватлаш учун давлат томонидан ставкаси 4-5 фоиздан ошмаган 100 миллион долларлик янги кредит линияси очилади;

▫️келгуси йилдан ип-калавани қайта ишлайдиган кластерларга, кредит олишда пахта хом-ашёси ва толасини гаровга қўйиш амалиёти жорий этилади;

▫️очиқ танлов асосида барча кластерлар билан 30 йил муддатгача алоҳида шартнома тузилади;

▫️кластерларга ўғит, ёқилғи ва техника хизматлари каби масалаларни мустақил ҳал қилиш ва уларни тўсиқсиз импорт қилишга рухсат берилади;

▫️пахтачилик фермерлари ерининг ижара шартномаси бекор қилинган тақдирда, бўшаган ерни қайта ижарага беришда ушбу ҳудуддаги кластерга танловда устуворлик берилади;

▫️кластерлар фаолиятини тугатиш Республика комиссияси хулосаси асосида фақат суд тартибида ҳал қилинади.

▫️бўялган мато ва тайёр маҳсулот ишлаб чиқарувчи ҳамда уларнинг камида 80 фоизини экспорт қилувчи кластер ва бошқа тўқимачилик корхоналарига 3 йил муддатга ижтимоий солиқ ставкаси амалдаги 12 фоиз ўрнига 1 фоиз қилиб белгиланади, мол-мулк солиғини 3 йилга кечиктириб тўлаш имконияти берилади.

https://t.iss.one/hudud_inform